Ўзбекистонда тиланчилик учун жарималар оширилди

Тиланчилик қилганлик учун қонунда қандай чоралар белгиланган?

Ўзбекистонда тиланчилик учун жарималар оширилди

Ўзбекистонда тиланчилик билан шуғулланганлик ва бошқа шахсларни ушбу фаолиятга жалб қилганлик учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилди. Бу тегишли қонунга киритилган ўзгартиришларда назарда тутилган. Президент Шавкат Мирзиёев қонунни 2026 йил 14 октябрь куни имзолади.

Тиланчилик билан шуғулланганлик учун жарима БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача, бошқа шахсларни бу ишга жалб қилганлик учун эса 10 бараваридан 15 бараваригача оширилди. Ҳар икки ҳолатда ҳам 15 суткагача маъмурий қамоқ қўлланиши мумкин.

Тиланчилик учун жарима қанчага ошди?

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 188³-моддасига киритилган ўзгартиришга кўра, кўчаларда, транспорт воситаларида ва жамоат жойларида пул, озиқ-овқат маҳсулотлари ёки бошқа моддий қимматликларни беришни фаол тарзда сўраш учун жарима миқдори оширилди.

Илгари бундай ҳуқуқбузарлик учун БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ белгиланган эди. Янги тартибга кўра, жарима БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача этиб белгиланди. Маъмурий қамоқ муддати эса ўзгаришсиз қолди.

2026 йил 1 сентябрдан базавий ҳисоблаш миқдори 440 минг сўм этиб белгиланган. Шу миқдордан келиб чиқиб, жарималар қуйидагича ҳисобланади:

Энг кам жарима - 1 миллион 320 минг сўм.
Энг юқори жарима - 2 миллион 200 минг сўм.

Демак, янги тартибда тиланчилик билан шуғулланганлик учун жариманинг энг кам миқдори аввалги энг кам миқдорга нисбатан уч бараварга оширилди.

Бошқа шахсларни тиланчиликка жалб қилганларга қандай жазо белгиланди?

Қонунда бошқа шахсларни тиланчилик қилишга жалб этиш учун ҳам жазо кучайтирилган. Бу, жумладан, вояга етмаганлар, кекса ёшдаги шахслар, руҳий ҳолати бузилган ва ногиронлиги бўлган шахсларни ушбу фаолиятга жалб қилиш ҳолатларини қамраб олади.

Бундай ҳуқуқбузарлик учун аввал БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ белгиланган эди. Янги қонунга мувофиқ, жарима БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача оширилди. Маъмурий қамоқ муддати эса ўзгармади.

Амалдаги БҲМдан келиб чиқиб, бу қуйидаги суммаларни ташкил этади:

Энг кам жарима - 4 миллион 400 минг сўм.
Энг юқори жарима - 6 миллион 600 минг сўм.

Шунингдек, шахсларни алкоголли ичимликлар ёки гиёҳвандлик ва психотроп моддалар қаторига кирмайдиган, бироқ инсоннинг ақл-идрокига таъсир кўрсатувчи моддаларни мажбуран истеъмол қилдирган ҳолда тиланчиликка жалб қилиш ҳам мазкур нормада назарда тутилган.

Қонунчиликдаги ўзгаришларнинг мақсади нима?

Тиланчиликка оид жарималарнинг оширилиши болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга қаратилган кенгроқ қонунчилик ислоҳотлари доирасида амалга оширилди.

Президентнинг расмий сайтида эълон қилинган қонунда болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш, шунингдек, ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш асосий мақсадлар сифатида кўрсатилган. Ҳужжатда маъмурий ва жиноий жавобгарликка оид бошқа ўзгартишлар ҳам мавжуд.

Тиланчиликка оид янги нормалар, айниқса, ҳимояга муҳтож шахслардан фойдаланиш ёки уларни мажбурлаш билан боғлиқ ҳолатларга нисбатан жавобгарликни кучайтиришни назарда тутади.

