Электромобилларнинг инсон саломатлигига таъсири борми?
Сўнгги йилларда электромобиллар ички ёнув двигателли автомобилларга нисбатан экологик тоза ва замонавий муқобил сифатида кенг тарқалмоқда. Бироқ улар билан боғлиқ айрим хавотирлар ҳам мавжуд.
Фан-технология
05.01.2026, 11:36
Улашиш:

Айрим қарашлар илмий тадқиқотларга асосланган бўлса, бошқалари тахмин ва афсоналардан иборат. Қуйида электромобиллар инсон саломатлигига қандай эҳтимолий таъсир кўрсатиши мумкинлиги кўриб чиқилади.
1. Электромагнит нурланиш
Кўпчилик электромобиллар электромагнит нурланиш сабабли зарарли бўлиши мумкин, деган фикрни илгари суради. Аммо тадқиқотлар электромобил салонидаги электромагнит майдон даражаси жуда паст эканини ва амалдаги хавфсизлик меъёрларидан ошмаслигини кўрсатади. Айрим ҳолларда бу кўрсаткич Ернинг табиий магнит фонидан ҳам паст бўлади.
Мутахассислар электромобиллар йўловчилар, шу жумладан тиббий имплантларга эга шахслар учун ҳам хавфсиз эканини таъкидлайди. Ҳозирга қадар кучсиз электромагнит майдонларнинг инсон саломатлигига зарар етказишини тасдиқловчи ишончли илмий далиллар мавжуд эмас.
2. Пиёдалар хавфсизлиги ва шовқин даражаси
Электромобиллар айниқса паст тезликда жуда сокин ҳаракатланади. Бу эса пиёдалар ва велосипедчилар учун муайян хавф туғдириши мумкин.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича тадқиқотларга кўра, паст шовқин сабабли пиёдалар яқинлашаётган автомобилни кечроқ сезиб қолиши мумкин. Шу боис бир қатор мамлакатларда электромобилларга паст тезликда ҳаракатланишда махсус сунъий овоз сигналларини чиқариш мажбурий тартибда жорий этилган.
3. Чиқинди газлари йўқ, аммо бошқа манбалардан ифлосланиш
Электромобиллар атмосферага чиқинди газ чиқармаса-да, улар ҳаво ифлосланишида мутлақо нейтрал ҳисобланмайди.
Асосий ифлослантирувчи омиллар — шина, тормоз колодкалари ва йўл қопламасининг ейилиши натижасида ҳосил бўладиган майда заррачалардир. Аккумуляторлар сабаб электромобиллар оғирроқ бўлгани учун, шина ейилиши анъанавий автомобилларга нисбатан кўпроқ бўлиши мумкин. Бу заррачалар нафас йўлларига кириб, узоқ муддатда нафас олиш ҳамда юрак-қон томир тизимига салбий таъсир кўрсатиши эҳтимоли бор.
4. Электр энергияси ва аккумуляторлар ишлаб чиқариш омиллари
Электромобилларнинг умумий таъсирини баҳолашда электр энергияси қайси манбаларда ишлаб чиқарилиши муҳим аҳамиятга эга. Агар электр энергияси асосан кўмир ёки мазутда ишлайдиган станцияларда ишлаб чиқарилса, умумий экологик ифлосланиш сақланиб қолиши ёки айрим ҳудудларда ортиши мумкин.
Шунингдек, литий-ион аккумуляторларни ишлаб чиқариш катта миқдорда ресурс ва энергия талаб қилади. Хом ашёни қазиб олиш ва қайта ишлаш жараёнлари ҳам атроф-муҳит ва инсон саломатлигига билвосита таъсир кўрсатади. Бироқ кўплаб тадқиқотлар электромобиллар бутун хизмат даври давомида барибир ички ёнув двигателли автомобилларга нисбатан камроқ салбий таъсир кўрсатишини таъкидлайди.
5. Тасдиқланмаган ва бўрттирилган хавотирлар
Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда электромобиллар инсон саломатлигига жиддий зарар етказиши ҳақида турли фикрлар учрайди. Аммо уларнинг аксарияти етарли илмий асосга эга эмас.
Ҳозирча электромобиллар электромагнит нурланиши орқали касалликлар келтириб чиқариши, репродуктив саломатликка салбий таъсир кўрсатиши ёки умумий соғлиқ учун анъанавий автомобиллардан кўра хавфли эканини исботловчи ишончли далиллар мавжуд эмас.
Фан-технология
05.01.2026, 11:36
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13

Ўзбекистонда сўз эркинлиги қай аҳволда?
Ўзбекистон
26.10.2026, 13:15
сўнгги янгиликлар

Сан Сиро: бир асрлик тарих ва Милан футболининг янги уйи
Спорт
20.11.2026, 16:11

Тошкент метросида тирбандликни камайтириш учун нима ўзгаради?
Ўзбекистон
20.11.2026, 14:41

Трамп билан можарога қарамай, Anthropic акциялари 34 фоизга ошди
Иқтисодиёт
20.11.2026, 10:51

Сергелида 1,7 гектарлик сунъий кўл пайдо бўлади
Ўзбекистон
20.11.2026, 10:18

Ўзбекистон ва Ўмон ўртасида 30 кунлик визасиз режим жорий этилади
Ўзбекистон
19.11.2026, 16:55

Тожикистонда электр узатиш устуни қулади: Фарғонада аҳоли электрсиз қолди
Ўзбекистон
19.11.2026, 14:53

Рохинжалар геноциди: Мьянма халқаро суд олдида жавоб беради
Жаҳон
19.11.2026, 10:56

Ўзбекистон ва Туркманистон чегарадан ўтишни енгиллаштирмоқчи
Сиёсат
19.11.2026, 09:42

Ўзбекистонлик профессор Қозоғистонда нега қамалди?
Сиёсат
18.11.2026, 18:31

Deutsche Bank: Трамп ва Эпштейннинг Россия билан алоқалари ошкор бўлди
Сиёсат
18.11.2026, 16:45

Трампга суиқасд режаси: покистонлик 27,5 йилга қамалди
Жаҳон
18.11.2026, 14:28

Ўзбекистондан Канадага бориш осонлашадими?
Сиёсат
18.11.2026, 11:47

Эрон Вашингтонда кимёвий қурол ишлатадими?
Жаҳон
18.11.2026, 10:39

Наманганда ўғрилик: устахонадан 14 та телефонни ўғирламоқчи бўлган йигит ушланди
Ўзбекистон
18.11.2026, 10:10

Тошкентда ҳайвонлар ва қушлар оммавий нобуд бўлаётгани ростми?
Ўзбекистон
17.11.2026, 17:26

Эбола вирусидан 6 минга яқин киши вафот этди
Жаҳон
17.11.2026, 15:33

Тошкентдан Астраханга поезд қатнови йўлга қўйилади
Ўзбекистон
17.11.2026, 12:28

Европа мигрантларни Ўзбекистонга юбориши мумкинми?
Ўзбекистон
17.11.2026, 12:11

Бузиладиган уй эгалари учун янги таклиф: 1,5 баравар катта уй-жой
Ўзбекистон
16.11.2026, 17:32

Айрим тадбиркорлар импорт ҚҚСни бошқача тўлайди
Иқтисодиёт
16.11.2026, 15:22
машҳур янгиликлар

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13

Ўзбекистонда сўз эркинлиги қай аҳволда?
Ўзбекистон
26.10.2026, 13:15
