БМТ махсус маърузачиси: Ғазода журналистлар ўлдирилиши — геноцидни яширишга уриниш

БМТнинг сўз ва фикр эркинлиги масалалари бўйича махсус маърузачиси Ирен Хоннинг таъкидлашича, Исроил томонидан Ғазода журналистларнинг ўлдирилиши у ерда амалга оширилаётган геноцидни яширишга қаратилган уриниш ҳисобланади.

Улашиш:

У БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 60-сессияси доирасида ўтказилган матбуот анжуманида Ғазо ва оккупация қилинган Фаластин ҳудудларидаги вазият юзасидан ҳисобот тақдим этди.

«Бу одамлар атайлаб танлаб ўлдирилган, чунки ўз касбий фаолиятлари орқали қирғин ва геноцид ҳақиқатини очиққа чиқараётган эди. Бу фақат журналистларни йўқотиш эмас, балки тарихнинг ўзига ҳам зарба беришдир. Ҳозирги кунда Ғазодаги маҳаллий журналистлар асосий юкни кўтармоқда, чунки у ерда улардан бошқа ҳеч ким қолмади», — деди Хон.

Маълумотларга кўра, 2023 йил 7 октябрдан буён Исроил томонидан 252 журналист қасддан ўлдирилган.

Хоннинг таъкидлашича, яқин тарихда бирорта ҳам БМТ аъзоси бўлган давлат деярли уч йил давом этган қуролли можаро ва геноцид шароитида халқаро мустақил ОАВга киришни бунчалик даражада чекламаган.

Унинг сўзларига кўра, журналистлар халқаро гуманитар ҳуқуққа кўра фуқаро ҳисобланади ва уларни бошқа тинч аҳоли каби ҳимоя қилиш зарур.

«Журналистика — жиноят эмас. Журналистларни ўлдириш — геноцидни яширишга уриниш. Агар маҳаллий журналистлар ва ташқи ахборот оқимини тўхтатишга муваффақ бўлишса, Исроил армияси ўз ҳаракатларини ҳеч қандай жавобгарликсиз давом эттириши мумкин деб ҳисоблаяпти», — дея қўшимча қилди Хон.

У шунингдек, Исроил оккупация қилинган ҳудудларда журналистлар ўлдирилиши юзасидан бирорта ҳам мустақил терговга йўл қўймаганини таъкидлади.

Махсус маърузачи Россия ва Украина ўртасидаги можарода 2022 йил февралдан бери 14 журналист ҳалок бўлганини эсга солиб, Ғазодаги вазиятнинг кўлами ва йўқотишлари билан бутунлай бошқача даражада эканини қайд этди.

Ўзбекистон

16.09.2025, 12:44

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

Исроил армияси Ғазода 360 та объектга ҳужум қилганини маълум қилди

Исроил армияси сўнгги кунларда Ғаза секторида 360 та объектни, жумладан баланд уйларни нишонга олганини маълум қилди.

Жаҳон

11.09.2025, 12:03

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари: «Ғазо қабристонга айланди»

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолкер Турк Ғазодаги ҳолатни «қабристон» деб таърифлаб, Исроилни халқаро ҳуқуқ талабларига амал қилишга чақирди.

Жаҳон

09.09.2025, 12:10

Венеция кинофестивалида 5 ёшли фаластинлик қизалоқ ҳақидаги фильм намойиш этилди

82-Венеция кинофестивалида Ғазо секторида Исроил тажовузи натижасида ҳалок бўлган 5 ёшли қизалоқ ҳақида фильм намойиш этилди.

Жаҳон

05.09.2025, 12:12

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Исроил 20 кунда 1100 фаластинликни ўлдирди

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 13 августдан буён Исроил армияси томонидан амалга оширилган ҳаво ва артиллерия зарбалари натижасида камида 1100 фаластинлик ҳалок бўлди. Шунингдек, 6000 дан ортиқ киши турли даражада тан жароҳати олган.

Жаҳон

04.09.2025, 16:26

Ғазо секторидаги Исроил ҳужумлари қурбонлари сони 62 895 нафарга етди

Сўнгги бир сутка давомида 76 киши ҳалок бўлди.

