updated: 22.03.2026, 12:15

Ўрмон хўжалигининг ижарадаги ерини 61 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистоннинг турли вилоятларида ер майдонларини олиб беришни ваъда қилган бир гуруҳ қонунбузарлар қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментини ахборот хизмати хабар берди.

Улашиш:

Oʻrmon xoʻjaligining ijaradagi yerini 61 ming dollarga sotmoqchi boʻlganlar ushlandi

Oʻrmon xoʻjaligining ijaradagi yerini 61 ming dollarga sotmoqchi boʻlganlar ushlandi

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Миробод тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида П.Д. ва бошқалар  А.Д.  ҳамда Х.Н. исмли шахсларга Оҳангарон давлат ўрмон хўжалигига тегишли ер майдони ҳудудидан узоқ муддатли ижара шартномаси асосида ажратилган 2 гектар ер майдонини 61 000 АҚШ долларига сотишга келишгани аниқланган. У фуқароларга ер майдони ҳужжатларини танишлари ёрдамида уларнинг номига расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 20 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Шу каби, департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.Т. фуқаро А.П.нинг яқин қариндошига Асака тумани "Ёшлар саноат зонаси" ҳудудидан ажратилган 5 сотих ер майдонини олиб бериши эвазига 20 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Департаментнинг Конимех туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Б. аукцион савдоси орқали сотиб олган Қизилтепа туманидаги 3 сотих ер майдонини ҳамда ушбу ҳудудга туташ яна 4 сотих ер майдонини фуқаро Х.П.га 15 000 АҚШ долларига сотишга келишгани аниқланган. У ер майдони ҳужжатларини 4 000 АҚШ доллари эвазига расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, жами 19 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган. 

Бундан ташқари, департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.А. фуқаро А.Б.нинг ишончига кириб, унга Янгибозор тумани "Халқобод" массивида жойлашган ҳокимлик захирасидаги 6 сотих майдонини расмийлаштириб олиб бериши эвазига 1000 АҚШ доллари ва 17,5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

мавзуга оид янгиликлар

Ноқонуний «Умра» зиёратини ташкил этишга уринган шахслар ушланди

Фуқароларни ноқонуний равишда «Умра» зиёратига юбориш эвазига пул талаб қилган шахсларга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан чора кўрилди.

Ўзбекистон

20.10.2026, 15:39

8 млн долларлик фирибгарлик билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди

Жиноий гуруҳ аъзолари сохта Call-марказ орқали фуқароларнинг банк карталаридан пулларни ўзлаштириб, уларнинг номига онлайн кредитлар расмийлаштирган.

Ўзбекистон

15.10.2026, 09:38

Ерни аукционсиз расмийлаштиришни ваъда қилган шахс қўлга олинди

Улар 11,5 минг АҚШ долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Ўзбекистон

14.10.2026, 10:59

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда

Таълим ва илм-фан вазирлиги фуқароларни сохта хабарлардан эҳтиёт бўлишга чақирди.

Таълим

13.10.2026, 16:30

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди

Human Rights Watch Сирожиддин Одиловнинг товламачилик ва фирибгарлик бўйича шубҳали айбловлар билан қамалиши Ўзбекистонда адолатли судлов мезонлари юзасидан жиддий саволлар туғдираётганини таъкидлади.

Ўзбекистон

08.10.2026, 19:12

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?

Сирожиддин Media номи билан танилган блогер Сирожиддин Одилов фирибгарлик ва товламачиликда айбдор деб топилиб, 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Ҳукм эълон қилинди. Аммо иш ортидаги энг муҳим савол очиқ қолмоқда: нега айрим фуқаролар ўз муаммосини давлат идорасидан кўра блогер орқали ҳал қилишга уринади?

Ўзбекистон

07.10.2026, 18:38

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Кредит учун очилган фирма: жавобгарлик кимнинг зиммасида?

Кредит олиш илинжида фирма очиш ёки ЭРИ калитини воситачига ишониб топшириш йиллар давом этадиган молиявий ва ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши мумкин. Воситачи пулни олиб кетади, жавобгарлик эса сизнинг зиммангизда қолади.

Иқтисодиёт

24.10.2026, 19:02

Наманганда V Халқаро асал фестивали очилди

Наманганда 35 тонна асал бир жойга жамланди. “Афсоналар водийси” боғида V Халқаро асал фестивали очилди.

Ўзбекистон

24.10.2026, 14:32

Саудия Арабистони нега Ҳусийларни енга олмаяпти?

