updated: 22.03.2026, 17:55

Меҳмонхонадаги ёнғин "Milliy bank" биносига ҳам ўтдими? ФВБ ёнғинга доир маълумотларни очиқлади

Ижтимоий тармоқларда кеча, 16 сентябрь куни соат 17:30 лар атрофида Тошкентнинг марказий қисмида жойлашган "Miran International" меҳмонхонасида ёнғин чиққани ҳамда ёнғин меҳмонхонага яқин бўлган "Миллий банк" биносига ҳам ўтгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Орадан икки соат ўтгач мазкур ёнғин ФВВ ходимлари томонидан бартараф этилгани маълум қилинди.

Улашиш:

Mehmonxonadagi yongʻin "Milliy bank" binosiga ham oʻtdimi? FVB yongʻinga doir maʼlumotlarni ochiqladi

Mehmonxonadagi yongʻin "Milliy bank" binosiga ham oʻtdimi? FVB yongʻinga doir maʼlumotlarni ochiqladi

Қайд этилишича, ёнғин юзага келган "Miran International" меҳмонхонаси Тошкент шаҳрининг Миробод туманида жойлашган бўлиб, бинода қурилиш ишлари давом этаётган бўлган. Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ахборот хизматига кўра, меҳмонхонадаги ёнғин бинонинг том қисмида юзага келган. 

"Бугун, 16 октябрь куни соат 17:17 да Тошкент шаҳар Миробод тумани Шаҳрисабз кўчасида қурилиш ишлари олиб борилаётган бинода ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган. Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажи соат 17:24  да воқеа жойига етиб бориб, ҳозирда ёнғинни ўчириш ишлари амалга оширилмоқда", дейилади ФВБнинг дастлабки хабарида.

Шунингдек, бошқарма маълумотида воқеа жойига Тошкент шаҳар ФВБ ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбариятидан масъуллар чиққани ҳам маълум қилинган

"Ёнғинни бартараф этиш жараёнини Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор А.Х.Қўлдошев бевосита жойидан бошқариб бормоқда", дея қўшимча қилинган хабарда.

Бундан ташқари, воқеа жойига Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков ҳамда Ички ишлар бошқармалари, Миллий гвардия ва прокуратура раҳбарияти ҳам келган. 

"Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор Абдулла Қўлдошев, Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков ҳамда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар бошқармалари, Миллий гвардия ва прокуратура раҳбарияти воқеа жойига дарҳол етиб келишди ва ёнғинни бартараф этиш жараёнини тўлиқ назоратга олдилар", дейилади ҳокимлик хабарида.

Сўнг ФВВ ёнғинни ўчиришда жами 14 нафар экипаж иштирок этганини ҳамда бино ҳудуди соат 18:19 да ўраб олинганини ҳамда ёнғин 19:16 да ўчирилганини, ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқлигини билдирди

"Miran International" меҳмонхонасининг том қисмида юз берган ёнғинни бартараф этиш мақсадида 14 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 17:24 да етиб бориб, ёнғин соат 18:19 да қуршаб олинган ва соат 19:16 да бартараф этилди. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмади", дейилади ФВБнинг якуний изоҳида.

Ёнғин бўйича юқорида келтирилган маълумотларга кўра, ушбу ҳолат фақат "Miran International" меҳмонхонасининг том қисмида юзага келган. Mеҳмонхонага яқин бўлган "Milliy bank"  биносига ёнғин ўтмаган. 

Маълумот учун, бундан икки йил олдин, яъни 2022 йилда "Accor" халқаро меҳмонхоналар гуруҳи Ўзбекистонда учта янги премиум меҳмонхона очишни режалаштираётганини эълон қилган эди. Улардан бири "Сwиссô Tashkent" бренди остида "Miran International" меҳмонхонаси базасида реконструкция қилинганидан кейин очилиши билдирилган. Бинони таъмирлаш ишлари 2023 йилнинг учинчи чорагида якунланиб, ишга туширилиши режалаштирилган эди. Бироқ ҳануз бинода реконструкция ишлари давом этмоқда.  

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 октябрида Тошкент давлат аграр университети биноси ҳам ёниб кетганди. Лекин мазкур бинодаги ёнғинни жойидан туриб назорат қилишда на вилоят ҳокими, на Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор Абдулла Қўлдошев борган эди

мавзуга оид янгиликлар

Сурхондарёдаги қўриқхонада юз берган ёнғинни ўчиришга 8 соат вақт кетди

Ушбу ёнғинни бартараф қилиш учун етарли куч ва воситалар жалб қилинган.

Ўзбекистон

24.07.2025, 16:24

Эронда намойишчилар Исроил рамзлари туширилган «Baal» ҳайкалини ёқиб юборди

Эронда норозилик намойишлари иштирокчилари Исроилга қарши ўзларининг кескин муносабатини ифодалаш мақсадида Довуд юлдузи ва мамлакат байроғи тасвирланган, «Baal» деб ёзилган ҳайкални ёқиб юборишди.

Жаҳон

12.02.2026, 12:34

Жиззахда юк машинасига урилган Lacetti ёниб кетди. 5 киши ҳалок бўлди

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати маълумотига кўра, 21 ноябрь куни соат тахминан 23:50 да Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 Тошкент—Термиз автомобиль йўлининг 989-километрида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Ўзбекистон

22.11.2025, 16:40

Фавқулодда вазиятлар соҳаси рақамлаштирилади

Президентнинг “Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасини рақамлаштириш ҳамда илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Фан-технология

22.10.2025, 12:05

Андижон туманида содир бўлган ҳодиса тўғрисида маълумот

Хабарга асосан, ёнғин-қутқарув бўлинмалари ҳодиса жойига 12:13 да етиб бориб, ёнғин соат 12:26 да ўраб олинган ҳамда 13:03 да бартараф этилган.

Ўзбекистон

05.09.2025, 16:55

Наманганда 3 нафар фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди

ФВВ қутқарувчилари томонидан Наманганда 3 нафар фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди

Ўзбекистон

04.09.2025, 11:29

сўнгги янгиликлар

“Ой пойгаси”: АҚШ доимий база қуришга киришди

Президент Трамп космик тадқиқотлар билан шуғулланувчи давлат агентлиги – NASA'га 2030 йилгача Ойда доимий база қуриш вазифасини юклади.

Жаҳон

27.03.2026, 11:36

Конгрессдаги тўқнашув: Эрон бўйича нотўғри маълумотлар очиқланмоқда

Вашингтонда бўлиб ўтган фавқулодда тингловлар АҚШнинг Эронга нисбатан сиёсати атрофида жиддий саволларни юзага чиқарди. АҚШ Вакиллар палатаси аъзоси Жимми Гомес Миллий разведка директори Тулси Габбардни кескин танқид қилди.

Жаҳон

27.03.2026, 09:33

Россия Эронга ҳарбий ва гуманитар ёрдам кўрсатмоқда

Москва Эронга замонавий технологиялар билан жиҳозланган зарба берувчи дронлар партияси ва бошқа гуманитар юкларни шошилинч етказишга тайёрланмоқда. 

Жаҳон

27.03.2026, 08:11

375 миллион доллар жарима: Мета иши ижтимоий тармоқлар тарихида бурилиш ясади

Мета тарихда илк бор ўз платформасидаги хавфли контент ва болаларга етган зарар учун судда жавобгар деб топилди.

Жаҳон

26.03.2026, 15:49

Инвесторлар Ўзбекистондан нима кутяпти: янги имкониятлар ва ташаббуслар

Ўзбекистонда инвесторлар учун янги имкониятлар яратиш ва бизнес муҳитини янада жозибадор қилиш бўйича қатор ташаббуслар илгари сурилди. Жумладан, ислом молия тизимини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Иқтисодиёт

26.03.2026, 15:05

Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

Унда Америка раҳбари жорий йилнинг февраль ойида бўлиб ўтган Тинчлик кенгашининг инаугурация йиғилишида Ўзбекистон президентининг иштирокини юқори баҳолаган.

Ўзбекистон

26.03.2026, 14:14

АҚШ ва Эрон ўртасидаги уруш: 27-кун ҳолати ва Ҳормуз бўғози

АҚШ ва Эрон ўртасидаги можаро 27 кундан бери давом этмоқда. Эрон “дўст давлатлар” кемалари учун Ҳормуз бўғозидан ўтишни очди. 

Жаҳон

26.03.2026, 13:25

Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди

25 март куни Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдураҳмон Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди. У қийноқлар ҳақида ёлғон ахборот тарқатишда айбланмоқда.

Ўзбекистон

26.03.2026, 13:01

Олтин нархлари рекордини янгиламоқда

Сўнгги кунларда олтин нархларига эътибор бердингизми? Йиллар давомида консерватив жамғарманинг рамзи ҳисобланган бу металл 2026 йилга келиб кутилмаганда бозордаги энг агрессив активга айланди.

Иқтисодиёт

26.03.2026, 12:35

Сирдарё вилояти ёпиқ муассасалари талабга жавоб бермайди — Омбудсман

Сирдарё вилоятидаги ёпиқ муассасаларда амалга оширилган кенг қамровли мониторинг натижасида бир қатор муҳим камчиликлар аниқланди.

Ўзбекистон

26.03.2026, 12:01

Атом бомба: илм-фан ютуғими ёки инсоният фожиаси?

Дунёда кечаётган қуролли тўқнашувлар ва геосиёсий кескинликлар инсоннинг яна вайронкорлик йўлини танлаётганини кўрсатмоқда. Поляк шоираси Уршула Козел “Урушлар тугамайди, танаффус қилади” дегани бежиз эмас.

Фан-технология

26.03.2026, 11:59

Эрон Испанияга жавоб қайтарди

Эрон Испаниянинг ўз ҳудудида жойлашган ҳарбий базалардан унга қарши фойдаланишга рухсат бермаганини ҳисобга олиб, испан нефть танкерларининг Ҳормуз бўғозидан эркин ўтишига шароит яратаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Жаҳон

26.03.2026, 10:16