Британияда болаларнинг интернетдаги хавфсизлиги бўйича янги чоралар эълон қилинди

Британия Бош вазири Кир Стармер ва Илм, инновация ва технологиялар вазири Лиз Кендалл интернетда болалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида янги чораларни эълон қилди. 

Улашиш:

Ҳукуматнинг таъкидлашича, ҳеч бир платформа “беэътибор қолмайди” ва хавфли бўлган ҳуқуқий бўшлиқлар ёпилади.

Янги чоралар қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • СИ чатботлари ва ноқонуний контент: Барча СИ чатбот провайдерлари “Онлайн хавфсизлик акти” доирасидаги қонуний мажбуриятларга амал қилишга мажбур қилинади.
  • Ёшга оид чекловлар ва хавфли функциялар: Ижтимоий тармоқларда минимал ёш чегараси белгиланиши, чексиз скроллинг каби болаларга зарарли функциялар чекланиши мумкин.
  • Маълумотни сақлаш: Болалар ҳалокати ҳолатларида ижтимоий тармоқдаги маълумотлар ўчирилишига йўл қўйилмайди.

Бош вазир Кир Стармер:

“Технология жуда тез ривожланмоқда ва қонун буни қўллаб-қувватлаши керак. Ҳеч бир платформа беэътибор қолмайди. Биз болаларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва ота-оналарга ёрдам бериш учун тез ҳаракат қиламиз", деди.

Шу билан бирга, келаси ойдан бошлаб “Болаларнинг рақамли ривожланаши” консултацияси бошланади, унинг натижалари асосида янги қонунчилик чоралари бир неча ой ичида амалга оширилади.

“Биз болаларни ҳимоя қилиш учун зудлик билан чора кўришга тайёрмиз. Янги чоралар орқали СИ чатботлар ва хавфли контентга қарши самарали ҳаракат қилиш мумкин бўлади”, дея қўшимча қилди Илм, инновация ва технологиялар вазири Лиз Кендалл.

Масъул ташкилотлар ҳам ота-оналар учун “Билмасанг, сўраб ўрган” кампаниясини йўлга қўйди, унда интернет хавфсизлиги, контентни фильтрлаш ва ёшга мос маслаҳатлар тақдим этилади.

мавзуга оид янгиликлар

Лондон болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқчи

Британия ҳукумати болаларни интернетдан яхшироқ ҳимоя қилиш мақсадида ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни чеклаш, жумладан, вояга етмаганлар учун уларни тақиқлаш масаласини кўриб чиқмоқда.

Жаҳон

20.01.2026, 14:42

Янгийўлда дайди итлар ҳужуми: норасида боланинг аҳволи оғир

18 январь куни Янгийўл шаҳрида дайди итлар ҳужуми оқибатида норасида бола оғир тан жароҳатлари олди. Ҳодиса маҳаллий аҳоли ўртасида жиддий хавотир уйғотди.

Ўзбекистон

19.01.2026, 10:34

ЮНИСЕФ: болаларнинг ижтимоий тармоқлардаги хавфсизлиги учун ёш чекловлари етарли эмас

Ташкилотга кўра, қатъий ёш чекловлари жорий этилган тақдирда ҳам болалар VPN ёки камроқ тартибга солинадиган платформалар орқали ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда давом этиши мумкин. Бу эса уларни ҳимоя қилишни янада қийинлаштиради.

Жаҳон

16.12.2025, 08:01

АҚШ 2026 йилги Жаҳон чемпионати хавфсизлиги учун қанча маблағ ажратади?

АҚШ ҳукумати 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати давомида хавфсизликни таъминлаш учун 1 миллиард доллардан кўпроқ федерал маблағ йўналтиради. Маълумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионати 11 июн – 19 июл кунлари АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлигида ўтказилади. 

Жаҳон

05.12.2025, 16:06

Oxford 2025 йил сўзи: “Rage bait” — ғазаб уйғотиш учун махсус яратиладиган контент

Oxford инглиз тили луғати тузувчилари “rage bait” («ғазабга чорловчи») атамасини 2025 йилнинг асосий сўзи деб эълон қилди. Ушбу иборанинг интернетда қўлланиш частотаси сўнгги бир йилда уч баравар ошгани қайд этилди.

