Бухорода чегарадан катта миқдорда пул ўтказмоқчи бўлган шахс ушланди

Жорий йилнинг 25 сентябрь куни Бухоро вилояти Олот туманида жойлашган божхона чегара постидан яширинча 50 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулни олиб ўтмоқчи бўлган фуқаро ушланди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармасининг ахборот хизмати маълум қилди

Қайд этилишича, ходимлар томонидан божхонадан ўтмоқчи бўлган, ўзини шубҳали тутган фуқаро текширилган. Божхона ходимининг оғзаки сўровида фуқаронинг ёнида 5 000 АҚШ доллари ҳамда 38 млн сўм миқдорда миллий валюта борлигини айтиб, уни ходимларга кўрсатган. Бироқ бу сумма қайта ҳисоб китоб қилинган вақтда 10 000 АҚШ доллари, миллий валюталар эса 38 млн сўм эмас балки, 61 580 000 сўм эканлиги аниқланган. 

Шу жараёнда мазкур хатти-ҳаракатлари билан ўзида шубҳа туғдирган шахс бошқатдан текширилади ва навбатдаги текширувда унинг оёқ кийми остидан 30 минг АҚШ доллари чиқади. Бундан ташқари, кийимининг ён чўнтагидан ҳам 10 минг АҚШ доллари топилган. 

Ҳолат юзасидан юқоридаги шахсга нисбатан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган. Яширинча постдан ўтказилиши режалаштирилган жами 50 минг АҚШ доллари ва 61 580 000 сўм миқдордаги миллий валюталар ҳолатга ойдинлик киритилгунга қадар вақтинча сақловга олинган. 

Маълумот учун, Ўзбекистонда жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 100 000 000 (юз миллион) сўмгача бўлган нақд валюта маблағларини ихтиёрий тарзда йўловчи божхона декларациясига кўрсатиб, Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишга рухсат этилган. Бироқ мазкур меъёрдан ортиқча бўлган пул маблағларини олиб чиқиш учун эса, тегишли рухсатнома олиниши лозим.

мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистонда тақиқланган ва чеклов қўйилган товарлар рўйхати очиқланади

Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит орқали ўтказиш тақиқланган товарлар бўйича ягона электрон очиқ реестр жорий этилади. Янги тизим ҳар бир фуқаро ва тадбиркор учун очиқ тарзда мавжуд бўлади.

Иқтисодиёт

08.12.2025, 10:15

"iPhone 17" олиб кирмоқчисизми? Божхонада янги қоидалар кучга кирди

Мобил қурилманинг божхона қиймати чек, квитанция ёки бошқа тижорат ҳужжатларида кўрсатилган нархлардан келиб чиқиб белгиланади.

Иқтисодиёт

06.10.2025, 12:18

Чет элдан олиб келинган дорилар таркибида хавфли моддалар аниқланди

Наманган вилояти божхона бошқармасининг “Учқўрғон” чегара божхона пости орқали бошқа ном остида хавфли моддалар олиб ўтилишининг олди олинди.

Ўзбекистон

27.09.2025, 10:01

Божхона ва солиқ қўмиталари ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Божхона қўмитасининг шахсий хавфсизлик бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар прокуратураси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Ўзбекистон

20.09.2025, 12:25

Давлат бюджетига 34,2 миллиард сўм зарар етказилишининг олди олинди

Божхона қўмитасининг тезкор тузилмалари томонидан яширин иқтисодиётга қарши кураш борасида олиб борилган тезкор тадбир натижасида давлат бюджетига 34,2 миллиард сўм зарар етказилишининг олди олинди.

Ўзбекистон

19.08.2025, 12:28

Божхонада 8 минг 860 қути тамаки маҳсулоти ушланди

Амалдаги тартиб билан жисмоний шахсларга хориждан божхона чегараси орқали 200 донадан кўп бўлмаган миқдордаги тамаки маҳсулотини олиб киришга рухсат этилади.

Ўзбекистон

23.07.2025, 10:03

сўнгги янгиликлар

Эрон билан урушда АҚШ кутилмаган қийинчиликка дуч келмоқда - Bloomberg

Маълум қилинишича, можаронинг дастлабки босқичида АҚШ қанотли ракеталар орқали тезкор зарбалар берган. Бироқ икки ҳафтадан сўнг вазият мураккаблаша бошлаган.

Жаҳон

11.03.2026, 16:58

8,5 миллиард “ёшли” янги “Медуза галактикаси” аниқланди

Тадқиқотчилар NASAнинг Жеймс Уэбб космик телескопи маълумотларидан фойдаланиб, ҳозиргача кузатилган энг олис “медуза галактикаларидан” бири бўлиши мумкин бўлган объектни аниқладилар.

Фан-технология

11.03.2026, 15:05

АҚШда “Anthropic” хавфли деб топилди

Трамп маъмурияти сунъий интеллект дастурлари учун янги ва қатъий қоидалар ишлаб чиқди. Унга кўра, компаниялар ўз моделларидан “ҳар қандай ҳолатда қонуний” фойдаланишга рухсат бериши керак.

Жаҳон

11.03.2026, 14:17

"Фукусима-1" талофатига 15 йил бўлди

15 йил муқаддам Японияда кузатилган зилзила оқибатида 130000 та бино вайрон бўлган. Иқтисодий зарар эса 360 млрд долларга етган.

Жаҳон

11.03.2026, 11:48

Ўзбекистондан Саудия Арабистони ва БААга авиақатновларга рухсат берилди

10 мартдан бошлаб Ўзбекистондан Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликларига икки томонлама йўловчи авиақатновларини амалга оширишга рухсат берилди. 

Ўзбекистон

11.03.2026, 11:16

Рамазон ҳайити Қирғизистонда 20 март куни нишонланади

Қирғизистонда 2026 йилги Рамазон ҳайити 20 март, жума кунига белгиланди.

Жаҳон

11.03.2026, 06:46

Исроил фосфорли қурол ишлатгани маълум бўлди

Human Rights Watch маълумотига кўра, 2026 йил 3 март куни Исроил ҳарбийлари Ливан жанубидаги Ёҳмор шаҳри устидан оқ фосфорли артиллерия ўқ-дориларидан фойдаланган.

Жаҳон

10.03.2026, 23:39

Чехия Ўзбекистон фуқаролари учун йилига 150 та меҳнат визаси ажратади

Маълум қилинишича, Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев 7 март куни Чехиянинг Ўзбекистондаги элчиси Любомир Фреборт билан учрашув ўтказган.

Ўзбекистон

10.03.2026, 17:51

Ташанов: Мени жавобгарликка тортишяпти

Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдурахмон Ташанов ўз Фейсбук саҳифасида пост жойлаб, 2026 йил 28 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори қарори билан у маъмурий жавобгарликка тортилаётганини маълум қилди. 

Ўзбекистон

10.03.2026, 14:35

Эрон ва Саудия ўртасида қолган Покистон: қандай йўл тутиш керак?

Эрон ва Саудия Арабистони ўртасида можаро кучайиб бораётган бир пайтда Покистон қайси томонни танлайди? Бир томонда ўзаро ҳарбий шартнома тузган Саудия Арабистони, иккинчи томонда эса узун чегара ва мураккаб алоқаларга эга Эрон.

Жаҳон

10.03.2026, 13:04

Трамп: Австралия эронлик аёл футболчиларга бошпана бериш керак

АҚШ президенти Дональд Трамп Австралия ҳукуматини Эрон аёллар терма жамоаси футболчиларига сиёсий бошпана беришга чақирди. Агар Австралия спортчиларга бошпана бермаса, буни АҚШ амалга оширади, деди у. 

Жаҳон

10.03.2026, 11:47

Нефть бозорида кескин ўсиш: нархлар 100 доллардан ошиб кетди

Лондон халқаро молиявий биржасида 2026 йил май ойида етказиб бериладиган Brent нефти фьючерслари нархи 2022 йил 30 августдан бери илк бор бир баррел учун 102 доллардан ошди.

Иқтисодиёт

10.03.2026, 10:29