мавзуга оид янгиликлар

Зулфиқор Мусоқовга Янги Тошкентдан 3 хонали квартира берилди

Кинорежиссёрга уч хонали хонадон калити топширилди. Мусоқов бу қарорни оиласи учун кутилмаган совға деб атади.

Маданий

26.10.2026, 17:36

Самарқандда 310 миллиард сўмлик кўприк қурилмоқда

Кўприк ишга тушганидан сўнг, йўл учун сарфланадиган вақт 30 дақиқага қисқариши мумкин.

Ўзбекистон

19.10.2026, 10:11

Ўзбекистон божхона тизимини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 7 сентябрь куни Тошкентда Жаҳон божхона ташкилоти бош котиби Ян Сондерс билан учрашиб, божхона соҳасидаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Ўзбекистон

07.09.2026, 15:09

Келгуси 10 йилда 450 млрд долларлик энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг электротехника саноати вакиллари, тадбиркорлар ҳамда инвесторлар билан мулоқотида маълум қилинди. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 15:16

Президент «NURA Electric» заводи фаолияти билан танишади

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида электротехника соҳасида фаолият юритаётган тадбиркор ва инвесторлар билан ҳам мулоқот ўтказади. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 10:30

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди

Унда рақамли трансформация даврида хавфсизликни таъминлаш, янги технологиялар ривожини ҳисобга олган ҳолда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон

06.11.2026, 15:56

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Тошкентнинг Учтепа туманида нобуд бўлган ҳайвонлар ва қушлар

Тошкентда ҳайвонлар ва қушлар оммавий нобуд бўлаётгани ростми?

Аҳолига шубҳали моддаларга тегмаслик, болалар ва уй ҳайвонларини улардан узоқроқ тутиш тавсия этилмоқда. 

Ўзбекистон

17.11.2026, 17:26

Эбола вирусидан 6 минга яқин киши вафот этди

Конго Демократик Республикасида 2026 йил май ойида бошланган Эбола эпидемияси оқибатида 14 ноябрга қадар 11 376 та касалланиш ҳолати тасдиқланган. Уларнинг 5 568 таси ўлим билан якунланган.

Жаҳон

17.11.2026, 15:33

Toşkent – Astraxan yönalişida yangi poyezd qatnovi

Тошкентдан Астраханга поезд қатнови йўлга қўйилади

2026 йил 17 декабрдан Тошкент ва Астрахан ўртасида янги халқаро йўловчи поезд қатнови жорий этилади.

Ўзбекистон

17.11.2026, 12:28

Европа мигрантларни Ўзбекистонга юбориши мумкинми?

Европа мигрантларни Африкага жўнатмоқчи. Кейинги манзил Ўзбекистон бўлиши мумкинми?

Ўзбекистон

17.11.2026, 12:11

Бузиладиган уй эгалари учун янги таклиф: 1,5 баравар катта уй-жой

Тошкентда реновация дастурига киритилган уйлар мулкдорларига Янги Тошкентда аввалги хонадони майдонининг 150 фоизигача бўлган янги уй-жойлар таклиф этилиши мумкин.

Ўзбекистон

16.11.2026, 17:32

ҚҚСни қайта ҳисоблаш бўйича янги қарор

Айрим тадбиркорлар импорт ҚҚСни бошқача тўлайди

2027 йил 1 январдан айрим тадбиркорлар импорт ҚҚСини солиқ органларидаги ортиқча тўловлар ҳисобидан қоплаши мумкин бўлади. Янги тартиб кимларга тегишли? 

Иқтисодиёт

16.11.2026, 15:22

Об-ҳаво маълумоти Ўзбекистон

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат ўзгаради

Ўзгидромет 16–20 ноябрь кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Ўзбекистон

16.11.2026, 12:39

Йиғлаётган Бангладешлик аёл

Ҳиндистонда мусулмонлар депортация ва ҳибс хавфига дуч келмоқда

Ҳиндистонда сайловчилар рўйхатини қайта кўриб чиқиш жараёнида 130 миллион кишининг номи ўчирилган.

Жаҳон

16.11.2026, 11:02

Mobil bank ilovasi orqali onlayn to‘lovni amalga oshirish.

Банк иловаларидан фойдаланишда биометрия талаби ўзгарди

Энди P2P ўтказмаларда OTP-код ҳар доим ҳам талаб қилинмайди. Банк иловаларида рўйхатдан ўтиш ва карталарни бириктириш тартиби ҳам ўзгарди.

Иқтисодиёт

16.11.2026, 10:31

OIV

Тошкентда ОИВ юқтирган беморлар қанча?

Тошкентда 9 ойда 300 дан ортиқ ОИВ юқтириш ҳолати аниқланди. Шундан 233 нафари (75,9 фоизи) жинсий йўл билан юққан.

Ўзбекистон

16.11.2026, 10:21

Шоҳрух Ғиёсов

Шоҳрух Ғиёсов нега лавозимидан озод этилди?

Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов эгаллаб турган лавозимини тарк этди. 

Ўзбекистон

15.11.2026, 17:09

Яманда қамал сабаб касалликлар тарқалмоқда

Гуманитар ташкилотлар ва тиббиёт ходимлари қамал сабаб аҳолининг шифохоналарга етиб бориши қийинлашгани, ичимлик суви ва дори-дармон танқислиги эса юқумли касалликлар тарқалишини тезлаштираётганидан огоҳлантирмоқда.

Жаҳон

14.11.2026, 14:21

Jensen Xuang Nvidia’dan ketdi

Женсен Хуанг Nvidia’дан кетди: компанияни энди ким бошқаради?

Дунёдаги энг қиммат компанияни бошқарган Женсен Хуанг Nvidia’даги фаолиятини якунлади. Унинг кетиши ортидан Nvidia раҳбарияти, келажаги ва СИ бозорида янги саволлар пайдо бўлди.

Жаҳон

14.11.2026, 13:19

Уч буюк давлат раҳбари Хитойда учрашади

АҚШ, Хитой ва Россия раҳбарлари тарихда илк бор уч томонлама учрашув ўтказиши кутилмоқда. Уч давлат раҳбари Эрондаги уруш ва ядровий қуролларни назорат қилиш масалаларини муҳокама қилади.

Жаҳон

14.11.2026, 10:05

АҚШда 2026 йилда депортация ва ҳибсга олишлар сони рекордга етди

АҚШ Иммиграция ва божхона назорати хизмати (ICE) 2026 молиявий йилида 483,2 минг кишини мамлакатдан чиқариб юборди. Ҳибсга олинганлар сони эса 491 мингдан ошди.

Жаҳон

13.11.2026, 14:50

Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш тартиби ўзгардими?

Тошкентда йўл ҳаракатига халақит берадиган жойларда қолдирилган автомобиллар ягона электрон тизим орқали эвакуация қилинади. Машинани жарима майдончасидан олиб чиқиш учун электрон тўлов ва QR-кодли рухсатнома талаб этилади.

Ўзбекистон

13.11.2026, 12:32

Qaşqadaryodagi sun’iy muzliklar

Ўзбекистонда илк бор жорий этилган сунъий музлик – “Ice Stupa” қандай технология?

Ўзбекистонда илк сунъий музлик Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида ишга туширилиб, 60 га яқин хонадонни сув билан таъминлашга хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон

13.11.2026, 12:12

Ҳормуздаги ҳужумлар нефть қазиб олиш ҳажмига таъсир этдими?

OPEC+ мамлакатлари октябрь ойида нефть қазиб олишни кунига 2,04 миллион баррелга оширди. Бу кўрсаткич Эронга қарши АҚШ ва Исроил уруши бошланишидан олдинги даражага яқинлашди.

Иқтисодиёт

13.11.2026, 09:04

F1 çempioni Lyuis Hemilton Ğazo çegarasida

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди

Етти карра Формула-1 чемпиони Ҳемилтон «Рафаҳ» чегара пунктини очишга чақирди.

Жаҳон

12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Эркак шифокорларга аёл беморларни маҳрамсиз кўрикдан ўтказиш тақиқланган. Чекловлар тиббий ёрдам олиш имкониятини янада қийинлаштирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 15:46

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →