Тошкентда янги ер ости йўлининг девори ўпирилиб тушди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги Темур Малик ва Буюк Ипак йўли кўчалари кесишмасида жойлашган янги йўл деворининг бир қисми ўпирилиб тушди. Ҳодиса кучли ёмғирдан сўнг содир бўлган.

Улашиш:

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков воқеа жойига бориб, ишчи гуруҳ ва мутасадди хизматлар раҳбарлари билан биргаликда ҳудудни кўздан кечирди. У юзага келган вазиятни ўрганиб, масъулларга ҳодиса оқибатларини тезкор бартараф этиш ҳамда ҳудуддаги ишлар устидан назоратни кучайтириш бўйича топшириқлар берди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълумотига кўра, йўл ўтказгичнинг ўпирилиб тушишига кучли ёмғир сабаб бўлган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Шу билан бирга, қурилиш-монтаж ишлари сифати бўйича қоидабузарликлар аниқланса, масъулларга нисбатан чора кўрилиши айтилган.

Маълумотларга кўра, ушбу йўл ўтказгич қурилишига 128,6 миллиард сўм сарфланган. У 2024 йил август ойида фойдаланишга топширилган эди. Лойиҳа тақдимотида бу технология мамлакатда илк бор қўлланилгани, қурилиш муддати бошқа кўприкларга нисбатан икки баробар кам вақт талаб қилиши ҳамда хизмат қилиш муддати 100 йилдан ортиқ бўлиши таъкидланган.

Айни пайтда йўлнинг иккинчи қисмида ҳам жиддий ёриқлар пайдо бўлгани айтилмоқда. Мутахассислар дастлабки баҳолашда қурилиш жараёнида айрим камчиликлар бўлиши мумкинлигини истисно этмаяпти. Бироқ ҳозирча объектни қайси пудратчи компания қургани расман очиқланмаган.

мавзуга оид янгиликлар

Тошкент ва Наманган осмонида номаълум ёрқин жисм кузатилди

Ижтимоий тармоқларда "Космонавтлар" метро бекати яқинида осмонда учиб ўтаётган номаълум ёрқин жисмнинг видеоси тарқалди. 

Фан-технология

20.02.2026, 12:06

Фуқаролар мурожаатларини қабул қилишда янги тартиб жорий этилди

Эндиликда кўчаларда ички ишлар органлари ходимига қилинган мурожаат 102 рақамига қўнғироқ қилиш билан тенг ҳисобланади.

Ўзбекистон

27.01.2026, 16:02

Тошкентда ЙПХ инспекторини хизмат пайтида машина уриб кетди

Ҳодиса жорий йилнинг 22 январь куни соат 17:30 атрофида Мирзо Улуғбек туманидаги Шаҳрисабз ва Мустақиллик шоҳ кўчалари чорраҳасида содир бўлган. 

Ўзбекистон

23.01.2026, 08:52

Тошкентдаги экологик хавфли 87 та корхона шаҳар ташқарисига кўчирилади

Бу, айниқса, Тошкент ва Нукус шаҳарлари, шунингдек, вилоят марказларида жойлашган асбест ва цемент саноати, чарм-пойабзал, паррандачилик, қора ва рангли металлургия каби энергия талабчан тармоқларда фаолият юритаётган корхоналарга тааллуқлидир.

Ўзбекистон

19.01.2026, 13:20

Тошкент Марказий Осиёдаги энг хавфсиз шаҳар деб топилди

Numbeo портали 2025 йил якунларига кўра дунёдаги энг хавфсиз шаҳарлар рейтинги натижаларини эълон қилди. Абу-Даби жаҳон бўйича  энг хавфсиз шаҳарлар рўйхатида пешқадам.

Жаҳон

17.01.2026, 12:23

Тошкент метросида бир йўловчи сабаб вагондаги барча йўловчилар туширилди

Бир йўловчининг қоидабузар ҳаракати оқибатида поезд вагонлари эшиклари ишдан чиққан.

Ўзбекистон

17.12.2025, 09:27

сўнгги янгиликлар

Суд Абдурахмон Ташановга нисбатан қўзғатилган маъмурий ишни рад этди

ЖИБ Миробод тумани суди судьяси М. Ахмедов Абдурахмон Ташановга нисбатан Республика Ҳарбий прокурори томонидан қўзғатилган маъмурий иш материалларини рад этди.

Ўзбекистон

12.03.2026, 16:56

“Crocus City Hall” теракти: суд 15 нафар айбланувчини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди

Москвадаги “Crocus City Hall” концерт залида содир этилган теракт бўйича суд ҳукми эълон қилинди. Жиноят иши судда етти ой давомида кўриб чиқилди. 

Жаҳон

12.03.2026, 15:15

Исроилга қилинган ракета зарбаси оқибатида ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Эрон томонидан Исроилдаги қурилиш объектига берилган ракета зарбаси оқибатида икки ишчи - 62 ёшли ўзбекистонлик Рустам Ғуломов ва 40 ёшли озарбайжонлик Амид Муртузов ҳалок бўлди. 

Жаҳон

12.03.2026, 12:31

Корея ва Япония хавотирда: АҚШ мудофаа тизимларини Яқин Шарққа кўчирмоқда

АҚШ ракеталарининг Жанубий Кореядан Яқин Шарққа кўчирилиши, айниқса, Сеулни безовта қилмоқда.

Жаҳон

12.03.2026, 11:38

«Қўқонлик табиб» Иқбол Солиев Озарбайжонда ҳибсга олинди

Ўзини халқ табиби сифатида таништириб келган Иқбол Солиев Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида қўлга олинди.

Ўзбекистон

12.03.2026, 10:46

Можтабо Хоманаий ким?

Эрон Экспертлар кенгаши 8 март куни Сейид Можтабо Ҳусайний Хоманаийни мамлакатнинг янги Олий раҳнамоси этиб сайлади.

Жаҳон

12.03.2026, 09:50

Ўзбекистонда 1 ГВт қувватли узлуксиз “яшил” энергия лойиҳаси режалаштирилмоқда

БААнинг Masdar компанияси 2026 йил январь ойида Ўзбекистонда қуввати 1 ГВт бўлган узлуксиз (24/7) тоза энергия лойиҳасини ўрганиш бўйича меморандум имзолади.

Иқтисодиёт

12.03.2026, 08:35

Эрон билан урушда АҚШ кутилмаган қийинчиликка дуч келмоқда - Bloomberg

Маълум қилинишича, можаронинг дастлабки босқичида АҚШ қанотли ракеталар орқали тезкор зарбалар берган. Бироқ икки ҳафтадан сўнг вазият мураккаблаша бошлаган.

Жаҳон

11.03.2026, 16:58

8,5 миллиард “ёшли” янги “Медуза галактикаси” аниқланди

Тадқиқотчилар NASAнинг Жеймс Уэбб космик телескопи маълумотларидан фойдаланиб, ҳозиргача кузатилган энг олис “медуза галактикаларидан” бири бўлиши мумкин бўлган объектни аниқладилар.

Фан-технология

11.03.2026, 15:05

АҚШда “Anthropic” хавфли деб топилди

Трамп маъмурияти сунъий интеллект дастурлари учун янги ва қатъий қоидалар ишлаб чиқди. Унга кўра, компаниялар ўз моделларидан “ҳар қандай ҳолатда қонуний” фойдаланишга рухсат бериши керак.

Жаҳон

11.03.2026, 14:17

"Фукусима-1" талофатига 15 йил бўлди

15 йил муқаддам Японияда кузатилган зилзила оқибатида 130000 та бино вайрон бўлган. Иқтисодий зарар эса 360 млрд долларга етган.

Жаҳон

11.03.2026, 11:48