“Ой пойгаси”: АҚШ доимий база қуришга киришди

Президент Трамп космик тадқиқотлар билан шуғулланувчи давлат агентлиги – NASA'га 2030 йилгача Ойда доимий база қуриш вазифасини юклади.

Жаҳон

27.03.2026, 11:36

Улашиш:

“Ой пойгаси”: АҚШ доимий база қуришга киришди

Бу қарор ортидан агентлик инсонларни Ойга олиб чиқиш ва у ерда доимий яшаш имконини яратишга қаратилган янги космик стратегияни ишга туширмоқда.

NASAнинг “Ignition” (“Аланга”) номли тадбирида сўзга чиққан расмийлар Ойга парвозларни тезлаштириш бўйича режаларни эълон қилди. Жумладан, коинотда ядровий қувват билан ишлайдиган қурилмаларни синовдан ўтказиш режалари ҳамда бўлажак илмий миссияларнинг айрим тафсилотлари маълум қилинди. Бу ҳаракатлар Қўшма Штатларнинг янги “Ой пойгаси”даги етакчилигини сақлаб қолишга қаратилган.

 

“Ушбу гигант кучлар пойгасида вақт бизнинг зиёнимизга ишламоқда, муваффақият ёки мағлубият эса йиллар билан эмас, ойлар билан ўлчанади”, – деди NASA раҳбари Жаред Айзекман 24 мартдаги расмий чиқишида.

 

Янги космик базанинг босқичли режаси

NASA расмийлари Ойда доимий база қуриш бўйича поғонали режани тақдим этди.

Дастлабки миссиялар Ой юзасига роверлар, асбоб-ускуналар ва технологияларни юборади. Улар қандай қилиб электр энергияси ишлаб чиқариш мумкинлигини ўрганади. Шунингдек, олимлар Ойда алоқа тизимининг қай тарзда ишлашини ва унинг юзаси бўйлаб ҳаракатланиш имкониятларини ҳам кўриб чиқади.

Кейинги босқичда қисман яшашга яроқли иншоотлар қурилади ва мунтазам юк етказиб бериш тизими йўлга қўйилади. Бунга Япониянинг Аэрокосмик тадқиқотлар агентлиги (JAXA) билан ҳамкорликда юкларни ташиш учун уларнинг босимли роверидан фойдаланиш ҳам киради.

Якуний босқичда йирикроқ ускуналар юборилади. Ва ниҳоят, Ойда инсоннинг узлуксиз мавжудлигини таъминлаш учун одамлар жўнатилади, яъни улар қисқа муддатли сафарлардан доимий базага кўчирилади.

Бу мақсадда NASA аллақачон Италия ва Канада билан ҳамкорлик шартномаларини имзолаган. Бундан ташқари, агентлик яқин вақт ичида Ой дастури доирасида яшаш инфратузилмаси, юзада ҳаракатланиш ва логистика соҳаларида қўшимча халқаро келишувлар тузишни режалаштирмоқда.

2025 йил декабрь ойида чиқарилган президент фармонига кўра, NASAга 2030 йилга қадар Ойда доимий база барпо этиш вазифаси юклатилган. Ушбу база Ойда узлуксиз инсон иштирокини таъминлайди ва келажакдаги Марс миссияларига хизмат қилади.

NASA “Gateway” космик станцияси режаларини тўхтатиб, бунинг ўрнига асосий эътиборни Ойда доимий база қуришга қаратмоқда.

2027 йилга режалаштирилган мазкур станция астронавтлар, тадқиқотлар ва юклар учун пойдевор бўлиши керак эди, бу эса Ой ва Марсда узоқроқ қолишга ёрдам берарди.

Artemis дастуридаги ўзгаришлар

Агентлик “Artemis III” миссиясининг вазифаларига ҳам ўзгартириш киритди. Дастлаб 2027 йилда Ойга қўниш учун мўлжалланган ушбу парвоз эндиликда космик кема тизимлари ва уларнинг Ер орбитасида ҳаракатланишини синовдан ўтказади.