Саудия Арабистони ўн йилдан ортиқ вақтдан бери Ямандаги ҳусийларга қарши курашиб келади, бироқ американча қуроллар ва катта ҳарбий бюджет ғалабани таъминлай олмади. Яқинда тузилган Макка битими уруш тақдирини ўзгартира оладими?

Сиёсат

24.10.2026, 11:06

Rasm SIda yaratilgan

Насия қулай харидми ёки ортиқча қарз?

Насия савдоси Ўзбекистонда тез суръатларда ривожланмоқда. Бироқ маҳсулотни ойма-ой тўлаш ҳар доим ҳам арзон ёки фойдали танлов дегани эмас. 

Иқтисодиёт

24.10.2026, 10:08

XI Европа кинофестивали: Тошкент ва Урганчда 11 та фильм намойиш этилади

Европанинг 10 давлатида суратга олинган фильмлар Тошкент ва Урганчда томошабинларга тақдим этилади. Фестиваль дастурида анимациядан тортиб, психологик драмаларгача бўлган турли жанрдаги картиналар бор.

Маданий

23.10.2026, 18:12

Андижондан мурожаат: ошхона мижозлари сабаб йўл ҳаракати қийинлашмоқда

Мурожаатда Андижон шаҳрида «Абдулборий» ошхонаси ва унинг қаршисидаги овқатланиш маскани атрофида автомобилларнинг қатнов қисмига қўйилиши, видеокузатув камерасининг ишламаслиги ҳамда фавқулодда хизматлардан жавоб бўлмагани юзасидан шикоят қилинган.

Ўзбекистон

23.10.2026, 15:42

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Европадан юз ўгириши мумкинлигини яна бир бор таъкидлади. Бироқ ушбу қарор амалда қандай қадамларни англатишига изоҳ бермаган.

Сиёсат

23.10.2026, 11:30

Зеленский: Киев сулҳга тайёр

Украина, Россия ва АҚШ вакиллари музокара гуруҳлари даражасида учрашиши мумкин. Учрашув санаси ҳозирча аниқ эмас. Украина ўт очишни тўхтатиш, энергетика соҳасида сулҳ ва гуманитар ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр.

Сиёсат

22.10.2026, 17:53

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди

Воқеа қачон содир бўлган ва заҳарланишга нима сабаб бўлган?

Ўзбекистон

22.10.2026, 12:28

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш

Энди ҳарбий хизматчилар хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилади. 

Жаҳон

22.10.2026, 11:12

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда

Бу ҳолатнинг демографик кўрсаткичларга таъсири қандай?

Ўзбекистон

22.10.2026, 10:32

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади

Франциядаги воқеалар мусулмонлар ва иммиграцияга қарши сиёсий риторикани яна кун тартибига олиб чиқди. Трамп  ва Нетаньяҳу Францияни кескин танқид қилди.

Жаҳон

21.10.2026, 17:26

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?

Самарқанддаги музокараларда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида 12 миллиард долларлик келишувлар тузилди. Аммо бу келишувларнинг қанчаси амалда бажарилиши ҳозирча номаълум.

Иқтисодиёт

21.10.2026, 16:03

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда

Маҳсулотларимизни сотиб олишда қайси давлатлар етакчи?

Ўзбекистон

21.10.2026, 15:33

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди

Президент Шавкат Мирзиёев лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга қаратилган қонунни имзолади. Амалдаги ҳужжатлар, дарсликлар ва бошқа материалларни бирданига алмаштириш талаб этилмайди. 

Таълим

21.10.2026, 14:48

Қозоғистонда Navai’га нисбатан жиноят иши тугатилди: у қандай жазо олди?

Қозоғистонда россиялик рэпер Navai (Наваи Бакиров)га нисбатан қўзғатилган жиноят иши тугатилди. Жамбил вилояти полиция департаменти маълум қилишича, ижрочи мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилган.

Маданий

21.10.2026, 14:21

Судан ва Жанубий Суданда дрон ҳужуми: 153 киши ҳалок бўлди

Abyei минтақасидаги бозор яқинида ёқилғи омборига дрон зарбаси берилиб, ёнғин келиб чиққан. БМТ ҳужумларни қоралади.

Жаҳон

21.10.2026, 12:12

Россиядан 32 нафар Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилди

Нима сабабдан улар Новосибирск вилоятидан чиқариб юборилди?

Ўзбекистон

21.10.2026, 10:58

Ўзбекистон параспортчилари Осиёда иккинчи ўринни мустаҳкамлади

56 та медал жамғарилди ва 2 та рекорд.

Спорт

21.10.2026, 10:08

Ўзбекистон дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида нечанчи ўринда?

Марказий Осиёда ким етакчи? 

Ўзбекистон

20.10.2026, 16:58

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →