Педофилларга умрбод қамоқ жазоси бериладими?

Ўзбекистонда 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан оғир жинсий жиноятлар учун узоқ муддатли ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси таклиф этилмоқда.

Ўзбекистон

29.09.2026, 14:03

Улашиш:

Педофилларга умрбод қамоқ жазоси бериладими?

Ўзбекистонда болаларга нисбатан оғир жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилиши мумкин

Ўзбекистонда 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан содир этилган айрим оғир жинсий жиноятлар учун узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини белгилаш таклиф этилмоқда. Бу ҳақда 29 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида маълум қилинди.

Қонун лойиҳаси «Адолат» социал-демократик партияси фракцияси ташаббуси билан киритилган бўлиб, болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган.

Ҳужжат билан Жиноят, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекслар, шунингдек, қатор қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш режалаштирилмоқда.

Болаларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Қонун лойиҳасида 14 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш учун узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, боланинг жинсий эркинлигига қарши жиноят содир этган шахсларни жавобгарликка тортиш ёки тайинланган жазони ижро этиш муддати ўтгани сабабли жавобгарлик ва жазодан озод қилишга йўл қўймаслик таклиф этилмоқда.


Жабрланган болаларни ҳимоя қилиш тартиби ўзгаради

Қонун лойиҳасига кўра, зўравонликдан жабрланган вояга етмаганларни сўроқ қилиш жараёнини видеоязув орқали қайд этиш белгиланмоқда.

Жинсий эркинликка қарши жиноятлар бўйича жабрланган болани гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи билан юзлаштириш эса махсус тартиб асосида ўтказилиши мумкин.

Агар зўравонлик болага яқин шахслар томонидан содир этилган бўлса, жиноят ишини судга қадар юритиш ва суд муҳокамаси жараёнларида васийлик ва ҳомийлик органи вакилининг иштирокини таъминлаш таклиф этилмоқда.

Бундан ташқари, зўравонликдан жабрланган ёки унга гувоҳ бўлган болаларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш механизми жорий этилиши кўзда тутилмоқда.

Масъул шахслар учун ҳам жавобгарлик белгиланади

Қонун лойиҳасида болага етарлича ғамхўрлик кўрсатмаслик, Болалар масалалари бўйича комиссиялар қарорларини бажармаслик ёки уларнинг ижросига тўсқинлик қилиш учун жавобгарлик белгилаш таклиф этилмоқда.

Вояга етмаганга қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш, шунингдек, бир гуруҳ шахслар томонидан 16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этилиши оғирлаштирувчи ҳолат сифатида баҳоланиши мумкин.

Вояга етмаганларни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилганлик учун ҳам жазо чораларини кучайтириш режалаштирилмоқда.


Ота-она ва педагогларнинг масъулияти оширилади

Ҳужжатда болалар хавфсизлигини таъминлашда ота-она ва таълим муассасалари ходимларининг масъулиятига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Болани тарбиялаш мажбуриятини бажармаслик, шаҳвоний шилқимлик қилиш ва никоҳ ёши тўғрисидаги қонунчиликни бузиш каби ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жазоларни кучайтириш таклиф этилмоқда.

Шунингдек, таълим-тарбия жараёнида педагог томонидан болага нисбатан зўравонлик содир этилса, иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш учун ҳуқуқий асос яратиш кўзда тутилмоқда.

Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказиши мумкин бўлган ахборотдан ҳимоя қилишга оид қонунчилик талабларини бузганлик учун ҳам жавобгарлик белгилаш режалаштирилмоқда.

Қонун лойиҳасининг асосий мақсади болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш, жабрланган болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда бундай ҳолатлар учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлашдан иборат.

Муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Муаллиф: Ҳасанбой ОЧУН

мавзуга оид янгиликлар

Давлат органлари формасига ўхшаш кийим кийганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

Давлат органлари ходимларининг формасига ўхшаш кийимларни кийиш ёки жорий этишга қарши чоралар кучайтирилмоқда. Бу фуқароларни чалғитиш ва давлат органлари номидан ишончнинг суиистеъмол қилинишини олдини олишга қаратилган.

Ўзбекистон

04.08.2026, 14:29

Ўзбекистонда сафарбарлик вақтида кредит тўловлари кечиктирилиши мумкин

Қонун лойиҳасига кўра, сафарбарлик даврида чақирилган фуқароларнинг кредит тўловлари кечиктирилиши ва иш жойи сақланиши мумкин. 

Ўзбекистон

14.05.2026, 14:42

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди – ЖССТ

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш учун Ўзбекистонда қандай чоралар кўрилмоқда?

Жаҳон

20.10.2026, 16:40

Алифбога тузатишлар ортиқча харажат талаб қилмайди

Қонунчилик палатаси қабул қилган ўзбек алифбосига тузатишлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси жамоатчиликда кенг муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон

21.07.2026, 10:02

Ўзбекистонда 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлар чекланиши мумкин

Ўзбекистонда 16 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини қонун билан чеклаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Ўзбекистон

27.06.2026, 17:14

Болаларни ташиш қоидасини бузганлар ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин

Ўзбекистонда болаларни ташиш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликни кучайтириш ва ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш таклиф этилмоқда. 

Ўзбекистон

19.06.2026, 16:49

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи

Бу ҳақда студия директорлар кенгаши раиси Юлиана Слашчёва 9 ноябрь куни Тошкентда ўтказилган III Ўзбекистон – Россия медиафорумида маълум қилди.

