Япония ва Хитой ўртасидаги сиёсий кескинлик: Тайван муаммоси иқтисодиётга таҳдид солмоқда

Жаҳонда кетма-кет авж олаётган низолар — Россия–Украина уруши, Исроил–Фаластин тўқнашуви, Судандаги қуролли можаро, Афғонистон–Покистон инқирози ва АҚШ–Венесуэла кескинликлари — фон бўлиб хизмат қилар экан, халқаро саҳнада яна бир хатарли нуқта пайдо бўлди: Хитой ва Япония ўртасида Тайван масаласи атрофида кучайиб бораётган қарама-қаршилик.

Жаҳон

11.12.2025, 19:14

Улашиш:

Яримўтказгичлар саноати ва геостратегик аҳамияти билан алоҳида ўрин тутадиган Тайван атрофидаги ҳар қандай кескинлик бутун минтақани издан чиқариши мумкин.

 

Тарихий манзара: икки давлат муносабатларидаги “қизил чизиқ”

Япония ва Хитой муносабатларидаги анъанавий низоли нуқта — Сенкаку ороллари бўлиб келган. Бироқ бу сафар масала янада жиддий: Пекиннинг эҳтимолий Тайванга ҳарбий босқини муҳокама этилмоқда. Си Цзиньпин Тайванни Хитойнинг ажралмас қисми деб билади.

1949 йилдан буён ўз маъмурияти билан бошқарилиб келаётган Тайван халқаро майдонда “Ягона Хитой” сиёсати туфайли мустақил давлат сифатида расман тан олинмаган. Шунга қарамай, орол амалда алоҳида сиёсий-иқтисодий тизим сифатида яшаб келмоқда.

Сиёсий кескинлашув: Токио–Пекин муносабатлари ёмонлашмоқда

2025 йил 21 октябрда Япония тарихида илк бор аёл бош вазир — Санаэ Такаити тайинланди. У қисқа фурсатда Тайванга очиқ кўмак билдириб, ижтимоий тармоқларда Тайван расмийлари билан суратларини жойлади. Пекин буни “ортдан урилган зарба” деб баҳолади.

7 ноябрда Такаити парламентда яна бир кучли баёнот берди:
“Хитой Тайванга ҳужум қилса, Япония ҳарбий аралашувга тайёр.”

Бу баёнотдан кейин Хитой ОАВ Иккинчи жаҳон урушидаги япон ҳарбий жиноятларини ёдга солди, Мудофаа вазирлиги эса Токиони “қизил чизиқни кесиб ўтмаслик” ҳақида огоҳлантирди.

 

Можаро иқтисодий оқибатлари: ким кўпроқ йўқотади?

Муттахассислар бу можаро биринчи навбатда Япония иқтисодиёти учун катта хавф эканини айтмоқда. Аммо узоқ давом этувчи кескинлик Хитойга ҳам арзонга тушмайди.

Ўзаро боғлиқ савдо

  • Япония ЯИМи — 4 трлн доллар атрофида.
  • Хитой эса жаҳондаги иккинчи энг йирик иқтисод.

Икки давлат савдоси 2024 йилда 300 млрд доллардан ошган, 2025 йил декабрига келиб 310–320 млрд долларга етди. Жаҳонда бундай даражада ўзаро боғлиқ бўлган иқтисодий шериклар жуда кам.

Япония экспортининг 20%и Хитойга тўғри келади. Бу тармоқларда энг катта хатар пайдо бўлади:

  • автомобилсозлик (Toyota, Honda),
  • электроника (Sony),
  • саноат ускуналари,
  • яримўтказгичлар.

Савдони чеклаш Япония иқтисодиётига оғир зарба бериши шубҳасиз.

 

Ижтимоий оқибатлар

Экспорт пасайса:

  • меҳнат бозорида катта босим пайдо бўлади,
  • ишсизлик 8%гача ўсиши мумкин,
  • оммавий ишдан бўшатиш ва ижтимоий беқарорлик хавфи кучаяди.

Экспертлар фикрича, жиддий иқтисодий инқироз юз берса, Япония “бой мамлакат” мақомини йўқотиши ва тикланишга ўн йиллаб вақт керак бўлади.

 

Туризм ва маданиятга зарба

Можаро аввалидаёқ Хитой Японияга саёҳатни чеклаб, туризм секторига катта зарба берди.

  • Токио эҳтимолан 11,5 млрд доллар йўқотади.
  • 30% хитойлик туристлар сафари бекор қилинди.
  • Йил якунига қадар зарар 500 млн — 1,2 млрд доллар оралиғида бўлиши мумкин.

Шу билан бирга, Хитойда япон концерти ва фильмлари тақиқланди.

 

Хитойнинг босим воситалари

Пекин қўллаши мумкин бўлган иқтисодий босим инструментлари:

  • инвестиция чекловлари,
  • қўшимча божлар,
  • антимонопол текширувлар,
  • энг кучли восита: камёб металллар экспортини чеклаш.

Япониянинг юқори технология соҳалари (электромобиллар, электроника, мудофаа саноати) ушбу минералларга қаттиқ боғлиқ.

 

Геосиёсий омиллар

Япониянинг 90% энергияси ва хом ашёси денгиз орқали келади. Хитой ҳарбий кучлари бу йўлларга таҳдид қилса, Япония иқтисодиёти фалаж бўлиши мумкин.

Япония ҳам минтақа денгиз йўлларига таъсир ўтказишга уриниши мумкин, аммо амалда бу йўллар бошқа давлатлар юрисдикциясида. Хитой эса қуруқликдаги альтернатив транспорт йўлларига эга (Россия, Марказий Осиё орқали).

Муносабатлар “совуқ сиёсат, иссиқ иқтисодиёт” босқичидан
“совуқ сиёсат, янада совуқ иқтисодиёт” ҳолатига ўтмоқда.

 

Хулоса: сиёсий зиддиятлар ортидаги иқтисодий мантиқ

Хитой ҳам, Япония ҳам глобал иқтисодиётга чамбарчас боғланган. Можаро ҳар иккиси учун ҳам катта иқтисодий хавф туғдиради. Шундан келиб чиқиб, мутахассислар:

  •  конфронтация эмас, музокара ва ҳамкорлик иккала давлат учун рационал йўл,
  • кескинлик ортиши эса жаҳон иқтисодиётига ҳам кенг кўламли таъсир кўрсатишини таъкидламоқда.

    Муаллиф: Азиз СОЛИЕВ

мавзуга оид янгиликлар

Хитой кемалари Япония назоратидаги оролга кириб борди

Хитойнинг қирғоқ қўриқлаш кемалари 16 ноябр куни Шарқий Хитой денгизидаги Сенкаку ороллари (хитойча — Дяоюйдао) яқинида, Япония назоратидаги ҳудудий сувларга кириб борди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.

Жаҳон

17.11.2025, 14:24

Араб давлатлари Эронга қарши урушга кирадими?

Бугунги асосий савол — ўз ҳудудларига ракета ва дронлар тушаётган бир шароитда, араб давлатлари Эронга қарши очиқ урушга киришадими ёки нейтрал позицияни сақлаб қоладими?

Жаҳон

05.03.2026, 09:23

Сиёсат тутуни: иқлим ўзгариши омиллари

Уруш ҳақида ўйлаганимизда, қон тўкилиши, жасадлар ва вайронага айланган манзиллар кўз олдимизга келади. Бундай даврда атроф-муҳит урушларнинг жим қурбонига айланади. 

Жаҳон

03.03.2026, 15:36

Бир нечта давлатлар Эронга қарши ҳужумга отланмоқда

Можарога АҚШ, Исроил томонидан Саудия Арабистони, БАА, Германия ва Франция каби давлатлар қўшилиши мумкин.

Жаҳон

02.03.2026, 15:58

Яқин Шарқ алангада: Эроннинг 6 тўлқинли зарбалари ортидан кенг кўламли уруш хавфи кучайди

Америка фуқаролари Нью-Йорк шаҳри марказида Америка ҳарбий операцияларига қарши норозилик билдирмоқда. 

Жаҳон

02.03.2026, 10:18

Али Хоминаий ҳалок бўлди: Эронда мотам, расмий Теҳрон қасос ҳақида огоҳлантирди

Эроннинг олий раҳбари, 86 ёшли оятуллоҳ Али Хоминаий 28 февраль куни Теҳрондаги қароргоҳига берилган зарбалар оқибатида вафот этди.

Жаҳон

01.03.2026, 08:32

сўнгги янгиликлар

Мюнхен Олимпиадаси: спорт тарихидаги қора кун

1972 йилги Мюнхен Олимпия ўйинлари спорт тарихидаги энг фожеали саҳифалардан бири ҳисобланади.

Спорт

05.03.2026, 14:47

Минглаб ўзбекистонликлар Яқин Шарқдан эвакуация қилинди

Яқин Шарқда ҳарбий кескинлик кучайгани сабабли 28 февралдан бошлаб бир қатор халқаро авиарейслар тўхтатилди. Бу эса минглаб Ўзбекистон фуқароларининг чет элда қолиб кетишига сабаб бўлди.

Ўзбекистон

05.03.2026, 12:56

Электромобил батареялари иқлим ўзгаришига тайёрми?

Глобал исиш электромобиллар батареяларининг тезроқ эскиришига олиб келиши мумкин. Бу эса электромобиль сотиб олишни режалаштираётган кўплаб одамларда шубҳа уйғотмоқда.

Иқтисодиёт

05.03.2026, 11:01

Араб давлатлари Эронга қарши урушга кирадими?

Бугунги асосий савол — ўз ҳудудларига ракета ва дронлар тушаётган бир шароитда, араб давлатлари Эронга қарши очиқ урушга киришадими ёки нейтрал позицияни сақлаб қоладими?

Жаҳон

05.03.2026, 09:23

Дубай халқаро аэропортидаги узилишлар иқтисодиётга жиддий зарба бермоқда

Дубай иқтисодиёти ҳар дақиқада қарийб 1 миллион доллар миқдорида зарар кўрмоқда.

Иқтисодиёт

04.03.2026, 16:47

Аёллар колониясидаги маҳкумалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди

Колонияга мутахассис шифокорлар жалб этилиб маҳкумалар ҳамда уларнинг уч ёшгача бўлган фарзандлари тўлиқ текширувдан ўтказилди.

Ўзбекистон

04.03.2026, 15:05

“ChatGPTдан воз кечинг” – OpenAI моделларига бойкот авж олмоқда

АҚШ ҳукумати ва сунъий интеллект компаниялари ўртасидаги келишмовчилик ортидан OpenAI’га қарши бойкот ҳаракати кучаймоқда. 

Жаҳон

04.03.2026, 13:11

Ҳомиладор талабаларга “иккинчи имконият” яратилади

2026/2027 ўқув йилидан ҳомиладор талаба-қизларга ёки 3 ёшгача бўлган фарзанд тарбияси билан шуғулланувчи талабаларга олий таълим олиш учун “иккинчи имконият” яратилади.

Таълим

04.03.2026, 11:59

Тиббиёт олийгоҳларида суперконтракт бекор қилиниши мумкин

Ўзбекистондаги тиббиёт олий таълим муассасаларига талабаларни суперконтракт (оширилган тўлов-контракт) асосида қабул қилиш тартиби бекор қилиниши режалаштирилмоқда.

Таълим

04.03.2026, 10:02

Педофиллар умрбод озодликдан маҳрум қилинади — Президент фармони

Президент фармонига кўра, вояга етмаганларга нисбатан оғир жинсий жиноятларни қайта содир этган шахслар умрбод ёки узоқ муддатли озодликдан маҳрум этилади.

Ўзбекистон

04.03.2026, 06:16

"Ўлди"га чиқарилган Нетаняху Берлиндан қайтди

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу унинг ўлими ҳақидаги хабарлардан сўнг жамоатчиликка кўриниш берди.

Жаҳон

03.03.2026, 22:47

Исроил Ливанда “Ҳизбуллоҳ”га қарши қуруқликдан операциялар бошлади

Исроил мудофаа кучлари (САҲАЛ) 3 март куни Ливанда “Ҳизбуллоҳ”га қарши қуруқликдан операциялар бошлади. Бу ҳақда The Jerusalem Post хабар берди.

Жаҳон

03.03.2026, 17:39