Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 миллион долларлик имтиёзли кредит ажратади

Жаҳон банки ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистонда иш ўринлари яратиш, хусусий секторни ривожлантириш ва халқаро савдони кенгайтиришга қаратилган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 800 миллион долларлик имтиёзли молиявий пакетни маъқуллади.

Улашиш:

Ушбу маблағлар мамлакатда камбағалликни қисқартириш, иқтисодий рақобатни кучайтириш ва стратегик тармоқларда ислоҳотларни амалга ошириш учун йўналтирилади.

Жаҳон банкининг дастури доирасида қуйидаги йўналишлар бўйича ишлар амалга оширилади:

Ижтимоий ҳимоя

Кам таъминланган оилалар учун электр, иссиқлик ва газ тарифларининг ўсиши оқибатларини юмшатиш мақсадида бир марталик ёрдам пули 270 минг сўмдан 1 миллион сўмгача оширилади.

Аҳолининг заиф қатламлари учун хусусий ва нодавлат ташкилотлар орқали ижтимоий хизматлар бозори ривожлантирилади.

Аёллар ҳуқуқлари ва иқтисодий имкониятлари

Иш жойидаги зўравонлик ва камситишларга қарши ҳуқуқий асослар кучайтирилади.

Иш берувчиларга аёлларни ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабабли ишга олмаслик ёки ишдан бўшатиш тақиқланади.

Иқтисодиёт ва хусусий сектор

Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси ташкил этилиб, давлат корхоналарини самарали бошқариш ва босқичма-босқич хусусийлаштириш жараёнлари йўлга қўйилади.

Телерадио ва интернет бозорида рақобатни ошириш, давлат компанияларининг устунлигини чеклаш мақсадида мустақил телекоммуникация регулятори фаолияти йўлга қўйилади.

Қишлоқ хўжалиги

Фермерлар учун қишлоқ хўжалиги хавфларини суғурталаш тизими жорий этилади.

Паxta нархини белгилашнинг бозорга мослашувчан механизми йўлга қўйилади ҳамда тўқимачилик корхоналари фермерлардан хом ашёни тўғридан-тўғри сотиб олиш имконига эга бўлади.

Халқаро савдо ва рақобат

Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёни тезлаштирилади.

Экспорт тартиби соддалаштирилади, айрим товарлар учун рухсатномалар бекор қилинади.

Энергетика, нефть-газ, кимё ва қишлоқ хўжалигидаги эксклюзив имтиёзлар бекор қилинади.

Энергетика ва “яшил” ислоҳотлар

Хусусий инвесторлар учун электр энергиясини тақсимлаш бозори очилади.

Қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқарувчиларга истеъмолчига тўғридан-тўғри сотиш ҳуқуқи берилади.

Энергия самарадорлигини ошириш ва иссиқхона газларини камайтириш учун янги рағбат тизимлари жорий этилади.

Энергия самарадорлиги миллий агентлиги ташкил этилади ҳамда “яшил” давлат харидлари тизимига экологик мезонлар киритилади.

Жаҳон банкининг таъкидлашича, бу кредитлар узоқ муддатли ва паст фоизли бўлиб, халқаро молия бозорларига нисбатан анча қулай шартларда тақдим этилади. Шу тариқа Ўзбекистон қарз хизматини тежаш ва маблағларни ижтимоий ҳамда иқтисодий устувор йўналишларга йўналтириш имконига эга бўлади.

мавзуга оид янгиликлар

Jahon banki yana Oʻzbekistonga imtiyozli kredit ajratdi

Жаҳон банки яна Ўзбекистонга имтиёзли кредит ажратди

Жаҳон банки ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистоннинг геофазовий маълумотлардан фойдаланишини яхшилаш учун 35 миллион АҚШ долларлик имтиёзли кредит ажратганини маълум қилди. 

Иқтисодиёт

21.05.2025, 09:51

Афғонистонда Жаҳон банки фаолияти қайта тикланди — «Толибон»

«Толибон» ҳаракати Молия вазирлиги 22 ноябр куни Афғонистонда Жаҳон банки қайта очилгани ва унинг фаолияти тикланганини маълум қилди. Афғонистон Ислом Республикаси қулаганидан ва ҳукумат «Толибон» қўлига ўтганидан кейин Жаҳон банки мамлакатдаги фаолият шаклини ўзгартирган. Шу вақтдан бери у «Толибон» назоратидаги давлат идоралари билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилмаётган эди.

Жаҳон

24.11.2025, 09:16

Виртуал ҳашамат ортидаги ҳақиқат: Ўзбек оилалари кредитга ботмоқда

Сўнгги йилларда Ўзбекистон оилаларида истеъмол маданияти сезиларли даражада ўзгарди. Одамлар эндиликда фақат зарурат учун эмас, балки атрофдагиларга “мос кўриниш” учун ҳам харид қилишга интилмоқда. Бу жараёнга реклама, ижтимоий тармоқлардаги “идеал ҳаёт” тасвирлари ва банкларнинг турли кредит таклифлари кучли таъсир кўрсатмоқда.

Ўзбекистон

15.11.2025, 10:17

Камбағал оилаларга кредит ажратиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан “Камбағал оилалар реестри”га киритилган оилаларга кредитлар ажратиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Иқтисодиёт

03.10.2025, 01:37

Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки билан шерикликнинг устувор йўналишларини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 17 сентябрь куни Наманган шаҳрида Жаҳон банкининг глобал директори Луис Фелипе Лопес-Кальвани қабул қилди.

Ўзбекистон

18.09.2025, 10:15

Наманганда кредит қарздорлиги учун тўйхона хатланди

«Трастбанк» АТБ фойдасига қарздор МЧЖ дан 1 млрд 113 млн сўм кредит қарздорликни ундирилиши белгиланган.

Ўзбекистон

27.08.2025, 19:29

сўнгги янгиликлар

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди

АҚШ Давлат департаменти “Адолатга ёрдам учун мукофот” дастури доирасида Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг асосий раҳбарлари ҳақида маълумот берганлар учун 10 миллион долларгача мукофот эълон қилди.

Жаҳон

14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади

Прогнозларга кўра, жаҳон иқтисодиёти 2026 йилда харид қобилияти паритети (ХҚП) бўйича ўлчанганда тахминан 219 триллион долларга етади. 

Иқтисодиёт

14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?

Минтақада давом этаётган ҳарбий можаролар фонида Исроил ҳарбий авиацияси ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун яна бир кутилмаган омил — кўчиб юрувчи қушлар миграцияси қўшимча муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Жаҳон

14.03.2026, 12:26

Энди Непални репер бошқариши мумкин: Балендра Шоҳ сайловда энг кўп овоз тўплади

2025 йил сентябрида Непалда Z-авлод қўзғолони бошланган эди. Тарихдаги илк Z-авлоди қўзғолони мамлакат сиёсий доираларини ларзага келтириб, муваққат ҳукумат тузилишига олиб келган.

Жаҳон

14.03.2026, 09:45

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди

Яқин Шарқдаги можаро ортидан юзага келган энергия инқирози фонида АҚШ Россия нефтига нисбатан санкцияларни вақтинча юмшатди. 

Иқтисодиёт

13.03.2026, 17:21

Алимент тўловчиларга енгиллик бўлиши мумкин

Президент йиғилишлардан бирида алимент тўловчиларнинг чет элга чиқишидаги чекловлар масаласига тўхталиб, мутасаддиларга бу муаммони чуқур ўрганиб, тегишли таклифлар киритишни топширди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 15:02

Тошкент вилоятидаги ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказилди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили томонидан бир қатор ёпиқ муассасаларда мониторинг ташрифлари амалга оширилди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 14:47

“Уруш вазири ишдан бўшатилиши керак” — АҚШ сенатори

АҚШ ҳарбийлари Эроннинг Минаб шаҳрида жойлашган қизлар бошланғич мактабига хатолик сабаб зарба берган. Ўшанда 168 нафар ўқувчи ва 14 нафар ўқитувчи ҳалок бўлган эди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:20

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади

Россия ТИВ вакили Мария Захарова Эрон ва бошқа дўст давлатларга гуманитар ёрдам етказиб бериш ишлари аллақачон ташкил этилганини маълум қилди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:01

Тошкентда “ақлли” светофорлар тизими кенгайтирилади

Шаҳар чорраҳалари ягона сунъий интеллектли тизимга уланиб, транспорт оқимини самарали тартибга солиш ва тирбандликларни камайтириш имкони пайдо бўлади. 

Ўзбекистон

13.03.2026, 10:23

Суд Абдурахмон Ташановга нисбатан қўзғатилган маъмурий ишни рад этди

ЖИБ Миробод тумани суди судьяси М. Ахмедов Абдурахмон Ташановга нисбатан Республика Ҳарбий прокурори томонидан қўзғатилган маъмурий иш материалларини рад этди.

Ўзбекистон

12.03.2026, 16:56

Тошкентда янги ер ости йўлининг девори ўпирилиб тушди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги Темур Малик ва Буюк Ипак йўли кўчалари кесишмасида жойлашган янги йўл деворининг бир қисми ўпирилиб тушди. Ҳодиса кучли ёмғирдан сўнг содир бўлган.

Ўзбекистон

12.03.2026, 14:48