Украинада “Patriot” тутиб олувчилари ишлаб чиқаришга рухсат берилади — Трамп
“Биз сизга “Патриот”ларни ишлаб чиқариш учун лицензия бермоқчимиз. Бу жуда зўр” деди Трамп Зеленский билан учрашувда.
Жаҳон
09.07.2026, 16:34
Улашиш:

Дональд Трамп НАТОнинг Анқарадаги саммитида Украина президенти Володимирь Зеленский билан учрашиб, АҚШ Украинага Патриот ҳаво мудофаа тизими учун ракета тутиб қолувчиларни ишлаб чиқариш лицензиясини беришини маълум қилди.
“Биз сизга “Патриот”ларни ишлаб чиқариш учун лицензия бермоқчимиз. Бу жуда зўр. Шунда сиз бизга “етарлича ёрдам бермаяпсиз” деб айта олмайсиз”, — деди Трамп.
Унинг таъкидлашича, Патриот ҳужум эмас, балки мудофаа қуроли бўлгани сабабли бу қарорга кеган.
Трамп қўшимча тафсилотларни очиқламади, аммо учрашув оҳанги унинг аввалги кескин танқидларидан тубдан фарқ қилди. Илгари Трамп Зеленскийни ҳатто “ношукр” деб ҳам атаган эди.
Бу сафар эса Трамп улар ўртасида яхши муносабатлар шаклланганини, шунингдек, Москва ҳам, Киев ҳам уруш тугашини истаётганини таъкидлади.
АҚШ президенти шу куннинг ўзида Владимир Путин билан ҳам телефон орқали мулоқот режалаштирганини маълум қилди. У Зеленскийни уруш шароитида самарали фаолият юритган лидер сифатида баҳолади.
“Патриот”лар Украинада чиқарилади
Қўшимча Патриот ракеталари зудлик билан юбориладими, деган саволга Трамп айрим ракеталар дарҳол етказилиши мумкинлигини айтди. Унинг фикрича, Украина ҳам қисқа муддат ичида уларни ўзи ишлаб чиқара олади.
“Бизда “Патриот”лар бор, аммо сони кўп эмас. Улар ўзимизгаям керак. Назаримда, улар буни анча тез ишлаб чиқара олади. Биз тушунтириб берганимиздан сўнг, компанияни шу ерга olib келамиз. Сиз компания билан ишлайсиз. Уларда қурол-яроғ, ҳатто анча мураккабларини ҳам ишлаб чиқариш учун зўр салоҳият бор” — деди Трамп.
Зеленский анча вақтдан бери АҚШдан Патриот ракеталарини сўрайди. Чунки айнан шу тизим Россия учираётган баллистик ракеталарни уриб туширишга қодир бўлган ягона ҳаво мудофаа воситаси ҳисобланади.
Tramp “Patriot” ракеталарини ишлаб чиқариш учун компанияларга босим ўтказилиши мумкинлигини таъкидлади. “Биз “Patriot”ни ишлаб чиқарадиган компаниялар устидан катта кучга эгамиз”, деди у.
“Биз бу ҳақда компанияни ҳали хабардор қилмадик, лекин ҳаммаси жойида бўлади. Ишончим комилки, улар бундан мамнун бўлишади”, деди Трамп.
“Локхид Мартин” компанияси “Патриот” тизимида қўлланиладиган тутиб олувчи ракеталарнинг асосий пудратчиси ҳисобланади.
Россия ҳужумларни давом эттирмоқда
Россия чоршанбага ўтар кечаси яна Киевга баллистик ракеталар билан ҳужум қилди. Бу бир ҳафтадан кам вақт ичида пойтахтга уюштирилган зарбаларнинг учинчисидир.
Украина ҳарбий-ҳаво кучлари маълумотларига кўра, тунда учирилган 169 та дрондан 139 таси уриб туширилган. Бироқ АҚШда ишлаб чиқарилган Патриот ракеталари танқислиги сабабли бешта баллистик ракетанинг бирортаси йўқ қилинмаган.
АҚШ Украина дронларини сотиб олиши мумкин
Зеленский Трамп билан урушни тугатишга оид муҳим масалаларни муҳокама қилмоқчи эканини айтар экан, унга шундай деди: “Сиз бу урушни тўхтатиш учун қўлингиздан келган барча ишни қилишингизга ишонаман”.
Трамп эса “Биз бир талай урушларни тўхтатдик. Бошида бу урушни жуда осон тугатамиз деб ўйлабман. Аммо Путин ҳам, Зеленский ҳам мураккаб шахс”, — деди.
Трамп АҚШ ҳам ўз навбатида Украинада ишлаб чиқарилаётган дронларга харидор бўлиши мумкинлигини айтиб ўтди. Уруш давомида Украина дунёдаги энг ривожланган дрон саноатларидан бирини шакллантиришга муваффақ бўлди.
Ҳозирга қадар Киев дрон ишлаб чиқариш бўйича тўққизта халқаро ҳамкорлик битимини имзолаган. Улар орасида Дания, Эстония ва Нидерландия билан тузилган келишувлар ҳам бор.
мавзуга оид янгиликлар

Зеленский: Киев сулҳга тайёр
Сиёсат
22.10.2026, 17:53

Зеленский Вашингтонда Трамп билан учрашди
Сиёсат
29.07.2026, 11:38

Украина ҳарбий тажрибасини Форс кўрфазига олиб чиқмоқда: Саудия билан янги келишув
Жаҳон
28.03.2026, 14:46

Мен шахсан 15 май куни Путинни Истанбулда кутаман — Зеленский
Жаҳон
12.05.2025, 13:06

Уиткофф: АҚШ, Россия ва Украина вакиллари Абу-Дабида учрашади
Сиёсат
03.11.2026, 10:17

"Green Card 2027" расман очилади
Жаҳон
15.10.2026, 17:54
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

Президент «NURA Electric» заводи фаолияти билан танишади
Ўзбекистон
09.11.2026, 10:30

Францияда қимматчиликка қарши намойишларга 146 минг киши чиқди
Жаҳон
08.11.2026, 10:23

Ғазода кучли ёмғир 70 мингта чодирни сув остида қолдирди
Жаҳон
08.11.2026, 09:46

Акбар Жўраев жаҳон чемпионатида учта олтин медаль олди
Спорт
08.11.2026, 09:14

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?
Фан-технология
07.11.2026, 12:27

«Ақлга озуқа бўладиган китоблар»: ALP нашриётида рейд ўтказилди
Маданий
07.11.2026, 12:05

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди
Сиёсат
06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди
Ўзбекистон
06.11.2026, 15:56

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар
Спорт
06.11.2026, 15:06

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди
Иқтисодиёт
06.11.2026, 14:48

Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди
Маданий
06.11.2026, 10:36

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?
Сиёсат
06.11.2026, 10:32

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади
Ўзбекистон
06.11.2026, 09:45

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?
Сиёсат
05.11.2026, 19:44

«Футбол – бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди
Спорт
05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи
Сиёсат
05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди
Спорт
05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин
Жаҳон
05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди
Иқтисодиёт
05.11.2026, 10:23

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди
Сиёсат
04.11.2026, 17:55
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
