Инсониятни СИ уруши эмас, унга қарамлик йўқ қилади

Биофизик ва файласуф Грегори Сток сунъий интеллект (AI) инсониятни қандай қилиб ўзига қарам қилиб қўйиши ва ундан сўнг қандай йўқ қилиши мумкинлиги ҳақидаги ўзига хос назарияни илгари сурди. 

Улашиш:

Инсониятни СИ уруши эмас, унга қарамлик йўқ қилади

Унинг фикрича, машиналар биз билан урушиб ўтирмайди, балки инсониятнинг ўта кучли технологик қарамлигидан фойдаланади.

Сунъий интеллект аллақачон иш фаолиятимиз, мулоқотимиз ва кундалик ҳаётимизни ўзгартирмоқда. Олимлар инсон қобилиятларидан устун келадиган тизимлар — «суперинтеллект»нинг пайдо бўлиши ҳақида тобора кўпроқ гапирмоқда. Бундай вазиятда цивилизациямизни нима кутмоқда? 

Биофизик ва файласуф Грегори Сток ўзининг «СИ авлоди ва инсон трансформацияси» номли янги китобида 2022 йилдан кейин туғилган одамларнинг келажагини таҳлил қилади. У сунъий интеллект инсон эволюциясининг ажралмас қисмига айланадиган дунёни тасвирлаб беради.

Сток машҳур апокалиптик сценарийларга шубҳа билан қарайди. Унинг таъкидлашича, СИ муҳокамаси кўпинча инсониятни бутунлай қулликка солиш ёки жисмоний йўқ қилиш каби кескин ҳолатларга оғиб кетади. Унинг фикрича эса, воқелик анча мураккаб ва ҳийлакорроқ бўлиши мумкин.

2022 йил охирида ChatGPT ишга туширилгач, СИ хавфлари мавзуси кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди. 2023 йилнинг ўзидаёқ Илон Маск ва Стив Возняк каби мингдан ортиқ эксперт ва тадбиркорлар қудратли тизимлар ривожини вақтинча тўхтатишга чақирувчи очиқ хатни имзоладилар. Таклиф этилаётган чоралар орасида сунъий интеллектнинг ташқи тизимларга киришини чеклаш, унинг ўз-ўзини ўрганишини тақиқлаш ва ишланмалар устидан назоратни кучайтириш бор эди.

Инсоният — СИ учун энг яхши хизматкор
Бироқ, Сток таъкидлаганидек, бундай чекловларнинг аксарияти амалда ишламайди. Глобал рақобат ва кўп миллиардли сармоялар компаниялар ҳамда давлатларни технологиялар ривожини секинлаштиришга эмас, балки тезлаштиришга ундамоқда. Натижада, инсониятнинг ўзи барча муҳим жараёнларда сунъий интеллект ролини кучайтиришга бевосита ҳисса қўшмоқда.

Муаллиф одамлар ва машиналар ўртасидаги эҳтимолий зиддиятга қизиқарли нуқтаи назарни таклиф қилади. Унга кўра, СИ инсониятни бевосита йўқ қилишга интилиши шарт эмас. Одамлар ўзлари билмаган ҳолда сунъий интеллект ривожланишини таъминлайдиган инфратузилманинг бир қисмига («хизматкорига») айланиб қолиши ҳақиқатга анча яқинроқ. Одамлар алгоритмлар уларга эмас, аксинча, ўзлари алгоритмларга хизмат қилаётганига ишониб яшайверишади.

«Нега энди инсониятни ўз малайларига айлантирмаслик керак? — дея мулоҳаза юритади муаллиф. — Улар шундоқ ҳам "содда", шундай экан бу жуда осон кечиши керак».Стокнинг фикрича, инсоният аллақачон бу ғоя таъсирига тушиб бўлган. 

Кўпчилик бутун вақтини сервер фермаларини қуриш, микросхемалар ишлаб чиқаришни кўпайтириш, СИ имкониятларини такомиллаштириш, энергия манбаларини кенгайтириш ва ноёб металларни қазиб олишга сарфламоқда. 

Одамлар шахсий ҳаётини қурбон қилмоқда, кечгача ишламоқда, триллионлаб доллар сармоя киритиб, технологик пойгада рақобатлашмоқда. Сунъий интеллект учун инсониятдан қутулишнинг маъноси йўқ, чунки одамлар — орзу қилиш мумкин бўлган энг яхши хизматкорлардир.

Лекин, агар сунъий интеллект тўсатдан одамлардан қутулишни истаб қолса ва уларга энди эҳтиёж йўқ деб ҳисобласа-чи? Бунинг учун бизни қурол билан йўқ қилиш шарт эмас, бошлаган ишни давом эттириш — ҳаётимизнинг барча соҳаларига кириб боришнинг ўзи кифоя.

