Ўзбекистон – Россия: авиақатновлар сони оширилади ва парвозлар географияси кенгайтирилади

Москвада икки мамлакат авиация ҳукуматлари ўртасида ҳаво қатновларини ривожлантириш бўйича музокаралар ўтказилди.

Улашиш:

Ўзбекистон билан Россия ўртасида транспорт соҳасидаги ҳамкорлик бўйича 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий ҳаракатлар режаси ҳамда икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик юзасидан жорий йил 21-22 июл кунлари Москва шаҳрида икки мамлакат авиация ҳукуматлари ўртасида ҳаво қатновларини ривожлантириш бўйича музокаралар ўтказилди.

Мазкур тадбирда икки давлат Транспорт вазирликлари делегациялари, шунингдек, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси вакиллари иштирок этди. Музокаралар чоғида бугунги кунда амалдаги авиақатновлар сонини ошириш ҳамда парвозлар географиясини кенгайтириш ва томонларнинг авиакомпанияларига тегишли ҳуқуқларни бериш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар натижасига кўра қуйидаги келишувларга эришилди:

Хусусан, ҳар бир мамлакат тайинланган авиакомпаниялари томонидан ҳафтасига

- Тошкент – Москва йўналишида 50 тадан (жами 100 та);

- Самарқанд – Москва йўналишида 23 тадан (жами 46 та);

- Бухоро – Москва, Урганч – Москва, Фарғона – Москва, Наманган –Москва йўналишларида 14 тадан (жами 112 та);

- Тошкент – Санкт-Петербург, Тошкент – Красноярск, Тошкент – Сочи  йўналишларида 14 тадан (жами 42 та);

- Термиз – Москва йўналишида 10 тадан (жами 20 та);

- бошқа барча шаҳарлар йўналишларида 7 тадан, яъни Россия авиаташувчилари учун уларнинг 80 та халқаро аэропортидан Ўзбекистоннинг барча халқаро аэропортларига жами 560 та, Ўзбекистон авиаташувчилари учун Ўзбекистоннинг барча халқаро аэропортларидан юқорида қайд этилганидан ташқари Россиянинг энг йирик 29 та халқаро аэропортларига жами 203 та авиақатновни амалга ошириш ҳуқуқини бериш;

- шунингдек, авиақатновларни амалга ошириш чоғида 3 та парвоз манзилини ўзида бирлаштирувчи “учбурчак” шаклдаги қатновларни амалга ошириш доирасида авиакомпаниялар сони бўйича чекловларни бекор қилиб, ҳар бир компанияга 5 тагача шаҳарни танлаш ҳуқуқини бериш.

Мазкур келишув доирасида ҳар икки мамлакат авиакомпаниялари барча парвоз шаҳарларидан самарали фойдаланган ҳолда ҳафтасига 1000 дан ортиқ қатновни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлди, айни вақтда икки мамлакат ўртасида ҳафтасига жами 310 дан ортиқ мунтазам авиақатнов бажарилмоқда.

Эришилган келишув йўловчи ва юк ташиш ҳажмини ошириш билан бирга, икки давлат ўртасида туристларнинг эркин ҳаракатланиши учун барча имкониятларни яратган ҳолда икки томонлама савдо-иқтисодий муносабатларнинг янада ривожланишига хизмат қилади.

Иқтисодиёт

25.07.2025, 16:31

Улашиш:

сўнгги янгиликлар

«Йилнинг энг яхши деворий сурати – 2025» мукофоти Мария Калласнинг Грециядаги тасвирига берилди

Грециянинг Каламата шаҳрида афсонавий опера хонандаси Мария Калласнинг улкан фрескаси Street Art Cities талқинига кўра, 2025 йилнинг энг яхши деворий сурати деб топилди.

Маданий

16.02.2026, 15:50

Хитой Африкадан олиб кириладиган маҳсулотларга божларни бекор қилади

Хитой Президенти Си Цзинпиннинг баёнотига кўра, 1 майдан бошлаб Африка қитъасининг деярли барча мамлакатларидан импорт қилинадиган маҳсулотларга божни олиб ташлайди. 

Жаҳон

16.02.2026, 15:19

Британия: Россия Навальнийни заҳарлаб ўлдирган

Лаборатория текширувлари натижасида унинг танасидан эпибатидин моддаси аниқланган ва айнан шу заҳар унинг ўлимига сабаб бўлгани тасдиқланди.

Жаҳон

16.02.2026, 14:54

Садир Жапаров: "Ташиев давлат лавозимини эгалламайди"

Президентнинг таъкидлашича, улар ўртасидаги дўстона муносабатлар сақланиб қолади.

Жаҳон

16.02.2026, 14:42

Британияда болаларнинг интернетдаги хавфсизлиги бўйича янги чоралар эълон қилинди

Британия Бош вазири Кир Стармер ва Илм, инновация ва технологиялар вазири Лиз Кендалл интернетда болалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида янги чораларни эълон қилди. 

Фан-технология

16.02.2026, 10:28

Ғазо учун 5 млрд доллардан ортиқ маблағ ажратилади

АҚШ президенти Дональд Трамп «Тинчлик кенгаши»га аъзо давлатлар Ғазони тиклаш ва гуманитар ёрдам учун 5 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратишини маълум қилди.

Жаҳон

16.02.2026, 09:10

Тошкентда Leapmotor билан тўқнашган Lacetti иккига бўлинди

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан расмий маълумот берди.

Ўзбекистон

16.02.2026, 08:44

Тошкентда BYD ва Li 9 иштирокидаги ЙТҲ бўйича суд қарори бекор қилинди

Апелляция суди ишни қайта кўриб, материаллар қўшимча текширув учун тегишли органга юборилди. Судга кўра, айрим ҳолатлар етарлича тўлиқ ўрганилмаган.

Ўзбекистон

14.02.2026, 14:19

Мерц: «Қоидаларга асосланган дунё тартиби энди мавжуд эмас»

Ҳар йили ўтказиладиган Мюнхен хавфсизлик конференциясида нутқ сўзлаган Германия канцлери йирик давлатлар ўртасидаги рақобат кучайган бир шароитда «эркинлик кафолатланмагани»ни таъкидлади. 

Жаҳон

14.02.2026, 13:47

Ғарб аҳолиси Учинчи жаҳон уруши эҳтимолига ишонмоқда — Politico

АҚШдаги сўровнома иштирокчиларининг 46 фоизи дунё янги жаҳон уруши томон ҳаракат қилаётганини билдирган.

Жаҳон

14.02.2026, 10:34

Жапаров: «Мен уни огоҳлантиргандим»

Садир Жапаров Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиевни лавозимидан озод этиш қарори ортидаги сабаблар ҳақида изоҳ берди.

Жаҳон

14.02.2026, 05:52

Рамазон саховати: арзонлаштирилган ярмаркалар ташкил этилади

Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда Рамазон ойи арафасида ички бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш масаласи муҳокама қилинди.

Маданий

13.02.2026, 17:31