updated: 22.03.2026, 18:02

Омбудсман аралашувисиз маҳкумлар тиббий ёрдам ололмаяпти

Хусусан, Жиззах вилоятидаги 29-сонли колонияда маҳкум бир неча кун давомида оғир аҳволда қолиб кетган. Фуқаролик шифохоналари уни қабул қилишдан бош тортган: бир муассаса тўлов талаб қилган, бошқасида пульмонолог йўқлиги сабаб бўлган.

Омбудсман аралашувисиз маҳкумлар тиббий ёрдам ололмаяпти

Ўзбекистондаги жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумларнинг соғлиқни сақлаш ҳуқуқини таъминлашда тизимли муаммолар мавжудлиги аниқланди. Мурожаатлар ва текширувлар натижаларига кўра, колонияларда тиббий ёрдам кўрсатишнинг оддий механизмлари самарали ишламаяпти, тор мутахассислар кўриги ёки шифохонага ётқизиш эса кўп ҳолларда фақат Омбудсман аралашувидан сўнг амалга оширилмоқда.

Хусусан, Жиззах вилоятидаги 29-сонли колонияда маҳкум бир неча кун давомида оғир аҳволда қолиб кетган. Фуқаролик шифохоналари уни қабул қилишдан бош тортган: бир муассаса тўлов талаб қилган бўлса, бошқасида пульмонолог йўқлиги айтилган. Фақат Омбудсманнинг ҳудудий вакилхонаси аралашувидан сўнг бемор Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази реанимациясига жойлаштирилган.

Шу каби ҳолат Жиззах шаҳридаги тергов ҳибсхонасида ҳам қайд этилган. Шошилинч жарроҳлик амалиёти зарур бўлган шахс ихтисослаштирилган “Сангород” 23-сонли шифохонага фақат адвокатнинг ҳуқуқ ҳимоячиларга мурожаатидан кейин етказилган. У реанимобильда, шифокорлар ҳамроҳлигида олиб борилган.

Омбудсман аралашуви режали тиббий ёрдамни таъминлаш учун ҳам талаб этилган. Хусусан, ҳомиладорликнинг бешинчи ойида бўлган аёл фақат расмий сўровдан кейин гинеколог кўригидан ўтказилиб, тиббий назоратга олинган.

Шунингдек, Сирдарё вилоятидаги 40-сонли колонияда ҳам шунга ўхшаш муаммолар аниқланган. Икки нафар маҳкум оғриқлар ҳақида фақат ҳуқуқ ҳимоячилари билан сайёр қабул вақтида маълум қила олган. Натижада улардан бири зудлик билан шифохонага ётқизилган.

Ҳуқуқ ҳимоячилари жазони ижро этиш муассасаларида тиббий ёрдам тизимини тубдан яхшилаш зарурлигини таъкидламоқда.

мавзуга оид янгиликлар

Аёллар колониясидаги маҳкумалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди

Колонияга мутахассис шифокорлар жалб этилиб маҳкумалар ҳамда уларнинг уч ёшгача бўлган фарзандлари тўлиқ текширувдан ўтказилди.

Ўзбекистон

04.03.2026, 15:05

Фарғонада фуқаролар мурожаати ижобий ҳал этилди

Мактабга боришда Тошкент–Фарғона магистрал йўлида пиёдалар учун йўлак йўқлиги ва болалар учун хавфсиз йўл талаби кўтарилди.

Ўзбекистон

18.02.2026, 10:29

Омбудсманнинг 2025 йилги фаолияти кўриб чиқилди

Маълум қилинишича, 2025 йилда Омбудсман ўз ишини қонунийлик, адолат ва очиқлик тамойиллари асосида олиб борган.

Ўзбекистон

11.02.2026, 10:46

Конституция куни муносабати билан жазо муддатини ўтаётган 615 нафар маҳкум афв этилди

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 33 йиллиги муносабати билан “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишидан чин дилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Ўзбекистон

08.12.2025, 11:58

Тергов ҳибсхоналарида айрим тартиб-қоидалар қайта кўриб чиқилади

Хусусан, тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларга татбиқ этилаётган айрим тартиб-қоидаларни қайта кўриб чиқиш, уларнинг кундалик эҳтиёжларини яхшироқ таъминлаш ва инсонпарварлик стандартларини мустаҳкамлашга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Ўзбекистон

19.11.2025, 17:41

Rossiyada mahkumlarning maoshi oʻqituvchilarinikidan ham koʻp

Россияда маҳкумларнинг маоши ўқитувчилариникидан ҳам кўп

Россия Савдо-саноат палатаси витсе-президенти Елена Дибова маълумотларига кўра, қамоқхонадаги шахслар 2019 йилда ойига ўртача 14,7 минг рубль олган. Ҳозирги вақтда уларнинг ойлиги 33 минг рублга етган. Шу тариқа маҳкумларнинг маоши 125 фоизга ошган. Бу вақтда мамлакатдаги ўқитувчиларнинг ойлиги 20 минг рублга ҳам етмайди.

