Самолётда қоида бузган йўловчилар 8,8 млн сўмгача жарима тўлаши мумкин
Йўловчилар самолёт экипажи кўрсатмаларини бажармаса, 8,8 миллион сўмгача, авиакомпаниялар эса айрим ҳолатларда 44 миллион сўмгача жаримага тортилиши мумкин.
Ўзбекистон
12.10.2026, 17:24
Улашиш:

Йўловчилар учун жарима миқдори қанча бўлиши мумкин?
Ўзбекистонда фуқаро авиацияси қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш таклиф қилинмоқда. Транспорт вазирлиги томонидан илгари сурилган лойиҳада самолётда белгиланган хулқ-атвор қоидаларига риоя қилмаган ва экипаж кўрсатмаларини бажармаган йўловчиларга нисбатан жарима қўллаш чораларини кучайтириш назарда тутилган.
Лойиҳага кўра, йўловчи ҳаво кемаси командири ёки унинг номидан иш кўрувчи экипаж аъзоларининг, жумладан, борт кузатувчиларининг кўрсатмаларини бажармаса, БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача жаримага тортилиши мумкин.
2026 йил 1 сентябрдан БҲМ 440 минг сўм этиб белгиланганини ҳисобга олсак, бу 2,2 миллион сўмдан 4,4 миллион сўмгача дегани.
Агар йўловчи худди шу ҳуқуқбузарликни бир йил ичида такроран содир этса, жарима БҲМнинг 15–20 бараваригача ошиши мумкин. Бу амалдаги БҲМ бўйича 6,6 миллион сўмдан 8,8 миллион сўмгача бўлади.
Авиакомпанияларга ҳам жарима белгиланиши мумкин
Лойиҳада фуқаро авиацияси соҳасидаги ваколатли орган кўрсатмаларини бажармаган авиакомпаниялар ва масъул шахсларга нисбатан ҳам жавобгарлик чораларини кучайтириш таклиф этилган.
Тақдим этилган маълумотларга кўра, дастлабки ҳуқуқбузарлик учун БҲМнинг 20 баравари миқдорида, яъни ҳозирги ҳисобда 8,8 миллион сўм жарима белгиланиши мумкин.
Агар ҳуқуқбузарлик бир йил ичида такрорланса, жарима 100 БҲМгача — 44 миллион сўмгача етиши мумкин.
Лойиҳа ҳали кучга кирмаган
Тегишли ҳужжат норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган. Унда кўрсатилган талаблар ҳали амалдаги қонунчиликдаги якуний норма сифатида қабул қилинган, деб ҳисобланмаслиги керак.
Лойиҳа муҳокамаси 24 октябргача давом этиши кўрсатилган. Таклифлар кўриб чиқилиб, тегишли тартибда қабул қилинганидан кейингина янги қоидаларнинг кучга кириш масаласи аниқлашади.
Муаллиф: Ҳасанбой ОЧУН
Ўзбекистон
12.10.2026, 17:24
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Швейцарияда Гулнора Каримовага оид жиноят иши тугатилди
Ўзбекистон
28.07.2026, 12:39

Болаларни ташиш қоидасини бузганлар ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин
Ўзбекистон
19.06.2026, 16:49

Банкомат пул бермаса, банклар жаримага тортилади
Иқтисодиёт
15.06.2026, 12:09

Тошкентда президент ҳақида ҳақоратли изоҳ ёзган шахс жаримага тортилди
Ўзбекистон
14.05.2026, 17:22

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди
Ўзбекистон
04.11.2026, 15:27

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
сўнгги янгиликлар

«Футбол — бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди
Спорт
05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи
Сиёсат
05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди
Спорт
05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин
Жаҳон
05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди
Иқтисодиёт
05.11.2026, 10:23

Ўзбекистонда пахта ҳосили 5 миллион тоннадан ошди: 35 йиллик рекорд янгиланди
Ўзбекистон
05.11.2026, 09:51

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди
Сиёсат
04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди
Таълим
04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди
Ўзбекистон
04.11.2026, 15:27

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди – Президент
Ўзбекистон
04.11.2026, 14:16

Дунё бўйлаб 28 йил
Маданий
04.11.2026, 11:59

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

24 давлат вакиллари Самарқандда нимани муҳокама қилади?
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:07

Тошкент метросида аёллар учун алоҳида вагонлар жорий этилиши мумкин
Ўзбекистон
04.11.2026, 10:32

Лукашенко Украинадаги уруш тугашини кутмоқда
Жаҳон
03.11.2026, 17:28

Ҳиндистон 500 миллион кишини камбағалликдан чиқарди
Жаҳон
03.11.2026, 17:09

4 ноябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
03.11.2026, 15:09

Энди телефонга исталганча реклама юбориб бўлмайди
Ўзбекистон
03.11.2026, 11:43

Кредит рекламаси ва шартномаларида огоҳлантириш мажбурий бўлди
Иқтисодиёт
03.11.2026, 10:30
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
