ТДТ раҳбарлари Шимолий Кипрни турк дунёсининг ажралмас қисми эканини тасдиқлашди
Туркий Давлатлар Ташкилотининг Озарбойжонда ўтказилган 12-Саммити якунлари бўйича етакчилар томонидан қабул қилинган қўшма баёнотда туркий давлатлар ўртасида ҳар бир соҳада ҳамжиҳатлик, ҳамкорлик ва мувофиқлашувни кучайтиришга оид қатъийлик тасдиқланиб, ташкилотнинг Фаластин, Шимолий Кипр Турк Республикаси ва Сурия каби минтақавий масалаларга нисбатан позицияси баён этилди.
Сиёсат
08.10.2025, 14:16
Улашиш:

Туркий Давлатлар Ташкилоти (ТДТ) асл аъзолари — Ўзбекистон, Туркия, Озарбойжон, Қозоғистон ва Қирғизистон лидерлари имзолаган баёнотда ТДТ аъзоларининг тинчлик, хавфсизлик, барқарорлик ва фаровонликка бўлган садоқатлари тасдиқланиб, хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга қаратилган мажбуриятлар яна бир бор таъкидланди. Баёнотда турк давлатлари ўртасида барча соҳаларда ҳамжиҳатлик, ҳамкорлик ва мувофиқлашувни кучайтиришга бўлган мустаҳкам қатъийлик ифода этилди.
Баёнотда «Туркий давлатлар ўртасида стратегик ҳамкорлик, абадий дўстлик ва қардошлик шартномаси» лойиҳасини кўриб чиқишни тезлаштириш чақируви қилинди.
Лидерлар Исломга нисбатан ҳар қандай нафратга қарши курашиш ва бу ҳолатни ҳал қилиш учун халқаро платформаларда саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш бўйича ўз мажбуриятларини яна бир бор тасдиқладилар.
Озарбойжон ва Арманистон ўртасида Озарбойжоннинг асосий ҳудудлари билан Нахичевон Автоном Республикаси ўртасида тўсиқсиз алоқани таъминлайдиган, минтақа транзит салоҳиятини юзага чиқарадиган, тинчлик, барқарорлик ва фаровонликка ҳисса қўшадиган алоқа йўлларини очишга оид келишув мамнуният билан қабул қилингани қайд этилди. Баёнотда «Аъзо давлатлар Зангезур коридори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва ривожлантириш йўлидаги саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашларини билдиргани, Боку-Тбилиси-Қарс темир йўлидан энг юқори салоҳият билан фойдаланиш мажбуриятларини яна бир бор тасдиқлагани, шу билан бирга, Транс-Каспий Халқаро Шарқ-Ғарб ўрта коридори ҳамда Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлини минтақалараро боғлиқликни кучайтириш, Европа билан Осиё орасидаги савдо йўлларини диверсификация қилиш нуқтаи назаридан муҳим эканлигини таъкидлагани» қайд этилди.
Кипр муаммоси бўйича эса оролдаги мавжуд реалликларга асосланиб, келишилган, ўзаро қабул қилинадиган ва амалга оширилиши мумкин бўлган ечимга эришиш зарурлиги қайд этилди. Баёнотда ТДТ аъзоларининг «Турк дунёcининг ажралмас қисми бўлган Кипр турк халқи билан уларнинг тенг ҳуқуқларини таъминлаш истакларида ҳамжиҳат эканликлари» қайд этилди.
Баёнотда Ғазодаги гуманитар вазиятнинг ёмонлашиб бораётганидан чуқур ташвиш билдирилиб, шошилинч ва доимий оташкесим ҳамда гуманитар ёрдамга тўсиқсиз кириш имкониятини таъминлашга чақириқ қилинди.
Исроил-Фаластин можаросига адолатли ва доимий ечим топиш зарурлигига урғу берилган баёнотда 1967 йилги чегаралар асосида пойтахти Шарқий Қуддус бўлган Фаластин давлатини кўзда тутган икки давлатли ечим БМТнинг тегишли қарорларига мувофиқ амалга оширилиши зарурлиги қайд этилди.
Сурия масаласига ҳам тўхталиб ўтилган баёнотда ТДТ аъзолари Суриянинг ҳудудий яхлитлиги, бирлиги ҳамда мамлакат хавфсизлиги, барқарорлиги ва тикланишига қаратилган қўллаб-қувватлашларини яна бир бор тасдиқладилар.
Сиёсат
08.10.2025, 14:16
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Ой бориб омон қайтмаётган ўғлонлар...
Ўзбекистон
17.11.2025, 17:41

Алимент тўловчилар чет давлатга чиқиши мумкин бўлади
Ўзбекистон
27.11.2025, 09:55

Тошкент ҳавосининг ифлосланишига қарши курашишнинг энди иложи йўқми?
Ўзбекистон
28.11.2025, 16:27

Ўзбекистонда эко-стикер тизими қачондан амал қилади?
Ўзбекистон
05.12.2025, 17:01

Қаддофийнинг йўқолган бойликлари қаерда? 14 йиллик қидирув ва ҳануз очилмаган сирлар
Жаҳон
26.11.2025, 10:42

АҚШ 19 давлат учун виза беришни вақтинча тўхтатди
Жаҳон
04.12.2025, 09:23
сўнгги янгиликлар

Камбағал оилаларга озиқ-овқат ва кийим-кечак учун ваучерлар ажратилади
Ўзбекистон
15.12.2025, 16:11

«Туран» умумий валютаси яратилиши мумкин
Иқтисодиёт
15.12.2025, 14:00

Ўзбекистонликлар ўқиш учун қайси мамлакатларни кўпроқ танламоқда?
Таълим
15.12.2025, 12:10

ССВ электрон рецепт тизимини босқичма-босқич жорий этади
Ўзбекистон
15.12.2025, 11:31

Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги уруш: Жануби-Шарқий Осиё янги инқироз остонасида
Жаҳон
15.12.2025, 11:07

Сидней шаҳрида пляжда отишма содир этилди
Жаҳон
15.12.2025, 10:19

2025 йилнинг энг яхши фотосуратлари эълон қилинди
Маданий
15.12.2025, 10:06

АҚШдаги отишма қурбонлари орасида ўзбекистонлик талаба ҳам бор
Ўзбекистон
15.12.2025, 09:30

Тошкентда Чилонзорда қизни мажбурлаб олиб кетиш ҳолати кузатилди
Ўзбекистон
13.12.2025, 11:21

Ўзбекистонда ОАВ ва ноширлик соҳаси устидан назорат бошқа ташкилотга топширилди
Ўзбекистон
12.12.2025, 15:29

Ўзбекистонда “яшил” энергия ишлаб чиқариш рекорд даражага етди
Ўзбекистон
12.12.2025, 14:40

Юрист огоҳлантиради: кўпчилик уй харидида айнан шартномада “тузоқ”лар борлигини пайқамайди
Ўзбекистон
12.12.2025, 11:39
машҳур янгиликлар

Ой бориб омон қайтмаётган ўғлонлар...
Ўзбекистон
17.11.2025, 17:41

Алимент тўловчилар чет давлатга чиқиши мумкин бўлади
Ўзбекистон
27.11.2025, 09:55

Тошкент ҳавосининг ифлосланишига қарши курашишнинг энди иложи йўқми?
Ўзбекистон
28.11.2025, 16:27

Ўзбекистонда эко-стикер тизими қачондан амал қилади?
Ўзбекистон
05.12.2025, 17:01

Қаддофийнинг йўқолган бойликлари қаерда? 14 йиллик қидирув ва ҳануз очилмаган сирлар
Жаҳон
26.11.2025, 10:42

АҚШ 19 давлат учун виза беришни вақтинча тўхтатди
Жаҳон
04.12.2025, 09:23