Маданий

10.11.2026, 11:53

Ўзбекистон – Россия учрашувини қайси ҳакамлар бошқаради?

12 ноябр куни Ўзбекистон ва Россия миллий терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувига ҳакамлар тайинланди. 

Спорт

10.11.2026, 11:09

Қирғизистонда иш ҳақи инфляция даражасига қараб тўланади

Нима учун бундай қонун қабул қилинди?

Иқтисодиёт

10.11.2026, 09:52

Давлат ичидаги давлат: Samsung қандай юксалди?

Samsung смартфонлар, телевизорлар ёки кир ювиш машиналаридан ташқари осмонўпар бинолар ҳам қуради. Кийим-кечак сотади. Бир пайтлар ҳарбий техника ҳам ишлаб чиқарган. 2016 йилда эса “портлайдиган” телефонлар сотган. Айримлар компания раҳбарини мамлакат президентидан ҳам қудратлироқ деб ҳисоблайди.

Фан-технология

09.11.2026, 16:19

Келгуси 10 йилда 450 млрд долларлик энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг электротехника саноати вакиллари, тадбиркорлар ҳамда инвесторлар билан мулоқотида маълум қилинди. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 15:16

Ўзбекистонда 13 ноябргача об-ҳаво қандай бўлади?

Мамлакат ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши натижасида ҳарорат пасаяди, айрим жойларда ёмғир ёғади, шимолда эса қор кузатилиши мумкин.

Ўзбекистон

09.11.2026, 12:35

Лайка Спутник-2 аппаратидаги парвозга тайёрланмоқда. 1957 йил. Фото: Космонавтика музейи

Космосга юборилган илк ҳайвонлар

Инсоннинг космосга илк парвозларидан олдин ҳайвонлар вазнсизлик ва радиация шароитида синовдан ўтказилди. Уларнинг айримлари тирик қайтди, бошқалари эса тажрибалар қурбони бўлди.

Маданий

09.11.2026, 11:50

Тошкент аэропортида 432 миллион сўмлик 28 та ноқонуний мобил қурилма тўхтатиб қолинди

Йўловчиларнинг айримлари бошқа шахсларга тегишли телефонларни ҳам божхона назоратидан олиб ўтишга уринган. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 11:43

Президент «NURA Electric» заводи фаолияти билан танишади

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида электротехника соҳасида фаолият юритаётган тадбиркор ва инвесторлар билан ҳам мулоқот ўтказади. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 10:30

Францияда қимматчиликка қарши намойишларга 146 минг киши чиқди

Мамлакат бўйлаб жамоат тартибини сақлашга 70 минг нафар хавфсизлик ходими жалб этилди.

Жаҳон

08.11.2026, 10:23

Ғазода кучли ёмғир 70 мингта чодирни сув остида қолдирди

Биринчи қишки бўрондан кейин минглаб кўчирилган фаластинлик оилалар бошпанасиз қолди. Дастлабки зарар 3 миллион долларга баҳоланмоқда.

Жаҳон

08.11.2026, 09:46

Акбар Жўраев жаҳон чемпионатида учта олтин медаль олди

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Хитойдаги мусобақада -110 килограмм вазн тоифасида мутлақ чемпион бўлди.

Спорт

08.11.2026, 09:14

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?

Сунъий интеллект киберхавфсизлик соҳасидаги кучлар мувозанатини ҳужумчилар фойдасига ўзгартирмоқда. 

Фан-технология

07.11.2026, 12:27

«Ақлга озуқа бўладиган китоблар»: ALP нашриётида рейд ўтказилди

Чилонзор тумани ИИБ ходимлари ALP нашриётидан 3 номдаги жами 5 274 дона китобни олиб кетган. Китоблар аввалроқ тегишли ташкилотда муҳокама қилинган, аммо бу ҳақда ноширга хабар берилмаган.

Маданий

07.11.2026, 12:05

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди

Қирғизистон Россияга иш ваъдаси билан бориб, алданган ва урушга юборилиш хавфи остида қолган қирғизистонлик йигитни ватанига қайтаришни сўрамоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди

Унда рақамли трансформация даврида хавфсизликни таъминлаш, янги технологиялар ривожини ҳисобга олган ҳолда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон

06.11.2026, 15:56

Diogo Jota xotirasiga bag‘ishlangan gullar va muxlislar qoldirgan yodgorliklar

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар

Футбол миллионлаб инсонларни бирлаштирадиган, мухлисларига унутилмас лаҳзалар ва ҳаяжонли учрашувларни тақдим этадиган спорт тури. Бироқ унинг тарихида фақат голлар, совринлар ва ғалабалар билан эмас, балки аянчли фожиалар билан ҳам ёдда қолган воқеалар бор.

Спорт

06.11.2026, 15:06

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди

Қозоғистонда бензин, дизел ёқилғиси ва нефт маҳсулотларининг айрим турларини автомобил транспортида олиб чиқишга қўйилган тақиқ яна олти ойга узайтирилди. 

Иқтисодиёт

06.11.2026, 14:48

Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди

Нима сабабдан қамалди?

Маданий

06.11.2026, 10:36

Серджио Гор портрети

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?

АҚШда оралиқ сайловлардан кейин маъмуриятда кадрлар ўзгариши кутилмоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 10:32

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →