updated: 13.10.2026, 15:40

Қизил китобга 24 та янги тур қўшилмоқда: табиат нима дейди?

Ўзбекистон Қизил китобининг 6-нашрига 24 та янги ўсимлик тури киритилиши режалаштирилмоқда. Бу ўзгаришлар нимани англатади? Нега айнан Қизил китоб?

Ўзбекистон

10.08.2026, 17:19

Улашиш:

Қизил китобга 24 та янги тур қўшилмоқда: табиат нима дейди?

Дунё бўйлаб миллионлаб турдаги ўсимлик ва ҳайвонлар йўқ бўлиб кетиш хавфи остида. Уларнинг тақдирини кузатиб борувчи ҳужжат эса оддий рўйхат эмас, балки рангли код тизими.

Қизил китоб нима?
Қизил китоб – маълум бир ҳудудда мавжуд бўлган ўсимликлар, ҳайвонлар, замбуруғлар ҳамда баъзи маҳаллий кенжа турларнинг камёб ва йўқолиб бораётган турларини қайд этиш учун яратилган ҳужжат. Ҳозирда уни Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи (IUCN) юритади – бу ташкилот 1948 йилда, яшаб ўтган барча турларнинг тўлиқ ёзувини юритиш мақсадида тузилган.

Ранглар маъноси
Китобдаги ҳар бир тур маълум бир рангга тегишли бўлиб, бу ранг унинг йўқ бўлиш хавфи даражасини кўрсатади. 

Қора ранг – йўқ бўлиб кетгани тасдиқланган турларга, қизил ранг эса ҳозирда хавф остида турган турларга тегишли.
Оч сариқ (амбер) ранг ҳолати заиф деб ҳисобланган турларни, оқ ранг эса камёб турларни белгилайди. Яшил ранг – илгари хавф остида бўлган, аммо сони тиклана бошлаган турлар учун, кулранг эса етарли маълумот бўлмаган турлар учун ишлатилади.

Ўзбекистонда қандай ишлайди
Мамлакатимизда бу тизим 1984 йилдан бошлаб амал қилиб келмоқда – ўшанда нашр этилган биринчи китобга 163 турдаги ўсимлик ва 63 турдаги умуртқали ҳайвон киритилган эди. Мустақиллик йилларида китоб бир неча марта янгиланиб, ҳозирги амалдаги 5-нашрга (2019) 48 оилага мансуб 314 турдаги ва кенжа турдаги ўсимлик, шунингдек 206 турдаги ва кенжа турдаги ҳайвон киритилган. Ҳайвонлар орасида 83 таси умуртқасизлар (ҳалқали чувалчанглар, моллюскалар ва бўғимоёқлилар), қолганлари эса балиқлар, судралиб юрувчилар, қушлар ва сутэмизувчилардан иборат.

2026 йил 17 январда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасида Қизил китобнинг олтинчи нашри материаллари тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда Президентнинг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси – қўмита раиси Азиз Абдуҳакимов, раис ўринбосари Жусипбек Казбеков, Жамоатчилик кенгаши аъзолари ҳамда илмий институтлар вакиллари иштирок этди. Ҳужжат устидаги ишлар Фанлар академиясининг Зоология ва Ботаника институтлари ҳамда мустақил маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида, дала илмий тадқиқотлари ва мониторинг натижаларига асосланиб, босқичма-босқич олиб борилди.

Таклиф этилаётган рўйхатга кўра, олтинчи нашрга 48 оилага ва 125 жинсга мансуб жами 317 турдаги ва кенжа турдаги ўсимлик киритилиши режалаштирилмоқда. Шундан 24 таси Қизил китобга биринчи марта киритилади – бу эса сўнгги йилларда тўпланган янги маълумотлар асосида баъзи турларнинг ҳолати илгари ўйлангандан кўра оғирроқ эканини кўрсатади. Шу билан бирга, 12 оилага мансуб 21 турдаги ўсимликни номенклатура ўзгаришлари, ареалларни аниқлаштириш ва айрим популяцияларнинг тикланиши сабабли рўйхатдан чиқариш таклиф этилмоқда.

Ҳайвонот дунёсида ҳам мониторинг натижалари ўзгаришларга сабаб бўлди: аввал киритилган 30 тур рўйхатдан чиқарилиши, ўрнига эса 189 турдаги ва кенжа турдаги ҳайвон рўйхатга киритилиши тавсия этилмоқда – шундан 13 таси илк бор. Бундан ташқари, турли таксономик гуруҳларга мансуб 48 тур ҳайвоннинг муҳофаза мақоми ҳам ўзгартирилиши кутилмоқда.

