Ўзбекистон ва Чехия ўртасида авиақатновлар тикланади
Шавкат Мирзиёев ва Андрей Бабиш Тошкентда бўлиб ўтган музокараларда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон
30.04.2026, 16:09
Улашиш:

Унда пойтахтлар ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни қайта тиклаш муҳим йўналишлардан бири сифатида қайд этилди.

Президент матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашувда савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш, товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш, шунингдек қўшма лойиҳаларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Қайд этилишича, сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги савдо ҳажми қарийб икки баробарга ошган. Айни пайтда Ўзбекистонда Чехия капитали иштирокида 37 та қўшма корхона фаолият юритмоқда.
Томонлар машинасозлик, “яшил” энергетика, кимё ва фармацевтика каби соҳаларда янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишиб олди. Шунингдек, автомобилларни Евро-6 стандарти бўйича сертификатлаш лабораториясини ташкил этиш ишлари ҳам давом этмоқда.

Инфратузилмани ривожлантириш, “ақлли шаҳарлар”ни жорий этиш ва рақамлаштириш соҳаларида ҳамкорликни кучайтириш режалари ҳам муҳокама қилинди. Бу борада Ўзбекистон–Чехия бизнес форумида илгари сурилган ташаббуслар қўллаб-қувватланди.
Шу билан бирга, Ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш ва Ҳукуматлараро комиссия йиғилишини жорий йил август ойида Тошкентда ўтказиш таклиф қилинди.
Маданий-гуманитар соҳада таълим алмашинувлари, қўшма таълим дастурлари ва маданий тадбирларни кенгайтиришга келишилди. Туризмни ривожлантириш мақсадида икки мамлакат пойтахтлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни қайта йўлга қўйиш масаласи алоҳида кўриб чиқилади.
Якунда томонлар қабул қилинган қарорларни амалга ошириш бўйича қўшма “йўл харитаси” ишлаб чиқишга келишиб олди.
машҳур янгиликлар

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13

Ўзбекистонда сўз эркинлиги қай аҳволда?
Ўзбекистон
26.10.2026, 13:15
сўнгги янгиликлар

Сан Сиро: бир асрлик тарих ва Милан футболининг янги уйи
Спорт
20.11.2026, 16:11

Тошкент метросида тирбандликни камайтириш учун нима ўзгаради?
Ўзбекистон
20.11.2026, 14:41

Трамп билан можарога қарамай, Anthropic акциялари 34 фоизга ошди
Иқтисодиёт
20.11.2026, 10:51

Сергелида 1,7 гектарлик сунъий кўл пайдо бўлади
Ўзбекистон
20.11.2026, 10:18

Ўзбекистон ва Ўмон ўртасида 30 кунлик визасиз режим жорий этилади
Ўзбекистон
19.11.2026, 16:55

Тожикистонда электр узатиш устуни қулади: Фарғонада аҳоли электрсиз қолди
Ўзбекистон
19.11.2026, 14:53

Рохинжалар геноциди: Мьянма халқаро суд олдида жавоб беради
Жаҳон
19.11.2026, 10:56

Ўзбекистон ва Туркманистон чегарадан ўтишни енгиллаштирмоқчи
Сиёсат
19.11.2026, 09:42

Ўзбекистонлик профессор Қозоғистонда нега қамалди?
Сиёсат
18.11.2026, 18:31

Deutsche Bank: Трамп ва Эпштейннинг Россия билан алоқалари ошкор бўлди
Сиёсат
18.11.2026, 16:45

Трампга суиқасд режаси: покистонлик 27,5 йилга қамалди
Жаҳон
18.11.2026, 14:28

Ўзбекистондан Канадага бориш осонлашадими?
Сиёсат
18.11.2026, 11:47

Эрон Вашингтонда кимёвий қурол ишлатадими?
Жаҳон
18.11.2026, 10:39

Наманганда ўғрилик: устахонадан 14 та телефонни ўғирламоқчи бўлган йигит ушланди
Ўзбекистон
18.11.2026, 10:10

Тошкентда ҳайвонлар ва қушлар оммавий нобуд бўлаётгани ростми?
Ўзбекистон
17.11.2026, 17:26

Эбола вирусидан 6 минга яқин киши вафот этди
Жаҳон
17.11.2026, 15:33

Тошкентдан Астраханга поезд қатнови йўлга қўйилади
Ўзбекистон
17.11.2026, 12:28

Европа мигрантларни Ўзбекистонга юбориши мумкинми?
Ўзбекистон
17.11.2026, 12:11

Бузиладиган уй эгалари учун янги таклиф: 1,5 баравар катта уй-жой
Ўзбекистон
16.11.2026, 17:32

Айрим тадбиркорлар импорт ҚҚСни бошқача тўлайди
Иқтисодиёт
16.11.2026, 15:22
машҳур янгиликлар

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13

Ўзбекистонда сўз эркинлиги қай аҳволда?
Ўзбекистон
26.10.2026, 13:15
