updated: 18.03.2026, 16:06

"Омонқўтон"да табиатга жами 1 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди

Аввалроқ Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот котибининг Telegram-каналида 2-3 август кунлари Самарқанд вилояти Ургут туманида жойлашган "Омонқўтон" миллий табиат боғига бир неча номаълум шахс болалар дам олиш оромгоҳи орқали ноқонуний тарзда кириб, махсус техникалар ёрдамида қазиш ишларини амалга оширгани ҳақида хабар берилган эди. Мазкур ҳолат вазирлик томонидан ўрганиб чиқилди. 

Улашиш:

"Omonqoʻton"da tabiatga jami 1 mlrd soʻmdan ortiq zarar yetkazildi

"Omonqoʻton"da tabiatga jami 1 mlrd soʻmdan ortiq zarar yetkazildi

Айтилишича, қонунбузарлар томонидан боғ ҳудудида техникалар ёрдамида текислаш, ковлаш ишлари олиб борилган. "Омонқўтон" миллий табиат боғига тегишли бўлган 869 метр квадрат майдонда "Тахти Қорача" довони билан боғловчи йўл ҳосил қилинганлиги маълум бўлган. 

Бунинг оқибатида йўлда мавжуд бўлган 7 турдаги жами 64 туп дарахт ва буталарга зарар етказилган, шундан 27 туп дарахт ва буталар таг қисмидан кесилган ёки қўпориб олинган, қолган 37 туп дарахт ва буталар эса ўсишдан тўхтамайдиган даражада шикастланган. Ўсимлик дунёсига 67 млн 726 минг сўм миқдорда зарар етказилган. 

Шунингдек, ҳудудда олиб борилган йўл солиш ишлари оқибатида жами 2296 метр квадрат ер майдонида мавжуд Қизил китобга киритилган, камайиб бораётган ва ноёб тур ҳисобланган 12 турдаги 2 минг 591 туп ўсимликлар пайҳон қилиниб, табиатга 1 млрд 48 млн сўм миқдорида зарар етказилган. Умумий ҳисобда табиатга етказилган зарар миқдори 1 млрд 115 млн сўмни ташкил этмоқда. 

Бундан ташқари, хабарда ҳозирда иш юзасидан тўпланган ҳужжатлар тегишли чора кўриш мақсадида Бош прокуратурага юборилгани ҳам маълум қилинган.

мавзуга оид янгиликлар

Қозоғистонда ҳарорат глобал ўртачадан икки баравар тез ошмоқда

Қозоғистонда 1976–2025 йилларда ўртача йиллик ҳаво ҳарорати ҳар ўн йилда 0,4 даражага ошган. Бу глобал кўрсаткичдан қарийб икки баравар юқори.

Жаҳон

30.09.2026, 11:16

Марказий Осиё музликларини йўқотмоқда

Минтақа кузатувлар тарихидаги энг катта йўқотишлар қайд этилган дунёнинг учта ҳудуди қаторига кирган.  

Ўзбекистон

21.09.2026, 09:42

Саида Мирзиёева Тошкент шаҳридаги шаҳарсозлик ва экологик муаммоларни муҳокама қилди

Учрашувда муҳандислик коммуникациялари ва ижтимоий объектларга тушаётган юк, шунингдек, электр ва сув таъминоти билан боғлиқ муаммолар муҳокама қилинган.

Ўзбекистон

15.09.2026, 11:46

Сингапурда ўрмонларни уй-жой қурилиши учун кесиш режаси норозиликларга сабаб бўлди

Сингапурда Мажу ва Гиллман ўрмонларини турар жой қурилиши учун ўзлаштириш режаси жамоатчиликнинг кам учрайдиган очиқ норозилигига сабаб бўлди. Петицияларга 60 мингдан ортиқ киши имзо қўйган.

Жаҳон

28.08.2026, 15:38

Қизил китобга 24 та янги тур қўшилмоқда: табиат нима дейди?

Ўзбекистон Қизил китобининг 6-нашрига 24 та янги ўсимлик тури киритилиши режалаштирилмоқда. Бу ўзгаришлар нимани англатади? Нега айнан Қизил китоб?

Ўзбекистон

10.08.2026, 17:19

Samarkand-2028 гиперспектрал сунъий йўлдоши 5 август куни орбитага учирилади

Маълум қилинишича, сунъий йўлдош Хитойнинг Шандун провинцияси қирғоқлари яқинида жойлашган денгиз старт платформасидан STAR.VISION компанияси томонидан Lampung-1 йўлдоши билан бирга фазога учирилади.

Фан-технология

04.08.2026, 11:48

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

XI Европа кинофестивали: Тошкент ва Урганчда 11 та фильм намойиш этилади

Европанинг 10 давлатида суратга олинган фильмлар Тошкент ва Урганчда томошабинларга тақдим этилади. Фестиваль дастурида анимациядан тортиб, психологик драмаларгача бўлган турли жанрдаги картиналар бор.

Маданий

23.10.2026, 18:12

Андижондан мурожаат: ошхона мижозлари сабаб йўл ҳаракати қийинлашмоқда

Мурожаатда Андижон шаҳрида «Абдулборий» ошхонаси ва унинг қаршисидаги овқатланиш маскани атрофида автомобилларнинг қатнов қисмига қўйилиши, видеокузатув камерасининг ишламаслиги ҳамда фавқулодда хизматлардан жавоб бўлмагани юзасидан шикоят қилинган.

Ўзбекистон

23.10.2026, 15:42

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Европадан юз ўгириши мумкинлигини яна бир бор таъкидлади. Бироқ ушбу қарор амалда қандай қадамларни англатишига изоҳ бермаган.

Сиёсат

23.10.2026, 11:30

Ўзбекистонда газ баллонлари ноқонуний сотилмоқда

19–21 октябрь кунлари Ўзбекистон бўйлаб ўтказилган рейдларда 120 дан ортиқ қонунбузилиш ҳолати аниқланди. Уларнинг 39 тасида газ таъминоти соҳаси ходимлари алоқадор бўлган.

Ўзбекистон

23.10.2026, 09:20

Зеленский: Киев сулҳга тайёр

Украина, Россия ва АҚШ вакиллари музокара гуруҳлари даражасида учрашиши мумкин. Учрашув санаси ҳозирча аниқ эмас. Украина ўт очишни тўхтатиш, энергетика соҳасида сулҳ ва гуманитар ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр.

Сиёсат

22.10.2026, 17:53

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди

Воқеа қачон содир бўлган ва заҳарланишга нима сабаб бўлган?

Ўзбекистон

22.10.2026, 12:28

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш

Энди ҳарбий хизматчилар хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилади. 

Жаҳон

22.10.2026, 11:12

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда

Бу ҳолатнинг демографик кўрсаткичларга таъсири қандай?

Ўзбекистон

22.10.2026, 10:32

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади

Франциядаги воқеалар мусулмонлар ва иммиграцияга қарши сиёсий риторикани яна кун тартибига олиб чиқди. Трамп  ва Нетаньяҳу Францияни кескин танқид қилди.

Жаҳон

21.10.2026, 17:26

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?

Самарқанддаги музокараларда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида 12 миллиард долларлик келишувлар тузилди. Аммо бу келишувларнинг қанчаси амалда бажарилиши ҳозирча номаълум.

Иқтисодиёт

21.10.2026, 16:03

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда

Маҳсулотларимизни сотиб олишда қайси давлатлар етакчи?

Ўзбекистон

21.10.2026, 15:33

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди

Президент Шавкат Мирзиёев лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга қаратилган қонунни имзолади. Амалдаги ҳужжатлар, дарсликлар ва бошқа материалларни бирданига алмаштириш талаб этилмайди. 

Таълим

21.10.2026, 14:48

Қозоғистонда Navai’га нисбатан жиноят иши тугатилди: у қандай жазо олди?

Қозоғистонда россиялик рэпер Navai (Наваи Бакиров)га нисбатан қўзғатилган жиноят иши тугатилди. Жамбил вилояти полиция департаменти маълум қилишича, ижрочи мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилган.

Маданий

21.10.2026, 14:21

Судан ва Жанубий Суданда дрон ҳужуми: 153 киши ҳалок бўлди

Abyei минтақасидаги бозор яқинида ёқилғи омборига дрон зарбаси берилиб, ёнғин келиб чиққан. БМТ ҳужумларни қоралади.

Жаҳон

21.10.2026, 12:12

Россиядан 32 нафар Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилди

Нима сабабдан улар Новосибирск вилоятидан чиқариб юборилди?

Ўзбекистон

21.10.2026, 10:58

Ўзбекистон параспортчилари Осиёда иккинчи ўринни мустаҳкамлади

56 та медал жамғарилди ва 2 та рекорд.

Спорт

21.10.2026, 10:08

Ўзбекистон дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида нечанчи ўринда?

Марказий Осиёда ким етакчи? 

Ўзбекистон

20.10.2026, 16:58

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди – ЖССТ

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш учун Ўзбекистонда қандай чоралар кўрилмоқда?

Жаҳон

20.10.2026, 16:40

Ноқонуний «Умра» зиёратини ташкил этишга уринган шахслар ушланди

Фуқароларни ноқонуний равишда «Умра» зиёратига юбориш эвазига пул талаб қилган шахсларга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан чора кўрилди.

Ўзбекистон

20.10.2026, 15:39

Аёлга шилқимлик қилган патронаж ходими 5 суткага қамалди

Воқеа қачон, қаерда ва қандай содир бўлганди? 

Ўзбекистон

20.10.2026, 13:03

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →