Хитой кемалари Япония назоратидаги оролга кириб борди

Хитойнинг қирғоқ қўриқлаш кемалари 16 ноябр куни Шарқий Хитой денгизидаги Сенкаку ороллари (хитойча — Дяоюйдао) яқинида, Япония назоратидаги ҳудудий сувларга кириб борди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.

Жаҳон

17.11.2025, 14:24

Улашиш:

Пекин: “Бу ҳудуд Хитойники”

Хитой расмийларига кўра, кемалар Япония назорати остида бўлишига қарамай, Пекин ўз ҳудуди деб ҳисоблайдиган ушбу одам яшамайдиган ороллар атрофида “патруллик вазифасини бажарган”. Хитой бу ҳаракатни “мамлакат ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш” деб изоҳлади.

Токио ва Пекин ўртасида кескинлик кучаймоқда

Ҳодиса икки давлат ўртасида сиёсий кескинлик ортган бир пайтга тўғри келди. 7 ноябр куни Япония бош вазири Санаэ Такаичи парламентдаги чиқишида агар Хитой Тайванга ҳужум қилса, Япония ҳарбий жавоб қайтариш эҳтимолини истисно қилмаслигини айтган эди.

Бу баёнот Пекиннинг кескин норозилигига сабаб бўлди. Хитой Токио ҳукуматидан ушбу позицияни қайта кўриб чиқишни талаб қилди ва ўз фуқароларига Японияга бормасликни тавсия этди.

Япония “ядросиз учлик” тамойилларини қайта кўриб чиқиши мумкин

Такаичининг маълум қилишича, сўнгги кунларда Япония 1967 йилда қабул қилинган учта “ядросиз тамойил”ни қайта кўриб чиқиш масаласини муҳокама қилмоқда. Ушбу тамойилларга кўра:

  • Япония ядро қуролига эгалик қилмайди,
  • уни ишлаб чиқармайди,
  • ўз ҳудудига олиб киришга рухсат бермайди.

Агар Токио ушбу тамойиллардан биридан воз кечса, АҚШ ҳарбий кемаларига Япония ҳудудига ядро қуролларини олиб кириш имконияти пайдо бўлиши мумкин.

Хитой–Тайван йўналишида ҳам ҳарбий фаоллик ортмоқда

Тайван мудофаа вазирлиги 16 ноябр куни сўнгги 24 соат ичида орол атрофидаги ҳаво ҳудуди ва ҳудудий сувларга Хитойнинг:

  • 30 та ҳарбий самолёти,
  • 7 та ҳарбий кемаси кирганини маълум қилди.

мавзуга оид янгиликлар

Япония ва Хитой ўртасидаги сиёсий кескинлик: Тайван муаммоси иқтисодиётга таҳдид солмоқда

Жаҳонда кетма-кет авж олаётган низолар — Россия–Украина уруши, Исроил–Фаластин тўқнашуви, Судандаги қуролли можаро, Афғонистон–Покистон инқирози ва АҚШ–Венесуэла кескинликлари — фон бўлиб хизмат қилар экан, халқаро саҳнада яна бир хатарли нуқта пайдо бўлди: Хитой ва Япония ўртасида Тайван масаласи атрофида кучайиб бораётган қарама-қаршилик.

Жаҳон

11.12.2025, 19:14

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда

Хитой биринчи мия имплантини тижорий фойдаланиш учун маъқуллаган бир пайтда, Илон Маск шу йилнинг ўзидаёқ синовдан ўтган “Neuralink” қурилмаларини оммавий ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Жаҳон

15.03.2026, 09:52

Корея ва Япония хавотирда: АҚШ мудофаа тизимларини Яқин Шарққа кўчирмоқда

АҚШ ракеталарининг Жанубий Кореядан Яқин Шарққа кўчирилиши, айниқса, Сеулни безовта қилмоқда.

Жаҳон

12.03.2026, 11:38

Хитойнинг сунъий интеллект дастурлари цензура босими остидами?

Хитойнинг сунъий интеллект (СИ) чат-ботлари кўпинча сиёсий саволларга жавоб беришдан бош тортади ёки расмий давлат позициясини такрорлайди.

Фан-технология

22.02.2026, 09:08

«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Тожикистон» йўналиши бўйлаб илк юк поезди йўлга чиқди

Хитой ва Марказий Осиё ўртасида янги транспорт йўлаги иш бошлади. Унинг доирасида илк синовдаги юк поезди Ланьчжоудан Душанбе шаҳрига йўл олди.

Иқтисодиёт

20.02.2026, 10:10

Хитой Африкадан олиб кириладиган маҳсулотларга божларни бекор қилади

Хитой Президенти Си Цзинпиннинг баёнотига кўра, 1 майдан бошлаб Африка қитъасининг деярли барча мамлакатларидан импорт қилинадиган маҳсулотларга божни олиб ташлайди. 

Жаҳон

16.02.2026, 15:19

сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45