Маҳаллий бюджет харажатлари даромаддан ошиб кетди

2025 йил биринчи ярмида мамлакатда харажатлари даромадларидан энг кўп ҳудуд Фарғона вилояти бўлди. Мазкур даврда республиканинг барча ҳудудлари бюджетларида камомад кузатилган. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тақдим этган маҳаллий бюджетлар таҳлилида келтирилган.

Улашиш:

Mahalliy byudjet xarajatlari daromaddan oshib ketdi

2025 йил январь июнь ойларида Ўзбекистон маҳаллий бюджетлари даромадлари 33,7 трлн сўмни, харажатлари 48,5 трлн сўмни ташкил этди.

 

Тошкент шаҳрининг даромад ва харажатлари республика бўйича энг юқори даражада қайд этилди. Жумладан, пойтахтнинг ярим йиллик тушумлари 6,8 трлн сўм, чиқимлари 7,3 трлн сўм бўлди.

 

Кейинги ўринни Тошкент вилояти банд қилди. Ҳудуд бюджетига олти ойда 3,56 трлн сўм даромад, 3,9 трлн сўм харажатлар қилинди.

 

Самарқанд ва Фарғона вилоятларининг ярим йиллик тушумлари 2,9 трлн сўмдан (ҳар бириники) ортди. Чиқимларга келганда Фарғона кўпроқ—4,7 трлн сўмдан ортиқ, Самарқанд эса 4,1 трлн сўм сарфлаган.

 

Ҳудудлар кесимида энг кам даромадни Сирдарё вилояти топган—885 млрд сўм. Унинг харажатлари эса 1,96 трлн сўмдан ортиқни ташкил қилган. Ўз навбатида даромадлари сезиларли кам ҳудудлар — Жиззах (1,1 трлн сўм) Хоразм (1,6 трлн сўм), Сурхондарё (1,7 трлн сўм), Навоий (1,7 трлн сўм) вилоятлари бўлган.

 

Олти ойлик рақамларга кўра, бюджети тақчиллиги энг йирик ҳудуд Фарғона вилояти бўлди — 1,8 трлн сўм. Вилоят бюджетига камомадни ёпиш учун республика бюджетидан 1,1 трлн сўм трансферт маблағлари ўтказилган. Бу бошқа ҳудудларга қараганда энг кўп ўтказма ҳисобланади.

 

Бюджети тақчиллиги нисбатан юқори ҳудудлар Самарқанд (1,6 трлн сўм), Андижон (1,5 трлн сўм), Наманган (1,36 трлн сўм) вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси (1,4 трлн сўм) бўлган. Даромад ва харажатлар ўртасидаги энг кам тафовут Навоий вилояти бюджетида қайд этилган — 279 млрд сўм.

 

Шунингдек, Тошкент вилояти (365 млрд сўм) ва Тошкент шаҳри (527 млрд сўм) бюджет камомадлари қолган ҳудудлардагига нисбатан камроқ бўлган.

 

сўнгги янгиликлар

Драйвер лойиҳаларни амалга ошириш тартиби белгиланди

Драйвер лойиҳаларни шакллантириш, келишиш ва ишга тушириш туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан амалга оширилади. 

Иқтисодиёт

06.08.2025, 16:19

Ўзбекистон ва Қозоғистон чегара ҳудудлари инфратузилмаси ривожлантирилади

Музокаралар давомида божхона тартиботларини соддалаштириш ва яна бир қатор масалалар кўриб чиқилди.

Ўзбекистон

06.08.2025, 15:23

АҚШ Нетаньяҳунинг “Ғазони тўлиқ эгаллаш режаси” борасида сукут сақламоқда

АҚШ Давлат департаменти Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳунинг Ғазо секторини тўлиқ оккупация қилиш билан боғлиқ янги режалар тайёрлаётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ беришдан бош тортди.

Жаҳон

06.08.2025, 14:42

Qoʻy jon dardida, qassob goʻsht dardida: Toshkent viloyat hokimliligi Chorvoqdagi kurort haqida bayonot berdi

Қўй жон дардида, қассоб гўшт дардида: Тошкент вилоят ҳокимлилиги Чорвоқдаги курорт ҳақида баёнот берди

Тошкент вилояти ҳокимлиги Чорвоқдаги Sea Breeze курорт мажмуаси лойиҳаси юзасидан расмий баёнот берди.

Иқтисодиёт

06.08.2025, 14:12

Ўзбекистонда қанча электромобиль рўйхатга олинган?

Ўзбекистон бўйича энг кўп электромобиллар Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган.

Иқтисодиёт

06.08.2025, 14:10

18 нафар боксчимиз қитъа биринчилигининг ярим финалида жанг қилади

Таиландда ўтказилаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида қизлардан 4 нафар, йигитлардан 18 нафари ярим финалда жанг қилади.

Спорт

06.08.2025, 13:06

Foto: Ijtimoiy tarmoqlar

Гулистондаги театрда ёнғин содир бўлди

Кеча, 5 август куни соат 18:06 да Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри, “Шодлик” МФЙ, Ўзбекистон кўчасида жойлашган мусиқали драма театрида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВБ хабар қилди.

Ўзбекистон

06.08.2025, 11:15

Уйи бузилишга тушган фуқароларга 3 турдаги компенсация таклиф этилади

Республика бўйича 42 мингдан ортиқ кўп қаватли уйлар мавжуд бўлиб, уларнинг 17 мингтаси 2-3 қаватли ҳисобланади. 

Ўзбекистон

06.08.2025, 11:08

Малайзия компаниялари консорциуми Ўзбекистонга савдо миссиясини амалга оширади

Савдо миссиясидан мақсад – Ўзбекистонда савдо ва инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини ўрганиш.

Иқтисодиёт

06.08.2025, 10:05

Пўкакли идишда сақланаётган музқаймоқ — моғор ва микроб уяси!

Шу ўринда эслатиб ўтиш жоиз, агар иссиқлик таъсирида музқаймоқ эриса, қайтадан музлатиб, истеъмол қилиш мумкин эмас. 

Ўзбекистон

06.08.2025, 09:03

Ахсикентда йилига камида 1 миллион сайёҳни жалб этиш имконини берадиган туристик объектлар қурилади

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Ахсикентда амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Маданий

05.08.2025, 20:24