updated: 22.03.2026, 18:12

Шерзодхон Қудратхўжани нацизмда айблаган блогер жаримага тортилди

Кеча, 12 август куни Учтепа тумани Жиноят ишлари бўйича суди блогер ва юрист Азиз Ҳакимовга нисбатан маъмурий иш бўйича қарор чиқарди.

Sherzodxon Qudratxoʻjani natsizmda ayblagan bloger jarimaga tortildi

Маълум бўлишича, у Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа ҳақида ёлғон маълумот тарқатганликда ҳамда нацизмда айблаш орқали, ёлғон маълумот тарқатиш ва омма олдида ҳақорат қилиш айбловлари қўйилди.

 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202-2-моддаси бўйича унга 50 база ҳисоблаш қийматида жарима тайинланди. 1 августдан олдин База ҳисоблаш қиймати оширилмаганлиги сабабли жарима суммаси 18 миллион 759 минг сўмни ташкил этган.

 

Шерзодхон Қудратхўжа ишни жиноят иши сифатида қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқда.

Университет ректори моддий зарар сифатида 500 миллион сўм, оммавий узр ва у тилга олинган барча видеоларини ўчиришни талаб қилмоқда. Суд ушбу талаблар фуқаролик процессида кўриб чиқилиши кераклигини кўрсатган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ журналист Анора Содиқовага ижтимоий тармоқларда “Муфасса” тахаллусидаги Тошкент вилояти ҳокимлиги ходими Мирсаид Ҳайдаров ўзининг Facebook саҳифасида ҳақорат қилгани учун Шайхонтоҳур туманлараро суди постларни ҳақорат деб топган, бироқ ҳақорат Содиқовага қаратилмаган деб топган эди. Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди Шайхонтоҳур тумани чиқарган суд қарорини бекор қилган эди. Апелляция суди Содиқовани оқлаб блогер Мирсаид Ҳайдаровга 25 миллион маънавий зарар ҳамда бошқа харажатлар учун яна 5 миллион сўм тўлаш ҳақида қарор чиқарган эди.

мавзуга оид янгиликлар

Россияда Ўзбекистон фуқароси терроризм бўйича 20 йилга қамалди

Жавоҳир Ўткиров Россия Федерацияси Жиноят кодексининг бир қатор терроризм ва қурол-яроқ билан боғлиқ моддалари бўйича айбдор деб топилди.

Ўзбекистон

11.02.2026, 17:07

Россия сафида урушда қатнашган андижонликка жазо тайинланди

2023 йил январь ойида андижонлик фуқаро гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи учун Челябинск шаҳар суди ҳукми билан 8 йилга озодликдан маҳрум этилган. Жазо ўташ жараёнида унга Россия—Украина урушида қатнашиш эвазига жазодан қутулиш таклиф қилинган.

Ўзбекистон

05.01.2026, 09:33

Анора Содиқовага нисбатан ҳақорат иши: блогер Мирсаид Ҳайдаров 25 млн сўм маънавий зарар тўлади

Журналист Анора Содиқовани ҳақорат қилган блогер Мирсаид Ҳайдаров суд қарорига мувофиқ белгиланган маънавий зарар ва суд харажатларини тўлиқ тўлади.

Ўзбекистон

26.12.2025, 19:28

Ангренда қайнонаси ва эрини ўлдирган аёл 12 йилга қамалди

Ангрен шаҳрида содир бўлган шафқатсиз жиноят юзасидан суд ҳукми эълон қилинди. Маълумотларга кўра, бир аёл ўз қайнонаси ва эрини ўлдиргани учун жавобгарликка тортилди. Суд қарорига кўра, у 12 йил 3 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди.

Ўзбекистон

30.10.2025, 14:21

Тошкент судларида жорий йилда 7 мингга яқин никоҳдан ажратиш иши кўрилди

Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича судларида 2025 йилнинг 9 ойида 7 мингга яқин никоҳдан ажратиш иши кўрилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 468 тага кўпдир.

Ўзбекистон

24.10.2025, 14:08

Ижро иши бўйича кафолат маблағлари институти жорий этилмоқда

Ўзбекистонда «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонунга янги механизм — ижро иши бўйича кафолат маблағлари институти киритилди.

Ўзбекистон

28.08.2025, 21:20

сўнгги янгиликлар

375 миллион доллар жарима: Мета иши ижтимоий тармоқлар тарихида бурилиш ясади

Мета тарихда илк бор ўз платформасидаги хавфли контент ва болаларга етган зарар учун судда жавобгар деб топилди.

Жаҳон

26.03.2026, 15:49

Инвесторлар Ўзбекистондан нима кутяпти: янги имкониятлар ва ташаббуслар

Ўзбекистонда инвесторлар учун янги имкониятлар яратиш ва бизнес муҳитини янада жозибадор қилиш бўйича қатор ташаббуслар илгари сурилди. Жумладан, ислом молия тизимини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Иқтисодиёт

26.03.2026, 15:05

Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

Унда Америка раҳбари жорий йилнинг февраль ойида бўлиб ўтган Тинчлик кенгашининг инаугурация йиғилишида Ўзбекистон президентининг иштирокини юқори баҳолаган.

Ўзбекистон

26.03.2026, 14:14

АҚШ ва Эрон ўртасидаги уруш: 27-кун ҳолати ва Ҳормуз бўғози

АҚШ ва Эрон ўртасидаги можаро 27 кундан бери давом этмоқда. Эрон “дўст давлатлар” кемалари учун Ҳормуз бўғозидан ўтишни очди. 

Жаҳон

26.03.2026, 13:25

Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди

25 март куни Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдураҳмон Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди. У қийноқлар ҳақида ёлғон ахборот тарқатишда айбланмоқда.

Ўзбекистон

26.03.2026, 13:01

Олтин нархлари рекордини янгиламоқда

Сўнгги кунларда олтин нархларига эътибор бердингизми? Йиллар давомида консерватив жамғарманинг рамзи ҳисобланган бу металл 2026 йилга келиб кутилмаганда бозордаги энг агрессив активга айланди.

Иқтисодиёт

26.03.2026, 12:35

Сирдарё вилояти ёпиқ муассасалари талабга жавоб бермайди — Омбудсман

Сирдарё вилоятидаги ёпиқ муассасаларда амалга оширилган кенг қамровли мониторинг натижасида бир қатор муҳим камчиликлар аниқланди.

Ўзбекистон

26.03.2026, 12:01

Атом бомба: илм-фан ютуғими ёки инсоният фожиаси?

Дунёда кечаётган қуролли тўқнашувлар ва геосиёсий кескинликлар инсоннинг яна вайронкорлик йўлини танлаётганини кўрсатмоқда. Поляк шоираси Уршула Козел “Урушлар тугамайди, танаффус қилади” дегани бежиз эмас.

Фан-технология

26.03.2026, 11:59

Эрон Испанияга жавоб қайтарди

Эрон Испаниянинг ўз ҳудудида жойлашган ҳарбий базалардан унга қарши фойдаланишга рухсат бермаганини ҳисобга олиб, испан нефть танкерларининг Ҳормуз бўғозидан эркин ўтишига шароит яратаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Жаҳон

26.03.2026, 10:16

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37