updated: 22.03.2026, 13:21

Ўзбекистонда оилавий зўравонликка доир қанча иш судда кўрилгани айтилди

Ўзбекистонда оилавий (маиший) зўравонлик ҳолатларидан қанчаси судда кўриб чиқилгани ҳамда тарафларга қандай жазолар берилгани бўйича "Sukut saqlama" ("NeMolchi.uz") лойиҳаси ўзининг олиб борган тадқиқотини эълон қилди. Мазкур ўрганиш Ўзбекистон Олий суди томонидан интернетда эълон қилинган суд қарорларининг очиқ базасига таянган ҳолда амалга оширилган.

Улашиш:

Oʻzbekistonda oilaviy zoʻravonlikka doir qancha ish sudda koʻrilgani aytildi

Oʻzbekistonda oilaviy zoʻravonlikka doir qancha ish sudda koʻrilgani aytildi

Тадқиқотга кўра, 2023 йил апрель ойининг иккинчи ярмидан ҳозирга қадар Республика бўйлаб оилавий (маиший) зўравонлик ҳолатларига алоқадор 413 та иш кўриб чиқилган. Шулардан энг кўпи Фарғона (117 та), Тошкент (75 та), Наманган (46 та) вилоятларига тўғри келса, энг ками Навоий (7 та), Жиззах (6 та) ҳамда Хоразм (6 та) вилоятларида қайд этилган. 

"Аҳоли сони бўйича маълумотлар меъёрга солинганида 500 000 киши орасида энг кўп ҳолатлар қайд этилган ҳудудлар Фарғона вилояти (15,14 та иш) ва Тошкент вилояти (13,09 та иш) эканлигини кўриш мумкин. Бироқ ушбу рақамлар асосида оилавий (маиший) зўравонлик энг кўп тарқалган ҳудудлар сифатида Фарғона ва Тошкент вилоятларини белгилаш тўғри бўлмайди. Бу муаммо ҳақида хабардорлик, ҳуқуқий кўмакдан фойдаланиш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг иш тартиби, ҳудудларда ваколатли органларнинг мавжудлиги ва бошқа омилларга боғлиқ", дейилади тадқиқот матнида.

Судда кўриб чиқилган 413 та ишдан 165 тасида жазо тайинланган. Судланувчилардан 55 нафари ахлоқ тузатиш ишларига, 51 нафарига озодликдан чеклаш, 42 нафарига озодликдан маҳрум қилиш, 9 нафарига шартли жазо, 5 нафарига жарима, 1 нафарига жамоат ишларига ҳукм қилинган. 

Ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қўлланилган 55 нафар фуқаронинг жазони ўташ ўртача муддати тахминан 1,67 йилни (1 йил 8 ой) ташкил қилган. Озодликни чеклаш жазоси қўлланилган 50 та қонунбузарнинг жазони ўташ ўртача муддати тахминан 2,51 йил (2 йил 6 ой) бўлган. 

Шунингдек, озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилган 42 та жиноятчининг жазони ўташ ўртача муддати тахминан 3,13 йилни (3 йил 1 ой) ташкил қилган бўлса, 9 та жиноят ишида шартли ҳукмга маҳкум қилинганларнинг жазони ўташ ўртача муддати тахминан 2,35 йилни (2 йил 4 ой) келтириб чиқарган.

"Ўртача маълумотлардан кўриниб турибдики, аксарият ҳолларда оилавий (маиший) зўравонлик ишлари бўйича жазолар моддада назарда тутилган санкцияларнинг энг қуйи чегарасидан бошлаб тайинланади. Бу жазони либераллаштириш тамойилини акс эттиради, бунда судлар, ҳатто оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда ҳам, шартли қамоқ ёки озодликни чеклаш каби енгилроқ чораларни танлайдилар. Бундай ёндашув судларнинг оилани сақлаб қолиш истагидан далолат бериши мумкин, аммо шу билан бирга, бу зўравонлик такрорланишининг олдини олиш қанчалик самарали бўлиши ҳақидаги саволни туғдиради", дейилади "NeMolchi.uz" тадқиқотида.

Ушбу тадқиқот Ўзбекистонда оилавий (маиший) зўравонликка оид ишларда ҳуқуқни қўллашнинг амалдаги ҳолатини чуқурроқ тушунишга имкон беради. Суд амалиёти таҳлили бир қатор тизимли муаммоларни, жумладан, ўзини ўзи ҳимоя қилиш доирасидаги ҳаракатларнинг етарли даражада малакаланмаганлиги, қонун ҳужжатлари ҳимоясига тушадиган шахсларнинг чекланган доираси, енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни қўллашда номутаносиблик, шунингдек, тарафларни яраштиришда вазиятга комплекс баҳо бермаслик ҳолатларини аниқлаб беради. 

мавзуга оид янгиликлар

Эпштейнга оид ҳужжатлар интернетдан олиб ташланди

АҚШ Адлия вазирлиги Жеффри Эпштейн иши бўйича эълон қилинган минглаб ҳужжатларни интернетдан олиб ташлади. Бу камида 100 нафар жабрланувчининг ҳаётини жиддий издан чиқарган. 

Жаҳон

06.02.2026, 17:04

Жеффри Эпштейн иши: ошкор этилган файллар ва элита билан алоқалар

Юзлаб болалар ва аёлларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этганликда айбланган марҳум миллиардер Жеффри Эпштейн сўнгги кунларда яна жаҳон ахборот макони марказида турибди.

Жаҳон

03.02.2026, 16:44

Тошкентда Чилонзорда қизни мажбурлаб олиб кетиш ҳолати кузатилди

Гувоҳларнинг айтишича, эркак қизни куч билан автомобилга ўтқазиб, олиб кетган.

Ўзбекистон

13.12.2025, 11:21

Gateway черкови асосчиси 12 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик қилганини тан олди

Техас штатидаги Gateway йирик черковининг асосчиси ва собиқ бош пастори Роберт Моррис 12 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик қилганини судда тан олди. Роберт Моррисга Осейдж округи прокуратураси томонидан болага нисбатан беш эпизод бўйича ахлоққа зид ҳаракатлар содир этганлик айблови қўйилди. Терговга кўра, зўравонлик 1982 йил декабрида бошланган — ўшанда жабрланувчи 12 ёшда, Моррис эса тахминан 21 ёшда бўлган.

Жаҳон

26.11.2025, 12:22

Ангренда зўравонликка учраган 15 ёшли қизнинг аҳволи ҳақида хабар берилди

2025 йил июл ойида Ангренда тўрт нафар йигит томонидан вояга етмаган қизга нисбатан зўравонлик содир этилган эди. Қиз махсус мактабда таълим олган ва бувиси билан яшаган. Онаси унинг ҳаётида иштирок этмаган, отаси эса бўлмаган. Таъкидланишича, қиз 2024 йил август–октябр ойларида бир неча бор зўравонликка дуч келган. Гумонланувчилардан бири вояга етмаган ўсмир бўлган. 

Ўзбекистон

19.11.2025, 13:27

Тошкентда аёл собиқ турмуш ўртоғининг зўравонлигидан ҳимоя сўрамоқда

Тошкентда уч нафар фарзанднинг онаси собиқ турмуш ўртоғи томонидан доимий таҳдид ва зўравонликка учраётгани ҳақида маълум қилди. У бир неча марта ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилиб, ҳимоя ордерини узайтиришни сўраган, аммо ҳимоя чоралари кўрилмаган.

Ўзбекистон

05.11.2025, 12:31

сўнгги янгиликлар

375 миллион доллар жарима: Мета иши ижтимоий тармоқлар тарихида бурилиш ясади

Мета тарихда илк бор ўз платформасидаги хавфли контент ва болаларга етган зарар учун судда жавобгар деб топилди.

Жаҳон

26.03.2026, 15:49

Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

Унда Америка раҳбари жорий йилнинг февраль ойида бўлиб ўтган Тинчлик кенгашининг инаугурация йиғилишида Ўзбекистон президентининг иштирокини юқори баҳолаган.

Ўзбекистон

26.03.2026, 14:14

АҚШ ва Эрон ўртасидаги уруш: 27-кун ҳолати ва Ҳормуз бўғози

АҚШ ва Эрон ўртасидаги можаро 27 кундан бери давом этмоқда. Эрон “дўст давлатлар” кемалари учун Ҳормуз бўғозидан ўтишни очди. 

Жаҳон

26.03.2026, 13:25

Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди

25 март куни Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдураҳмон Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди. У қийноқлар ҳақида ёлғон ахборот тарқатишда айбланмоқда.

Ўзбекистон

26.03.2026, 13:01

Олтин нархлари рекордини янгиламоқда

Сўнгги кунларда олтин нархларига эътибор бердингизми? Йиллар давомида консерватив жамғарманинг рамзи ҳисобланган бу металл 2026 йилга келиб кутилмаганда бозордаги энг агрессив активга айланди.

Иқтисодиёт

26.03.2026, 12:35

Сирдарё вилояти ёпиқ муассасалари талабга жавоб бермайди — Омбудсман

Сирдарё вилоятидаги ёпиқ муассасаларда амалга оширилган кенг қамровли мониторинг натижасида бир қатор муҳим камчиликлар аниқланди.

Ўзбекистон

26.03.2026, 12:01

Атом бомба: илм-фан ютуғими ёки инсоният фожиаси?

Дунёда кечаётган қуролли тўқнашувлар ва геосиёсий кескинликлар инсоннинг яна вайронкорлик йўлини танлаётганини кўрсатмоқда. Поляк шоираси Уршула Козел “Урушлар тугамайди, танаффус қилади” дегани бежиз эмас.

Фан-технология

26.03.2026, 11:59

Эрон Испанияга жавоб қайтарди

Эрон Испаниянинг ўз ҳудудида жойлашган ҳарбий базалардан унга қарши фойдаланишга рухсат бермаганини ҳисобга олиб, испан нефть танкерларининг Ҳормуз бўғозидан эркин ўтишига шароит яратаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Жаҳон

26.03.2026, 10:16

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00