Афғонистонда биринчи ўзбек миллий таомлари ресторани очилди

Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида  биринчи ўзбек миллий таомлари ресторани очилди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар қилди.

Маданий

22.09.2025, 12:00

Улашиш:

Afgʻonistonda birinchi oʻzbek milliy taomlari restorani ochildi

Foto: Dunyo” AA

Агентликка кўра, Кобул шаҳрида икки мингдан ортиқ турли ресторан, кафе ва фаст-фуд шохобчалари фаолият юритади. Бироқ Ўзбекистон миллий таомлари ресторанлари бўлмаган.

 

Мазкур тамаддихона Ўзбекистон элчихонаси кўмагида тадбиркор ватандошимиз Дилфуза Боқиева ва унинг Афғонистон фуқароси бўлган турмуш ўртоғи томонидан ташкил этилди.

 

“Эътиборли жиҳати, ўзбек миллий таомлари ресторанини қуриш ва безатиш учун барча зарурий ашёлар Ўзбекистондан келтирилди. Бино олд томонига "Ўзбек миллий таомлари" ёзуви туширилган. Кафе интерьери ўзбек миллий матоси – адрас билан безатилган бўлиб, бу мижозларнинг ҳайратига сабаб бўлмоқда”, — дейилади хабарда.   

 

Ушбу муассасанинг тантанали очилиш маросимида Афғонистон пойтахтида яшовчи ўзбек жамоатчилиги вакиллари қатнашди.

Очилиш маросимида сўз олган афғон томони бу воқеани юқори баҳоладилар ва Афғонистон билан сиёсий, иқтисодий алоқалар ривожланишида кўплаб ташаббусларни илгари сураётган Ўзбекистон, Президентига миннатдорлик билдирдилар.

Маданий

22.09.2025, 12:00

Улашиш:

сўнгги янгиликлар

Педофиллар умрбод озодликдан маҳрум қилинади — Президент фармони

Президент фармонига кўра, вояга етмаганларга нисбатан оғир жинсий жиноятларни қайта содир этган шахслар умрбод ёки узоқ муддатли озодликдан маҳрум этилади.

Ўзбекистон

04.03.2026, 06:16

"Ўлди"га чиқарилган Нетаняху Берлиндан қайтди

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу унинг ўлими ҳақидаги хабарлардан сўнг жамоатчиликка кўриниш берди.

Жаҳон

03.03.2026, 22:47

Исроил Ливанда “Ҳизбуллоҳ”га қарши қуруқликдан операциялар бошлади

Исроил мудофаа кучлари (САҲАЛ) 3 март куни Ливанда “Ҳизбуллоҳ”га қарши қуруқликдан операциялар бошлади. Бу ҳақда The Jerusalem Post хабар берди.

Жаҳон

03.03.2026, 17:39

Ўқитувчиларга сертификат олиш учун субсидия берилади

Ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталарига халқаро ва миллий сертификатлар олиш учун сарфланган маблағларнинг 50 фоизи (БҲМнинг 20 бараваригача) қоплаб берилади.

Ўзбекистон

03.03.2026, 17:25

Криштиано Роналду Саудия Арабистонидан чиқиб кетди

Криштиано Роналду хавфсизлик мақсадида Саудия Арабистонидан чиқиб кетди.

Спорт

03.03.2026, 16:33

Сиёсат тутуни: иқлим ўзгариши омиллари

Уруш ҳақида ўйлаганимизда, қон тўкилиши, жасадлар ва вайронага айланган манзиллар кўз олдимизга келади. Бундай даврда атроф-муҳит урушларнинг жим қурбонига айланади. 

Жаҳон

03.03.2026, 15:36

"Сирена чалса дарҳол бункерга киринг". Исроилдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги Элчихонаси мамлакатда жорий этилган “Фавқулодда ҳолат” муносабати билан ўзбекистонликларга шошилинч мурожаат билан чиқди.

Жаҳон

03.03.2026, 09:48

Бир нечта давлатлар Эронга қарши ҳужумга отланмоқда

Можарога АҚШ, Исроил томонидан Саудия Арабистони, БАА, Германия ва Франция каби давлатлар қўшилиши мумкин.

Жаҳон

02.03.2026, 15:58

Алимент қарздорларини оммавий эълон қилиш амалиёти инсон ҳуқуқларига зид — Омбудсман

Алимент қарздорларининг рўйхатлари ва фотосуратларини оммавий тарқатиш инсон шаъни ва қадр-қимматини камситади ҳамда Конституция нормаларига зиддир.

Ўзбекистон

02.03.2026, 15:07

Россияда мигрантларни ишдан бўшатиш тартиби соддалаштирилди

Россияда 1 мартдан бошлаб янги қонун кучга кирди. Унга кўра, агар муайян минтақа мигрантларни ишга жалб этишга чеклов ёки квота жорий этса, иш берувчилар хорижий ходимларни ишдан бўшатиш ҳуқуқига эга бўлади. 

Жаҳон

02.03.2026, 13:46

Умра сафари тадбирлари вақтинча кечиктирилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси умра сафарлари вақтинча кечиктирилганини эълон қилди. Яқин Шарқдаги кескин вазият ва ҳаво макони чекловлари сабаб, бир қатор авиақатновлар бекор қилинмоқда.

Ўзбекистон

02.03.2026, 11:23

Яқин Шарқ алангада: Эроннинг 6 тўлқинли зарбалари ортидан кенг кўламли уруш хавфи кучайди

Америка фуқаролари Нью-Йорк шаҳри марказида Америка ҳарбий операцияларига қарши норозилик билдирмоқда. 

Жаҳон

02.03.2026, 10:18