Кейинги “Artemis IV” миссияси 2028 йилда одамларни Ой юзасига олиб чиқишни мақсад қилган.

NASA “Artemis III” дастуридан сўнг ҳар олти ойда Ойга миссиялар юборишини ва ҳар йили камида битта қўнишни амалга оширишини маълум қилди.

Космосда ядровий қурилма

Агентлик Ойга парвозлардан ташқари, 2028 йил охиригача Марсга илк ядровий сайёралараро космик кемани учиради.

“Space Reactor-1 Freedom” деб аталувчи ушбу космик кема ядровий электр двигатели деб номланган технологияни синовдан ўтказади, бу эса қуёш панеллари фойдасиз бўлган узоқ космосда самарали, юқори қувват билан парвоз қилиш имконини беради.

Мазкур аппарат Марсга етгач, “Skyfall” номли кичик вертолётлар гуруҳини чиқаради ва улар автоматик тарзда сайёра юзасидан маълумот тўплайди.

Келгусидаги тадқиқотлар

Агентлик юқоридагилардан ташқари, яқин келажакдаги бир нечта миссияларни эълон қилди:

• NASA коинотнинг кенгайишига сабаб бўлаётгани тахмин қилинадиган “қора энергия”ни ўрганишга мўлжалланган тадқиқот дастури – Ненси Грейс Роман космик телескопини эълон қилди.

• “Dragonfly” миссияси 2028 йилда ядро энергияси билан ишлайдиган октокоптер-дронни учиради. Ушбу дрон саккизта ротори ёрдамида парвоз қилади. Октокоптер 2034 йилда Сатурннинг йўлдоши Титанга етиб бориб, унинг мураккаб ва органик моддаларга бой муҳитини ўрганади. Ундан кўзланган асосий мақсад – ҳаёт учун мос шароитлар мавжудлигини аниқлаш.

• NASA 2028 йилда Европа космик агентлиги (ESA) томонидан яратилган “Rosalind Franklin” ровери ни Марсга юборади. Ровер бортида органик молекулаларни аниқлаб, таҳлил қилувчи масс-спектрометр мавжуд.

• Бундан ташқари, кейинги йили ишга тушириладиган Ер ҳақидаги янги илмий тадқиқот конвектив бўронларнинг ривожланишини ўрганади. Унинг натижалари ёрдамида экстремал об-ҳаво ҳодисаларини олти соатгача олдиндан аниқлаш мақсад қилинган.

Исомиддин ЖУМАНАЗОРОВ

мавзуга оид янгиликлар

Трамп Конгрессга Эрон билан уруш қайта бошланганини билдирди

АҚШ қонунчилигига кўра, президент Конгресс розилигисиз уруш бошласа, уни 60 кун ичида тўхтатиши шарт. АҚШ ва Эрон ўртасидаги можаро бўйича 60 кунлик муддат 1 майда тугаган. Аммо Трампда урушни давом эттириш учун "баҳона" мавжуд.

Сиёсат

14.07.2026, 11:34

Украинада “Patriot” тутиб олувчилари ишлаб чиқаришга рухсат берилади — Трамп

“Биз сизга “Патриот”ларни ишлаб чиқариш учун лицензия бермоқчимиз. Бу жуда зўр”  деди Трамп Зеленский билан учрашувда.

Жаҳон

09.07.2026, 16:34

Трамп ва Нетаняҳу муносабатлари нега кескинлашди?

Эроннинг Ливан бўйича талаби АҚШ ва Исроил ўртасида зиддият келтириб чиқарди.

Сиёсат

06.07.2026, 12:31

“Трамп билан гаплашишдан мамнун бўламан” – Тайван президенти

Оқ уй Тайванга қурол-яроғ сотиш масаласини кўриб чиқаётган бир пайтда, чоршанба куни Трамп журналистларга Тайван президенти Лай Чинг-те билан гаплашишини маълум қилди.

