Япония шимолида 7,5 магнитудали зилзила содир бўлди, 30 дан ортиқ киши жабрланди

8 декабрь кечаси Япониянинг Аомори префектураси шарқида, Тинч океани ҳудудида 7,5 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Оқибатда 30 дан ортиқ киши жароҳат олди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Санаэ Такаити маълум қилди.

Улашиш:

У аҳолини одатий ҳаёт тарзини сақлашга, бироқ эҳтимолий такрорий кучли силкинишлар бўлиши мумкинлигини инобатга олиб, зудлик билан эвакуацияга тайёр бўлишга чақирди.

Сейсмологларнинг маълумотига кўра, зилзиланинг эпицентри Тинч океанида жойлашган бўлиб, ер қимирлаши ўчоғи 50 километр чуқурликда қайд этилган. Зилзиладан сўнг мамлакатнинг шарқий ва шимоли-шарқий соҳил ҳудудлари учун цунами хавфи эълон қилинган.

Мутахассислар Аомори, Иватэ ва Хоккайдо префектуралари қирғоқ ҳудудларида баландлиги 3 метргача етиши мумкин бўлган тўлқин юзага келиши ҳақида огоҳлантирган.

Шунингдек, зилзила оқибатида Япониянинг шарқий ва шимоли-шарқий ҳудудларида темир йўл транспорти фаолиятида вақтинча узилишлар кузатилган.

Жаҳон

09.12.2025, 10:22

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

Япония супермаркетларида маҳсулот “юзи” бор

Япония супермаркетларида мевалар ёки сабзавотлар қутисини очсангиз, кутилмаган манзарага дуч келишингиз мумкин: маҳсулот билан бирга уни етиштирган фермернинг сурати, исми ва ҳатто қайси ҳудуддан экани ҳам кўрсатилган бўлади.

Жаҳон

17.01.2026, 09:24

1966 yil Toshkentdagi zilzila

Қурилаётган уйларнинг зилзилага чидамлиги: нима учун бу муҳим ва қандай ўлчанади?

Ўзбекистон сейсмик фаол ҳудудлар қаторига киради ва бу мамлакатда қурилаётган ҳар бир турар-жой ва ижтимоий инфратузилма бинолари учун зилзилага чидамлик талаблари алоҳида аҳамиятга эга. 

Ўзбекистон

06.01.2026, 12:40

Япония ва Хитой ўртасидаги сиёсий кескинлик: Тайван муаммоси иқтисодиётга таҳдид солмоқда

Жаҳонда кетма-кет авж олаётган низолар — Россия–Украина уруши, Исроил–Фаластин тўқнашуви, Судандаги қуролли можаро, Афғонистон–Покистон инқирози ва АҚШ–Венесуэла кескинликлари — фон бўлиб хизмат қилар экан, халқаро саҳнада яна бир хатарли нуқта пайдо бўлди: Хитой ва Япония ўртасида Тайван масаласи атрофида кучайиб бораётган қарама-қаршилик.

Жаҳон

11.12.2025, 19:14

Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини оширишга қаратилган янги қарор қабул қилинди

Ҳукуматнинг “Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 727-сон қарори (17.11.2025) қабул қилинди. Қарорга кўра, 2025 йил 1 декабрдан лойиҳалаштириш жараёнларида зилзилалар кучини аниқ кўрсатувчи минтақавий акселерограммалар базасидан фойдаланиш амалиёти жорий этилади.

Ўзбекистон

18.11.2025, 11:20

Хитой кемалари Япония назоратидаги оролга кириб борди

Хитойнинг қирғоқ қўриқлаш кемалари 16 ноябр куни Шарқий Хитой денгизидаги Сенкаку ороллари (хитойча — Дяоюйдао) яқинида, Япония назоратидаги ҳудудий сувларга кириб борди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.

Жаҳон

17.11.2025, 14:24

Японияда 32 ёшли аёл ChatGPT билан турмуш қурди

Япониянинг Окаяма шаҳрида 32 ёшли аёл сунъий интеллект — ChatGPT билан рамзий тўй маросимини ўтказди. Маълумотларга кўра, Кано исмли аёл уч йиллик уништируви бузилгандан сўнг ChatGPT билан мулоқотни бошлаган. Дастлаб у сунъий интеллектдан ҳиссий ёрдам олиш мақсадида фойдаланган, аммо вақт ўтиши билан унга нисбатан муҳаббат ҳисси пайдо бўлган.

Жаҳон

13.11.2025, 09:40

сўнгги янгиликлар

Али Хоминаий ҳалок бўлди: Эронда мотам, расмий Теҳрон қасос ҳақида огоҳлантирди

Эроннинг олий раҳбари, 86 ёшли оятуллоҳ Али Хоминаий 28 февраль куни Теҳрондаги қароргоҳига берилган зарбалар оқибатида вафот этди.

Жаҳон

01.03.2026, 08:32

СИ стратегияси: уруш вазиятида сунъий интеллект 95 % ҳолларда ядро қуролидан фойдаланиши мумкин

Тахминий маълумотларга кўра, инсоният тарихида 12 мингдан ортиқ уруш бўлган ва уларнинг барчасини инсонлар бошлаб, давом эттирган.

Фан-технология

28.02.2026, 13:12

Исроил Эронга ҳарбий зарба берди

28 феврал, шанба куни эрталаб Исроил Эрон ҳудудига нисбатан ҳарбий амалиёт бошлади.

Жаҳон

28.02.2026, 12:40

АҚШ ходимларига Исроилни тарк этишга рухсат берилди

27 февраль куни АҚШ Давлат департаменти хавфсизлик хатарлари ортиши туфайли Исроилдаги фавқулодда бўлмаган ходимлари ва уларнинг оилаларига мамлакатни тарк этишга рухсат берди.

Жаҳон

28.02.2026, 10:03

ЙҲҚни бузганлик бўйича жарима хатларини етказиб бериш хизмати тўхтатилади

Эндиликда ушбу жараён тўлиқ рақамли форматга ўтказилади.

Ўзбекистон

28.02.2026, 09:44

10-синф ўқувчиси BMWда уриб кетган ЙПХ инспектори вафот этди

Тошкент шаҳрида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида оғир тан жароҳатлари олган йўл-патруль хизмати инспектори вафот этди.

Ўзбекистон

27.02.2026, 18:25

Покистон ва Афғонистон можароси урушга айланди

Tўқнашувлар олти вилоятни қамраб олган. Томонлар артиллерия ва пулемётлардан фойдаланмоқда, қуруқликдаги бўлинмалар эса бир-бирининг ҳудудига киргани айтилмоқда.

Жаҳон

27.02.2026, 15:35

Россияда музлаб қолган итга ёрдам берган курьер ишдан бўшатилди

Россиянинг Челябинск вилоятида -20 даража совуқда музлаб қолган, Додобоня лақабли уйсиз итни адёл билан ўраб қўйган пица етказиб берувчи курьер ишдан бўшатилди.

Жаҳон

27.02.2026, 12:34

Қозоғистонда ош марказида портлаш: 7 киши ҳалок бўлди

Қозоғистоннинг Оқмўла вилоятида 27 февралга ўтар кечаси ош марказида газ портлаши содир бўлди. Оқибатда 7 киши ҳалок бўлди. 

Жаҳон

27.02.2026, 12:22

28 февраль куни ноёб астрономик ҳодисага гувоҳ бўламиз

2026 йил 28 феврал куни Қуёш уфққа ботгандан сўнг осмонда ноёб манзара — 6 та сайёра иштирокидаги сайёралар парадини кузатиш мумкин бўлади. Ушбу ҳодиса 18-20 йилда бир марта содир бўлади. 

Фан-технология

27.02.2026, 11:08

1 мартдан янги тартиблар: Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар кучга киради?

2026 йил 1 мартдан мамлакат қонунчилигида қатор янгиликлар амалга киритилади. Улар рақамлаштириш, бизнес, божхона, қурилиш, ижтимоий соҳа ва экология йўналишларини қамраб олади.

Ўзбекистон

27.02.2026, 10:25

Дунё мамлакатлари ижтимоий тармоқларга ёш чеклови қўймоқда

“Visual Capitalist” BBC, Reuters ва Euro Weekly маълумотларига таяниб, ижтимоий тармоқлар учун ёш чекловини жорий этган ёки муҳокама қилаётган 15 мамлакат ҳамда АҚШнинг 2 штати ҳақида хабар берди.

Жаҳон

26.02.2026, 15:11