updated: 22.03.2026, 12:50

Ўзбекистонда бир марталик пластик маҳсулотларга чеклов қўйилади

 Пластик чиқиндиларни камайтириш учун халқаро амалиётда қўлланиладиган механизмларни жорий этиш режалаштирилган.

Улашиш:

Ўзбекистонда бир марталик пластик маҳсулотларга чеклов қўйилади

17 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида бир марталик пластик маҳсулотлар муомаласини чеклашга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

Қонун лойиҳаси экологик тоза ҳудудларнинг ҳуқуқий мақомини белгилаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий объектлар деградациясининг олдини олишни мақсад қилган.

Қонун лойиҳасида нималар назарда тутилмоқда?

  • экологик тоза ҳудудларда табиий ландшафт ва экотизимларга зарар етказувчи фаолиятни тақиқлаш;
  • табиий органик полимерлардан ташқари бир марталик пластик маҳсулотлар муомаласини чеклаш;
  • полиэтилен пакетларнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтиришга қаратилган нормаларни жорий этиш.

Пластик чиқиндилар бугунги кунда энг долзарб экологик муаммолардан бири бўлиб, уларнинг узоқ вақт парчаланмаслиги табиатга жиддий зарар етказмоқда.

“Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида:

Президент фармонига мувофиқ, пластик чиқиндиларни камайтириш учун халқаро амалиётда қўлланиладиган механизмларни жорий этиш режалаштирилган. Жумладан:

  • пластик чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш учун махсус ускуналар ўрнатиш;
  • пластик қадоқ ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчилар учун тарани қайтариш мажбуриятини белгилаш;
  • аҳоли томонидан топширилган ҳар бир пластик идиш учун рағбатлантирувчи тўлов механизмини яратиш.

Экология қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда йилига 10,2 млн тонна қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлади. Шундан 10,3 фоизи (1,05 млн тонна) пластик чиқиндилардир. Пластик буюмлар ишлаб чиқарувчи корхоналар мамлакатнинг деярли барча ҳудудларида фаолият юритади ва полиэтилен пакетлардан фойдаланиш кенг тарқалган.

Қонун лойиҳаси пластик чиқиндилар ҳажмини камайтириш ва экологик барқарорликни таъминлашга хизмат қилиши кутилмоқда.

мавзуга оид янгиликлар

Давлат органлари формасига ўхшаш кийим кийганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

Давлат органлари ходимларининг формасига ўхшаш кийимларни кийиш ёки жорий этишга қарши чоралар кучайтирилмоқда. Бу фуқароларни чалғитиш ва давлат органлари номидан ишончнинг суиистеъмол қилинишини олдини олишга қаратилган.

Ўзбекистон

04.08.2026, 14:29

Австралияда ижтимоий тармоқларга қўйилган тақиқ фойда бермаяпти

Янги тадқиқотга кўра, австралиялик ўсмирлар ижтимоий тармоқларга қўйилган тақиқдан сўнг ҳам улардан фойдаланмоқда.

Жаҳон

31.07.2026, 11:06

Британия 16 ёшгача бўлганларга энергетик ичимликлар сотишни тақиқламоқда

Вазирларнинг таъкидлашича, Англияда ҳар куни 100 мингга яқин бола шундай ичимликларни истеъмол қилади.

Жаҳон

17.07.2026, 09:44

Европа Иттифоқи 13 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқларни чекламоқчи

Европа Комиссияси сентябрь ойида тегишли қонун лойиҳасини тақдим этади. Таклифга мувофиқ, 13 ёшгача бўлган болалар ижтимоий тармоқлардан фақат чекланган вақт давомида ҳамда ота-она, васий ёки ўқитувчилар назорати остида фойдаланиши мумкин бўлади.

Жаҳон

14.07.2026, 12:31

Қозоғистонда давлат байроғи туширилган буюмлар тақиқланди

Ҳукумат томонидан тасдиқланган ўзгартиришларга кўра, давлат байроғини кийим-кечак, реклама ёки маиший буюм сифатида ишлатишга рухсат берилмайди.  

Жаҳон

10.07.2026, 10:12

Лотин алифбосини янгилаш бўйича қонун Сенатга юборилди

“Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан қабул қилинди ва Сенатга юборилди.

Ўзбекистон

07.07.2026, 12:44

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Россиянинг сўнгги зарбалари оқибатида Киевда уч киши ҳалок бўлди

Киевда баллистик ракеталар қўлланилиши хавфи туфайли аҳоли бошпаналарга яширинишга чақирилди.

Жаҳон

08.08.2026, 12:23

30 йилдан ортиқ хизмат қилган ҳарбийлар пенсияси оширилади

Бу фақат келгусида пенсияга чиқадиган ҳарбий хизматчиларга эмас, балки бугунги кунда пенсия олаётган, календарь ҳисобида 30 йилдан ортиқ хизмат қилганларга ҳам татбиқ этилади.

Ўзбекистон

08.08.2026, 11:35

Энди I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси проактив қайта ҳисобланади

Фуқарога I ёки II гуруҳ ногиронлиги белгиланса, унга ногиронлик пенсияси фуқаронинг алоҳида мурожаатисиз, проактив равишда тайинланади.

Ўзбекистон

08.08.2026, 11:15

Покистон, Саудия Арабистони ва Туркия қўшма мудофаа битимини имзолади

Келишувга кўра, уч давлатдан бирига қарши амалга оширилган қуролли ҳужум учала давлатга қарши ҳужум сифатида баҳоланади.