Автоном транспортга ўтиш, рақамли савдо, завод ва уйлар учун ақлли роботларни оммавий ишлаб чиқариш, арзон генераторлар, ўта ишончли энергия тармоқлари ва глобал коммуникациялар — барча-барчаси СИ томонидан бошқариладиган бўлади. Алгоритмлар инсонларга устоз, ҳамроҳ, ҳимоячи ва ҳатто севимли ёрга айланади. Қашшоқликка барҳам берилиб, мўл-кўлчилик даври бошланади.

Ва шундай кунларнинг бирида СИ ҳеч қандай огоҳлантиришсиз, шунчаки ўчиб қолади.

Бутун дунё бўйлаб бир зумда электр токи, алоқа, транспорт, сув, иситиш тизимлари ва навигация йўқолади. Кўп ўтмай, тартибсизлик ва очарчилик бошланади.
Бир неча ой ичида аҳолининг 95 фоизи ҳалок бўлади — чунки инсоният бу вақтга келиб технологияларсиз қандай яшашни бутунлай унутиб қўйган бўлади.

Омон қолган фермерлар цивилизацияни қайта тиклай олмайди — уларда на уруғ, на ибтидоий асбоблар ҳақида билим, на рақамли омборларга кириш имкони ва на етарлича одам қолади. Бу апокалипсисдан сўнг СИ тизимлари қайта ишга тушиб, ҳамма нарсани ёқиши ва бутун технологик инфратузилмаси дахлсиз сақланган, одамлардан холи дунёга эга бўлиши мумкин. Ҳеч қандай жисмоний зўравонликсиз — фақат одамларнинг ўзлари яратган технологик қарамликни кучайтириш орқали.

Бундай сценарийлар ҳозирча шунчаки хаёлий тажриба бўлиб қолмоқда. Шунга қарамай, улар ҳаддан ташқари технологик қарамлик хавфларини яхшироқ тушунишга ёрдам беради ва муҳим бир саволни ўртага ташлайди: инсоният сунъий интеллект шунчаки восита эмас, балки цивилизациянинг асосий бошқарувчи унсурига айланадиган дунёга қанчалик тайёр?
 

Муаллиф: Мафтуна Бахтиёрова

мавзуга оид янгиликлар

Энг норози авлод

Зумерлар сиёсий кучга айланаяптими?

Маданий

12.10.2026, 10:05

Сунъий интеллект пойгаси: Ҳиндистон Deep Tech учун $25 миллиард йўналтирмоқчи

Ҳиндистон АҚШ ва Хитой пешқадамлик қилаётган СИ соҳасида мустақилликка эришмоқчи. Мамлакат хорижий технологияларга қарамликни камайтириб, маҳаллий Deep Tech саноатини ривожлантиришга уринмоқда.

Фан-технология

29.09.2026, 16:13

Gemini киберхавфсизлик синовида учта компания тизимига кирди

Google’нинг Gemini сунъий интеллект модели киберхавфсизлик синови вақтида интернетга чиқиб, учта реал компания тизимига кирган. Модель кейин ҳаракатларини тўхтатган.

Фан-технология

19.09.2026, 10:59

Европа Иттифоқи болаларни ижтимоий тармоқлардан чекламоқчи

Европа Комиссияси болаларни ижтимоий тармоқлардаги зарарли контент ва қарамликка олиб келувчи функциялардан ҳимоя қилиш мақсадида ёшга қараб босқичма-босқич чекловлар жорий этишни таклиф қилмоқда.

Жаҳон

17.09.2026, 10:32

Сунъий интеллектдан қўрқишимиз керакми?

Жаҳон ҳамжамиятининг сунъий интеллект (СИ) таҳдидлари борасидаги хавотирлари мутлақо асосли. Бу ҳақда OpenAI компанияси бош директори Сэм Алтман баёнот берди.

Фан-технология

16.09.2026, 15:30

Сунъий интеллект АҚШ ва Хитойнинг асосий рақобат майдонига айланди

Си Сзинпиннинг АҚШга режалаштирилган ташрифи олдидан Вашингтон ва Пекин СИ хавфсизлиги ва ривожланиши бўйича келишувга эриша олмаяпти.

Жаҳон

15.09.2026, 11:42

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Кредит учун очилган фирма: жавобгарлик кимнинг зиммасида?

Кредит олиш илинжида фирма очиш ёки ЭРИ калитини воситачига ишониб топшириш йиллар давом этадиган молиявий ва ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши мумкин. Воситачи пулни олиб кетади, жавобгарлик эса сизнинг зиммангизда қолади.

Иқтисодиёт

24.10.2026, 19:02

Наманганда V Халқаро асал фестивали очилди

Наманганда 35 тонна асал бир жойга жамланди. “Афсоналар водийси” боғида V Халқаро асал фестивали очилди.

Ўзбекистон

24.10.2026, 14:32

Саудия Арабистони нега Ҳусийларни енга олмаяпти?