Жаҳон

15.10.2025, 13:06

сўнгги янгиликлар

Эроннинг яширин ракета шаҳарчалари: 48 соатда қайта тикланади

Турли ҳисоб-китобларга кўра, Эронда ер остининг чуқур қатламларида қазилган 27 та ракета шаҳарчаси мавжуд. Исроил ва АҚШ кучлари ушбу мажмуаларга зарба бериш деярли имконсиз эканлигини билиб, доимий равишда уларнинг кириш қисмларига ҳужум қилиб келмоқда.

Жаҳон

27.03.2026, 18:51

Бухорода зўравонликка учраган аёллар масаласи кўтарилди: 3 нафар мурожаатчи ҳимояга олинди

Маълум бўлишича, ҳар учала аёл ҳам турмуш ўртоғи томонидан тазйиқ ва зўравонликка дуч келган. Улар жисмоний ва руҳий босим остида қолган бўлиб, айни вақтда болалари билан бирга мазкур марказда вақтинчалик бошпанада яшамоқда.

Ўзбекистон

27.03.2026, 17:53

1 апрелдан нақд тўловлар улуши камайтирилади

Ўзбекистонда нақдсиз ҳисоб-китоблар улушини ошириш бўйича янги чоралар жорий этилмоқда.

Иқтисодиёт

27.03.2026, 16:00

“Ой пойгаси”: АҚШ доимий база қуришга киришди

Президент Трамп космик тадқиқотлар билан шуғулланувчи давлат агентлиги – NASA'га 2030 йилгача Ойда доимий база қуриш вазифасини юклади.

Жаҳон

27.03.2026, 11:36

Конгрессдаги тўқнашув: Эрон бўйича нотўғри маълумотлар очиқланмоқда

Вашингтонда бўлиб ўтган фавқулодда тингловлар АҚШнинг Эронга нисбатан сиёсати атрофида жиддий саволларни юзага чиқарди. АҚШ Вакиллар палатаси аъзоси Жимми Гомес Миллий разведка директори Тулси Габбардни кескин танқид қилди.

Жаҳон

27.03.2026, 09:33

Россия Эронга ҳарбий ва гуманитар ёрдам кўрсатмоқда

Москва Эронга замонавий технологиялар билан жиҳозланган зарба берувчи дронлар партияси ва бошқа гуманитар юкларни шошилинч етказишга тайёрланмоқда. 

Жаҳон

27.03.2026, 08:11

375 миллион доллар жарима: Мета иши ижтимоий тармоқлар тарихида бурилиш ясади

Мета тарихда илк бор ўз платформасидаги хавфли контент ва болаларга етган зарар учун судда жавобгар деб топилди.

Жаҳон

26.03.2026, 15:49

Инвесторлар Ўзбекистондан нима кутяпти: янги имкониятлар ва ташаббуслар

Ўзбекистонда инвесторлар учун янги имкониятлар яратиш ва бизнес муҳитини янада жозибадор қилиш бўйича қатор ташаббуслар илгари сурилди. Жумладан, ислом молия тизимини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Иқтисодиёт

26.03.2026, 15:05

Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

Унда Америка раҳбари жорий йилнинг февраль ойида бўлиб ўтган Тинчлик кенгашининг инаугурация йиғилишида Ўзбекистон президентининг иштирокини юқори баҳолаган.

Ўзбекистон

26.03.2026, 14:14

АҚШ ва Эрон ўртасидаги уруш: 27-кун ҳолати ва Ҳормуз бўғози

АҚШ ва Эрон ўртасидаги можаро 27 кундан бери давом этмоқда. Эрон “дўст давлатлар” кемалари учун Ҳормуз бўғозидан ўтишни очди. 

Жаҳон

26.03.2026, 13:25

Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди

25 март куни Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдураҳмон Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди. У қийноқлар ҳақида ёлғон ахборот тарқатишда айбланмоқда.

Ўзбекистон

26.03.2026, 13:01

Олтин нархлари рекордини янгиламоқда

Сўнгги кунларда олтин нархларига эътибор бердингизми? Йиллар давомида консерватив жамғарманинг рамзи ҳисобланган бу металл 2026 йилга келиб кутилмаганда бозордаги энг агрессив активга айланди.

Иқтисодиёт

26.03.2026, 12:35