Фан-технология

01.12.2025, 13:42

Ғазо дунёдаги энг кўп ногирон болалар яшайдиган ҳудудга айланди

Ғазо сектори дунёдаги энг кўп ногирон болалар яшайдиган ҳудудга айланди. 2023 йил октябрда бошланган Исроилнинг икки йиллик ҳужумлари даврида Ғазода 5 мингдан ортиқ инсоннинг қўли ёки оёғи ампутация қилинди. 2025 йил сентябрь ойига келиб, Ғазода 170 690 дан ортиқ одам жароҳатланган. Уларнинг камида тўртдан бири узоқ муддатли реабилитацияга муҳтож. 

Жаҳон

11.11.2025, 11:38

сўнгги янгиликлар

Ғазо учун 5 млрд доллардан ортиқ маблағ ажратилади

АҚШ президенти Дональд Трамп «Тинчлик кенгаши»га аъзо давлатлар Ғазони тиклаш ва гуманитар ёрдам учун 5 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратишини маълум қилди.

Жаҳон

16.02.2026, 09:10

Тошкентда Leapmotor билан тўқнашган Lacetti иккига бўлинди

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан расмий маълумот берди.

Ўзбекистон

16.02.2026, 08:44

Тошкентда BYD ва Li 9 иштирокидаги ЙТҲ бўйича суд қарори бекор қилинди

Апелляция суди ишни қайта кўриб, материаллар қўшимча текширув учун тегишли органга юборилди. Судга кўра, айрим ҳолатлар етарлича тўлиқ ўрганилмаган.

Ўзбекистон

14.02.2026, 14:19

Мерц: «Қоидаларга асосланган дунё тартиби энди мавжуд эмас»

Ҳар йили ўтказиладиган Мюнхен хавфсизлик конференциясида нутқ сўзлаган Германия канцлери йирик давлатлар ўртасидаги рақобат кучайган бир шароитда «эркинлик кафолатланмагани»ни таъкидлади. 

Жаҳон

14.02.2026, 13:47

Ғарб аҳолиси Учинчи жаҳон уруши эҳтимолига ишонмоқда — Politico

АҚШдаги сўровнома иштирокчиларининг 46 фоизи дунё янги жаҳон уруши томон ҳаракат қилаётганини билдирган.

Жаҳон

14.02.2026, 10:34

Жапаров: «Мен уни огоҳлантиргандим»

Садир Жапаров Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиевни лавозимидан озод этиш қарори ортидаги сабаблар ҳақида изоҳ берди.

Жаҳон

14.02.2026, 05:52

Рамазон саховати: арзонлаштирилган ярмаркалар ташкил этилади

Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда Рамазон ойи арафасида ички бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш масаласи муҳокама қилинди.

Маданий

13.02.2026, 17:31

Чиқинди қарзи туфайли электр чекловлари қайта кўриб чиқилиши мумкин

Чиқинди хизмати бўйича асоссиз қарзлар туфайли электр чекловлари қўйилмоқда. Рақобат қўмитаси корхоналар билан музокара бошлади.

Ўзбекистон

13.02.2026, 14:43

“ALHADAYA” биологик фаол қўшимчаси рекламаси учун молиявий жарима қўлланилди

Реклама материалларида таъсирли даъволар ва маҳсулот ҳақида тўлиқ маълумот йўқлиги аниқланди. Бу эса истеъмолчиларда мазкур қўшимчани дори воситаси сифатида қабул қилиш эҳтимолини юзага келтирган.

Иқтисодиёт

13.02.2026, 12:39

20 йиллик меҳнат стажига эга аёллар учун пенсия ёшини бир йилга қисқартириш таклиф этилмоқда

“Давлат пенсия таъминотида замонавий хизматлар” лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди. Муҳокама 26 февралгача давом этади. 

Иқтисодиёт

13.02.2026, 11:57

Истанбулда икки ўзбекистонлик аёл ўлдирилиб, жасадлари бўлакланган

Истанбул шаҳрида Ўзбекистон фуқаролари бўлган икки аёлнинг ўлими юзасидан тергов давом этмоқда. Янги маълумотларга кўра, ҳар икки жабрланувчининг жасади бўлакларга ажратилган.

Ўзбекистон

13.02.2026, 11:37