Драйвер лойиҳаларни амалга ошириш тартиби белгиланди

Драйвер лойиҳаларни шакллантириш, келишиш ва ишга тушириш туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан амалга оширилади.

 

Улашиш:

Ҳукумат қарори (495-сон, 05.08.2025 й.) билан “Туман (шаҳар)ларда иқтисодий ўсишга туртки берувчи драйвер лойиҳаларни шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. 

Низомга кўра, драйвер лойиҳа ҳудуднинг захира ва имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, маълум иқтисодий ўсишни ёки ўзгаришни юзага келтирадиган саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалигининг ривожланишига туртки берадиган лойиҳа ҳисобланади.

Драйвер лойиҳаларни шакллантириш, келишиш ва ишга тушириш туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан амалга оширилади.

Бунда лойиҳалар ҳар йили 1 ноябргача туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан ишлаб чиқилади.

1 ҳафта муддатда лойиҳалар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига киритилади.

Шундан сўнг, лойиҳалар 10 иш кунида Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юборилади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 15 иш кунида драйвер лойиҳани жойига чиққан ҳолда ўрганади.

Лойиҳаларни амалга ошириш доирасида бош лойиҳачи ташкилотлар қонунчиликда белгиланган тартибда танлов (тендер) орқали аниқланади.

Драйвер лойиҳалар туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан тузиладиган далолатномага асосан фойдаланишга қабул қилинади ва амалга оширилган ҳисобланади.

Иқтисодиёт

06.08.2025, 16:19

Улашиш:

сўнгги янгиликлар

Сув хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқотлар минтақавий базаси кенгайтирилади

Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.2025 йилдаги "Сув хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқот ишларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 482-сон қарори қабул қилинди.

Фан-технология

06.08.2025, 18:24

Покистонда Ўзбекистон бўйлаб ўтувчи мотораллига старт берилди

Ралли иштирокчилари 23 кун давомида Покистон, Афғонистон, Ўзбекистон ва Тожикистон орқали ўтувчи 5000 километрдан ортиқ масофани босиб ўтади

Спорт

06.08.2025, 17:20

Ўзбекистон ва Қозоғистон чегара ҳудудлари инфратузилмаси ривожлантирилади

Музокаралар давомида божхона тартиботларини соддалаштириш ва яна бир қатор масалалар кўриб чиқилди.

Ўзбекистон

06.08.2025, 15:23

АҚШ Нетаньяҳунинг “Ғазони тўлиқ эгаллаш режаси” борасида сукут сақламоқда

АҚШ Давлат департаменти Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳунинг Ғазо секторини тўлиқ оккупация қилиш билан боғлиқ янги режалар тайёрлаётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ беришдан бош тортди.

Жаҳон

06.08.2025, 14:42

Qoʻy jon dardida, qassob goʻsht dardida: Toshkent viloyat hokimliligi Chorvoqdagi kurort haqida bayonot berdi

Қўй жон дардида, қассоб гўшт дардида: Тошкент вилоят ҳокимлилиги Чорвоқдаги курорт ҳақида баёнот берди

Тошкент вилояти ҳокимлиги Чорвоқдаги Sea Breeze курорт мажмуаси лойиҳаси юзасидан расмий баёнот берди.

Иқтисодиёт

06.08.2025, 14:12

Ўзбекистонда қанча электромобиль рўйхатга олинган?

Ўзбекистон бўйича энг кўп электромобиллар Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган.

Иқтисодиёт

06.08.2025, 14:10

18 нафар боксчимиз қитъа биринчилигининг ярим финалида жанг қилади

Таиландда ўтказилаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида қизлардан 4 нафар, йигитлардан 18 нафари ярим финалда жанг қилади.

Спорт

06.08.2025, 13:06

Mahalliy byudjet xarajatlari daromaddan oshib ketdi

Маҳаллий бюджет харажатлари даромаддан ошиб кетди

2025 йил биринчи ярмида мамлакатда харажатлари даромадларидан энг кўп ҳудуд Фарғона вилояти бўлди. Мазкур даврда республиканинг барча ҳудудлари бюджетларида камомад кузатилган. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тақдим этган маҳаллий бюджетлар таҳлилида келтирилган.

Иқтисодиёт

06.08.2025, 12:02

Foto: Ijtimoiy tarmoqlar

Гулистондаги театрда ёнғин содир бўлди

Кеча, 5 август куни соат 18:06 да Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри, “Шодлик” МФЙ, Ўзбекистон кўчасида жойлашган мусиқали драма театрида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВБ хабар қилди.

Ўзбекистон

06.08.2025, 11:15

Уйи бузилишга тушган фуқароларга 3 турдаги компенсация таклиф этилади

Республика бўйича 42 мингдан ортиқ кўп қаватли уйлар мавжуд бўлиб, уларнинг 17 мингтаси 2-3 қаватли ҳисобланади. 

Ўзбекистон

06.08.2025, 11:08

Малайзия компаниялари консорциуми Ўзбекистонга савдо миссиясини амалга оширади

Савдо миссиясидан мақсад – Ўзбекистонда савдо ва инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини ўрганиш.

Иқтисодиёт

06.08.2025, 10:05