Ягона намунадаги электрон гувоҳнома жорий этилди

Ўзбекистонда ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимида ягона намунадаги электрон гувоҳнома амалиёти жорий этилди.

Улашиш:

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг “Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Ҳукумат қарори (№642, 15.10.2025 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, автомототранспорт ва шаҳар электр транспорти ҳайдовчиларини тайёрлаш ёки қайта тайёрлаш бўйича таълимни тугатиб, имтиҳонларни муваффақиятли топширган номзодларга ўқув ташкилоти томонидан имтиҳон комиссияси баённомаси асосида ягона намунадаги электрон гувоҳнома расмийлаштирилади.

Электрон гувоҳномалар ДЙҲХХ Ягона ахборот тизимидаги “e-avtota’lim.uz” модули орқали автоматик шакллантирилади. Унда номзоднинг ўқув ташкилотида таълимни тугатганлиги ва имтиҳондан ўтгани ҳақидаги маълумотлар акс этади.

Бундан ташқари, мазкур электрон гувоҳнома миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун зарур бўлган назарий ва амалий имтиҳонлар жараёни билан боғлиқ давлат хизматларини кўрсатувчи субъектларга “e-avtota’lim.uz” орқали реал вақт режимида автоматик равишда тақдим этилади.

Шунингдек, қарорда электрон гувоҳнома учун ҳеч қандай йиғим ундирилмаслиги ҳам белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон

17.10.2025, 12:08

Улашиш:

сўнгги янгиликлар

Ғазони тиклаш учун ўнлаб миллиард доллар талаб этилади

Буюк Британия, Миср ва Фаластин ҳамкорлигида Уилтон Паркда ўтказилган конференцияда Ғазо секторидаги қайта тиклаш ишлари ўнлаб миллиард доллар маблағни талаб этиши таъкидланди.

Жаҳон

18.10.2025, 10:01

Yana bir oʻzbekistonlik yigit Rossiyadagi urushga borib, Ukrainada asirga tushdi

Яна бир ўзбекистонлик йигит Россиядаги урушга бориб, Украинада асирга тушди

Россияга урушга борган 31 ёшли бухоролик йигит фронтга етиб бориши билан Украинага таслим бўлди. У Ўзбекистон ҳукуматидан мамлакатга қайтиш учун ёрдам сўраб видеомурожаат қилди.

Ўзбекистон

18.10.2025, 10:00

Bugun havo biroz bulutli boʻladi

Бугун ҳаво бироз булутли бўлади

18 октябрь шанба куни Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади ёғингарчилик кутилмайди. 

Ўзбекистон

18.10.2025, 09:12

Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 миллион долларлик имтиёзли кредит ажратади

Жаҳон банки ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистонда иш ўринлари яратиш, хусусий секторни ривожлантириш ва халқаро савдони кенгайтиришга қаратилган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 800 миллион долларлик имтиёзли молиявий пакетни маъқуллади.

Иқтисодиёт

17.10.2025, 19:24

Тошкентга 9 ойда хориждан қанча сайёҳ келди?

2025 йилнинг январь–сентябрь ойлари якунларига кўра, Тошкент шаҳрига дунё бўйлаб 3,9 миллион нафар хорижий сайёҳ келган. Шу билан бирга, 5,6 миллион маҳаллий сайёҳ ҳам пойтахтнинг турли диққатга сазовор жойларини зиёрат қилган.

Ўзбекистон

17.10.2025, 18:25

Ўзбекистон ва Россия ҳамкорликни янада чуқурлаштиради

2025 йил 16 октябрь куни Қозон шаҳрида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши ўртасидаги ҳамкорлик бўйича комиссиянинг ўнинчи мажлиси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон

17.10.2025, 17:29

Dollarni sindirishning imkoni yoʻq

Долларни синдиришнинг имкони йўқ

Марказий Банк маълумотларига кўра, 17 октябрда 100 грамм олтин нархи 170 млн сўмдан ошди. Бу рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Бундай вазиятда АҚШ доллар нархи сўмга нисбатан пастлашиш кузатилмоқда. Доллар нархи тушиши ва олтин нархининг кўтарилиши сўнгги вақтларда кўпроқ учрамоқда. Хўш бу нимани англатади? Доллар нархининг тушиши АҚШ иқтисодига салбий таъсир қиладими? Парадигма.уз мана шундай саволларга жавоб топиш учун иқтисодчи Абдулла Абдуқодиров билан суҳбатлашди. 

Иқтисодиёт

17.10.2025, 16:47

Тошкентда хусусий университет ходими қўлга олинди

Тошкент ва Нукусда ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди. 

Ўзбекистон

17.10.2025, 16:21

Путин Ниғматилла Йўлдошевни «Дўстлик» ордени билан мукофотлади

Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошевни «Дўстлик» (орден Дружбы) ордени билан тақдирлади.

Жаҳон

17.10.2025, 15:23

Oltin narxi oshishda davom etmoqda

Олтин нархи ошишда давом этмоқда

17 октябрь учун 100 грамм олтин нархи биринчи бор 170 миллион сўмдан ошди. Бу рекорд кўрсаткичдир. Олтин нархи бир кунда 3,7 фоизга, сентябрь ойининг бошига нисбатан 25,7 фоизга йил бошига нисбатан эса 57,3 фоизга ошган.

Иқтисодиёт

17.10.2025, 14:27

Қозоғистонда бензин, сув, электр энергияси ва газ нархларини ошириш тақиқланди

2025 йил 16 октябрдан бошлаб Қозоғистон ҳукумати мамлакатда инфляция даражаси барқарорлашгунга қадар бензин, сув, электр энергияси ва табиий газ нархларини оширишни тақиқлади.

Жаҳон

17.10.2025, 14:27

Жанубий Корея компанияси Тошкентдаги янги аэропорт қурилишида қатнашади

Жанубий Кореянинг Incheon International Airport Corporation (IIAC) компанияси Тошкент шаҳрида қурилиши бошланган янги халқаро аэропорт учун аэропортлар эксплуатацияси бўйича консалтинг хизматларини кўрсатиш ҳақида шартнома имзолади.

Ўзбекистон

17.10.2025, 13:25