Анора Содиқовага нисбатан ҳақорат иши: блогер Мирсаид Ҳайдаров 25 млн сўм маънавий зарар тўлади
Журналист Анора Содиқовани ҳақорат қилган блогер Мирсаид Ҳайдаров суд қарорига мувофиқ белгиланган маънавий зарар ва суд харажатларини тўлиқ тўлади.
Ўзбекистон
26.12.2025, 19:28
Улашиш:

Ижтимоий тармоқларда блогердан Анора Содиқова фойдасига ундирилиши лозим бўлган маблағ тўланмаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати маълум қилишича, 26 декабрь куни ижро иши доирасида белгиланган сумма тўлиқ ундириб берилган.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳар судининг ижро варақасига асосан, Мирсаид Ҳайдаровдан ундирувчи фойдасига 25 млн сўм маънавий зарар ҳамда 5 млн 643 минг 500 сўм суд харажатлари ундириш белгиланган. Ушбу ижро ҳужжати жорий йил 19 декабрь куни Мажбурий ижро бюросининг Бектемир туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва шу куниёқ ижро иши қўзғатилган.
Ижро жараёнида қарздорнинг мол-мулкларига тақиқ қўйилган ҳамда қарздорликни ихтиёрий равишда бартараф этиш учун 10 кунлик муддат берилган. Шу билан бирга, белгиланган муддатда тўлов амалга оширилмаса, мажбурий ижро чоралари қўлланилиши ҳақида огоҳлантирилган.
МИБ маълумотига кўра, 26 декабрь куни Мирсаид Ҳайдаров томонидан жами 30 млн 643 минг 500 сўм қарздорлик тўлиқ қопланган. Ушбу маблағ ундирувчи Анора Содиқованинг шахсий пластик картасига унинг розилиги асосида ўтказиб берилган.
Ижро ҳужжати амалда бажарилгани сабабли иш юритув тугатилган.
Маълумки, жорий йил 28 май куни Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди Анора Содиқованинг Мирсаид Ҳайдаровга нисбатан шаън, қадр-қиммат ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш ҳақидаги даъво талабларини рад этган эди. Бироқ 21 июль куни Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди апелляция инстанцияси мазкур қарорни бекор қилди.
Апелляция суди қарори билан Мирсаид Ҳайдаровга:
- 25 млн сўм маънавий зарар тўлаш,
- 5 млн 643,5 минг сўм суд харажатларини қоплаш,
- Анора Содиқовадан очиқ тарзда узр сўраш,
- ҳақоратли постларни ўчириш мажбурияти юклатилган эди.
Ўзбекистон
26.12.2025, 19:28
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Алкоголли ичимликларни реклама қилган блогерга чора кўрилди
Ўзбекистон
20.07.2026, 13:38

АҚШда кўча пойгасида қатнашган ўзбекистонликлар қўлга олинди
Ўзбекистон
03.06.2026, 14:18
машҳур янгиликлар

ОТМларда янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари жорий этилди
Таълим
07.07.2026, 09:48

Абитуриентлар учун рухсатномалар бериш бошланди
Таълим
08.07.2026, 10:57

Тошкентда энг қиммат ва энг арзон квартиралар қайси туманда?
Ўзбекистон
26.06.2026, 17:14

Тошкент вилоятида боғчалар вақтинча ёпилди
Таълим
16.07.2026, 11:28

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатлар муҳимми?
Таълим
16.07.2026, 11:37

“Эпштейн оролидаги жирканчликлар бари мужассам” – ўзбек сайёҳининг Таиландга сафари
Маданий
06.07.2026, 15:30
сўнгги янгиликлар

Сополлитепадан бронза даврига оид пилла парчаси топилди
Фан-технология
25.07.2026, 14:57

Адолф Гитлер туғилган шаҳарда тўққизта оммавий қабр топилди
Фан-технология
25.07.2026, 14:01

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Сурияга ташриф буюрди
Жаҳон
25.07.2026, 13:18

Россия Украина урушини якунлаш бўйича Трампдан янги таклифлар кутади — Песков
Сиёсат
25.07.2026, 12:26

Венесуэла президентлик сайловларига тайёр эмас – Трамп
Сиёсат
25.07.2026, 10:59

Ўзбекистон бўйлаб навбатдаги «Автомобилсиз кун» акцияси ўтказилади
Ўзбекистон
25.07.2026, 09:49

Йўналиш танлаш қачон бошланади?
Таълим
24.07.2026, 16:50

Хитой ЕИнинг 14 та компаниясига экспорт чекловларини жорий қилди
Жаҳон
24.07.2026, 16:32

Хитой Тайван бўғозида икки кунлик ўқув-жанговар машғулотларни бошлади
Сиёсат
24.07.2026, 15:03

Араб ва бошқа мусулмон давлатлари Исроилнинг Ал-Ақсо масжидига босқинини қоралади
Жаҳон
24.07.2026, 13:35

FIDE президенти ЕИ санкцияларига тушди ва ваколатларини вақтинча тўхтатди
Спорт
24.07.2026, 12:18

Ўзбекистон "Ягона Хитой" тамойилига амал қилади
Сиёсат
24.07.2026, 11:12

“Росатом” молиявий муаммолар сабаб Ўзбекистон АЭС лойиҳасини кечиктириши мумкин
Иқтисодиёт
23.07.2026, 13:19

Ўзбекистонда қарздорларнинг 61 фоизи кредитни ўз вақтида тўлолмаяпти — МБ
Иқтисодиёт
23.07.2026, 10:57

Мадуро судининг аниқ санаси маълум бўлди
Жаҳон
23.07.2026, 10:22

Эпштейнга "қиз" етказиб берган француз модели ўлик ҳолда топилди
Жаҳон
23.07.2026, 10:01

Пенсия тизимида қандай ўзгаришлар кутилмоқда?
Иқтисодиёт
22.07.2026, 17:24

Энди Тошкентдан Самарқандга 2,5 соатда етиб борилади – Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон
22.07.2026, 16:01

Саида Мирзиёева дипломатик ваколатхоналар фаолиятини таҳлил қилади
Сиёсат
22.07.2026, 13:09

Украина бу йил 700 квадрат километр ҳудудини қайтариб олди
Сиёсат
22.07.2026, 12:36
машҳур янгиликлар

ОТМларда янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари жорий этилди
Таълим
07.07.2026, 09:48

Абитуриентлар учун рухсатномалар бериш бошланди
Таълим
08.07.2026, 10:57

Тошкентда энг қиммат ва энг арзон квартиралар қайси туманда?
Ўзбекистон
26.06.2026, 17:14

Тошкент вилоятида боғчалар вақтинча ёпилди
Таълим
16.07.2026, 11:28

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатлар муҳимми?
Таълим
16.07.2026, 11:37

“Эпштейн оролидаги жирканчликлар бари мужассам” – ўзбек сайёҳининг Таиландга сафари
Маданий
06.07.2026, 15:30
