60 килограммдан зиёд гиёҳвандлик моддасининг савдосига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизмати жойларда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйди.

Улашиш:

60 kilogrammdan ziyod giyohvandlik moddasining savdosiga chek qoʻyildi

60 kilogrammdan ziyod giyohvandlik moddasining savdosiga chek qoʻyildi

Маълум қилинишича, дастлабки қонунбузарлик Фарғона вилоятида содир этилган. Унда "Тошкент-Фарғона" йўналишида ҳаракатланаётган, Марғилон шаҳрида яшовчи шахс бошқарувидаги "Damas" русумли автомашина "Наманган" ЙПХ масканида тўхтатилиб, кўздан кечирилган. Натижада автотранспорт воситасининг орқа ўриндиғига яшириб қўйилган 9 кг 573 гр "гашиш" моддаси борлиги аниқланган ҳамда тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.  

Шунингдек, терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида мазкур шахснинг яшаш хонадонидан 2 кг 779 гр "гашиш" ва 1 кг 29 гр "опий" моддалари ҳужжатлаштириб олинган. Тезкор тадбир давомида ушбу фуқаронинг Фарғона ва Марғилон шаҳарларида истиқомат қилувчи шериклари ҳам қўлга олинган. Улардан бири муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган. 

Навбатдаги оғуфурушлик эса Хоразм вилоятида содир этилган. Масъул орган ходимлари томонидан "Самарқанд-Хоразм" йўналишида ҳаракатланаётган, Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро бошқарувидаги "KIA"  русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилган. Натижада автомашинада 2 кг 821 гр "опий" моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган. 

Аниқланишича, у Тожикистон Республикасида яшовчи фуқародан ҳар бир килограммини 6500 АҚШ долларидан сотиб олган ва ушбу наркотик моддани Хоразм вилоятидаги гиёҳвандфурушларга сотишни режалаштирган. 

Бундан ташқари, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида истиқомат қилувчи фуқаронинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган.

"Унда кир ювиш воситалари пакетларига қадоқланган 45 кг 898 гр кристалл кукунсимон моддалар мавжуд бўлиб, уларнинг таркибида "Прегабалин" кучли таъсир қилувчи моддаси борлиги аниқланди. Шунингдек, тадбир давомида 1 кг 190 гр "Тропикамид" моддаси ҳам мусодара қилинди", 

дейилади ДХХ томонидан берилган маълумотда. 

Яна бир ҳолат эса Тошкент шаҳрининг Миробод туманида аниқланган. Фарғона вилоятининг Данғара туманида яшовчи, муқаддам бир неча маротаба судланган шахс 1512 дона "Регапен" ва 300 дона "Тропикамид" кучли таъсир қилувчи дори воситаларини Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи, муқаддам бир неча маротаба судланган фуқарога 60 млн сўмга сотаётган вақтида ушланган. Маълум бўлишича, ушбу дори воситалари Қирғизистон Республикасидан олиб келинган. 

Ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

мавзуга оид янгиликлар

DXX hududlarda giyohvandlik hamda kuchli taʼsir qiluvchi dori vositalarining noqonuniy aylanmasiga chek qoʻydi

ДХХ ҳудудларда гиёҳвандлик ҳамда кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйди

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда бир қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан Республиканинг турли нуқталарида олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида бир қанча қонунбузарлик ҳолатлари очиқланди. 

Ўзбекистон

26.07.2024, 16:49

Тожикистондан олиб келинган 66 кг наркотик моддалар тўхтатиб қолинди

Гиёҳвандлик воситаларининг хориждан мамлакатимизга контрабанда қилиниши ва ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан катта миқдордаги наркотик моддалар тўхтатиб қолинди.

Ўзбекистон

24.09.2025, 11:01

Самарқанд вилоятида наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.

Ўзбекистон

10.09.2025, 10:02

Қирғизистондан наркотик моддалар олиб келиб, сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди

Қўрғонтепалик оғуфурушлардан бири гиёҳванд моддани ўзининг автомашинасида олиб кетаётган вақтида ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинди.

Ўзбекистон

05.09.2025, 19:34

Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида наркотик моддалар савдосига чек қўйилди

Ўтказилган тезкор тадбирда интернет тармоғи орқали синтетик наркотиклар савдоси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳнинг фаол аъзоси қўлга олинди.

