Бу йили Зулфия мукофотига кимлар лойиқ кўрилгани маълум бўлди
Президент Шавкат Мирзиёв 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан бўлган 28 нафар хотин-қизни Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирлади. Бу ҳақда Президент қарорида маълум қилинди.
Ўзбекистон
04.03.2025, 09:34
Улашиш:

Bu yili Zulfiya mukofotiga kimlar loyiq koʻrilgani maʼlum boʻldi
Қарорга кўра, муҳим ғоя ва ташаббуслари, ибратли амалий ишлари ва эришган ютуқлари билан ёшларга ўрнак бўлиб келаётган, ижтимоий-иқтисодий ҳаётдаги ўзгаришлар жараёнида фаол иштирок этиб келаётган қизлар мукофотга лойиқ деб топилган.
Туремуратова Бийбиназ Кенесбай қизи — Тошкент ахборот технологиялари университетининг Нукус филиали компютер инжиниринги мутахассислиги бўйича 1-босқич магистранти (Қорақалпоғистон Республикаси)
Ибрагимова Шахзода Алишер қизи — Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича Нукус олий спорт маҳорати мактабининг бадиий гимнастика бўйича мураббийси (Қорақалпоғистон Республикаси)
Сотволдиева Мохинур Хазратулло қизи — Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг адабиёт назарияси ихтисослиги бўйича таянч докторанти (Андижон вилояти)
Усмонова Дилшода Эгамберди қизи — Андижон давлат педагогика институтининг жисмоний маданият факултети 2-босқич талабаси
Рухиллаева Нилуфар Шукрулло қизи — Ўзбекистон Миллий университетининг хорижий филология факултети 3-босқич талабаси (Бухоро вилояти)
Баҳронова Дилшода Тоҳировна — Бухоро давлат тиббиёт институтининг тиббиёт факултети 6-босқич талабаси
Ортиқова Эъзоза Нодир қизи — Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг халқаро иқтисодиёт ва менежмент мутахассислиги бўйича 1-босқич магистранти (Жиззах вилояти)
Абдуразоқова Меҳрибон Жалолиддин қизи — Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги 8-болалар мусиқа ва санъат мактабининг фортепиано синфи ўқитувчиси
Шералиева Жасмина Эркин қизи — Гулистон давлат университетининг санъатшунослик факултети 1-босқич талабаси (Қашқадарё вилояти)
Маҳаммадризоева Мадинабону Маҳаммадриза қизи — Халқаро қишлоқ хўжалиги университетининг қишлоқ хўжалиги факултети 3-босқич талабаси (Қашқадарё вилояти)
Йўлдошева Умматой Тўлқиновна — "Янги Ўзбекистон" университетининг саноат бошқаруви мутахассислиги бўйича 1-босқич магистранти (Навоий вилояти)
Абдуллаева Саида Равшан қизи — Тошкент тиббиёт академиясининг даволаш факултети 1-босқич талабаси (Навоий вилояти)
Олимжонова Ақидахон Анваржон қизи — Наманган вилояти Наманган ихтисослаштирилган санъат мактабининг 11-синф ўқувчиси
Тўйчиева Дилафруз Нуъмонжон қизи — Қўқон давлат педагогика институтининг ўзбек тили ва адабиёти факултети 3-босқич талабаси (Наманган вилояти)
Анорова Гулҳаё Зокир қизи — Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳридаги "Ватанпарвар" маҳалла фуқаролар йиғини комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходими
Хамдамова Афрўза Акбаровна — Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳридаги 42-умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси
Абдусаламова Занжилой Фарход қизи — Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факултети 3-босқич талабаси (Сирдарё вилояти)
Ғаниева Мафтуна Абдуазиз қизи — Гулистон давлат университетининг таълим-тарбия назарияси ва методикаси ихтисослиги бўйича таянч докторанти (Сирдарё вилояти)
Абдусаидова Гулрухсорабегим Комилжон қизи — Тошкент давлат юридик университетининг жиноий одил судлов факултети 4-босқич талабаси (Сурхондарё вилояти)
Зарипова Рушана Робертовна — Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг ўзбек адабиёти ихтисослиги бўйича таянч докторанти (Сурхондарё вилояти)
Анварова Наима Анвар қизи — Тошкент вилояти Чиноз туманидаги 7-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси
Уралова Ойша Абдураим қизи — Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги "Янгиобод келажак сари" оилавий корхонаси раҳбари
Абдурасулова Дилноза Ботирали қизи — Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиали дастурий инжиниринг кафедраси ассистенти
Сайназарова Лайлохон Одилжон қизи — Фарғона вилояти Қувасой шаҳар маданият бўлими тўгарак раҳбари
Камалова Шахзода Кахрамон қизи — Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги 3-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси
Собирова Лайлохон Арслонбек қизи — Тошкент халқаро молиявий бошқарув ва технологиялар университетининг жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси мутахассислиги бўйича 1-босқич магистранти (Хоразм вилояти)
Содиқова Насиба Мажитовна — Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг театр санъати факултети 3-босқич талабаси (Тошкент шаҳри)
Бабешко Алина Александровна — Ўзбекистон давлат хореография академиясининг хореография кафедраси ўқитувчиси (Тошкент шаҳри)
Ўзбекистон
04.03.2025, 09:34
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Ҳиндистондаги миллатчилик сиёсатининг ҳудудий яхлитликка таъси
Сиёсат
30.06.2025, 11:38

"Муфаса" Содиқовага 25 миллион сўм тўлайдиган бўлди
Ўзбекистон
21.07.2025, 11:41

Афғонистон Яқин Шарқ геосиёсий шахмат тахтасида
Жаҳон
01.07.2025, 13:07

Ўқитувчилар биргаликда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигини судга берди
Таълим
05.07.2025, 12:55

Сотувга қўйилган бола ҳақидаги хабарга Болалар омбудсмани муносабат берди
Ўзбекистон
27.06.2025, 10:58

Эрондан афғонистонликлар депортация қилинмоқда
Сиёсат
11.07.2025, 12:20
сўнгги янгиликлар

Россияда коронавируснинг «стратус» штамми тарқалмоқда. У янги пандемияга сабаб бўладими?
Жаҳон
25.07.2025, 20:42

"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди
Спорт
25.07.2025, 19:35

Қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш соҳасида муҳим шартномалар имзоланди
Иқтисодиёт
25.07.2025, 18:36

"Барcелона" тарихидаги энг зўр 50 футболчи рейтинги тузилди
Спорт
25.07.2025, 18:05

Олмаота вилоятида ҳарбий вертолёт бедарак йўқолди
Жаҳон
25.07.2025, 17:52

"Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди
Спорт
25.07.2025, 17:34

Қамоқдаги ҳоким миллионланб пул ажратиш бўйича қарор чиқарди
Ўзбекистон
25.07.2025, 17:32

Ўзбекистон аҳолисининг 49 фоизи қишлоқларда яшайди
Ўзбекистон
25.07.2025, 17:20

Диний уламо Мубашшир Аҳмад иши судга оширилди
Ўзбекистон
25.07.2025, 16:32

Ўзбекистон – Россия: авиақатновлар сони оширилади ва парвозлар географияси кенгайтирилади
Иқтисодиёт
25.07.2025, 16:31

Туркияга дам олишга борган Рамзан Қодиров чўкиб кетишига сал қолди
Жаҳон
25.07.2025, 15:35

Қарийб 18 млрд сўмлик талон-тарож қилган “газ заправка” аниқланди
Ўзбекистон
25.07.2025, 15:14
машҳур янгиликлар

Ҳиндистондаги миллатчилик сиёсатининг ҳудудий яхлитликка таъси
Сиёсат
30.06.2025, 11:38

"Муфаса" Содиқовага 25 миллион сўм тўлайдиган бўлди
Ўзбекистон
21.07.2025, 11:41

Афғонистон Яқин Шарқ геосиёсий шахмат тахтасида
Жаҳон
01.07.2025, 13:07

Ўқитувчилар биргаликда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигини судга берди
Таълим
05.07.2025, 12:55

Сотувга қўйилган бола ҳақидаги хабарга Болалар омбудсмани муносабат берди
Ўзбекистон
27.06.2025, 10:58

Эрондан афғонистонликлар депортация қилинмоқда
Сиёсат
11.07.2025, 12:20