Сурия 11 кун ичида: 53 йиллик тизим ағдарилди, президент Россияга қочиб кетди, исёнчилар ҳукуматни эгаллади (фото)

Сурияда эллик уч йилдан бери ҳукмронлик қилиб келаётган Асадлар сулоласи тугатилди. Суриянинг собиқ президенти Башар Асад эса Россиядан бошпана сўраб Москвага яширин тарзда қочиб кетди. Мамлакатда қолган Сурия Бош вазири ҳукуматни исёнчиларга тинч ҳолатда топширишни айтди.

Жаҳон

09.12.2024, 16:36

Улашиш:

Сурия 11 кун ичида: 53 йиллик тизим ағдарилди, президент Россияга қочиб кетди, исёнчилар ҳукуматни эгаллади (фото)

Сурия 11 кун ичида: 53 йиллик тизим ағдарилди, президент Россияга қочиб кетди, исёнчилар ҳукуматни эгаллади (фото)

Сурияда 53 йил ҳукр сурган тизимнинг қулаши ҳақида

Сурияда 2011 йилда "араб баҳори" ҳаракатлари таъсирида бошланган норозиликлар мамлакат раҳбари Башар Асад томонидан ўрнатилган ҳукумат бошқарувига қарши қуролли қўзғолонга айланди. Ҳукумат эса йиллар давомида бу қўзғолонни аёвсиз бостириб келди. Сурияда ҳукмронлик қилган президент Башар Асад даврида фуқаролар уруши ва мамлакат сиёсатига халқаро аралашувлар бўлиб турди. Фуқаролар уруши Россия ва Эрон ҳарбийлари ёрдамида бостириб келинди. 

Жорий йилнинг 27 ноябрь куни Сурия мухолиф кучлари "Ҳайъат Таҳрир аш-Шом" қуролли гуруҳи аъзолари мамлакатнинг Алеппо ва Идлиб вилоятларида ҳукумат позицияларига қарши кенг кўламли уруш бошлади. 7 декабрга келиб мухолифатчилар Ҳалаб, Дайр-Аз-Зор, Дара, Ҳама ва Ҳомсни эгаллаб олди. 8 декабрда эса маҳаллий вақт билан эрталаб соат 6 атрофида мухолифатчилар мамлакат пойтахти Дамашқ шаҳрини эгаллаб олди. Улар 2011 йилдан буён Башар Асад режимига қарши тургани учун қамалиб кетган маҳбуслар сақланадиган шаҳар чеккасидаги Саеднаи қамоқхонасини назоратга олиб, маҳбусларни озод қилди. Шундан сўнг минглаб Дамашқ аҳолиси кўчаларга чиқиб, исёнчиларни олқишлади.

Шу куни, яъни 8 декабрда Сурия президенти Башар Асад мамлакатни тарк этганлигини маълум қилинди. Шундан сўнг Сурия қуролли мухолиф гуруҳлари билан алоқадор Ҳарбий операциялар бошқармаси Башар Асадни ҳибсга олишга ёрдам берадиган ҳар қандай маълумотни тақдим этган кишига 10 миллион доллар мукофот эълон қилди.   

Маълум бўлишича, Syrian Air авиакомпаниясининг IL-76 русумли, ичида Башар Асад бўлгани тахмин қилинаётган самолёт Сурия пойтахтидаги аэропортдан ҳавога кўтарилган ва Хомс шаҳрида радарлардан йўқолиб қолган. Шу жараёнда мамлакат Бош вазири Муҳаммад Ғозий ал-Жалолий якшанба куни эрталаб халқ танланган ҳар қандай раҳбарият билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини айтиб, видо чиқиш қилди.

"Биз халқ танлаган ҳар қандай раҳбарият билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз, давлат функцияларининг муаммосиз ва тизимли равишда ўтишини таъминлаш, давлат объектларини сақлаб қолиш учун ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёрмиз", деган у.

Мамлакатни бошқараётган "Ҳайъат Таҳрир аш-Шом" жангарилари раҳбари Абу Муҳаммад ал-Жоланий эса ўзининг Telegram саҳифасида мухолифатчиларни давлат муассасаларини зарарсиз тарк этишга чақирди.

"Дамашқ шаҳридаги барча ҳарбий кучларга давлат муассасаларига яқинлашиш қатъиян ман этилади. Бу муассасалар расман топширилгунга қадар собиқ бош вазир назорати остида қолади. Шунингдек, ҳавога ўқ узиш ҳам тақиқланади", деган у.

 Шу тариқа мамлакатни 53 йилдан бери бошқариб келаётган Асад режими тугатилди. ТАCCнинг маълум қилишича, Россия Башар Асад ва унинг оила аъзоларига инсонпарварлик нуқтаи назаридан бошпана берган.

Халқаро таҳлилчилар ва сиёсатчилар Сурияда Башар Асад режимининг тугатилишига уни қўллаб-қувватлаган Эрон ва Россия кенг кўламли урушлар билан овора бўлиб, ёрдам бера олмаганини сабаб сифатида кўрсатмоқда.

АҚШ Президенти этиб сайланган Доналъд Трамп ҳам Россия Украина билан, Эрон эса Исроил билан урушда банд бўлгани туфайли Сурияга қизиқиш йўқолганини айтиб чиқди.  

"Кимга тўй, кимга аза?.." Қулаган тизимга муносабат

Россия: Башар Асаднинг мамлакатдан чиқиб кетиши оқибатида Россия Ташқи ишлар вазирлиги Суриядаги вазият бўйича баёнот билан чиқди. 

Унга кўра, Башар Асад Сурия Республикасида бўлган қуролли можаро иштирокчилари билан музокаралар ўтказиб, ҳокимиятни тинч йўл билан уларга топширишга кўрсатма берган. Шундан кейин президентлик лавозимидан воз кечган ва мамлакатни тарк этган.

Сиёсатшунос Суҳроб Бўронов ўзининг Telegram саҳифасида ёзишича, Башар Асад номидан Россиянинг бундай баёнот беришидан, айниқса "тинч йўл билан топшириш" ҳақидаги қисмидан англаш мумкинки, Асаднинг таслим бўлиши "Кремлнинг топшириғи" билан амалга оширилган.

Маълумотларга кўра, Россия Суриянинг Дара шаҳридаги ҳарбий базасини Исроил армиясига топширган

Исроил: "Тhe Times of Israel" нашрининг ёзишича, Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху Асад режимининг қулаганидан хурсанд. У бу урушда вайрон бўлган минтақадаги мавжуд чегаралар ва маданий тўсиқларни йўқ бўлишига умид қилмоқда. 

Шунингдек, Нетаньяху бу каби муаммоларнинг йўқ бўлиши туфайли икки мамлакат аҳолиси чегарадан ўтишда муаммога дуч келмаслигини таъкидлаган. Бундан ташқари, Исроил ҳарбийлари Суриядаги вазиятни жуда яқиндан кузатаётганини ва бу воқеада Эроннинг ҳаракатлари ва манфаатларига эътибор қаратишини билдирган.  

Исроил Мудофаа кучлари бош штаб бошлиғи Герзи Ҳалеви Исроил кучлари Суриядаги воқеаларга аралашмаётганини, балки ҳудуддаги таҳдидларнинг олдини олишга ҳаракат қилаётганини ҳамда бу бўйича турли вариантлар тайёрлаётганини айтган.

Эрон: "Nеwsweek" нашрининг ёзишича, жорий йилнинг 6 декабрь куни Суриядаги вазиятнинг кескинлашгани ҳамда исёнчилар Сурия президенти Башар ал-Асад режимини ағдариш билан таҳдид қилгани сабабли Эрон Суриядан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетишни бошлаган.  

8 декабрь куни Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён Асад режими тугатилганидан кейин ўз вазирлари билан йиғилиш ўтказган. У Суриядан қочган Башар Асад ўрнига қандай ҳукумат бўлишини танлаш сурияликларнинг ўз ихтиёрида эканликларини айтган. Шунингдек, у энди Суриядан узоқлашиш кераклигини таъкидлаган.

"Сурия халқи ўз мамлакатининг келажаги, унинг сиёсий ва ҳукумат тизими ҳақида ўзлари эркин, ҳеч қандай зўравонликсиз ва чет эл аралашувисиз қабул қилиши керак", деган у. 

АҚШнинг амалдаги Президенти Жо Байден Асад режимининг қулашини адолатнинг асосий ҳаракати дея тарифлаган.

"Бу режимнинг қулаши адолатнинг асосий ҳаракатидир. Бу Суриянинг сабр-тоқатли халқи учун ўз мамлакатларида яхшироқ келажак қуриш учун тарихий имкониятдир. Ҳозир Сурия халқи ва бутун минтақа учун янги имкониятлар очилмоқда", деб ёзган у Х саҳифасида. 

Франция Президенти Эммануэль Макрон ўзининг Х саҳифасида "ваҳший" давлат қулагани ҳақида ёзиб, Сурия халқига, уларнинг жасоратига, сабр-тоқатига ҳурмат бажо келтирган.

"Ушбу ноаниқ лаҳзада мен уларга тинчлик, эркинлик ва бирдамлик тилайман. Франция Яқин Шарқдаги барча хавфсизликка содиқ қолади", дея ёзган у. 

Маълумот ўрнида, Абу Муҳаммад ал-Жўланий бошчилигидаги "Ҳайъат Таҳрир аш-Шом" исёнчилар гуруҳи 2018 йилда АҚШ ва Ғарб давлатлари томонидан террорчи ташкилот сифатида тан олинган. Аммо Асад режимини тугатиб, ҳукуматни эгаллаганидан сўнг Ғарб ва Россия уни мухолиф ташкилот сифатида кўрмоқда. Лекин бу давлатлар ҳали ташкилотнинг раҳбарини террорчилар сафидан чиқармаган.

Муаллиф: Мажидов Шоҳжаҳон

Жаҳон

09.12.2024, 16:36

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

Франция Башар Асадни ҳибсга олиш учун халқаро ордер берди

Франция суди Суриянинг собиқ президенти Башар Асад ва унинг олти яқин ҳамроҳига нисбатан халқаро ҳибсга олиш ордерини чиқарди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.

Сиёсат

03.09.2025, 12:39

Исроил дронлари Дамашқ атрофига ҳужум қилди: олти нафар суриялик ҳарбий ҳалок бўлди

Исроил дронлари Дамашқнинг жануби-ғарбида жойлашган Кусва шаҳридаги ҳарбий объектларга бир нечта зарбалар берган.

Жаҳон

27.08.2025, 20:31

Suriyadagi terrorstik guruhga qoʻshilmoqchi boʻlgan qoʻqonlik bola 6 yilga qamaldi

Суриядаги террорстик гуруҳга қўшилмоқчи бўлган қўқонлик бола 6 йилга қамалди

ДХХ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тадбирда   “жиҳод” қилиш учун халқаро террористик ташкилотга қўшилмоқчи бўлган йигитга ҳукм қилинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон

04.08.2025, 10:10

Suriya Asadlar hokimiyatidan keyingi ilk saylov oʻtkaziladi

Сурия Асадлар ҳокимиятидан кейинги илк сайлов ўтказилади

Жорий йилнинг 15-20 сентябрь кунлари Сурияда Асадлар режими ағдарилганидан кейин биринчи маротаба Халқ кенгаши (Мажлис ас-Шаб), маҳаллий парламентга муддатидан олдин сайловлар бўлиб ўтади. Бу ҳақда Суриянинг “Сана” ахборот агентлигига таяниб “Duetsche Welle” агентлиги хабар берди.

Жаҳон

28.07.2025, 10:33

Isroil va Suriya sulhga erishdi

Исроил ва Сурия сулҳга эришди

Исроил томонидан Яқин Шарқдаги юзага келган можаролар фонида Исроил ва Сурия ўртасида сулҳга эришилди. Бу ҳақда АҚШнинг Туркиядаги элчиси ва айни пайтда Сурия бўйича махсус вакили Том Баррак Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида маълум қилди. 

Жаҳон

19.07.2025, 13:42

AQSh :" Hayʼat tahrir ash-Shom" guruhini terrorchi tashkilotlar roʻyxatidan chiqardi

АҚШ :" Ҳайъат таҳрир аш-Шом" гуруҳини террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқарди

Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Марко Рубио маълум қилди.

Жаҳон

08.07.2025, 13:06

сўнгги янгиликлар

Мубашшир Аҳмаднинг адвокати суд ҳукмидан розими? Видеорепортаж

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани судида жамоатчилик орасида Мубашшир Аҳмад номи билан танилган диний уламо Алишер Турсуновга оид суд мажлиси бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон

08.10.2025, 22:14

Шавкат Мирзиёев Тожикистонда "Марказий Осиё - Россия" саммитида иштирок этади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 9-10 октябрь кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди. Давлат раҳбари Душанбе шаҳрида ўтадиган "Марказий Осиё - Россия" форматидаги иккинчи саммит ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.

Ўзбекистон

08.10.2025, 19:08

Мубашшир Аҳмад 2 йил 6 ойга қамалди

Жамоатчилик орасида Мубашшир Аҳмад номи билан танилган диний уламо Алишер Турсуновга суд томонидан 2 йил 6 ой муддатга қамоқ жазоси тайинланди.

Ўзбекистон

08.10.2025, 17:56

Бухорода ноқонуний равишда олтин қазиб олаётган 37 киши ушланди

ДХХ, Бухоро вилоят ИИБ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний равишда олтин қазиб чиқариш билан шуғулланаётган 37 киши қўлга олинди. Тадбир давомида таркибида олтин моддаси мавжуд бўлган 400 қопга яқин руда ва қазиш ишларида фойдаланилган 3 та автомашина, перфораторлар ҳамда қўлбола асбоб-ускуналар олиб қўйилди.

Ўзбекистон

08.10.2025, 17:26

Сирдарё вилоятида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари пора олаётганда ушланди

ДХХ ходимлари Гулистон туман бўлими бошлиғини ва Бекобод шаҳар бўлими катта тезкор ходимини пора олаётганда ушлади.

Ўзбекистон

08.10.2025, 17:05

ТДТ раҳбарлари Шимолий Кипрни турк дунёсининг ажралмас қисми эканини тасдиқлашди

Туркий Давлатлар Ташкилотининг Озарбойжонда ўтказилган 12-Саммити якунлари бўйича етакчилар томонидан қабул қилинган қўшма баёнотда туркий давлатлар ўртасида ҳар бир соҳада ҳамжиҳатлик, ҳамкорлик ва мувофиқлашувни кучайтиришга оид қатъийлик тасдиқланиб, ташкилотнинг Фаластин, Шимолий Кипр Турк Республикаси ва Сурия каби минтақавий масалаларга нисбатан позицияси баён этилди.

Сиёсат

08.10.2025, 14:16

Ўзбекистонда одамларни розилигисиз суратга олиш тақиқланди

Ўзбекистонда фуқароларни олдиндан розилигисиз фото ва видео суратга олишни тақиқловчи қонун қабул қилинди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ташаббусни якдиллик билан маъқуллади ва ҳужжат кўриб чиқиш учун Сенатга йўналтирилди.

Ўзбекистон

08.10.2025, 14:08

Italiya bosh varizi Gʻazo sektoridagi genotsidda ishtirok etgani uchun sudga tortilganini bilasizmi?

Италия бош вазири Ғазодаги геноцидда иштирок этгани учун судга тортилганини биласизми?

Италия бош вазири Жоржа Мелони RAI давлат телеканалига берган интервьюсида унинг устидан Ғазо секторидаги "геноцидга шериклик" айби билан Халқаро жиноий судга шикоят қилинганини айтди.

Жаҳон

08.10.2025, 13:00

Oʻzbekistonda raqamlashtirish tufayli vazirlik va idoralarida 2000 dan ortiq shtat birligi qisqartiriladi

Ўзбекистонда рақамлаштириш туфайли вазирлик ва идораларида 2000 дан ортиқ штат бирлиги қисқартирилади

Президентнинг ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятида рақамлаштиришни кенгайтириш ҳисобига бошқарув штат бирликлари сонини мақбуллаштиришга қаратилган фармонн қабул қилинди.

Сиёсат

08.10.2025, 12:00

Депутатлар шовқин солиш тақиқланган соатларни узайтириш кўзда тутилган қонунни қабул қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари фуқароларнинг тинчлиги ва дам олишини бузиш тақиқланган вақтни амалдаги етти соатдан (соат 23:00 дан 6:00 гача) саккиз соатга (соат 23:00 дан 7:00 гача) узайтириш, бу вақт давомида меъёрдан ортиқ шовқин учун товон ундириш имконини кўзда тутилган қонун лойиҳасини қабул қилиб, Сенатга юборди.

Ўзбекистон

08.10.2025, 11:59

Андижонда қалбаки пулларни сотган шахслар ушланди

Ўтказилган тезкор тадбирда бошқа бир фуқарога 19,8 млн сўм қалбаки пулларни 10 млн сўмга сотган шахслар ушланди.

Ўзбекистон

08.10.2025, 11:30

Toshkentning ayrim koʻchalari 20 sentabrgacha yopildi

Тошкентнинг айрим кўчалари 20 октябргача ёпилди

Бугун, 8 октябрдан бошлаб Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ҳамда Яшнобод туманларидан ўтувчи йўлларнинг маълум бир қисмида автомобиль чекланади. Бу ҳақда ИИББ маълум қилди.

Ўзбекистон

08.10.2025, 11:00