Аҳамияти
Рангли код тизими фақат классификация эмас – у қайси турга қанча эътибор ва маблағ ажратилиши кераклигини белгилайдиган амалий асос ҳисобланади. Бир тур “қизил”дан “яшил”га ўтиши муваффақиятли муҳофаза чорасини англатса, “оқ”дан “қизил”га ўтиши – инқирознинг бошланишидан дарак беради.
Демак, олтинчи нашрдаги ўзгаришлар Ўзбекистон флорасида хавф остидаги турлар кўпайганини эмас, балки уларни аниқлаш, мониторинг қилиш ва илмий баҳолаш борасидаги ишлар халқаро стандартлар даражасига кўтарилганини англатади.
Ўзбекистон Қизил китобининг олтинчи нашри – бу мамлакат биохилма-хиллигини сақлашдаги узлуксиз жараённинг навбатдаги босқичи. 1984 йилдан бери давом этиб келаётган бу иш эндиликда илмий тадқиқот, мониторинг ва халқаро стандартлар билан янада мустаҳкамланмоқда.
Рангли код тизими эса ортидаги мазмунни ёдда тутиш керак: ҳар бир янги қизил белги – бу табиатнинг бизга берган огоҳлантиришидир. Уни ўз вақтида эшитиш ва тегишли чоралар кўриш эса келажак авлодлар олдидаги масъулиятимиздир.  

мавзуга оид янгиликлар

Қорақалпоғистонда 672 та йўрға тувалоқ табиатга қўйиб юборилди

Қушлар Қозоғистонда махсус парвариш қилиниб, зарур тайёргарликдан сўнг Оролбўйи ҳудудидаги табиий яшаш муҳитига қайтарилди. 

Ўзбекистон

01.07.2026, 12:21

Қозоғистонда ҳарорат глобал ўртачадан икки баравар тез ошмоқда

Қозоғистонда 1976–2025 йилларда ўртача йиллик ҳаво ҳарорати ҳар ўн йилда 0,4 даражага ошган. Бу глобал кўрсаткичдан қарийб икки баравар юқори.

Жаҳон

30.09.2026, 11:16

Марказий Осиё музликларини йўқотмоқда

Минтақа кузатувлар тарихидаги энг катта йўқотишлар қайд этилган дунёнинг учта ҳудуди қаторига кирган.  

Ўзбекистон

21.09.2026, 09:42

Саида Мирзиёева Тошкент шаҳридаги шаҳарсозлик ва экологик муаммоларни муҳокама қилди

Учрашувда муҳандислик коммуникациялари ва ижтимоий объектларга тушаётган юк, шунингдек, электр ва сув таъминоти билан боғлиқ муаммолар муҳокама қилинган.

Ўзбекистон

15.09.2026, 11:46

Сингапурда ўрмонларни уй-жой қурилиши учун кесиш режаси норозиликларга сабаб бўлди

Сингапурда Мажу ва Гиллман ўрмонларини турар жой қурилиши учун ўзлаштириш режаси жамоатчиликнинг кам учрайдиган очиқ норозилигига сабаб бўлди. Петицияларга 60 мингдан ортиқ киши имзо қўйган.

Жаҳон

28.08.2026, 15:38

Samarkand-2028 гиперспектрал сунъий йўлдоши 5 август куни орбитага учирилади

Маълум қилинишича, сунъий йўлдош Хитойнинг Шандун провинцияси қирғоқлари яқинида жойлашган денгиз старт платформасидан STAR.VISION компанияси томонидан Lampung-1 йўлдоши билан бирга фазога учирилади.

Фан-технология

04.08.2026, 11:48

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Кремль уруш харажатларини қоплаш учун солиқларни оширмоқчи

Россия бюджет тақчиллиги 5,8 триллион рублга етди. Ҳукумат бир қатор соҳаларни қамраб оладиган янги солиқ чораларини таклиф қилмоқда.

Жаҳон

30.10.2026, 15:04

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан ёрдам берилади

Ёрдам пулини қандай олиш мумкин? 

Ўзбекистон

30.10.2026, 12:15

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади

Келишувлар нималарни ўзгартиради? 

Ўзбекистон

30.10.2026, 11:47

Дунёдаги энг йирик криптобиржа ҳакерлар ҳужумига учради

Binance хавфсизлик бузилиши гумони билан барча маблағларни киритиш ва ечиб олиш операцияларини вақтинча тўхтатди.

Иқтисодиёт

30.10.2026, 11:30

Денгизга кўмилган асирлар | Иккинчи жаҳон урушининг унутилган фожиаси

Иккинчи жаҳон уруши давомида Япония фойдаланган 56 та «дўзах кемаси»дан 19 таси Иттифоқчилар томонидан чўктирилди. Бу кемаларда 126 мингдан ортиқ ҳарбий асир ташилиб, уларнинг ҳар уч нафаридан бири ҳалок бўлган.

Маданий

29.10.2026, 19:35

Эрон Самарқанд можаросига изоҳ берди: «Гап Ўзбекистон ҳақида эмасди»

Эрон элчихоналарининг Самарқандни форс цивилизацияси мероси сифатида кўрсатган постларидан кейин Тошкент Теҳронга норозилик билдирганди. Эрон ТИВ бу ҳолатга изоҳ берди.

Ўзбекистон

29.10.2026, 11:34

Афғонистонда тўй ва байрамларда мушакбозлик тақиқланди

Пиротехника воситалари одамларда қўрқув ва хавотир уйғотиши ҳамда руҳий зўриқишга сабаб бўлиши мумкинлиги тақиққа асос қилиб кўрсатилган. 

Жаҳон

29.10.2026, 10:16

Исроил сайловларида Нетаньяху олдинда, бироқ...

Исроилда парламент сайловларидан кейин овозларни санаш давом этмоқда. Бош вазир Биньямин Нетаньяху тарафдорлари блоки дастлабки натижаларга кўра олдинда бормоқда, бироқ ҳукумат тузиш учун зарур бўлган 61 та мандатни ҳали қўлга киритмаган.

Сиёсат

28.10.2026, 15:57

Россияга ишлагани бораётган ўзбекистонликлар сони 13,2 фоизга камайди

2026 йилнинг дастлабки олти ойида Россияга киришидан мақсад сифатида ишлашни кўрсатган 1 178 609 нафар Ўзбекистон фуқароси қайд этилган.

Ўзбекистон

28.10.2026, 14:49

Ноқонуний босмахона: диний адабиётлар чоп этиш тўхтатилди

Босмахонадан 17 579 дона тайёр ва 500 килограммдан ортиқ ярим тайёр контрафакт китоб, тўртта босма ва елимлаш ускунаси ашёвий далил сифатида олинди. 

Ўзбекистон

28.10.2026, 12:33

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?

Жорий йилнинг 15 сентябридан бошлаб ўзбекистонликлар учун 60 кунлик визасиз режим ва аэропортда виза олиш тартиби бекор қилинган эди.

Ўзбекистон

28.10.2026, 12:16

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиши мумкин

Қирғизистонда вилоят ва туманлар ўрнига “аймоқ” деб аталадиган 20 дан ортиқ маъмурий бирлик тузиш режалаштирилмоқда.

Жаҳон

28.10.2026, 11:58

18 ёшдан кичик тожикистонликлар ишлаш учун хорижга чиқолмайди

Тожикистонда фуқароларга 18 ёшга тўлганидан кейингина хорижга ишлаш учун боришга рухсат берилади. Янги талаб президент Имомали Раҳмон томонидан 21 октябрь куни имзоланган «Миграция тўғрисида»ги қонунда белгиланган.

Жаҳон

28.10.2026, 10:24

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 18 фоизга ўсди

Ўзбекистонда 2026-йилнинг январь–сентябрь ойларида ўртача ойлик иш ҳақи 7,27 млн сўмга етди. Бироқ январь–август ойларидаги медиана иш ҳақи 4,17 млн сўмни ташкил этди. Бу икки кўрсаткич бир-биридан фарқ қилади.

Иқтисодиёт

28.10.2026, 09:50

Ўзбекистонда никоҳлар камайиб, ажралишлар кўпаймоқда

Сўнгги 15 йилда Ўзбекистонда қайд этилган никоҳлар сони қарийб 9 фоизга камайди, ажралишлар сони 2,6 баравардан кўпроқ ошди. Мамлакат аҳолиси эса шу даврда 34 фоизга кўпайган.

Ўзбекистон

27.10.2026, 18:08

Энди Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш мумкин

Ўзбекистонда 27 октябрдан Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш имконияти пайдо бўлди. Аммо ҳозирча HUMO ва Uzcard рўйхатга киритилмаган.

Ўзбекистон

27.10.2026, 14:50

Зулфиқор Мусоқовга Янги Тошкентдан 3 хонали квартира берилди

Кинорежиссёрга уч хонали хонадон калити топширилди. Мусоқов бу қарорни оиласи учун кутилмаган совға деб атади.

Маданий

26.10.2026, 17:36

«Олтин тўп - 2026»: мукофотни ким олади?

Тақдирлаш маросими бугун Лондонда ўтказилади. Гарри Кейн асосий фаворитлардан бири сифатида кўрилмоқда.

Спорт

26.10.2026, 16:51

Трамп Оқ уйни Саддам Ҳусайн ресторанига ўхшатиб қўйди — Барак Обама

АҚШда Конгресс устидан назоратни белгилайдиган 3 ноябрь кунги сайловлар арафасида собиқ президент Барак Обама демократлар кампаниясига қўшилиб, Трамп сиёсатини масхара қилди.

Жаҳон

26.10.2026, 15:54

Ўзбекистон ва Қатар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Шавкат Мирзиёев ва Тамим бин Ҳамад Ол Соний қўшма лойиҳаларни ривожлантириш истиқболларини кўриб чиқди.

Ўзбекистон

26.10.2026, 15:33

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →