Тошкент метросида бир йўловчи сабаб вагондаги барча йўловчилар туширилди
Бир йўловчининг қоидабузар ҳаракати оқибатида поезд вагонлари эшиклари ишдан чиққан.
Ўзбекистон
17.12.2025, 09:27
Улашиш:

Тошкент метрополитенида йўловчилар хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳолат қайд этилди. Метрополитен матбуот хизмати хабар беришича, бир йўловчининг қоидабузар ҳаракати оқибатида поезд вагонлари эшиклари ишдан чиққан.
Маълум қилинишича, 16 декабрь куни соат 16:23 да “Мустақиллик майдони” бекатидан “Пахтакор” бекати томон йўл олиши керак бўлган 16-сонли ҳаракат таркиби йўловчиларни қабул қилиб, эшикларини ёпаётган вақтда йўловчилардан бири вагонга кириш мақсадида эшикни куч билан очишга уринган.
Натижада эшикни ҳимоя қилувчи механизм ишдан чиққан. Машинист томонидан носозлик вақтинча бартараф этилганига қарамасдан, кейинги бекатга етиб бормасдан яна такрорланган. Шундан сўнг йўриқномага мувофиқ, барча йўловчилар бекатга туширилиб, ҳаракат таркиби электродепога олиб кетилган.
“Тошкент метрополитени” ДУК йўловчиларга мурожаат қилиб, метро объектларида хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилиш ва давлат мулкига зиён етказмасликка чақирди.
“Биргина эътиборсизлик ҳам сиз ва бошқа йўловчилар ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин”, — дейилади расмий огоҳлантиришда.
Шунингдек, метрополитен раҳбарияти метрода ҳаракатланиш қоидаларини яна бир бор эслатди:
- бекатга яқинлашганда вагондан тушиш учун эшикларга олдиндан яқинлашинг;
- вагондан чиқаётган йўловчиларга аввал йўл беринг;
- йўловчилар тўлиқ тушиб бўлгач, вагонга чиқинг;
- вагонга киргач, эшик олдида тўхтаб қолманг, вагон ўртасига ҳаракатланинг;
- метро вагонлари эшикларига суянманг;
- бекат ва йўлакларда ҳаракатланишда “ўнг қўл” қоидасига амал қилинг.
Қайд этилишича, мазкур қоидаларга риоя қилиш барча йўловчиларнинг хавфсизлиги ва қулай ҳаракатланишини таъминлайди.
Ўзбекистон
17.12.2025, 09:27
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Кўп қаватли уйнинг ертўласида акула боқаётганлар аниқланди
Ўзбекистон
04.09.2026, 18:31

Маст ҳолда машина бошқарганлик учун "15 сутка"
Ўзбекистон
12.06.2026, 11:24

Бекатларни янгилаш: янги бекатлар ва кичик бизнес тақдири
Ўзбекистон
11.04.2026, 14:14

Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия тузилди
Ўзбекистон
25.11.2025, 09:33

Пулли парковка бўйича аукцион қайта ўтказилиши керакми?
Ўзбекистон
22.11.2025, 10:14

Тошкент метросида касса операторлари лавозими босқичма-босқич тугатилади
Ўзбекистон
29.08.2025, 09:01
машҳур янгиликлар

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Истанбулда ўзбекистонлик аёл дори воситасидан заҳарланиш оқибатида вафот этди
Ўзбекистон
24.09.2026, 16:53

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади
Иқтисодиёт
28.09.2026, 09:49

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Taftish.uz таҳририяти ходимларига ҳукм чиқарилди
Ўзбекистон
25.09.2026, 08:38
сўнгги янгиликлар

Андижондан мурожаат: ошхона мижозлари сабаб йўл ҳаракати қийинлашмоқда
Ўзбекистон
23.10.2026, 15:42

Россия армиясига 20 мингдан ортиқ марказий осиёлик ёлланган
Сиёсат
23.10.2026, 15:31

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп
Сиёсат
23.10.2026, 11:30

Ўзбекистонда газ баллонлари ноқонуний сотилмоқда
Ўзбекистон
23.10.2026, 09:20

Зеленский: Киев сулҳга тайёр
Сиёсат
22.10.2026, 17:53

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди
Ўзбекистон
22.10.2026, 12:28

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш
Жаҳон
22.10.2026, 11:12

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда
Ўзбекистон
22.10.2026, 10:32

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади
Жаҳон
21.10.2026, 17:26

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?
Иқтисодиёт
21.10.2026, 16:03

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда
Ўзбекистон
21.10.2026, 15:33

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Қозоғистонда Navai’га нисбатан жиноят иши тугатилди: у қандай жазо олди?
Маданий
21.10.2026, 14:21

Судан ва Жанубий Суданда дрон ҳужуми: 153 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
21.10.2026, 12:12

Россиядан 32 нафар Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилди
Ўзбекистон
21.10.2026, 10:58

Ўзбекистон параспортчилари Осиёда иккинчи ўринни мустаҳкамлади
Спорт
21.10.2026, 10:08

Ўзбекистон дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида нечанчи ўринда?
Ўзбекистон
20.10.2026, 16:58

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди – ЖССТ
Жаҳон
20.10.2026, 16:40

Ноқонуний «Умра» зиёратини ташкил этишга уринган шахслар ушланди
Ўзбекистон
20.10.2026, 15:39

Аёлга шилқимлик қилган патронаж ходими 5 суткага қамалди
Ўзбекистон
20.10.2026, 13:03
машҳур янгиликлар

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Истанбулда ўзбекистонлик аёл дори воситасидан заҳарланиш оқибатида вафот этди
Ўзбекистон
24.09.2026, 16:53

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади
Иқтисодиёт
28.09.2026, 09:49

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Taftish.uz таҳририяти ходимларига ҳукм чиқарилди
Ўзбекистон
25.09.2026, 08:38
