Тошкент метрополитенинг 13 та бекатида биттадан вестибюлларидаги кассалар ёпилди

Илгари  бир марталик QR-кодли чипталардан метро йўловчиларининг 45-50 фоизи фойдаланган бўлса, ҳозирги вақтга келиб қарийб 6-7 фоизни ташкил қилмоқда. 

Улашиш:

Xabar.uz

Тошкент метрополитени йўловчиларига қулайлик яратиш ҳамда касса олдидаги тирбандликларни камайтириш мақсадида метродан фойдаланишда йўл ҳақини тўлашнинг 10 дан ортиқ тури мавжуд

Жумладан, QR-кодли бир марталик чипталар 3000 сўмни ташкил қилса, бошқа тўлов усуллари 1700 сўм ва ундан ҳам арзон. Шуни инобатга олиб, ҳозирги вақтга келиб йўловчиларнинг кам сонли қисмигина нақд пул кўришида, яъни кассадан QR-кодли чипта ҳарид қилиб йўл ҳақини тўлашмоқда.

Рақамларга қарайдиган бўлсак, илгари  бир марталик QR-кодли чипталардан метро йўловчиларининг 45-50 фоизи фойдаланган бўлса, ҳозирги вақтга келиб қарийб 6-7 фоизни ташкил қилмоқда.

Узоқ вақт давом этган кузатув ва ўрганишлар натижаларига кўра, бир қанча метро бекатларидаги вестибюлларда жойлашган кассаларда чипталар ҳарид қилиниш кўрсатгичи кескин камайгани аниқланди. 

Шу боисдан, нақд пул кўринишида тўловни амалга оширувчи йўловчилар сони кам бўлган 13 та метро бекатларининг (Мирзо Улуғбек, Халқлар дўстлиги, Пахтакор, Ҳамид Олимжон, Пушкин, Дўстлик, Тошкент, Ойбек, Тинчлик, Шаҳристон, Бодомзор, Минор ҳамда Абдулла Қодирий ) биттадан вестибюлларидаги кассалар ёпилди ва ушбу вестибюлларга чипта сотиб олиш учун автоматлаштирилган банкоматлар синов тариқасида ўрнатилмоқда.

Шунингдек, метро йўловчилари касса ёпилган вестибюлларда ҳам автоматлаштирилган тўлов турларининг бошқа усуллари орқали тўлов қилиш имкониятига эга (АТТО карталари, банк карталари, турли мобил иловалар, кафт орқали ва бошқа тўлов усуллари). 

Юқоридаги тўлов усулларининг афзалликлари шундаки, йўловчилар ўз вақтларини тежаши, яъни касса олдида навбат кутмасдан, қолаверса, метрода йўл ҳақини арзон тарифда тўлашлари мумкин.

мавзуга оид янгиликлар

"Тошкент метрополитени" 14 та янги тўрт вагонли ҳаракат таркиби ҳарид қилинди

Сўнгги 5 йил давомида босқичма-босқич 41 та янги ҳаракат таркиби олиб келинди, натижада метро вагон паркининг 50 фоиздан зиёд поездлари янгиланди. 

Ўзбекистон

18.07.2025, 19:02

Тошкент метросида бир йўловчи сабаб вагондаги барча йўловчилар туширилди

Бир йўловчининг қоидабузар ҳаракати оқибатида поезд вагонлари эшиклари ишдан чиққан.

Ўзбекистон

17.12.2025, 09:27

Тошкент метро бекатларида кассалар 9 декабрдан ёпилади

Тошкент метрополитенида бир қатор бекатларда кассалар фаолияти тўхтатилмоқда. 2025 йил 9 декабрдан бошлаб жами 16 та бекатда кассалар ёпилиб, уларнинг ўрнида QR-кодли чипталар берувчи замонавий инфокиоскалар ишга туширилади.

Ўзбекистон

06.12.2025, 15:58

Янги Тошкент халқаро аэропортига метро йўли қурилади

Шавкат Мирзиёев 15 октябр куни «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Менимча» кўрсатувида Янги Тошкент халқаро аэропортига метро йўли қурилиши режалаштирилганини маълум қилган.

Ўзбекистон

21.10.2025, 13:39

Тошкентда ерусти метро бекатларининг қайта очилиши кечиктирилди

Тошкент метрополитенининг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналиши яқин кунларда йўловчилар учун фаолиятини қайта бошлайди. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» ДУК хабар берди.

Ўзбекистон

13.10.2025, 14:46

Метро бекатида чақалоқ туғилди

Кеча “Ғафур Ғулом” метро бекати ходими Наима Маҳамаджонова ҳомиладор аёлга биринчи тиббий ёрдам кўрсатди ҳамда аёлга чақалоқни соғ-омон туғишида ёрдам берди.

Ўзбекистон

07.10.2025, 10:46

сўнгги янгиликлар

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятидаги юқори мартабали разведка мулозими – Терроризмга қарши кураш бўйича миллий марказ директори Жо Кент Оқ уйнинг Эронга қарши урушига норозилик билдириб,  истеъфо берди.

Жаҳон

18.03.2026, 13:05

Клавиатурадаги “F” ва “J” тугмалари нега бўртма?

Клавиатурадаги “F” ва “J” тугмалари остидаги кичик бўртма тепаликчалар бежиз жойлаштирилмаган. Уларнинг асосий вазифаси — қўл бармоқларини клавиатурага қарамасдан тўғри жойлаштиришга ёрдам бериш.

Фан-технология

18.03.2026, 12:44

Битирувчилар учун 3 йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин

Олий таълим муассасаларида давлат грантлари асосида таълим олган битирувчиларни ишга тақсимлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида амалдаги тартибга муҳим ўзгартиришлар киритиш режалаштирилмоқда.

Таълим

18.03.2026, 11:20

Ўзбекистонда Рамазон ҳайити санаси бўйича дастлабки маълумот эълон қилинди

Ўзбекистонда 2026 йилги Рамазон ҳайити санасига оид дастлабки маълумотлар эълон қилинди. Унга кўра, байрам 20 март кунига тўғри келиши кутилмоқда. 

Ўзбекистон

18.03.2026, 10:06

Омбудсман кўмагида фуқаро ишга тикланди ва 21,3 млн сўм ундирилди

Ишдан ноқонуний бўшатилган фуқаро ўз ҳуқуқларини тиклаш юзасидан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га мурожаат қилди. 

Ўзбекистон

18.03.2026, 09:46

2026 йилги "Оскар" мукофоти ғолиблари эълон қилинди

Маросимда асосий ғолиб режиссёр Пол Томас Андерсоннинг "Жанг кетидан жанг" филми бўлди, у бир нечта мукофотларга сазовор бўлди, жумладан, асосий номинациялар бўйича ҳам, деб хабар беради Hollywood Reporter.

Маданий

17.03.2026, 12:43

Туркияда ўзбекистонлик аёл 4-қаватдан тушиб кетди

Туркиянинг Измир шаҳрида Ўзбекистон фуқароси бўлган 22 ёшли аёл кўп қаватли турар-жой биносининг тўртинчи қаватидан тушиб кетди.

Ўзбекистон

17.03.2026, 11:01

Ислом цивилизацияси марказининг очилиш маросими 17 март куни бўлиб ўтади

Тошкентда барпо этилган Ўзбекистондаги энг йирик маданий-маърифий мажмуалардан бири ҳисобланган ушбу марказнинг расмий очилиш маросими бугун, 17 март куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон

17.03.2026, 10:18

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди

Исроил вакили мамлакат урушни якунлашга тайёр эканини маълум қилди. Унга кўра, бунинг учун Эрондан таслим бўлиш, қуролсизланиш ёки ҳокимиятни алмаштириш талаб этилмайди.

Жаҳон

17.03.2026, 10:01

Ўзбекистон Эронга гуманитар ёрдам жўнатди

Инсонпарварлик юки таркибига бир қатор зарур озиқ-овқат маҳсулотлари — ўсимлик ёғи, ун, гуруч, гўшт консервалари, қандолат ва макарон маҳсулотлари, шунингдек, тўқимачилик буюмлари ҳамда бошқа биринчи навбатдаги эҳтиёж товарлари киритилган.

Ўзбекистон

17.03.2026, 09:57

Нега Исроил Ливанга ҳам зарба бермоқда?

Эрон, Исроил ва АҚШ ўртасида бошланган уруш қисқа вақт ичида бутун минтақани қамраб олган катта фожиага айланди. Бу тўқнашув қўшни давлатларга ҳам таъсир қилди. Лекин энг оғир зарбалардан бири Ливанга тўғри келмоқда.

Жаҳон

16.03.2026, 13:52

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди

Адлия вазирлиги Сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича этика қоидаларини давлат рўйхатидан ўтказди.

Фан-технология

16.03.2026, 10:43