Ислоҳот – вазирлик номини ўзгартириш, холосми?
Яна бир савол: ташкилот номи ҳар ўзгариши солиқ тўловчилар гарданига қанча юк бўлиб тушяпти? Пешлавҳа, ёзув табличкалари, логотип, муҳр ва штамплардан тортиб, меҳнат ва бошқа шартномаларгача – булар қанча туради ва кимнинг ҳисобидан янгиланади? Яна ҳар икки-уч йилда бир ном янгиланиши — бу ёғи энди жуда ошиб кетмадими? Шунча харажат ва ҳаракатга яраша нимадир ўзгарса ҳам майли эди!
Ўзбекистон
24.11.2025, 10:45
Улашиш:

1988 йилда ташкил топган Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси 2017 йилда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси дея қайта ташкил этилди.
Орадан икки йил ўтиб, 2019 йил 30 январда қўмита тугатилиб, унинг асосида «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги» ташкил этилди.
Бироқ вазирлик ҳам узоқ яшамади, 2025 йил 19 ноябрь куни вазирлик қайтадан қўмитага айлантирилиб, «Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси» номини олди.
Шу ўринда юқоридагилар ислоҳот деганда фақат вазирлик ёки ташкилот номини ўзгартириб, вазирни қўмита раиси, раисни маслаҳатчи, Алини Вали деб аташ, унинг дўпписини бунга, бунинг телпагини унга кийдиришни тушунишадими?
7 йилда номи 3 марта ўзгарган ташкилот амалда нима қила олишига гувоҳ бўлиб келяпмиз. Ҳамма жой чангга буланганини, майли, глобал иқлим ўзгариши билан хаспўшлайлик, лекин нега мораторийга қарамасдан дарахткушлик, дарё ўзанларининг очофатларча талон-торож қилинаётгани, тартибсиз ва назоратсиз қурилишлар, сув ҳафзаларининг ифлосланиши ҳамон давом этмоқда?
Яна бир савол: ташкилот номи ҳар ўзгариши солиқ тўловчилар гарданига қанча юк бўлиб тушяпти? Пешлавҳа, ёзув табличкалари, логотип, муҳр ва штамплардан тортиб, меҳнат ва бошқа шартномаларгача – булар қанча туради ва кимнинг ҳисобидан янгиланади? Яна ҳар икки-уч йилда бир ном янгиланиши — бу ёғи энди жуда ошиб кетмадими? Шунча харажат ва ҳаракатга яраша нимадир ўзгарса ҳам майли эди!
Жаноблар! Ўзингизни ишлаётгандек кўрсатишни бас қилиб, амалий чоралар кўришга ўтарсизлар балки? Ахир вақт ўтяпти, ўзгаришлар кутилгандан кўра жадаллашди, ҳаракатсизлигингиз оқибати ҳамма жойда кўринишни, саратондек “метастаза” беришни бошлади-ку! Бир-бирларингга “нима қиламиз-нима қиламиз”, деган пайтда вазирлик ва ташкилотлар номини ўзгартириб ном топаётганларга эмас, соҳанинг ҳақиқий эгаларига, жонкуярларига, олим ва мутахассисларига ҳам қулоқ тутинглар! Илтимос, номнинг ўзи жуда зўр, тушунарли ва ҳамма нарсани ифода этиб турибди. Ишни қилинглар! Ишни!
Санжар Саид
Ўзбекистон
24.11.2025, 10:45
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Тошкент вилоятида боғчалар вақтинча ёпилди
Таълим
16.07.2026, 11:28

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатлар муҳимми?
Таълим
16.07.2026, 11:37

Йўналиш танлаш қачон бошланади?
Таълим
24.07.2026, 16:50

Электромобилларнинг «умри» қисқами?
Иқтисодиёт
14.07.2026, 14:48

Норвегия Ғазо учун футбол чипталари даромадини хайрия қилди
Жаҳон
14.07.2026, 11:24

Академик лицейларга кириш тест натижалари эълон қилинди
Таълим
31.07.2026, 10:54
сўнгги янгиликлар

Россиянинг сўнгги зарбалари оқибатида Киевда уч киши ҳалок бўлди
Жаҳон
08.08.2026, 12:23

30 йилдан ортиқ хизмат қилган ҳарбийлар пенсияси оширилади
Ўзбекистон
08.08.2026, 11:35

Энди I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси проактив қайта ҳисобланади
Ўзбекистон
08.08.2026, 11:15

Покистон, Саудия Арабистони ва Туркия қўшма мудофаа битимини имзолади
Сиёсат
08.08.2026, 10:46

Хитой Ўзбекистоннинг бош савдо ҳамкорига айланди
Иқтисодиёт
08.08.2026, 10:39

Путиндан кейин ким?
Жаҳон
07.08.2026, 16:29

Avo, TBC, Анор Банк: мижозлар билан ишлашда энг қолоқ банклар номи очиқланди
Иқтисодиёт
07.08.2026, 16:16

Ҳайвонларни рўйхатга олиш бўйича янги қонун кучга кирди
Ўзбекистон
07.08.2026, 12:14

Сунъий интеллект ёрдамида илк бор табиатда учрамайдиган вируслар яратилди
Фан-технология
07.08.2026, 12:10

Марказий банк сохта банк ҳақида огоҳлантирди
Иқтисодиёт
07.08.2026, 10:59

Таиланддаги мактабда юз берган отишмада икки киши ҳалок бўлди
Жаҳон
07.08.2026, 10:42

АҚШда масжидга ўт қўйган шахсга айблов эълон қилинди
Жаҳон
07.08.2026, 09:29

Хиросимага атом бомбаси ташланганига 81 йил тўлди
Жаҳон
06.08.2026, 14:01

Хитой 15 сентябрдан мамлакатга кириш ва чиқиш қоидаларини кучайтиради
Жаҳон
06.08.2026, 12:27

Ижтимоий тармоқлардан фойдаланадиган болаларнинг баҳолари ёмонлашади – тадқиқот
Жаҳон
06.08.2026, 12:10

Россиянинг Украинага зарбалари оқибатида 17 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
06.08.2026, 10:07

Жиззахда Gentra дарахтга урилиши оқибатида 21 ёшли блогер қиз вафот этди
Ўзбекистон
05.08.2026, 17:19

21 ёшли учувчи носоз самолётни автомагистралга қўндириб, фожианинг олдини олди
Жаҳон
05.08.2026, 16:59

Ногиронлиги бўлган абитуриентларга имтиҳонда 50 фоиз қўшимча вақт берилади
Таълим
05.08.2026, 15:29

Ёрдамлар қисқаргани сабаб Афғонистонда болалар ўлими кўпаймоқда — БМТ
Жаҳон
05.08.2026, 14:08
машҳур янгиликлар

Тошкент вилоятида боғчалар вақтинча ёпилди
Таълим
16.07.2026, 11:28

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатлар муҳимми?
Таълим
16.07.2026, 11:37

Йўналиш танлаш қачон бошланади?
Таълим
24.07.2026, 16:50

Электромобилларнинг «умри» қисқами?
Иқтисодиёт
14.07.2026, 14:48

Норвегия Ғазо учун футбол чипталари даромадини хайрия қилди
Жаҳон
14.07.2026, 11:24

Академик лицейларга кириш тест натижалари эълон қилинди
Таълим
31.07.2026, 10:54
