Энергетика тизими чекловларга эмас, шаффофликка муҳтож — Отабек Бакиров

Ўзбекистон қиш мавсумининг кескин совуқ кунларига юз тутар экан, энергетика тизими аҳолининг ўсиб бораётган талабларига жавоб беришга мажбур бўлмоқда. Энергетика вазирлигининг баёнотида табиий газ ва электр энергиясига талаб сезиларли даражада ошгани, айниқса, газ босимининг пасайиши натижасида газ қуйиш шохобчаларининг фаолияти чекланаётгани айтилган. Аммо бу чоралар самарадорлиги жамоатчилик орасида муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Улашиш:

Energetika tizimi cheklovlarga emas, shaffoflikka muhtoj — Otabek Bakirov

Energetika tizimi cheklovlarga emas, shaffoflikka muhtoj — Otabek Bakirov

Энергетика вазирлигининг маълумотларига кўра, қишнинг совуқ кунлари давомида табиий газ истеъмоли бир ҳафтада 20 фоизга, электр қуввати истеъмоли эса 15 фоизга ошган. Вазирлик томонидан электр ва газ узатиш тармоқларидаги ишларга 1600 та махсус бригадалар жалб этилиб, аварияларни бартараф этиш муддати ўртача 1-1,5 соатгача қисқартирилгани маълум қилинди. 

Шунингдек, вазирлик аҳолини энергия билан узлуксиз таъминлаш мақсадида автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари (АГТШ) фаолиятига чекловлар жорий этишини, аҳолини хабардор қилиш мақсадида Авто24 мобил иловаси ва ишонч телефонларини ишга туширганини, электр ва газ таъминотидаги носозликларни тезкорлик билан ҳал этиш учун техника ва ускуналар билан таъминланган бригадалар ташкил этганини ҳам очиқлади. 

Аммо вазирликнинг мазкур баёноти жамоатчилик фаоллари томонидан кескин эътирозга юз тутмоқда. Хусусан, иқтисодчи Отабек Бакиров бу жараёндаги камчиликларни қаттиқ танқид қилган. Бакировнинг ёзишича, газ қуйиш шохобчаларини ёпиш жараёни кўпинча олдиндан огоҳлантиришсиз амалга оширилмоқда. 

Жумладан, Тошкент шаҳри, Фарғона водийси вилоятлари ҳудудларида шохобчалар эрталабдан бошлаб ёпилган, аммо бу ҳақда ҳеч қандай расмий ахборот тақдим этилмаган

"Қайси ҳудудда қайси заправка ёпилишини ким белгилайди? Шонли энергетиклар худди аввалги йиллардаги каби ва ундан ҳам ортиқ цинизм билан заправкалар ёпилишини ўзларидан соқит қилиб, ҳокимликларга юклаб қўя қолган. Бугунги баёнотда хусусан, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари расмий ахборот манбаларида тегишли тартибда маълумот бериб борилиши айтилган.

Бугун эрталабдан Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларида огоҳлантиришсиз ёпилган ўнлаб газ заправкалари бўйича қаерда маълумот берилди? Ёпиладиган заправкалар рўйхатини, ишлайдиган заправкалар рўйхатини очиқ эълон қилиб қўйиш наҳотки шунчалар қийин?", дея ёзган Бакиров Telegram'даги саҳифасига.

Ўзбекистон

11.12.2024, 14:15

Улашиш:

сўнгги янгиликлар

Исроилга қилинган ракета зарбаси оқибатида ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Эрон томонидан Исроилдаги қурилиш объектига берилган ракета зарбаси оқибатида икки ишчи - 62 ёшли ўзбекистонлик Рустам Ғуломов ва 40 ёшли озарбайжонлик Амид Муртузов ҳалок бўлди. 

Жаҳон

12.03.2026, 12:31

Корея ва Япония хавотирда: АҚШ мудофаа тизимларини Яқин Шарққа кўчирмоқда

АҚШ ракеталарининг Жанубий Кореядан Яқин Шарққа кўчирилиши, айниқса, Сеулни безовта қилмоқда.

Жаҳон

12.03.2026, 11:38

«Қўқонлик табиб» Иқбол Солиев Озарбайжонда ҳибсга олинди

Ўзини халқ табиби сифатида таништириб келган Иқбол Солиев Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида қўлга олинди.

Ўзбекистон

12.03.2026, 10:46

Можтабо Хоманаий ким?

Эрон Экспертлар кенгаши 8 март куни Сейид Можтабо Ҳусайний Хоманаийни мамлакатнинг янги Олий раҳнамоси этиб сайлади.

Жаҳон

12.03.2026, 09:50

Ўзбекистонда 1 ГВт қувватли узлуксиз “яшил” энергия лойиҳаси режалаштирилмоқда

БААнинг Masdar компанияси 2026 йил январь ойида Ўзбекистонда қуввати 1 ГВт бўлган узлуксиз (24/7) тоза энергия лойиҳасини ўрганиш бўйича меморандум имзолади.

Иқтисодиёт

12.03.2026, 08:35

Эрон билан урушда АҚШ кутилмаган қийинчиликка дуч келмоқда - Bloomberg

Маълум қилинишича, можаронинг дастлабки босқичида АҚШ қанотли ракеталар орқали тезкор зарбалар берган. Бироқ икки ҳафтадан сўнг вазият мураккаблаша бошлаган.

Жаҳон

11.03.2026, 16:58

8,5 миллиард “ёшли” янги “Медуза галактикаси” аниқланди

Тадқиқотчилар NASAнинг Жеймс Уэбб космик телескопи маълумотларидан фойдаланиб, ҳозиргача кузатилган энг олис “медуза галактикаларидан” бири бўлиши мумкин бўлган объектни аниқладилар.

Фан-технология

11.03.2026, 15:05

АҚШда “Anthropic” хавфли деб топилди

Трамп маъмурияти сунъий интеллект дастурлари учун янги ва қатъий қоидалар ишлаб чиқди. Унга кўра, компаниялар ўз моделларидан “ҳар қандай ҳолатда қонуний” фойдаланишга рухсат бериши керак.

Жаҳон

11.03.2026, 14:17

"Фукусима-1" талофатига 15 йил бўлди

15 йил муқаддам Японияда кузатилган зилзила оқибатида 130000 та бино вайрон бўлган. Иқтисодий зарар эса 360 млрд долларга етган.

Жаҳон

11.03.2026, 11:48

Ўзбекистондан Саудия Арабистони ва БААга авиақатновларга рухсат берилди

10 мартдан бошлаб Ўзбекистондан Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликларига икки томонлама йўловчи авиақатновларини амалга оширишга рухсат берилди. 

Ўзбекистон

11.03.2026, 11:16

Рамазон ҳайити Қирғизистонда 20 март куни нишонланади

Қирғизистонда 2026 йилги Рамазон ҳайити 20 март, жума кунига белгиланди.

Жаҳон

11.03.2026, 06:46

Исроил фосфорли қурол ишлатгани маълум бўлди

Human Rights Watch маълумотига кўра, 2026 йил 3 март куни Исроил ҳарбийлари Ливан жанубидаги Ёҳмор шаҳри устидан оқ фосфорли артиллерия ўқ-дориларидан фойдаланган.

Жаҳон

10.03.2026, 23:39