Жеффри Эпштейн иши: ошкор этилган файллар ва элита билан алоқалар
Юзлаб болалар ва аёлларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этганликда айбланган марҳум миллиардер Жеффри Эпштейн сўнгги кунларда яна жаҳон ахборот макони марказида турибди.
Жаҳон
03.02.2026, 16:44
Улашиш:

Бунга АҚШ Адлия вазирлиги томонидан “Эпштейн файллари”нинг оммага ошкор қилиниши сабаб бўлди.
Маълум қилинишича, 2 февраль куни жами 3,5 миллиондан ортиқ ҳужжат эълон қилинган. Улар орасида 3 миллиондан зиёд янги ҳужжат, 2 мингта видеоёзув ва тахминан 180 мингта тасвир материаллари мавжуд.
Эпштейн ким бўлган?
Жеффри Эпштейн 1953 йил АҚШда туғилган. У фаолиятини мактабда ўқитувчи сифатида бошлаган, бироқ дипломсиз ишлагани сабаб қисқа вақт ичида ишдан бўшатилган. Кейинчалик у “Bear Stearns” инвестиция компаниясида турли лавозимларда ишлаб, молия соҳасида тажриба орттирган.
Тергов материалларига кўра, Эпштейн 1000 дан ортиқ вояга етмаган қизлар ва ёш аёлларни турли усуллар билан ўз таъсири остига олган. Улар Эпштейн ва у билан яқин алоқада бўлган айрим нуфузли шахслар томонидан жинсий эксплуатация ва зўравонликка учрагани айтилмоқда.
Илк айбловлар ва енгил жазо
2005 йилда Флорида штати Палм-Бич шаҳрида бир ота-она полицияга мурожаат қилиб, Эпштейн 14 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик қилгани ҳақида хабар беради. Шундан сўнг бошланган тергов давомида камида 36 нафар вояга етмаган қиз жабр кўргани аниқланган. Айрим қурбонлар 14 ёшда бўлган.
2008 йилда Эпштейн судда айбини тан олган. Бироқ АҚШ Адлия вазирлигининг ўша пайтдаги юқори лавозимли амалдори Александр Акоста билан тузилган келишув сабаб у атиги 13 ой қамоқ жазосини ўтаган ва муддатидан олдин озодликка чиққан. Бу ҳолат жамоатчиликда катта эътирозларга сабаб бўлган.
Қайта ҳибс ва баҳсли ўлим
2019 йил 6 июль куни Эпштейн Флорида ва Нью-Йорк штатларида вояга етмаганларни жинсий савдога мажбурлаш бўйича федерал айбловлар билан яна ҳибсга олинади. Шу йилнинг 10 август куни эса у қамоқхонадаги камерасида вафот этади.
Нью-Йорк шаҳри бош суд-тиббий эксперти Барбара Сампсон Эпштейн осиш орқали ўз жонига қасд қилганини маълум қилди. Бироқ ушбу ҳолат жамоатчиликда кескин баҳсларга сабаб бўлди. Қайд этилишича, Эпштейн вафот этган пайтда икки қўриқчи ухлаб қолган, камераларда эса техник носозлик бўлган. Суд-тиббий патолог Майкл Баден расмий хулосага эътироз билдирган.
Эпштейн вафоти сабабли 2019 йил 29 август куни суд унинг барча жиноий айбловларини бекор қилди.
Эпштейн кимлар билан алоқада бўлган?
Reuters нашри ошкор этилган ҳужжатларга таяниб, Эпштейн билан алоқада бўлган айрим машҳур шахслар номини эълон қилди.
Доналд Трамп
1990–2000 йиллар оралиғида Эпштейн билан мулоқотда бўлган. Ҳужжатларда Трамп иштирок этган суратлар ва ёзма материаллар тилга олинади. Трамп эса Эпштейн жиноятларидан бехабар бўлганини ва у билан алоқаларини барвақт узганини билдирган.
Билл Клинтон
АҚШнинг собиқ президенти лавозимдан кетганидан кейин Эпштейн билан мулоқот қилгани, унинг самолётида бир неча бор учгани айтилмоқда. Клинтон барча айбловларни рад этган.
Илон Маск
Ҳужжатларда Маск ва Эпштейн ўртасида айрим ёзишмалар мавжуд. Маск Эпштейн билан кам мулоқотда бўлганини ва унинг оролига бориш таклифларини рад этганини айтган.
Билл Гейтс
Ҳужжатларга кўра, Эпштейн қамоқдан чиққанидан кейин Гейтс билан бир неча марта хайрия масалалари юзасидан учрашувлар бўлган. Гейтс бу алоқа хато бўлганини тан олган.
Шунингдек, ҳужжатларда Мелания Трамп, Питер Манделсон, Ларри Саммерс каби бошқа таниқли шахслар номи ҳам учрайди.
“Эпштейн файллари”нинг ошкор этилиши жаҳон элитаси, жиноят ва жавобгарлик масалалари атрофидаги баҳсларни янада кучайтирди. Ҳозирча кўплаб саволлар очиқ қолмоқда, терговга оид янги маълумотлар эса жамоатчилик диққат марказида турибди.
Жаҳон
03.02.2026, 16:44
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Трамп бекор айтибди, Ҳурмуз АҚШ ҳудуди эмас – Эрон
Сиёсат
15.08.2026, 16:01

550 нафар собиқ амалдор Трампни Нетаньяҳуга босим ўтказишга чақирди
Жаҳон
28.07.2026, 14:21

“Озодлик флотилияси” фаоллари қийноқлар ва зўравонликлар ҳақида маълум қилди
Жаҳон
23.05.2026, 09:57

Ўзбекистонлик аёл Эпштейн иши бўйича гувоҳлик берди
Жаҳон
15.05.2026, 12:15

Gateway черкови асосчиси 12 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик қилганини тан олди
Жаҳон
26.11.2025, 12:22

Шавкат Мирзиёев АҚШга амалий ташриф билан етиб борди
Сиёсат
05.11.2025, 08:44
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонга январь-июнь ойларида 21 042 нафар чет эллик ўқиш учун келган
Таълим
10.08.2026, 11:47

Мустақиллик байрамида неча кун дам берилади?
Ўзбекистон
28.08.2026, 16:13

Янги қурилаётган уйдан хонадон сотиб олишда қайси ҳужжатларни текшириш керак?
Ўзбекистон
26.08.2026, 09:52

Эгизак миноралар теракти: 25 йиллик жиноят суди
Жаҳон
27.08.2026, 13:10

Эрон ўғилларимдан бирини ўлдирмоқчи бўлди – Нетаньяху
Жаҳон
25.08.2026, 14:01

Покистон шифохонасида юзага келган ёнғин оқибатида 14 нафар чақалоқ ҳалок бўлди
Жаҳон
26.08.2026, 15:35
сўнгги янгиликлар

Кўп қаватли уйнинг ертўласида акула боқаётганлар аниқланди
Ўзбекистон
04.09.2026, 18:31

Қашқадарёда қор ёғди
Ўзбекистон
04.09.2026, 17:32

Трамп Украина учун сарфлаган пулларни қайтаришни талаб қилмоқда
Сиёсат
04.09.2026, 16:28

Эрон Ёзувчилар уюшмаси мамлакатдаги қатлларни қоралади
Жаҳон
04.09.2026, 14:55

СИ ходимларни аслидагидан кўра маҳоратлироқ кўрсатмоқда – тадқиқот
Фан-технология
04.09.2026, 13:32

Ҳиндистон фуқаролари бошқа давлатлар визаси билан Ўзбекистонга 30 кунгача визасиз кира олади
Сиёсат
04.09.2026, 11:27

Тошкент ва Остона пойгаси: Минтақа осмони учун рақобат кучаймоқда
Ўзбекистон
04.09.2026, 11:24

Покистонда терроризм бўйича “яширин” суд жараёнлари ўтказилади
Жаҳон
04.09.2026, 11:11

Путин: “Менимча, урушни тугатиш имконияти бор”
Сиёсат
04.09.2026, 09:46

Кореяда тўрт ўзбекистонлик терроризмни молиялаштиришда айбланмоқда
Ўзбекистон
04.09.2026, 09:25

Тошкентда замонавий санъат маркази очилмоқда
Маданий
04.09.2026, 08:36

Россия аэропортларидаги чекловлар сабаб Ўзбекистоннинг бир қатор авиарейслари кечиктирилди
Ўзбекистон
03.09.2026, 16:14

Норвегия Россиянинг “Профессор Молчанов” номли кемасини ҳибсга олди
Жаҳон
03.09.2026, 15:56

Расман: Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режимни бекор қилди
Ўзбекистон
03.09.2026, 15:31

Ишлаётган оналарга боласи бир ёшга тўлгунга қадар нафақа тўланади
Ўзбекистон
03.09.2026, 14:48

ЕИ ва НАТО Россияга босимни кучайтиради
Сиёсат
03.09.2026, 14:46

Саида Мирзиёева Қатарда «Ўзбекистон: ҳаракатдаги мерос» кўргазмасида иштирок этди
Маданий
03.09.2026, 14:28

Эрон ракета ва дронлари Қувайтга ҳужум қилди
Жаҳон
03.09.2026, 11:53

Ўзбекистон cтартаплар бўйича «Йил мамлакати» деб эълон қилинди
Фан-технология
03.09.2026, 09:57

Пентагон 30 ёшдан катта ҳарбийлар учун тестостерон текширувини жорий қилди
Жаҳон
03.09.2026, 09:55
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонга январь-июнь ойларида 21 042 нафар чет эллик ўқиш учун келган
Таълим
10.08.2026, 11:47

Мустақиллик байрамида неча кун дам берилади?
Ўзбекистон
28.08.2026, 16:13

Янги қурилаётган уйдан хонадон сотиб олишда қайси ҳужжатларни текшириш керак?
Ўзбекистон
26.08.2026, 09:52

Эгизак миноралар теракти: 25 йиллик жиноят суди
Жаҳон
27.08.2026, 13:10

Эрон ўғилларимдан бирини ўлдирмоқчи бўлди – Нетаньяху
Жаҳон
25.08.2026, 14:01

Покистон шифохонасида юзага келган ёнғин оқибатида 14 нафар чақалоқ ҳалок бўлди
Жаҳон
26.08.2026, 15:35