Ўзбекистон

29.08.2025, 12:25

Janubiy Koreyaga ishga yubormoqchi boʻlgan Migratsiya agentligi xodimlari pora qoʻlga tushdi

Жанубий Кореяга ишга юбормоқчи бўлган Миграция агентлиги ходимлари пора қўлга тушди

Миграция агентлигининг Наманган вилояти филиали бош мутахассиси бир гуруҳ фуқароларнинг ишончига кириб, уларни Жанубий Кореяга ишга юбориш эвазига 41 минг AQHS доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон

27.08.2025, 17:28

сўнгги янгиликлар

«Қўқонлик табиб» Иқбол Солиев Озарбайжонда ҳибсга олинди

Ўзини халқ табиби сифатида таништириб келган Иқбол Солиев Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида қўлга олинди.

Ўзбекистон

12.03.2026, 10:46

Можтабо Хоманаий ким?

Эрон Экспертлар кенгаши 8 март куни Сейид Можтабо Ҳусайний Хоманаийни мамлакатнинг янги Олий раҳнамоси этиб сайлади.

Жаҳон

12.03.2026, 09:50

Ўзбекистонда 1 ГВт қувватли узлуксиз “яшил” энергия лойиҳаси режалаштирилмоқда

БААнинг Masdar компанияси 2026 йил январь ойида Ўзбекистонда қуввати 1 ГВт бўлган узлуксиз (24/7) тоза энергия лойиҳасини ўрганиш бўйича меморандум имзолади.

Иқтисодиёт

12.03.2026, 08:35

Эрон билан урушда АҚШ кутилмаган қийинчиликка дуч келмоқда - Bloomberg

Маълум қилинишича, можаронинг дастлабки босқичида АҚШ қанотли ракеталар орқали тезкор зарбалар берган. Бироқ икки ҳафтадан сўнг вазият мураккаблаша бошлаган.

Жаҳон

11.03.2026, 16:58

8,5 миллиард “ёшли” янги “Медуза галактикаси” аниқланди

Тадқиқотчилар NASAнинг Жеймс Уэбб космик телескопи маълумотларидан фойдаланиб, ҳозиргача кузатилган энг олис “медуза галактикаларидан” бири бўлиши мумкин бўлган объектни аниқладилар.

Фан-технология

11.03.2026, 15:05

АҚШда “Anthropic” хавфли деб топилди

Трамп маъмурияти сунъий интеллект дастурлари учун янги ва қатъий қоидалар ишлаб чиқди. Унга кўра, компаниялар ўз моделларидан “ҳар қандай ҳолатда қонуний” фойдаланишга рухсат бериши керак.

Жаҳон

11.03.2026, 14:17

"Фукусима-1" талофатига 15 йил бўлди

15 йил муқаддам Японияда кузатилган зилзила оқибатида 130000 та бино вайрон бўлган. Иқтисодий зарар эса 360 млрд долларга етган.

Жаҳон

11.03.2026, 11:48

Ўзбекистондан Саудия Арабистони ва БААга авиақатновларга рухсат берилди

10 мартдан бошлаб Ўзбекистондан Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликларига икки томонлама йўловчи авиақатновларини амалга оширишга рухсат берилди. 

Ўзбекистон

11.03.2026, 11:16

Рамазон ҳайити Қирғизистонда 20 март куни нишонланади

Қирғизистонда 2026 йилги Рамазон ҳайити 20 март, жума кунига белгиланди.

Жаҳон

11.03.2026, 06:46

Исроил фосфорли қурол ишлатгани маълум бўлди

Human Rights Watch маълумотига кўра, 2026 йил 3 март куни Исроил ҳарбийлари Ливан жанубидаги Ёҳмор шаҳри устидан оқ фосфорли артиллерия ўқ-дориларидан фойдаланган.

Жаҳон

10.03.2026, 23:39

Чехия Ўзбекистон фуқаролари учун йилига 150 та меҳнат визаси ажратади

Маълум қилинишича, Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев 7 март куни Чехиянинг Ўзбекистондаги элчиси Любомир Фреборт билан учрашув ўтказган.

Ўзбекистон

10.03.2026, 17:51

Ташанов: Мени жавобгарликка тортишяпти

Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдурахмон Ташанов ўз Фейсбук саҳифасида пост жойлаб, 2026 йил 28 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори қарори билан у маъмурий жавобгарликка тортилаётганини маълум қилди. 

Ўзбекистон

10.03.2026, 14:35