Жаҳон

28.08.2025, 16:19

Kanadalik fotomuxbir agentlikni Isroil tashviqotini qoʻllab-quvvatlaganlikda ayblab, Reuters agentligidan ketdi

Канадалик фотомухбир агентликни Исроил ташвиқотини қўллаб-қувватлаганликда айблаб, Reuters агентлигидан кетди

2025 йил 26 августда канадалик фотожурналист Валери Зинк саккиз йиллик мустақил мухбирликдан сўнг Reuters агентлигини тарк этишини эълон қилди.

Жаҳон

28.08.2025, 16:13

сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Миср электродлар экспорти бўйича келишувга эришди

Жорий йилнинг 6–9 сентябрь кунлари Қоҳирада бўлиб ўтган "Metal & Steel Middle East" кўргазмаси доирасида Ўзбекистон ва Миср ишбилармонлари биринчи бизнес-форум ва В2В учрашувлар ўтказди.

Иқтисодиёт

16.09.2025, 14:39

Марғилонда салкам 1 млрд сўмлик сифати кафолатланмаган дорилар аниқланди

Марғилон шаҳрида 963,5 млн сўмлик сифати кафолатланмаган тиббий буюмларнинг савдога чиқарилишининг олди олинди. 

Ўзбекистон

16.09.2025, 13:37

Тошкентдаги кўчада ер чўкиши кузатилди

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги Гулсанам кўчасида нохуш ҳодиса содир бўлди. 101-сонли йўналишда ҳаракатланаётган “МАН” русумли автобус ТТЗ бозори бекатига тўхтаганда ер чўкиши сабаб ҳаракатсиз ҳолатга келиб қолди.

Ўзбекистон

16.09.2025, 11:46

Владивостокда россиялик ёшлар Ўзбекистон фуқароларини калтаклади

Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси ҳолат юзасидан Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Владивостокдаги ваколатхонасига ва Приморск ўлкаси прокуратурасига нота юборди.

Ўзбекистон

16.09.2025, 10:45

Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюради

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев икки кунлик ишчи ташриф билан Наманган вилоятига боради.

Сиёсат

16.09.2025, 09:49

Фирибгарлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар номидан алдамоқда – Омбудсман

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га фуқаро М.П. ўзининг эҳтиётсизлиги ва соддалиги оқибатида катта миқдордаги маблағдан маҳрум бўлгани юзасидан мурожаат қилган эди.

Ўзбекистон

12.09.2025, 16:26

Олотдаги катта ўғрилик ортидан икки ўсмир қўлга олинди

Жиноятчилар ётоқхонадаги шкафдан 50 миллион сўм, 3 000 АҚШ доллари, 295 евро ҳамда 120 000 Россия рублини ўғирлаб, ҳодиса жойидан қочиб кетишган.

Ўзбекистон

12.09.2025, 14:34

Транспортдан бепул фойдаланувчилар сафи кенгаймоқда

Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоя чораларини кучайтириш, давлат томонидан фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатиш кўлами ва турларини кенгайтириш бўйича қилинган ишлар асосида айрим тоифадаги фуқароларнинг шаҳар йўловчи транспортидан бепул фойдаланиш имкониятлари яратилди. 

Ўзбекистон

12.09.2025, 13:30

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмлик ёрдам берилади

2025/2026 йилги иситиш мавсумида эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йил ноябрь ойида 1 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам берилади.

Ўзбекистон

12.09.2025, 12:05

Ўзбекистонда 2025 йилнинг биринчи ярмига қадар қанча асал етиштирилди?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг биринчи ярмида республика бўйича жами 6,6 минг тонна асал етиштирилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 4,8 фоизга ошган.

Иқтисодиёт

12.09.2025, 11:02

Тошкент вилоятидаги улкан имкониятлар кўрсатиб ўтилди

Президент Шавкат Мирзиёев 11 сентябрь куни Тошкент вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги ва янги режалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Сиёсат

12.09.2025, 10:05