updated: 22.03.2026, 08:50

БМТ Бош котиби Ғазо сектори ва Суданда Рамазон ойида ўт очишни тўхтатишга чақирди

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш душанба куни Ғазо ва Суданда Рамазон ойида ўт очишни тўхтатишга чақирди.

Жаҳон

12.03.2024, 15:05

Улашиш:

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш БМТ штаб-квартирасида журналистлар билан суҳбатлашди.

Sinxua

Рамазон бутун дунё мусулмонлари тинчлик, тотувлик ва бирдамлик қадриятларини нишонлайдиган ва тарқатадиган ойдир, аммо Ғазода қотилликлар, портлашлар ва қон тўкилишлар давом этмоқда, деди БМТ раҳбари.

“Мен Рамазон руҳини ўт очишни тўхтатиш ва инсонпарварлик ёрдамини керакли тезлик ва миқдорда етказиб бериш йўлидаги барча тўсиқларни бартараф этиш орқали улуғлашни қатъий талаб қиламан”, - деди Гутерриш журналистларга.

Унинг қайд этишича, у БМТ Бош котиби бўлган даврда тинч аҳолини ўлдириш ва вайронагарчиликлар мисли кўрилмаган даражага етган.

БМТ Бош котибининг фикрича, халқаро гуманитар ҳуқуқ вайронага айланган. У Исроилнинг Рафаҳга ҳужум қилиш хавфи Ғазо аҳли учун жуда фалокатли бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

А. Гутерриш, шунингдек, Суданни Рамазон ойида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирди.

"Очлик, даҳшат ва ақл бовар қилмайдиган қийинчиликларга дуч келаётган Судан халқи учун жанглар тугатилиши керак", - деди у.

"Мен бутун дунёдаги сиёсий, диний ва жамоат раҳбарларини ушбу муқаддас давр ҳамдардлик, ҳаракат ва тинчлик даврига айланиши учун қўлларидан келганини қилишга чақираман", деди у.

мавзуга оид янгиликлар

«Ал-Фашир қассоби» деб аталган шахс — Абу Лулу ким?

2025 йил октябр ойида, 18 ойлик қамалдан сўнг, Шимолий Дарфурда жойлашган Ал-Фашир шаҳри «Тезкор ҳаракат кучлари» деб номланган ҳарбийлаштирилган гуруҳ томонидан эгалланди. Улар шаҳарга киришлари билан зўравонлик авж олди. Интернетда тарқалган видеоларда ушбу гуруҳ жангчилари қуролсиз тинч аҳолини шафқатсизлик билан қатл этаётгани акс этган.

Жаҳон

19.11.2025, 11:52

Трампнинг Ғазо бўйича режаси БМТ томонидан маъқулланди

17 ноябр куни БМТ Хавфсизлик Кенгаши АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан илгари сурилган Ғазо бўйича 20 банддан иборат режанинг резолюциясини маъқуллади. Резолюцияни 13 давлат, жумладан Буюк Британия, Франция ва Сомали қўллаб-қувватлаган, қарши овоз бўлмаган, Россия ва Хитой эса бетараф қолган.

Жаҳон

19.11.2025, 09:52

Жаҳонгир Отажоновни алдаган дўсти 8 йилга озодликдан маҳрум этилди

ЖИБ Яккасарой тумани суди қашқадaрёлик фуқаро Х.Ҳ.ни хонанда Жаҳонгир Отажоновга нисбатан кўп йиллик фирибгарлик ҳаракатлари учун 8 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Ўзбекистон

18.11.2025, 15:38

Журналистларнинг ўлими очилмай қолмоқда — БМТ бош котиби

Бутун дунё бўйлаб журналистлар ўлимининг қарийб 85 фоизи ҳали ҳам очилмай қолмоқда. «Чегарасиз мухбирлар» ташкилоти маълумотларига кўра, 2023–2025 йиллар оралиғида камида 1163 журналист ҳибсга олинган, шулардан 568 нафари 48 мамлакатда ҳануз қамоқда қолмоқда. Ҳибсга олиш ҳолатларининг ярмидан кўпи Беларус, Хитой, Исроил, Мьянма ва Россия Федерациясига тўғри келган.

Жаҳон

08.11.2025, 11:58

Олтин ва ҳокимият учун тўкилаётган инсонлар қони: Суданда нималар бўляпти?

2025 йил октябрининг сўнгги кунлари. Суданнинг Ал-Фашир шаҳри. Икки мингдан ортиқ тинч аҳоли вакиллари ўлдирилди: улар орасида туғруқхонадаги аёллар, болалар ва кексалар ҳам бор. Бегуноҳ одамлар тириклайин ёқиб юборилди, айримлари оғир юк машиналари остида қолди. Ал-Фашир кўчалари жонсиз жасадларга тўла. 

Жаҳон

03.11.2025, 18:00

5 кунда минг кишини ўлдирган «Ал Фашир қассоби» қўлга олинди

Судандаги қирғинларнинг асосий ташкилотчиларидан бири, «Ал Фашир қассоби» лақабли  Абу Лулу ҳибсга олинди ва қамоқхонага жойлаштирилди.

Жаҳон

01.11.2025, 09:44

сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45