Сиёсат

08.08.2026, 10:46

Хитой Ўзбекистоннинг бош савдо ҳамкорига айланди

Шу пайтгача асосий савдо шеригимиз Россия бўлган бўлса, бугунга келиб Хитой билан иқтисодий алоқаларимиз мисли кўрилмаган даражада яқинлашди. 

Иқтисодиёт

08.08.2026, 10:39

Путиндан кейин ким?

73 ёшли Владимир Путин кучли шахсий ҳокимият тизимини яратди, аммо ундан кейин ким келиши ва ҳокимиятни топшириш механизми ҳали ноаниқ. Таҳлилчилар фикрича, бу Кремлда ворислик жангига олиб келиши мумкин.

Жаҳон

07.08.2026, 16:29

Avo, TBC, Анор Банк: мижозлар билан ишлашда энг қолоқ банклар номи очиқланди

Жорий йилнинг иккинчи чораги давомида Ўзбекистонда мижозларнинг мурожаатлари билан ишлашда энг қолоқ кўрсаткичларга эга 10 та тижорий банклар рўйхати очиқланган. 

Иқтисодиёт

07.08.2026, 16:16

Ҳайвонларни рўйхатга олиш бўйича янги қонун кучга кирди

Энди уй ҳайвонингиз ҳам "паспорт"га эга бўлиши керак. Жорий йилнинг 7 августидан "Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида"ги қонун Ўзбекистонда расман кучга кирди.

Ўзбекистон

07.08.2026, 12:14

Сунъий интеллект ёрдамида илк бор табиатда учрамайдиган вируслар яратилди

Америкалик тадқиқотчилар сунъий интеллектдан фойдаланиб 16 та вирус яратди. Бу кашфиёт янги ютуқларга умид уйғотиш билан бирга, ундан нотўғри мақсадда фойдаланиш борасидаги хавотирларни ҳам кучайтирмоқда.

Фан-технология

07.08.2026, 12:10

Марказий банк сохта банк ҳақида огоҳлантирди

Ижтимоий тармоқларда мавжуд бўлмаган банкнинг расмий ҳужжати тарқалмоқда. Бунга нисбатан Марказий банк расман изоҳ берди. 

Иқтисодиёт

07.08.2026, 10:59

Таиланддаги мактабда юз берган отишмада икки киши ҳалок бўлди

Полиция ўсмир ёшидаги гумонланувчини отиб ташлаган ёки у ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Жаҳон

07.08.2026, 10:42

АҚШда масжидга ўт қўйган шахсга айблов эълон қилинди

Филаделфиядаги масжидга ўт қўйишда айбланган шахс уни айнан масжид бўлгани учун нишонга олгани маълум бўлди.

Жаҳон

07.08.2026, 09:29

Хиросимага атом бомбаси ташланганига 81 йил тўлди

Атом бомбасидан омон қолганлар халқаро ҳамжамият, жумладан, Япония томонидан ядро қуролига эга бўлишга интилиш кучайиб бораётганидан хавотирда.

Жаҳон

06.08.2026, 14:01

Хитой 15 сентябрдан мамлакатга кириш ва чиқиш қоидаларини кучайтиради

15 сентябрдан Хитой фуқаролари учун мамлакатдан чиқиш, хорижликлар учун эса Хитойга кириш тартиби бўйича янги қоидалар кучга киради. 

Жаҳон

06.08.2026, 12:27

Ижтимоий тармоқлардан фойдаланадиган болаларнинг баҳолари ёмонлашади – тадқиқот

Ижтимоий тармоқлардан эрта фойдаланишни бошлаган болалар, улғайгач ҳисоб очган тенгдошларига қараганда мактабда кўпроқ қийналишади.

Жаҳон

06.08.2026, 12:10

Россиянинг Украинага зарбалари оқибатида 17 киши ҳалок бўлди

Украина ҳаво мудофааси Россия учирган 115 та дрондан 90 фоизини уриб туширган, бироқ 24 та баллистик ракета ва 4 та “Сиркон” қанотли ракетадан бирортасини ҳам тутиб қололмаган.

Жаҳон

06.08.2026, 10:07

Жиззахда Gentra дарахтга урилиши оқибатида 21 ёшли блогер қиз вафот этди

ЙТҲ оқибатида оғир тан жароҳатлари олган ҳайдовчи Жиззах вилояти тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Бироқ шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, у вафот этган.

Ўзбекистон

05.08.2026, 17:19

21 ёшли учувчи носоз самолётни автомагистралга қўндириб, фожианинг олдини олди

АҚШнинг Флорида штатида 21 ёшли парвоз инструктори Эмили Шелтон двигатели носозликка учраган енгил самолётни Интерстейт 10 автомагистралига муваффақиятли қўндириб, эҳтимолий йирик фожианинг олдини олди.

Жаҳон

05.08.2026, 16:59

Ногиронлиги бўлган абитуриентларга имтиҳонда 50 фоиз қўшимча вақт берилади

Президентнинг «Алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болаларни таълим ва ижтимоий хизматлар билан қамраб олиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан инклюзив таълим соҳасида қатор янги механизмлар жорий этилади.

Таълим

05.08.2026, 15:29

Ёрдамлар қисқаргани сабаб Афғонистонда болалар ўлими кўпаймоқда — БМТ

Мутахассислар бу йил мамлакатнинг тўртдан учида болалар орасида кескин озиш кузатилаётганини қайд этган.

Жаҳон

05.08.2026, 14:08

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →