Хитойнинг глобал хавфсизлик ташаббуси нима?
2022 йилнинг апрель ойида Хитой глобал муаммоларни ҳал қилишда янги ёндашувни таклиф қилувчи Глобал хавфсизлик ташаббуси (Global Security Initiative, GSI) лойиҳасини тақдим этди. Бу ғоя Хитойнинг келажакдаги дунё тартиботи ҳақидаги қарашларини акс эттиргани билан эътиборга молик. Бу ташаббусга Ғарб давлатлари шубҳа билан қарайди. Масалан, Европа Иттифоқи ва АҚШ буни Осиё ва Африка мамлакатларини ўзига жалб этиш учун "хитойча пиар" деб аташади.
Сиёсат
22.05.2025, 14:25
Улашиш:

Хитойнинг мазкур ташаббуси асосий ғоялари қуйидагилардан иборат:
1. Дунёни блокларга бўлинишига қарши
Хитой мамлакатлар демократик ва автократияларга бўлинган "Совуқ уруш 2.0" ғоясини рад этади. Масалан, Пекин NATOнинг шарққа томон кенгайиши ва Осиёда AUKUS каби ҳарбий иттифоқлар тузилишини танқид қилади. Бунинг ўрнига, GSI ҳатто кичик давлатлар (Вьетнам ёки Руанда каби) хавфсизлиги бўйича ҳам тенг ҳуқуқларга эга бўлган кўп марказли тизимни таклиф қилади.
2. Кудратли давлатлар тазйиқини инкор қилиш
Хитой собиқ СССР-АҚШ икки қутблилигини такрорламоқчи эмас, “G2” (Америка билан дуополия) яратмоқчи эмас. Пекин Ғарб БМТ рухсатисиз (Эрон мисолида) киритадиган санкцияларга қарши ва БРИКС+ каби кўп томонлама форматларни қўллаб-қувватлайди.
3. Хавфсизликка қарама-қаршилик билан эмас, ҳамкорлик орқали эришиш
GSI хавфсизликка бошқалар ҳисобига эришиб бўлмаслигини таъкидлайди. Мисол учун, Хитой 2023 йилда Саудия Арабистони ва Эрон ўртасидаги муросага воситачилик қилди, ҳарбий аралашувсиз мулоқот қилиш мумкин афзаллигини кўрсатди. Расмий манбаларга кўра, Пекин маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича глобал қоидаларни яратиш каби киберхавфсизлик бўйича қўшма лойиҳаларини таклиф қилмоқда.
4. Хавфсизлик ва ривожланиш ўртасидаги боғлиқлик
Хитой илгари иқтисодиётга кўпроқ эътибор қаратар эди (масалан, "Бир макон, бир йўл" ташаббуси), аммо ҳозир барқарорликсиз ривожланиш бўлмаслигини тан олмоқда. Масалан, Афғонистонда Хитой мис қазиб олиш лойиҳасига сармоя киритаётган, маҳаллий кучлардан ишчилар учун хавфсизлик кафолатларини талаб қилган эди. Африкада Хитой инфратузилма кредитларини ажратилиши терроризмга қарши кураш учун маҳаллий кучларни тайёрлаш лойиҳаси билан боғлиқликда амалга оширади.
5. БМТ ўтмиш қолдиғи эмас, балки асосдир
GSI БМТни алмаштиришни таклиф қилмайди, балки унинг тамойилларига қайтишга чақиради. Хитой икки томонлама стандартларни танқид қилади: АҚШ Исроилни қўллаб-қувватлайди, Фаластин бўйича БМТ резолюцияларини эътиборсиз қолдиради, лекин Украина масаласида Россияни қоралайди.
Хитойнинг глобал хавфсизлик ташаббусида Европа ва АҚШ ўз таъсирини заифлаштиришга уринишларни кўрмоқда. Бунга жавобан, Хитой ўз ташаббусини утопия эмас, балки халқаро муносабатлардаги ишонч инқирозига прагматик жавоб, деб билади.
GSI ташаббусини амалга оширишга Хитой аллақачон киришган. Можароларни ҳал қилишда иштирок этмоқда, "Глобал жануб"даги яшил энергияга сармоя киритмоқда. Ривожланаётган мамлакатларга кенгроқ овоз бериш учун Жаҳон савдо ташкилотини ислоҳ этишни илгари суради.
Бир нарса аниқки, GSI ҳарбий блоклар ва санкциялар ҳукмронлик қиладиган дунёга муқобил таклиф қилади. Ҳар ҳолда расмий Пекин бу ташаббус орқали янги "совуқ уруш"ни олдини олиш ва стратегик мулоқотга йўл очишга ҳаракат сифатида баҳоламоқда.
Сиёсатшунос Мухтор Назиров
Сиёсат
22.05.2025, 14:25
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Telegram'га чеклов: Павел Дуров терроризмда айбланмоқда
Жаҳон
25.02.2026, 09:48

Британияда болаларнинг интернетдаги хавфсизлиги бўйича янги чоралар эълон қилинди
Фан-технология
16.02.2026, 10:28

АҚШ 2026 йилги Жаҳон чемпионати хавфсизлиги учун қанча маблағ ажратади?
Жаҳон
05.12.2025, 16:06

Россия Хитойда парашютчилар батальонини тайёрлашга ваъда берди
Жаҳон
29.09.2025, 13:00

Ўзбекистон ва Хитой дисплей панелларини ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорликни йўлга қўймоқчи
Иқтисодиёт
09.08.2025, 11:02
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19
сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди
Жаҳон
21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди
Жаҳон
19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди
Жаҳон
19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди
Жаҳон
19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди
Жаҳон
19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди
Жаҳон
19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда
Жаҳон
19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди
Жаҳон
18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19
