updated: 22.03.2026, 15:51

Ретро-автомобил эгалари конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилишмоқда

Ўзбекистонда ретро-автомобил эгалари 2026 йилдан жорий этилиши режалаштирилаётган утилизация тизими ва техник кўрикдаги чекловларга қарши чиқмоқда.

Улашиш:

Ретро-автомобил эгалари конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилишмоқда

«Машина музей экспонати эмас, хусусий мулк!»

Ўзбекистонда ретро-автомобил эгалари ва ҳуқуқ фаоллари 2026 йилдан жорий этилиши режалаштирилаётган утилизация тизими ҳамда техник кўрикдаги янги чекловларга қарши жамоавий кураш бошлади. Уларга кўра, эски автомобиллардан “завод ҳолати”ни талаб қилиш ва уларни йўл ҳаракатидан четлатиш Конституцияда кафолатланган хусусий мулк дахлсизлиги принципига зиддир.

 

Қарор ва амалиёт ўртасидаги зиддият

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 мартда қабул қилинган 166-сон қарори эълон қилингач, амалиётда кескин чоралар қўллана бошланган. Хусусан, айрим автомобил эгаларига транспорт воситасини фойдаланишдан чиқариш бўйича расмий хатлар юборилмоқда.

Натижада, сўнгги ойларда 30–50 йил олдин ишлаб чиқарилган автомобиллар эгалари техник кўрикдан ўтишда жиддий муаммоларга дуч келмоқда. Масъул идоралар автомобилнинг техник созлигига эмас, балки айрим деталларининг “заводники” эмаслигига (масалан, мотор алмаштирилганига) асосан рухсат бермаслик ҳолатлари кузатилмоқда. Бу эса давлат рақамларининг мажбурий ечиб олинишига олиб келмоқда.

 

Нима учун мулкдорлар норози?

Ретро-автомобил эгалари янги талабларни мантиқсиз ва амалий жиҳатдан бажариб бўлмас деб ҳисобламоқда. Уларга кўра, 40–50 йил аввал ишлаб чиқарилган автомобиллар учун асл завод деталларини топиш деярли имконсиз.

Шунингдек, аввал қонун доирасида, йўл патрул хизмати рухсати билан амалга оширилган айрим ўзгартиришлар (масалан, мотор алмаштириш) ҳозирда қоидабузарлик сифатида баҳоланмоқда.

Утилизацияга топширилган автомобиллар учун таклиф этилаётган 5 фоизлик кредит имтиёзи эса фаоллар фикрича, адолатли компенсация эмас. Улар буни мулкдорларни ўз хусусий мулкидан воз кечишга ва янги кредит мажбуриятларига мажбурлаш сифатида баҳоламоқда.

 

Конституциявий асослар

Мулкдорлар ўз даъволарини Конституциянинг бир қатор моддалари билан асосламоқда. Хусусан:

  • 53-модда — хусусий мулк дахлсиз ва давлат ҳимоясида;
  • 41 ва 20-моддалар — қонун орқага қайтиш кучига эга эмас, аввал берилган рухсатлар ўз кучида қолиши керак;
  • ҳуқуқий зиддиятлар инсон манфаатлари фойдасига ҳал қилиниши лозим.

Фаолларнинг таъкидлашича, автомобилнинг фақат ёши сабабли унга нисбатан чеклов жорий этиш мулкдор ҳуқуқларини асоссиз чеклаш ҳисобланади.

 

Антиквариат мақоми масаласи

Муаммолардан яна бири — ретро-автомобилларни антиқа буюм сифатида баҳолашда ягона ва аккредитланган эксперт тизимининг йўқлиги. Айрим ҳолатларда тегишли органлар хулосани автомобилнинг ташқи кўринишига қараб чиқараётгани, унинг тарихий қиймати ва ноёблиги эътиборга олинмаётгани таъкидланмоқда.

 

Судга мурожаат тайёргарлиги

Айни пайтда ретро-автомобил эгалари автомобилларнинг ёшига эмас, балки реал техник ҳолатига асосланган адолатли баҳолаш тизимини жорий этиш талаби билан  судга даъво аризаси киритмоқда. 

 

Маълумот учун, Ўзбекистонда автотранспорт воситалари учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланган. Унга кўра, автомобиллар “тоза”, “ўрта” ва “зарарли” тоифаларга ажратилади. “Зарарли” тоифага киритилган транспорт воситалари учун бир қатор ҳаракат ва фойдаланиш чекловлари белгиланган.

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

АҚШнинг ўқ-дори заҳираси камаймоқда

Пентагон маълумотларига кўра, АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси харажатлари 3 сентябрь ҳолатига 45,1 миллиард долларга етган. Ҳисоб-китоб ҳали якуний эмас.

Иқтисодиёт

19.09.2026, 12:46

Австралияда тарқалган H5N1 вируси инсонлар учун хавфлими?

Австралияда H5N1 қуш гриппи вируси йўқолиб кетиш хавфидаги денгиз шери ва бошқа сутэмизувчиларда аниқланди. Мамлакатда 576 та ҳолат қайд этилган.

Жаҳон

19.09.2026, 11:42

SAT сертификатини ноқонуний олиб бериш билан шуғулланган талабалар аниқланди

Маълум қилинишича, гуруҳ аъзоларининг аксарияти Европадаги нуфузли университетнинг Тошкент шаҳридаги филиали талабалари бўлган.

Таълим

19.09.2026, 11:24

Хитойдаги чўл остида улкан сув манбалари топилди

Олимлар ушбу лойиҳа доирасида шўрхок сувлардан фойдаланиш бўйича махсус синов станциясини ташкил этишди. 

Жаҳон

19.09.2026, 11:14

Gemini киберхавфсизлик синовида учта компания тизимига кирди

Google’нинг Gemini сунъий интеллект модели киберхавфсизлик синови вақтида интернетга чиқиб, учта реал компания тизимига кирган. Модель кейин ҳаракатларини тўхтатган.

Фан-технология

19.09.2026, 10:59

Россияда сайловлардан кейин янги сафарбарлик бўлишидан хавотир кучаймоқда

Урушга қарши номзодлар сайловдан четлатилмоқда, айримлари қамоққа олинган.

Жаҳон

19.09.2026, 10:02

Учкўприкда овқатдан заҳарланганлар сони 60 нафарга яқинлашди

Учкўприк туманида овқатдан заҳарланишда гумон қилинганлар 57 нафарга етди. Бу ҳақда Озиқ-овқат хавфсизлиги қўмитаси маълумот берди. 

Ўзбекистон

19.09.2026, 09:44

Саида Мирзиёева «Ўзбекфильм»ни ривожлантириш режалари билан таништирди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева «Ўзбекфильм» киностудиясига бориб, унинг жорий ҳолати ва фаолияти билан танишди. 

Маданий

18.09.2026, 17:19

«Cизга ҳурмат кўрсатилмайди, сиз беморсиз!»: Сурхондарё соғлиқни сақлаш бошқармаси муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда шов-шув бўлган «Врач доимо ҳақ» эълони юзасидан Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Ўзбекистон

18.09.2026, 15:25

iPhone 18 Pro Max’нинг Россияда 18 та функцияси чекланган

Россияда iPhone 18 Pro Max фойдаланувчилари смартфоннинг айрим функцияларидан тўлиқ фойдалана олмайди. Асосий чекловлар Apple Intelligence тизими ва рус тили қўллаб-қувватланмаслиги билан боғлиқ.

Иқтисодиёт

18.09.2026, 15:13

Ўтган йили 124 нафардан ортиқ экология ҳимоячиси ўлдирилган

2025-йилда экология ҳимоячиларига қарши зўравонлик яна кучайган, қотилликларнинг асосий қисми Лотин Америкасида содир бўлган.

Жаҳон

18.09.2026, 15:10

Эрон Германия элчисини ТИВга чақирди

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Германиянинг Теҳрондаги элчиси Аксель Вильгельм Диттманни Берлин расмийларининг Эронга нисбатан баёнотлари ва Германия дипломатик миссиясининг фаолияти юзасидан норозилик билдириш учун чақирди.

Жаҳон

18.09.2026, 12:21

Россияда Давлат думаси сайловлари бошланди

Россияда Давлат думасининг янги чақириқ депутатларини сайлаш учун уч кунлик овоз бериш жараёни бошланди. Биринчи сайлов участкалари Камчатка ва Чукоткада очилди.

Сиёсат

18.09.2026, 10:51

Ёдгора Зиёмуҳамедова 74 ёшида вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли актриса Ёдгора Зиёмуҳамедова 74 ёшида вафот этди. У 34 йилдан зиёд театрда ижод қилиб, 100 га яқин образ яратган.

Маданий

18.09.2026, 10:41

Трамп маъмурияти Саудияга 48 та F-35 сотилишини маъқуллади

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Саудия Арабистонига 48 та F-35 қирувчи самолётини сотиш режасини маъқуллаб, келишувни тасдиқлаш учун Конгрессга тақдим этди. 

Жаҳон

18.09.2026, 09:50

Трамп Канада билан яқинлашгани учун ЕИга таҳдид қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Европа Иттифоқининг Канада билан муносабатларни янада чуқурлаштириш режасини танқид қилиб, Европа товарларига юқори тарифлар жорий этиши ёки савдони қисқартиришини айтди.

Сиёсат

17.09.2026, 17:20

Андижонда илк бор «Yashil uyim» экологик фестивали ўтказилади

26 сентябрь куни Андижон шаҳрида илк бор «Yashil uyim» экологик фестивали бўлиб ўтади. Европа Иттифоқининг молиявий кўмагида ташкил этилаётган тадбирда экологик турмуш тарзи, чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлаш ҳамда замонавий илмий-экологик ечимлар ҳақида очиқ мулоқотлар ва амалий машғулотлар ўтказилади.

Ўзбекистон

17.09.2026, 16:39

Беларусь 25 нафар сиёсий маҳбусни озод қилди

Келишув доирасида АҚШ Беларусьнинг икки корхонасига нисбатан санкцияларни олиб ташлайди.

Сиёсат

17.09.2026, 16:39

Ғазо ҳақидаги “NAZA” фильми ижодкорлари фуқароликдан маҳрум қилинади – Нетаняҳу

“NAZA” ҳужжатли фильми атрофидаги кескин баҳслар фонида Биньямин Нетаняху аскарларни танқид қилган шахсларни фуқароликдан маҳрум қилиш лойиҳасини таклиф қилмоқда.

Жаҳон

17.09.2026, 16:19

Бухорода 211 марта қоидабузарлик қилган Tracker жарима майдончасига қўйилди

Бухорода 211 марта йўл ҳаракати қоидасини бузган Tracker 2 автомашинаси жарима майдончасига жойлаштирилди. Автомобил эгасига 137 миллион сўм жарима ҳисобланган.

Ўзбекистон

17.09.2026, 15:57

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →