Тошкентда ҳаво ифлосланиши: масъулият кимда ва халқаро ҳуқуқ нима дейди?
“Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Алишер Қодиров бу борадаги муҳокамаларга муносабат билдириб, айрим «эксперт»лар танқидини асоссиз деб атади. У табиат жараёнларини ҳеч бир давлат тўлиқ назорат қила олмайди, деган фикр билдирган ва ҳаво ифлосланиши муаммоларини соф табиий жараён сифатида кўрсатишга уринган. Бироқ халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан фуқароларнинг соғлом ва хавфсиз атроф-муҳитда яшаши давлат зиммасидаги аниқ ва ҳуқуқий жиҳатдан белгиланган мажбуриятдир. Табиий жараёнларни баҳона қилиш давлатни масъулиятдан халос этмайди.
Ўзбекистон
25.11.2025, 10:40
Улашиш:

Сўнгги йилларда Тошкент ва бошқа шаҳарларда ҳаво сифати кескин ёмонлашиб, жамоатчиликда жиддий хавотирларни келтириб чиқарди. Жумладан, Тошкент ҳаво сифати индекси бўйича дунёнинг ҳавоси энг ифлос шаҳарлар рўйхатида мунтазам равишда биринчи ўринни эгаллаб келмоқда. PM2.5 микрозарар моддаларининг 215,5 микрограмм/м³гача ошиши Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти меъёрларидан ўнлаб марта юқори кўрсаткич саналади.
“Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Алишер Қодиров бу борадаги муҳокамаларга муносабат билдириб, айрим «эксперт»лар танқидини асоссиз деб атади. У табиат жараёнларини ҳеч бир давлат тўлиқ назорат қила олмайди, деган фикр билдирган ва ҳаво ифлосланиши муаммоларини соф табиий жараён сифатида кўрсатишга уринган. Бироқ халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан фуқароларнинг соғлом ва хавфсиз атроф-муҳитда яшаши давлат зиммасидаги аниқ ва ҳуқуқий жиҳатдан белгиланган мажбуриятдир. Табиий жараёнларни баҳона қилиш давлатни масъулиятдан халос этмайди.
Давлатнинг бу соҳадаги мажбуриятлари бир қатор халқаро ҳужжатларда ёритилган. Жумладан, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси инсоннинг яшаш ва хавфсизлик ҳуқуқини кафолатлайди ҳамда атмосферанинг инсон ҳаётига бевосита таъсир қилувчи асосий омил эканини тан олади. Ўзбекистон ратификация қилган Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактда яшаш ҳуқуқи давлат томонидан ҳимоя қилиниши кераклиги белгиланган бўлиб, экологик хавфсизлик таъминланмаган вазиятда ушбу ҳуқуқнинг бузилиши эҳтимоли қайд этилади. Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактда эса давлатлар соғлиқни сақлашнинг энг юқори стандартларини таъминлаш ҳамда зарарли экологик омилларни камайтириш бўйича чоралар кўриши шартлиги белгиланган. 2021 йилда БМТ Инсон ҳуқуқлари Кенгаши соғлом атроф-муҳитни инсоннинг ажралмас ва мустақил ҳуқуқи сифатида тан олди. Бу эса давлат зиммасига ҳавони мониторинг қилиш, хавфли даражадаги ифлосланишнинг олдини олиш, манбаларни аниқлаш, жавобгар шахсларга чора кўриш ва аҳолини тўлиқ ҳамда ҳаққоний ахборот билан таъминлаш мажбуриятини юклайди.
Тошкентдаги ҳолатни таҳлил қилганда, ҳаво ифлосланиши фақат табиий омиллар — ҳаво босими пастлиги ёки иқлим ўзгариши билан изоҳланмайди. Шаҳар атрофидаги йирик қурилиш ишлари, цемент ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналари, иситиш мавсумидаги кўмир ва ёнилғи ёқилиши, автотранспорт воситаларидаги эски стандартлар, фильтрсиз ёки назоратсиз ишлаётган корхоналар, экологик талабларнинг бажарилишини таъминлайдиган давлат органлари томонидан самарали мониторингнинг йўқлиги — бу муаммонинг инсон фаолияти билан боғлиқ асосий манбалари ҳисобланади.
Ўзбекистон Конституцияси табиий ресурсларни халқ мулки деб эътироф этади ва давлатдан улардан оқилона фойдаланиш ҳамда муҳофаза қилишни талаб қилади. “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун эса давлатга атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, зарарли чиқиндиларни чеклаш, экологик экспертиза ўтказиш ва фуқароларнинг экологик хавфсизликка оид ҳуқуқларини ҳимоя қилиш вазифаларини юклайди.
Шу билан бирга, ҳолатнинг энг хавотирли жиҳати — аҳолини ўз вақтида огоҳлантириш чораларининг деярли йўқлиги. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Экология қўмитаси аҳолини хавфли кунларда ниқоб тақиш, болалар ва хавф гуруҳидаги шахсларнинг кўчада юришини чеклаш, мактаб ва боғчаларда дарсларни вақтинча тўхтатиш мумкинлиги, жисмоний фаолликни камайтириш ёки уй шароитида ҳаво тозалагичлардан фойдаланиш тўғрисида расмий тарзда, оммавий ва аниқ кўрсатмалар бермади. Бундай сунъий хотиржамлик аҳоли саломатлиги учун бевосита хавф туғдиради.
Тарих бу борада оғир сабоқ берган. 1986 йил Чернобил фожиасида Совет ҳукумати ахборотни яшириб, радиация даражасини халқдан пинҳон тутиш орқали минглаб одамларни ҳимоясиз қолдирган. Тошкентдаги бугунги вазият радиация билан ўлчанмайди, бироқ тамойил бир хил: ахборот йўқ жойда одамлар ўзини ҳимоя қила олмайди.
Ҳозирги вазиятда давлат органлари статистика эълон қилиш билан чекланиб қолмаслиги, балки аҳолининг ҳаётини сақлаш бўйича аниқ, илмий асосланган ва амалий тавсияларни тақдим этиши лозим. Ҳар бир фуқаро реал хавф тўғрисида ўз вақтида хабар олиш ва ўзини ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлиши керак. Бу — инсон ҳуқуқлари, давлат мажбуриятлари ва жамоатчилик манфаатлари нуқтаи назаридан асосий талабдир.
Соғлом ҳаво — табиий ҳодиса эмас, балки давлат томонидан таъминланиши шарт бўлган ҳуқуқий кафолатдир.
Хуршид Алимардонов, ҳуқуқ фаоли, Paradigma.uz асосчиси
Ўзбекистон
25.11.2025, 10:40
Улашиш:
машҳур янгиликлар

ОТМларда янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари жорий этилди
Таълим
07.07.2026, 09:48

Абитуриентлар учун рухсатномалар бериш бошланди
Таълим
08.07.2026, 10:57

Тошкентда энг қиммат ва энг арзон квартиралар қайси туманда?
Ўзбекистон
26.06.2026, 17:14

“Эпштейн оролидаги жирканчликлар бари мужассам” – ўзбек сайёҳининг Таиландга сафари
Маданий
06.07.2026, 15:30

Ироқ ҳукумати коррупцияга қарши муросасиз кураш бошлади
Жаҳон
01.07.2026, 11:42

Тошкент вилоятида боғчалар вақтинча ёпилди
Таълим
16.07.2026, 11:28
сўнгги янгиликлар

Пенсия тизимида қандай ўзгаришлар кутилмоқда?
Иқтисодиёт
22.07.2026, 17:24

Энди Тошкентдан Самарқандга 2,5 соатда етиб борилади – Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон
22.07.2026, 16:01

Саида Мирзиёева дипломатик ваколатхоналар фаолиятини таҳлил қилади
Сиёсат
22.07.2026, 13:09

Украина бу йил 700 квадрат километр ҳудудини қайтариб олди
Сиёсат
22.07.2026, 12:36

«Мурунтов»да улкан юк машинаси енгил автомобилни босиб кетди. Икки киши ҳалок бўлган
Ўзбекистон
22.07.2026, 12:22

АҚШ Саудия Арабистони билан ядро энергетикаси бўйича тарихий келишувни маъқуллади
Жаҳон
22.07.2026, 11:10

Франция 15 ёшгача бўлганлар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқда
Жаҳон
22.07.2026, 11:08

Хусийлар Саудия Арабистонига қарши денгиз блокадаси эълон қилди
Жаҳон
21.07.2026, 16:33

ЖЧ чипта ва формалари бўйича саволлар очиқ қолмоқда: ЎФА ва вазирлик нима деди?
Спорт
21.07.2026, 16:22

Гаяна қирғоқларида паром ағдарилди: ҳалок бўлганлар сони ҳозирча 27 та
Жаҳон
21.07.2026, 13:23

Ўзбекистон туризмига қизиқиш 54 фоизга ошди — Expedia Group
Маданий
21.07.2026, 13:10

Тошкент метрополитенига 3 та янги поезд олиб келинди
Ўзбекистон
21.07.2026, 11:51

FIFA рейтинги янгиланди: Ўзбекистон рейтингда 10 поғона пастлади
Спорт
21.07.2026, 11:14

Умра визаси энди 1 йил муддатга берилади
Маданий
21.07.2026, 10:43

Алифбога тузатишлар ортиқча харажат талаб қилмайди
Ўзбекистон
21.07.2026, 10:02

Афғонистонда Эронга кетаётган 5 муҳожир саҳрода ҳалок бўлди, 14 нафари бедарак йўқолди
Жаҳон
20.07.2026, 16:05

Food City чорраҳасида кўприк қурилиши сабаб Тошкентда бир қатор йўллар ёпилади
Ўзбекистон
20.07.2026, 15:45

Алкоголли ичимликларни реклама қилган блогерга чора кўрилди
Ўзбекистон
20.07.2026, 13:38

Бекатлар ўз вазифасини бажаряптими?
Ўзбекистон
20.07.2026, 12:20

Кечаси Украина Москва вилоятига 400 та дрон учирди
Жаҳон
20.07.2026, 11:45
машҳур янгиликлар

ОТМларда янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари жорий этилди
Таълим
07.07.2026, 09:48

Абитуриентлар учун рухсатномалар бериш бошланди
Таълим
08.07.2026, 10:57

Тошкентда энг қиммат ва энг арзон квартиралар қайси туманда?
Ўзбекистон
26.06.2026, 17:14

“Эпштейн оролидаги жирканчликлар бари мужассам” – ўзбек сайёҳининг Таиландга сафари
Маданий
06.07.2026, 15:30

Ироқ ҳукумати коррупцияга қарши муросасиз кураш бошлади
Жаҳон
01.07.2026, 11:42

Тошкент вилоятида боғчалар вақтинча ёпилди
Таълим
16.07.2026, 11:28
