updated: 22.03.2026, 17:33

Тошкентда аёл собиқ турмуш ўртоғининг зўравонлигидан ҳимоя сўрамоқда

Тошкентда уч нафар фарзанднинг онаси собиқ турмуш ўртоғи томонидан доимий таҳдид ва зўравонликка учраётгани ҳақида маълум қилди. У бир неча марта ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилиб, ҳимоя ордерини узайтиришни сўраган, аммо ҳимоя чоралари кўрилмаган.

Тошкентда аёл собиқ турмуш ўртоғининг зўравонлигидан ҳимоя сўрамоқда

Фото: Кадр из видео

 Маълумотларга кўра, аёл уч йил давомида эркак билан бирга яшаган. Улар ажрашгандан сўнг ҳам эркак маст ҳолда унинг ёнига келиш, ҳақорат қилиш ва ҳаётини назорат қилишга уринишни бошлаган. Бу ҳақда Nemolchi.uz хабар берди.

Жабрланувчи аввалроқ ҳимоя ордери олган, аммо унинг муддати 20 сентябрда тугаган. У 18 сентябрь куни ордерни узайтириш бўйича участка нозирига мурожаат қилган, лекин иш судга юборилмаган. Бунинг сабаби аёлга изоҳланмаган.

16 октябрь куни эркак уни иш жойи ёнидаги автотураргоҳда ушлаб, ҳақорат қилган ва урмоқчи бўлган. Ҳамкасблари аралашганидан сўнг ҳодиса олди олинган. Аёл полицияга мурожаат қилиб, ариза ёзган.

Бироқ 25 октябрь куни яна бир ҳодиса содир бўлган — бу сафар у болалари билан яшайдиган уйи олдида. Жабрланувчининг айтишича, эркак яна таҳдид қилган, сўккан ва уни сочидан тортиб, пул талаб қилган. У яна ҳуқуқ органларига мурожаат қилган, аммо ҳимоя ордери ҳануз берилмаган.

Аёлнинг сўзларига кўра, собиқ турмуш ўртоғи уни доим қўрқитиб, «алоқалари борлиги» ва «машинасига бирор нарса солиб қўйиш» орқали уни қаматиши мумкинлигини айтган.

«Мен энди ўз машинамда юрмайман — у эшитув қурилмаси ўрнатган бўлиши мумкинлигидан қўрқаман», — деган жабрланувчи.

Ҳозирча ҳуқуқ-тартибот органлари иш юзасидан қандай чоралар кўрилгани ҳақида маълумот бермаган. Шунингдек, тажовузкор билан профилактик суҳбат ўтказилган-ўтказилмагани ҳам маълум эмас.

мавзуга оид янгиликлар

Эпштейнга оид ҳужжатлар интернетдан олиб ташланди

АҚШ Адлия вазирлиги Жеффри Эпштейн иши бўйича эълон қилинган минглаб ҳужжатларни интернетдан олиб ташлади. Бу камида 100 нафар жабрланувчининг ҳаётини жиддий издан чиқарган. 

Жаҳон

06.02.2026, 17:04

Жеффри Эпштейн иши: ошкор этилган файллар ва элита билан алоқалар

Юзлаб болалар ва аёлларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этганликда айбланган марҳум миллиардер Жеффри Эпштейн сўнгги кунларда яна жаҳон ахборот макони марказида турибди.

Жаҳон

03.02.2026, 16:44

Тошкентда Чилонзорда қизни мажбурлаб олиб кетиш ҳолати кузатилди

Гувоҳларнинг айтишича, эркак қизни куч билан автомобилга ўтқазиб, олиб кетган.

Ўзбекистон

13.12.2025, 11:21

Gateway черкови асосчиси 12 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик қилганини тан олди

Техас штатидаги Gateway йирик черковининг асосчиси ва собиқ бош пастори Роберт Моррис 12 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик қилганини судда тан олди. Роберт Моррисга Осейдж округи прокуратураси томонидан болага нисбатан беш эпизод бўйича ахлоққа зид ҳаракатлар содир этганлик айблови қўйилди. Терговга кўра, зўравонлик 1982 йил декабрида бошланган — ўшанда жабрланувчи 12 ёшда, Моррис эса тахминан 21 ёшда бўлган.

Жаҳон

26.11.2025, 12:22

Ангренда зўравонликка учраган 15 ёшли қизнинг аҳволи ҳақида хабар берилди

2025 йил июл ойида Ангренда тўрт нафар йигит томонидан вояга етмаган қизга нисбатан зўравонлик содир этилган эди. Қиз махсус мактабда таълим олган ва бувиси билан яшаган. Онаси унинг ҳаётида иштирок этмаган, отаси эса бўлмаган. Таъкидланишича, қиз 2024 йил август–октябр ойларида бир неча бор зўравонликка дуч келган. Гумонланувчилардан бири вояга етмаган ўсмир бўлган. 

Ўзбекистон

19.11.2025, 13:27

Oʻzbekistonda oilaviy zoʻravonlikka doir qancha ish sudda koʻrilgani aytildi

Ўзбекистонда оилавий зўравонликка доир қанча иш судда кўрилгани айтилди

Ўзбекистонда оилавий (маиший) зўравонлик ҳолатларидан қанчаси судда кўриб чиқилгани ҳамда тарафларга қандай жазолар берилгани бўйича "Sukut saqlama" ("NeMolchi.uz") лойиҳаси ўзининг олиб борган тадқиқотини эълон қилди. Мазкур ўрганиш Ўзбекистон Олий суди томонидан интернетда эълон қилинган суд қарорларининг очиқ базасига таянган ҳолда амалга оширилган.

Ўзбекистон

11.12.2024, 11:57

сўнгги янгиликлар

375 миллион доллар жарима: Мета иши ижтимоий тармоқлар тарихида бурилиш ясади

Мета тарихда илк бор ўз платформасидаги хавфли контент ва болаларга етган зарар учун судда жавобгар деб топилди.

Жаҳон

26.03.2026, 15:49

Инвесторлар Ўзбекистондан нима кутяпти: янги имкониятлар ва ташаббуслар

Ўзбекистонда инвесторлар учун янги имкониятлар яратиш ва бизнес муҳитини янада жозибадор қилиш бўйича қатор ташаббуслар илгари сурилди. Жумладан, ислом молия тизимини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Иқтисодиёт

26.03.2026, 15:05

Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

Унда Америка раҳбари жорий йилнинг февраль ойида бўлиб ўтган Тинчлик кенгашининг инаугурация йиғилишида Ўзбекистон президентининг иштирокини юқори баҳолаган.

Ўзбекистон

26.03.2026, 14:14

АҚШ ва Эрон ўртасидаги уруш: 27-кун ҳолати ва Ҳормуз бўғози

АҚШ ва Эрон ўртасидаги можаро 27 кундан бери давом этмоқда. Эрон “дўст давлатлар” кемалари учун Ҳормуз бўғозидан ўтишни очди. 

Жаҳон

26.03.2026, 13:25

Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди

25 март куни Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдураҳмон Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди. У қийноқлар ҳақида ёлғон ахборот тарқатишда айбланмоқда.

Ўзбекистон

26.03.2026, 13:01

Олтин нархлари рекордини янгиламоқда

Сўнгги кунларда олтин нархларига эътибор бердингизми? Йиллар давомида консерватив жамғарманинг рамзи ҳисобланган бу металл 2026 йилга келиб кутилмаганда бозордаги энг агрессив активга айланди.

Иқтисодиёт

26.03.2026, 12:35

Сирдарё вилояти ёпиқ муассасалари талабга жавоб бермайди — Омбудсман

Сирдарё вилоятидаги ёпиқ муассасаларда амалга оширилган кенг қамровли мониторинг натижасида бир қатор муҳим камчиликлар аниқланди.

Ўзбекистон

26.03.2026, 12:01

Атом бомба: илм-фан ютуғими ёки инсоният фожиаси?

Дунёда кечаётган қуролли тўқнашувлар ва геосиёсий кескинликлар инсоннинг яна вайронкорлик йўлини танлаётганини кўрсатмоқда. Поляк шоираси Уршула Козел “Урушлар тугамайди, танаффус қилади” дегани бежиз эмас.

Фан-технология

26.03.2026, 11:59

Эрон Испанияга жавоб қайтарди

Эрон Испаниянинг ўз ҳудудида жойлашган ҳарбий базалардан унга қарши фойдаланишга рухсат бермаганини ҳисобга олиб, испан нефть танкерларининг Ҳормуз бўғозидан эркин ўтишига шароит яратаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Жаҳон

26.03.2026, 10:16

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37