Жаҳон

21.05.2026, 14:01

Ўзбекистон ва АҚШ етакчилари учрашди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 6 ноябр куни Вашингтон шаҳрига амалий ташрифи доирасида Оқ уйда АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашув ўтказди. Трамп Ўзбекистон етакчисининг АҚШ ҳукумати вакиллари, йирик компаниялари ва молиявий институтлари раҳбарлари билан самарали учрашув ва музокаралар ўтказганини олқишлади.

Ўзбекистон

07.11.2025, 08:44

Шавкат Мирзиёев АҚШга амалий ташриф билан етиб борди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Доналд Трампнинг таклифига биноан 4 ноябр куни амалий ташриф билан Вашингтон шаҳрига келди. Ташриф дастури доирасида Мирзиёев АҚШда таҳсил олаётган ва фаолият юритаётган бир гуруҳ ўзбекистонликлар билан учрашди.

Сиёсат

05.11.2025, 08:44

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Йирик аварияларнинг олдини олиш учун қуйидаги ҳудудларда свет 2 соатгача ўчирилиши мумкин — Энергетика вазирлиги

Сўнгги кунларда юртимизда кузатилаётган аномал иссиқ ҳаво электр энергияси истеъмолининг кескин ошишига сабаб бўлмоқда, натижада электр тармоқлари ўта юқори юклама остида ишламоқда. Буни олдини олиш мақсадида бир қатор ҳудудларда қисқа муддатли мажбурий чекловлар жорий этилди. 

Ўзбекистон

17.07.2026, 15:54

Канададаги ўрмон ёнғинлари тутуни АҚШнинг шимоли-шарқини қоплади

Канада ва Буюк кўллар минтақасидаги ўрмон ёнғинларидан чиққан тутун АҚШ шимоли-шарқигача етиб бориб, Нью-Йорк шаҳрини қоплади — бу эса икки кундан сўнг усти очиқ стадионда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати финали арафасида ҳаво сифати билан боғлиқ хавотирларни кучайтирмоқда. 

Жаҳон

17.07.2026, 14:23

15 ёшга тўлмаган болаларнинг ишлаши қонунийми?

Қонунга кўра, меҳнат шартномаси асосида 16 ёшдан бошлаб ишлаш мумкин. Аммо айрим ҳолларда 15 ёшга тўлмаганларга ҳам ишлашга рухсат этилади.

Ўзбекистон

17.07.2026, 14:07

Ипотека тўлаётганлар учун солиқ имтиёзи автоматик тартибда берилиши режалаштирилмоқда

Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, 2027 йил 1 январдан бошлаб ипотека кредитини қоплашга йўналтирилган даромадлар учун бериладиган солиқ имтиёзларини проактив (автоматик) тартибда қўллаш жорий этилиши режалаштирилмоқда.

Иқтисодиёт

17.07.2026, 12:35

Ўзбекистон венчур инвестициялар ўсиши бўйича дунёда биринчи бўлди

Dealroom.co платформаси томонидан эълон қилинган Q2/H1 2026 Venture Capital Report ҳисоботида маълум қилинди.

Иқтисодиёт

17.07.2026, 09:53

Британия 16 ёшгача бўлганларга энергетик ичимликлар сотишни тақиқламоқда

Вазирларнинг таъкидлашича, Англияда ҳар куни 100 мингга яқин бола шундай ичимликларни истеъмол қилади.

Жаҳон

17.07.2026, 09:44

Ўзбекистонда реклама қўнғироқлари ва СМС-хабарларга янги чекловлар жорий этилади

Мобил телефонларга реклама қўнғироқлари ва СМС-хабарномаларини юбориш тартиби ўзгармоқда. Эндиликда реклама фақат абонентнинг розилиги билан юборилади.

Ўзбекистон

16.07.2026, 17:35

Ўзбекистонда кутубхоналар сони ошмоқда

Янгиланган статистикага кўра, Ўзбекистонда бир йил ичида кутубхоналар сони 2 764 тага кўпайган.

Маданий

16.07.2026, 16:47

Айрим Исроил амалдорлари урушни чўзмоқчи — АҚШ вице-президенти

Вице-президент Жей Ди Венснинг янги баёноти АҚШ ва Исроил ўртасидаги келишмовчилик тобора ошиб бораётганини кўрсатмоқда.

Сиёсат

16.07.2026, 15:54

Беш йил аввалги башорат: Аргентина Испанияни 3:2 ҳисобида ютади

Жаҳон чемпионати финалида Аргентина ва Испания рўпара келиши маълум бўлиши биланоқ, "Х" ижтимоий тармоғидаги беш йил аввалги бир пост қайта вирусга айланди.

Спорт

16.07.2026, 15:16

Якуний тинчлик учун Арманистон конституциясини ўзгартириши керак — Боку

Озарбайжон расмийсининг айтишича, Боку ва Ереван ўртасида якуний тинчлик битими имзоланмаётганига 2 сабаб бор: Арманистон Конституциясидаги Тоғли Қорабоғга оид бандлар ва “Трамп йўлаги”.

Сиёсат

16.07.2026, 14:45

Тошкентда Мустақиллик шоҳ кўчаси яна 16 кунга ёпилади

Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик шоҳ кўчасида қурилиш-таъмирлаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Ишларнинг аввалги босқичида кўчанинг бир томонидаги қатнов қисми таъмирланиб, йўл қопламаси янгиланган.

Ўзбекистон

16.07.2026, 11:40

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатлар муҳимми?

Давлат олийгоҳларига ўқишни кўчириш истагида бўлган талабалар миллий ва халқаро сертификатларга эга бўлса, табақалаштирилган ёки максимал балл олишлари мумкин.

Таълим

16.07.2026, 11:37

Тошкент вилоятида боғчалар вақтинча ёпилди

Хабар қилинишича, бунга Бош давлат санитария врачининг 2026 йил 14 июлдаги 01-7609-сонли кўрсатма хати асос қилиб олинган. 

Таълим

16.07.2026, 11:28

Россияда мигрантлар геолокацияси кузатилиши учун махсус смартфон сотиб олишга мажбурланиши мумкин

Россияга узоқ муддатга ишлашга келувчи хорижликлар энди геолокацияси кузатиб бориладиган махсус мобил телефон сотиб олишга мажбур бўлиши мумкин. Бу орқали ҳокимият мигрантларнинг қаерда эканлиги ва ҳужжатлари муддатини доимий назоратда тутади. 

Жаҳон

16.07.2026, 10:52

Туркманистон Ўзбекистон SIM-карталарига қарши рейд бошлади

Туркманистонда Ўзбекистон SIM-картасидан фойдаланиш нафақат катта жарима, балки жосуслик айбловига ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Жаҳон

15.07.2026, 17:58

Европа Иттифоқи ва Украина дрон ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришди

Уруш қийинчиликларида шаклланган Украина тажрибаси энди Европа Иттифоқи ҳимоясига ҳам ҳисса қўшади.

Жаҳон

15.07.2026, 16:51

Ўзбекистонда “Шажара” ахборот тизими ишга туширилади

Энди аждодларингиз ҳақидаги архив маълумотларини онлайн топиш ва оилангиз шажарасини яратиш мумкин бўлади.

Ўзбекистон

15.07.2026, 15:40

АҚШ Эрон портларига блокада жорий этди

Эроннинг айтишича,  АҚШ вақтинчалик сулҳ келишувини йўққа чиқарган. Трамп эса Эронни “Биринчи бўлиб ўқ узиш”да айблади.

Сиёсат

15.07.2026, 15:11

“Ташаббусли бюджет”нинг иккинчи мавсуми бошланди

Бугун, 15 июлдан “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2026-йилги иккинчи мавсуми учун лойиҳаларни қабул қилиш бошланди.

Ўзбекистон

15.07.2026, 14:10

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →