updated: 21.03.2026, 16:03

Қурилиш майдонини чангга тўлдирган қурувчилар жаримага тортилади

Қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаганлик учун жавобгарлик белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Huquqiy axborot" Telegram-каналида маълум қилинди.

Улашиш:

Qurilish maydonini changga toʻldirgan quruvchilar jarimaga tortiladi

Qurilish maydonini changga toʻldirgan quruvchilar jarimaga tortiladi

Баён қилинишича, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаганлик учун жавобгарликни белгиловчи қўшимчалар ва ўзгартириш киритилган. 

Ўлчами беш юз квадрат метр ва ундан ортиқ бўлган қурилиш майдонида, унга туташ бўлган ҳудудда ҳамда ундан чиқиш йўлларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этишга доир мажбурий талабларни бузиш ёхуд ушбу ҳудудларда ифлослантирувчи моддаларнинг йўл қўйиладиган доирадаги нормативлардан ортиқ даражада атмосфера ҳавосига чиқарилишига йўл қўйиш: 

— Мансабдор шахсларга БҲМнинг 10 баравари (3 млн 750 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. 

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса: 

— Мансабдор шахсларга БҲМнинг 50 баравари (18 млн 750 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. 

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

мавзуга оид янгиликлар

Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлик учун жарималар енгиллашди

Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидалари бўйича янги тартиб жорий этилди: агар ҳайдовчи рулда телефондан фойдаланишни биринчи марта бузса, унга жарима солинмайди.

Ўзбекистон

07.02.2026, 12:28

Италия Apple’га 98,6 миллион евро жарима солди

Италиянинг рақобатни ҳимоя қилиш органи — Antitrust-AGCM АҚШнинг Apple компаниясига мобил иловалар бозорида устун мавқеини суиистеъмол қилгани учун 98,6 миллион евро миқдорида жарима солди.

Жаҳон

25.12.2025, 08:01

Tojikistonda folbin va sehrgarlarga borganlik uchun 475 dollargacha jarima joriy etildi

Тожикистонда фолбин ва сеҳргарларга борганлик учун 475 долларгача жарима жорий этилди

Тожикистонда фолбин ва сеҳргарларга мурожаат қилганлик ва уларнинг хизматларидан фойдаланганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этилди. Бундай хизматларга мурожаат қилган фуқаролар 3750 сомоний (396 доллар атрофида)дан 4500 сомоний (475 доллар атрофида)гача жаримага тортилиши мумкин. Бу ҳақда Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг Душанбе бўйича бошқармаси хабар қилди.

Жаҳон

25.08.2025, 17:21

Машина жаримага, ота қамоққа жойлашди

Ўтказилган навбатдаги рейд давомида ушланган ушбу шахс йиллар давомида алимент тўловларини амалга оширмаган.

Ўзбекистон

22.07.2025, 20:49

Navoiyda daraxt kesgan fuqaro 52 mln soʻmdan ziyod jarimaga tortildi

Навоийда дарахт кесган фуқаро 52 млн сўмдан зиёд жаримага тортилди

Навоий вилоятида Тўдакўл дам олиш масканидаги 5 туп дарахтни таг қисмидан кесиб ташлаган фуқаро жаримага тортилди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Ўзбекистон

13.02.2025, 10:19

Jizzaxda fuqaro ilonni tiriklayin yeb yubordi

Жиззахда фуқаро илонни тириклайин еб юборди

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятида кулвор илонни тириклай еган фуқаронинг видеолари тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти Экология бошқармаси расмий муносабат берди.

Ўзбекистон

13.01.2025, 10:51

сўнгги янгиликлар

Сирдарё вилояти ёпиқ муассасалари талабга жавоб бермайди — Омбудсман

Сирдарё вилоятидаги ёпиқ муассасаларда амалга оширилган кенг қамровли мониторинг натижасида бир қатор муҳим камчиликлар аниқланди.

Ўзбекистон

26.03.2026, 12:01

Атом бомба: илм-фан ютуғими ёки инсоният фожиаси?

Дунёда кечаётган қуролли тўқнашувлар ва геосиёсий кескинликлар инсоннинг яна вайронкорлик йўлини танлаётганини кўрсатмоқда. Поляк шоираси Уршула Козел “Урушлар тугамайди, танаффус қилади” дегани бежиз эмас.

Фан-технология

26.03.2026, 11:59

Олтин нархлари рекордини янгиламоқда

Сўнгги кунларда олтин нархларига эътибор бердингизми? Йиллар давомида консерватив жамғарманинг рамзи ҳисобланган бу металл 2026 йилга келиб кутилмаганда бозордаги энг агрессив активга айланди.

Иқтисодиёт

26.03.2026, 10:36

Эрон Испанияга жавоб қайтарди

Эрон Испаниянинг ўз ҳудудида жойлашган ҳарбий базалардан унга қарши фойдаланишга рухсат бермаганини ҳисобга олиб, испан нефть танкерларининг Ҳормуз бўғозидан эркин ўтишига шароит яратаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Жаҳон

26.03.2026, 10:16

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47