Депутатлар шовқин солиш тақиқланган соатларни узайтириш кўзда тутилган қонунни қабул қилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари фуқароларнинг тинчлиги ва дам олишини бузиш тақиқланган вақтни амалдаги етти соатдан (соат 23:00 дан 6:00 гача) саккиз соатга (соат 23:00 дан 7:00 гача) узайтириш, бу вақт давомида меъёрдан ортиқ шовқин учун товон ундириш имконини кўзда тутилган қонун лойиҳасини қабул қилиб, Сенатга юборди.
Ўзбекистон
08.10.2025, 11:59
Улашиш:

7 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик депутатлари «Аҳолини зарарли шовқин таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини қайта кўриб чиқди.
Қонун лойиҳаси билан фуқароларнинг тинчлиги ва нормал дам олишини бузишга йўл қўйилмайдиган вақтни амалдаги етти соатдан (соат 23:00 дан 6:00 гача) саккиз соатга (соат 23:00 дан 7:00 гача), қонунчиликда белгиланган дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларида эса соат 22:00 дан 9:00 гача ўзгартириш таклиф этилмоқда.
Шунингдек, Фуқароларнинг осойишталик ва нормал дам олишини бузишга йўл қўйилмайдиган вақт оралиғида белгиланган меъёрдан ортиқ шовқинга йўл қўяётган объектлар фаолиятини тўхтатиб туриш ваколати белгиланмоқда.
Шовқин таъсири натижасида етказилган зарар учун суд тартибида компенсация ундириш бўйича норма киритилмоқда. Шовқинни йўл қўйиладиган даражасидан юқори бўлган меҳнат шароитларида ишларда банд бўлган ходимларнинг меҳнатига ҳақ, қонунчиликка асосан, оширилган миқдорда тўланиши мустаҳкамлаб қўйилмоқда.
Бундан ташқари, шовқин даражаси белгиланган нормалардан ортиқ бўлган транспорт воситаларни бошқариш учун жавобгарлик кучайтирилмоқда.
Муҳокама якунида қонун иккинчи ва учинчи ўқишда маъқулланиб, Сенатга юборилди.
Ўзбекистон
08.10.2025, 11:59
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Тошкент ва Наманган осмонида номаълум ёрқин жисм кузатилди
Фан-технология
20.02.2026, 12:06
сўнгги янгиликлар

2026 йилги "Оскар" мукофоти ғолиблари эълон қилинди
Маданий
17.03.2026, 12:43

Туркияда ўзбекистонлик аёл 4-қаватдан тушиб кетди
Ўзбекистон
17.03.2026, 11:01

Ислом цивилизацияси марказининг очилиш маросими 17 март куни бўлиб ўтади
Ўзбекистон
17.03.2026, 10:18

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 10:01

Ўзбекистон Эронга гуманитар ёрдам жўнатди
Ўзбекистон
17.03.2026, 09:57

Нега Исроил Ливанга ҳам зарба бермоқда?
Жаҳон
16.03.2026, 13:52

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди
Фан-технология
16.03.2026, 10:43

“Нормандияда бир йил” – Девид Хокнининг 70 метрлик асари тақдим этилди
Маданий
16.03.2026, 07:48

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда
Жаҳон
15.03.2026, 09:52

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди
Жаҳон
14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади
Иқтисодиёт
14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?
Жаҳон
14.03.2026, 12:26
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Тошкент ва Наманган осмонида номаълум ёрқин жисм кузатилди
Фан-технология
20.02.2026, 12:06

