Тошкентдаги экологик хавфли 87 та корхона шаҳар ташқарисига кўчирилади
Бу, айниқса, Тошкент ва Нукус шаҳарлари, шунингдек, вилоят марказларида жойлашган асбест ва цемент саноати, чарм-пойабзал, паррандачилик, қора ва рангли металлургия каби энергия талабчан тармоқларда фаолият юритаётган корхоналарга тааллуқлидир.
Ўзбекистон
19.01.2026, 13:20
Улашиш:

Тошкент шаҳри ҳудудида жойлашган экологик жиҳатдан хавфли 87 та саноат корхонаси босқичма-босқич шаҳар ташқарисига кўчирилади. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси маълум қилди.
Ушбу чора-тадбирлар Президентнинг 2025 йил 30 январда қабул қилинган “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили”да амалга оширишга оид давлат дастурига мувофиқ амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга кўра, экологик хавфи юқори ва энергия сарфи катта бўлган ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ҳамда уларни шаҳарлардан ташқарига кўчириш режалаштирилган.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида ушбу талабларга жавоб берадиган 87 та корхона аниқланган. Уларни кўчириш мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини янгилаш ва технологик жараёнларни замонавий экологик стандартларга мослаштириш шарти билан амалга оширилади.
Белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида махсус комиссия томонидан саноат объектларида доимий текширувлар ўтказилмоқда. Хусусан, экологик хавфли I тоифага кирувчи “Ўзвторцветмет” АЖ фаолияти тўхтатилиб, корхона Жиззах вилоятидаги саноат ҳудудига кўчирилиши белгиланди.
2025 йил октябрь ойида ўтказилган текширувлар давомида мазкур корхона томонидан атроф-муҳитни ифлослантириш ҳолатлари аниқланган. Натижада корхонага мажбурий кўрсатма берилган ва етказилган экологик зарар учун 18 миллиард 91 миллион 717 минг 137 сўм миқдорида компенсация ҳисобланган.
Маълум қилинишича, ушбу маблағлар ҳисобидан эски ва экологик жиҳатдан зарарли эритиш печлари утилизация қилинади ҳамда ишлаб чиқариш замонавий, экологик талабларга жавоб берадиган ускуналарда давом эттирилади.
Кўрилган чоралар натижасида атмосферага чиқариладиган зарарли моддалар ҳажми йилигa ўртача 226,7 тоннага камайиши кутилмоқда. Бу эса Тошкент шаҳрининг Янгихаёт туманида ҳаво сифати сезиларли даражада яхшиланишига хизмат қилади.
Ўзбекистон
19.01.2026, 13:20
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Экорейдлар натижасида чиқинди ёқаётган корхоналар аниқланди
Ўзбекистон
27.11.2025, 16:20

Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия тузилди
Ўзбекистон
25.11.2025, 09:33

Тошкентда кесилган 145 туп дарахт бўйича ҳокимлик изоҳ берди
Ўзбекистон
27.10.2025, 10:00

Иссиқхоналарни Тошкентдан Сурхондарёга кўчириш бўйича қарор қабул қилинди
Ўзбекистон
13.04.2026, 14:40

Бекатларни янгилаш: янги бекатлар ва кичик бизнес тақдири
Ўзбекистон
11.04.2026, 14:14

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда
Жаҳон
19.03.2026, 08:43
машҳур янгиликлар

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади
Жаҳон
18.03.2026, 14:17

Нега Исроил Ливанга ҳам зарба бермоқда?
Жаҳон
16.03.2026, 13:52

«Крокус Сити Холл» теракти иши бўйича маҳкум ўз жонига қасд қилди
Жаҳон
07.04.2026, 18:42

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20
сўнгги янгиликлар

Венгрияда ҳокимият алмашди: Петер Мадьяр даври бошланмоқда
Жаҳон
14.04.2026, 12:27

Ҳар дақиқада 3 та чақалоқ: Суданда оналар ва болалар ҳаёти хавф остида
Жаҳон
14.04.2026, 12:22

Тошкентда аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган эркакка 5 сутка қамоқ жазоси тайинланди
Ўзбекистон
14.04.2026, 12:13

Бино ва иншоотлар қурилишида хусусий назорат тартиби белгиланди
Ўзбекистон
14.04.2026, 11:39

Нетаньяху сурати ёқилгани дипломатик можарога сабаб бўлди
Жаҳон
14.04.2026, 10:22

2026/2027 ўқув йили учун 1-синфга қабул санаси эълон қилинди
Таълим
14.04.2026, 09:48

БМТ: Яқин Шарқдаги уруш туфайли яна 32 миллион одам қашшоқлашади
Жаҳон
13.04.2026, 16:07

Кубада энергетика инқирози: электр узилишлари аҳоли ҳаётига таъсир қилмоқда
Жаҳон
13.04.2026, 15:23

Иссиқхоналарни Тошкентдан Сурхондарёга кўчириш бўйича қарор қабул қилинди
Ўзбекистон
13.04.2026, 14:40

Уганда генерали Туркиядан 1 млрд доллар ва “энг гўзал аёл” талаб қилди
Жаҳон
13.04.2026, 14:22

Венгрияда ҳокимият алмашди: Петер Мадьяр сайловда ғалаба қозонди
Жаҳон
13.04.2026, 14:11

Энди сунъий интеллект (СИ) қонун лойиҳаларини таҳлил қилишда ишлатилади
Жаҳон
13.04.2026, 11:53

Трамп баёноти ортидан нефт нархлари кескин ошди
Жаҳон
13.04.2026, 11:21

Ливанда ҳаво зарбаси: қурбонлар сони 2000 дан ошди
Жаҳон
13.04.2026, 10:22

Магистратурага киришда янги тартиб: тил сертификати талаби бекор қилинади
Таълим
13.04.2026, 08:40

Берлинда ёшлар Исроилга қурол етказиб беришга қарши акция ўтказди
Жаҳон
12.04.2026, 09:08

ИИВ матбуот анжумани: тизимдаги шаффофлик масалалари муҳокама қилинди
Ўзбекистон
11.04.2026, 20:35

Битта кашфиёт – миллионларни қутқарди, миллионларни ўлдирди
Фан-технология
11.04.2026, 17:25

Аэропортлар яқинида варрак учириш хавфли: фуқароларга огоҳлантириш берилди
Ўзбекистон
11.04.2026, 15:35

“100 еврога 1 та Пикассо” – Парижда янги хайрия лотереяси ўтказилмоқда
Маданий
11.04.2026, 15:11
машҳур янгиликлар

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади
Жаҳон
18.03.2026, 14:17

Нега Исроил Ливанга ҳам зарба бермоқда?
Жаҳон
16.03.2026, 13:52

«Крокус Сити Холл» теракти иши бўйича маҳкум ўз жонига қасд қилди
Жаҳон
07.04.2026, 18:42

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20