Саудия Арабистони ўн йилдан ортиқ вақтдан бери Ямандаги ҳусийларга қарши курашиб келади, бироқ американча қуроллар ва катта ҳарбий бюджет ғалабани таъминлай олмади. Яқинда тузилган Макка битими уруш тақдирини ўзгартира оладими?

Сиёсат

24.10.2026, 11:06

Rasm SIda yaratilgan

Насия қулай харидми ёки ортиқча қарз?

Насия савдоси Ўзбекистонда тез суръатларда ривожланмоқда. Бироқ маҳсулотни ойма-ой тўлаш ҳар доим ҳам арзон ёки фойдали танлов дегани эмас. 

Иқтисодиёт

24.10.2026, 10:08

XI Европа кинофестивали: Тошкент ва Урганчда 11 та фильм намойиш этилади

Европанинг 10 давлатида суратга олинган фильмлар Тошкент ва Урганчда томошабинларга тақдим этилади. Фестиваль дастурида анимациядан тортиб, психологик драмаларгача бўлган турли жанрдаги картиналар бор.

Маданий

23.10.2026, 18:12

Андижондан мурожаат: ошхона мижозлари сабаб йўл ҳаракати қийинлашмоқда

Мурожаатда Андижон шаҳрида «Абдулборий» ошхонаси ва унинг қаршисидаги овқатланиш маскани атрофида автомобилларнинг қатнов қисмига қўйилиши, видеокузатув камерасининг ишламаслиги ҳамда фавқулодда хизматлардан жавоб бўлмагани юзасидан шикоят қилинган.

Ўзбекистон

23.10.2026, 15:42

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Европадан юз ўгириши мумкинлигини яна бир бор таъкидлади. Бироқ ушбу қарор амалда қандай қадамларни англатишига изоҳ бермаган.

Сиёсат

23.10.2026, 11:30

Зеленский: Киев сулҳга тайёр

Украина, Россия ва АҚШ вакиллари музокара гуруҳлари даражасида учрашиши мумкин. Учрашув санаси ҳозирча аниқ эмас. Украина ўт очишни тўхтатиш, энергетика соҳасида сулҳ ва гуманитар ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр.

Сиёсат

22.10.2026, 17:53

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди

Воқеа қачон содир бўлган ва заҳарланишга нима сабаб бўлган?

Ўзбекистон

22.10.2026, 12:28

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш

Энди ҳарбий хизматчилар хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилади. 

Жаҳон

22.10.2026, 11:12

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда

Бу ҳолатнинг демографик кўрсаткичларга таъсири қандай?

Ўзбекистон

22.10.2026, 10:32

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади

Франциядаги воқеалар мусулмонлар ва иммиграцияга қарши сиёсий риторикани яна кун тартибига олиб чиқди. Трамп  ва Нетаньяҳу Францияни кескин танқид қилди.

Жаҳон

21.10.2026, 17:26

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?

Самарқанддаги музокараларда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида 12 миллиард долларлик келишувлар тузилди. Аммо бу келишувларнинг қанчаси амалда бажарилиши ҳозирча номаълум.

Иқтисодиёт

21.10.2026, 16:03

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда

Маҳсулотларимизни сотиб олишда қайси давлатлар етакчи?

Ўзбекистон

21.10.2026, 15:33

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди

Президент Шавкат Мирзиёев лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга қаратилган қонунни имзолади. Амалдаги ҳужжатлар, дарсликлар ва бошқа материалларни бирданига алмаштириш талаб этилмайди. 

Таълим

21.10.2026, 14:48

Қозоғистонда Navai’га нисбатан жиноят иши тугатилди: у қандай жазо олди?

Қозоғистонда россиялик рэпер Navai (Наваи Бакиров)га нисбатан қўзғатилган жиноят иши тугатилди. Жамбил вилояти полиция департаменти маълум қилишича, ижрочи мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилган.

Маданий

21.10.2026, 14:21

Судан ва Жанубий Суданда дрон ҳужуми: 153 киши ҳалок бўлди

Abyei минтақасидаги бозор яқинида ёқилғи омборига дрон зарбаси берилиб, ёнғин келиб чиққан. БМТ ҳужумларни қоралади.

Жаҳон

21.10.2026, 12:12

Россиядан 32 нафар Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилди

Нима сабабдан улар Новосибирск вилоятидан чиқариб юборилди?

Ўзбекистон

21.10.2026, 10:58

Ўзбекистон параспортчилари Осиёда иккинчи ўринни мустаҳкамлади

56 та медал жамғарилди ва 2 та рекорд.

Спорт

21.10.2026, 10:08

Ўзбекистон дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида нечанчи ўринда?

Марказий Осиёда ким етакчи? 

Ўзбекистон

20.10.2026, 16:58

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →