Cookie Settings

We use cookies to improve your experience.

updated: 22.03.2026, 09:01

АҚШ президенти раислигида “Тинчлик кенгаши” ташкил этилди

АҚШ президенти Доналд Трамп Ғазо бўйича “Тинчлик кенгаши” низомини имзолади ва унинг раисига айланди. Янги тузилма халқаро ташкилот сифатида фаолиятини бошлади.

Жаҳон

22.01.2026, 16:25

Улашиш:

АҚШ президенти раислигида “Тинчлик кенгаши” ташкил этилди

АҚШ президенти Доналд Трамп расман Ғазо бўйича “Тинчлик кенгаши” низомини имзолади ва унинг раисига айланди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди.

Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Левиттнинг маълум қилишича, низом расман кучга кирган ва “Тинчлик кенгаши” халқаро ташкилот сифатида фаолиятини бошлаган.

Низомни имзолаш маросимида 19 та давлат вакиллари иштирок этди. Улар орасида АҚШ, Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон, Ўзбекистон президентлари, шунингдек, Покистон, Индонезия ва Венгрия етакчилари бор. Шу билан бирга, кенгашга қўшилишга розилик билдирган айрим давлат раҳбарлари, жумладан, Беларусь раҳбари Александр Лукашенко маросимда қатнашмади.

Имзолаш маросимида сўзга чиққан Доналд Трамп бутун дунёда тинчликка эришиш мақсад қилинганини таъкидлади.

“Биз бутун дунёда тинчликка эришамиз ва бу барчамиз учун тарихга қўшилган улкан ҳисса бўлади. Бу залдаги ҳар бир инсон — юлдуз. Акс ҳолда, сиз бу ерда бўлмас эдингиз”, — деди АҚШ президенти.

Трамп “Тинчлик кенгаши” БМТ билан ҳамкорликда ишлашини маълум қилди. Шунингдек, у Украинадаги можарони ҳал этишда сезиларли силжиш борлигини, Ғазо секторидаги можаро якунига яқинлашаётганини, Эрон эса музокараларга тайёр эканини айтди. АҚШ ҳам бундай мулоқотга очиқ экани билдирилди.

Маълум қилинишича, кенгашга доимий аъзо бўлишни истаган давлатлар 1 миллиард доллар миқдорида бадал тўлаши лозим. АҚШ маъмурияти ушбу маблағлар Ғазо ҳудудини тиклашга йўналтирилишини ваъда қилмоқда.

Кенгаш низомига мувофиқ, аъзо давлатлар етакчилари йилда бир марта АҚШ президенти раислигида йиғилади. Кенгаш раиси — яъни АҚШ президенти — ташкилотни бошқаришда кенг ваколатларга эга. У ҳар қандай қарорга вето қўйиши, шунингдек, кенгашга ким аъзо бўлиши ёки аъзоликдан четлатилишини якка тартибда белгилаши мумкин.

мавзуга оид янгиликлар

“Ўзбекистон Ғазода мактаб ва шифохоналар қуришга тайёр” — Мирзиёев

Вашингтонда ўтган “Тинчлик кенгаши” саммитида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев минтақадаги гуманитар инқирозни бартараф этиш ва вайрон бўлган инфратузилмани тиклаш юзасидан муҳим баёнот билан чиқди.

Ўзбекистон

20.02.2026, 08:09

Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши расман иш бошлади

6 апрель куни Вашингтон шаҳрида Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши расман ўз фаолиятини бошлади.

Ўзбекистон

07.04.2026, 10:01

Ғазо учун қайси давлат қандай ёрдам беради?

19 февраль куни Вашингтонда АҚШ Президенти Доналд Трамп ташаббуси билан ташкил этилган Тинчлик кенгашининг илк йиғилишида етакчилар Ғазо бўйича ўз ёрдам таклифларини билдиришди.

Жаҳон

21.02.2026, 07:37

Ўзбекистон – АҚШ: икки томонлама битимлар тўплами имзоланди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Вашингтонга амалий ташрифи доирасида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими ва қўшма лойиҳалар тақдимотида иштирок этди.

Сиёсат

19.02.2026, 13:57

Яқин Шарқда янги ҳарбий кескинлик: АҚШ флоти Форс кўрфази томон йўл олди

Яқин Шарқдаги геосиёсий вазият яна кескинлашмоқда. АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон билан давом этаётган зиддиятлар фонида минтақада йирик ҳарбий куч жойлаштирилаётганини маълум қилди.

Жаҳон

26.01.2026, 11:35

Ўзбекистон нима сабабдан «Тинчлик кенгаши»га қўшилди?

Таъкидланишича, кенгаш фаолиятининг асосий вазифаси Яқин Шарқда давом этаётган можароларни бартараф этиш ва минтақада барқарор тинчликни таъминлашдан иборат.

Ўзбекистон

24.01.2026, 15:33

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

9 май – Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик дастури тасдиқланди

9 май – Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик дастури тасдиқланди, тадбирлар ва байрам мушакбозлиги режалаштирилди.

Ўзбекистон

18.04.2026, 18:24

Ўзбекистонда крипто-тўловларга расман рухсат берилди

Ўзбекистонда крипто-активлардан тўлов воситаси сифатида фойдаланишга оид янги тартиб жорий этилди. 

Иқтисодиёт

18.04.2026, 09:50

Немис “гепард”лари Украинада ишончни оқлади

Бир пайтлар Германия армияси таркибидан четлаштирилган “Гепард” ўзиюрар зенит қуроллари бугун Украинада энг яхши дронлар кушандасига айланди.

Жаҳон

17.04.2026, 15:49

Доғистондаги сув тошқини 2026: тўғонлар нега ёрилди ва фожиа сабаблари

2026 йил баҳори Доғистон учун ҳақиқий синовга айланди. Аномал ёғингарчилик, тўғонларнинг ёрилиши ва юзлаб хонадонларни вайрон қилган сув тошқини... Бу шунчаки табиатнинг кутилмаган зарбасими ёки йиллар давомида тўпланиб келган тизимли хатоларнинг натижасими?

Жаҳон

17.04.2026, 13:53

Россия 200 нафар тожикистонлик маҳкумани ватанига қайтаради

Москва 3 мингдан ортиқ ўзбекистонлик маҳкумни ҳам жазони ўз юртида давом эттириш учун топширишга тайёрлигини билдирган, аммо жараён ҳуқуқий тўсиқларга учрамоқда.

Жаҳон

17.04.2026, 12:19

9 вилоятда сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

Жорий йилнинг 18-23 апрель кунлари кутилаётган ёмғирлар сабабли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиш хавфи ҳақида огоҳлантириш берилди.

Ўзбекистон

17.04.2026, 11:12

Исроил Ливанга яна зарбалар берди

Исроил ва Ливан ўртасида 10 кунлик сулҳ расман кучга кирган. Доналд Трамп пайшанба куни ўт очиш тўхтатилганини эълон қилиб, Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган “Ҳизбуллоҳ” ҳам оташкесимга рози бўлганини тасдиқлаган эди.

Жаҳон

17.04.2026, 10:29

Қамчибек Ташиев яна бир лавозимни тарк этди

Ташиевнинг Қирғиз футбол иттифоқи президенти сифатидаги ваколат муддати тугади ва ўз ихтиёри билан лавозимини топширди. У “Ўз вазифамни бажариб бўлдим” деди.

Жаҳон

16.04.2026, 17:27

Бухорода “Leapmotor” автомобиллари ишлаб чиқарилади

Ботир Зарипов “Leapmotor” компанияси витсе-президенти Лей Минг бошчилигидаги делегация билан учрашди. Вилоятда 2026 йилда Leapmotor автомобилларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Ўзбекистон

16.04.2026, 16:23

Эронга музлатилган 100 миллиард долларлик активлари зарур

Эрон бугунги музокаралар фонида камида 6 миллиард долларини қайтаришни талаб қилмоқда, умумий музлатилган активлар эса 100 миллиарддан ошади.

Жаҳон

16.04.2026, 14:58

BBC 2000 тагача иш ўрнини қисқартиради

575 миллион евролик кескин тежамкорлик, 2000 тагача иш ўрни қисқариши ва Трампнинг 10 миллиард долларлик суд даъвоси — BBCнинг турли муаммолари бир нуқтада жамланмоқда. 

Жаҳон

16.04.2026, 10:14

“Халқлар дўстлиги саройи” ҳудудида ноқонуний баннерлар олиб ташланди

Маданий мерос агентлиги ва унинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси мутахассислари томонидан 2026 йил 14 апрелда “Халқлар дўстлиги саройи” ҳудудида давлат назорати (мониторинг) ишлари олиб борилди.

Ўзбекистон

15.04.2026, 17:16

Трамп ва Мелони ўртасида зиддият: АҚШ–Италия муносабатлари совуқлашмоқда

 АҚШ президенти Доналд Трамп ва Италия бош вазири Жоржа Мелони ўртасидаги муносабатлар кескинлашди. Зиддият Рим папаси Лев XIV атрофидаги баёнотлардан сўнг юзага келган. 

Жаҳон

15.04.2026, 16:59

“Улар иқтисодиётимизни юксалтиради” — Испания иммиграция сиёсатини юмшатмоқда

Бутун Ғарб мигрантларга эшигини ёпаётган бир пайтда Испания ярим миллион муҳожирга қонуний мақом бермоқчи.

Жаҳон

15.04.2026, 16:29

Ўзбекистон ва Исроил ўртасида авиақатновлар қайта тикланди

“Uzbekistan Airways” 14 апрелдан бошлаб Тошкент – Тел-Авив йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни қайта тиклади.

Ўзбекистон

15.04.2026, 15:24

Исроил, АҚШ ва Эрон: Дунё тартибини ўзгартираётган урушнинг 10 та сабоғи

Трамп ваъда қилган тез ғалаба амалга ошмади. Уруш чўзилиб, энергия бозори ва глобал иқтисодда беқарорликни кучайтирмоқда.

Жаҳон

15.04.2026, 12:13

Марказий Осиё давлатлари ЯИМининг 130 фоизини иқлим хавфлари туфайли йўқотиши мумкин

Иқлим ўзгариши шунчаки экологик масала эмас, балки жиддий иқтисодий хавфдир. Унинг натижасидаги йўқотишлар Марказий Осиёда аллақачон бошланган.

Иқтисодиёт

15.04.2026, 11:46

Масофадан туриб никоҳдан ўтишга рухсат берилди

Ўзбекистонда никоҳни қайд этиш тартибига муҳим ўзгариш киритилди. Жорий йил 9 апрелда қабул қилинган 154-сонли Ҳукумат қарорига кўра, айрим ҳолларда никоҳни масофадан туриб, видеоконференция орқали расмийлаштиришга рухсат берилди.

Ўзбекистон

15.04.2026, 11:05

Қимиз ичган ҳайдовчи алкотестердан ўтса, натижа қандай бўлади?

Қимиз қозоқ халқининг анъанавий ичимлиги бўлиб, у бия сутидан тайёрланади. Унинг фойдали жиҳатлари ҳақида кўплаб тадқиқотлар ўтказилган.

Маданий

15.04.2026, 10:36

Ўзбекистон ва Афғонистон $520 млнлик келишувга эришди

Келишувлар қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, қурилиш, энергетика ва логистика каби турли соҳаларни қамраб олган.

Иқтисодиёт

15.04.2026, 09:50

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →