Телефонингиз бош бармоғингизни ишдан чиқармоқда — тадқиқот
Смартфонлардан доимий фойдаланиш қўлларимизни шикастлаб, турли синдромлар ва артрит каби касалликларни келтириб чиқаради. Шифокорларнинг таъкидлашича, бир нечта оддий амаллар орқали бунинг олдини олиш мумкин.
Фан-технология
18.07.2026, 10:13
Улашиш:

Соатлаб ижтимоий тармоқда ўтириш, сериалларни тўлиқ томоша қилиш — смартфонлар кундалик одатимизга айланиб улгурди. Бироқ булар қўлларимизга салбий таъсирини кўрсатмай қолмайди.
“Қўлларимиз кун бўйи телефондан фойдаланиш учун яратилмаган. Телефондан фойдаланишда қўлларимизга эътиборли бўлишимиз керак”, — дейди Sedars-Sinay Ортопедия ва спорт тиббиёти маркази жарроҳи Евгений Сай.
Ҳозирги смартфонлар аввалгиларига қараганда каттароқ ва оғирроқ бўлиб, улардан фойдаланиш одатларимиз ҳам ўзгарган.
Билак ва тирсакларни соатлаб бир хил ҳолатда ушлаб туриш бош бармоқ ва билакда оғриқ пайдо қилади. Телефонни узоқ вақт тик ушлаб туриш бошқа бармоқларни ҳам зўриқтиради.
Қандай тавсиялар бор?
Энг оддий ечим – экран вақтини чеклаш ёки телефондан фойдаланишда ора-орада қисқа танаффуслар қилиб туриш.
Агар сиз учун бу имконсиз бўлса, қўлларингиздан навбатма-навбат фойдаланинг, бош бармоқ ўрнига кўрсаткич бармоқни ҳам ишлатинг. Қурилмани ушлаш ҳолатингизни тез-тез ўзгартиринг.
Смартфондаги махсус имкониятлар ҳам анча самарали. Масалан, шрифт ҳажмини катталаштириш телефонни юзга яқин ушлаб туриш заруратини йўқотади.
Ҳалқа ва доира шаклидаги тутқичлар телефон оғирлигини кафтга бир текис тақсимлаб, видео томоша қилиш учун таянч вазифасини ҳам бажариши мумкин.
Ҳар куни бажариладиган оддий қўл машқлари эса узоқ вақт телефон ишлатгандан кейинги оғриқларни камайтиради.
Телефондан доимий фойдаланиш бош бармоқдаги мавжуд артритни кучайтириши, Де Кервен теносиновитини келтириб чиқариши ёки “trigger thumb” номли синдромга сабаб бўлиши мумкин.
машҳур янгиликлар

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади
Ўзбекистон
06.11.2026, 09:45
сўнгги янгиликлар

Семипалатинск: СССР 40 йил давомида ўтказган ядро синовлари
Фан-технология
25.11.2026, 17:17

Адолатли судлов ҳуқуқи амалда қандай таъминланмоқда?
Ўзбекистон
25.11.2026, 16:56

Ўзбекистонда Коксаки вируси билан боғлиқ вазият қандай?
Ўзбекистон
25.11.2026, 16:32

Тайсонда шизофрения аниқланди
Спорт
25.11.2026, 11:52

Ўзбекистонда гўшт импорти: энг кўп гўшт қайси давлатдан келади?
Ўзбекистон
25.11.2026, 10:41

Имтиҳонда фириб қилганлар 10 йилгача тест топшириш ҳуқуқидан маҳрум этилади
Таълим
25.11.2026, 10:19

Синдаров биринчи мусобақада қанча ютди?
Спорт
25.11.2026, 09:40

Ўзбекистон Президенти Иорданияда
Сиёсат
24.11.2026, 16:32

Малайзия рохинжа қочқинларини Мьянмага қайтарадими?
Жаҳон
24.11.2026, 15:58

Тожикистон Халқаро жиноят судидан чиқмоқда
Сиёсат
24.11.2026, 15:41

Женсен Хуанг Nvidia раҳбари лавозимига қайтди: акциялар 31 фоиздан ошди
Жаҳон
24.11.2026, 12:53

Ипотека субсидиясига ариза қабул қилиш 25 ноябрда бошланади
Ўзбекистон
24.11.2026, 10:42

Лой тахтачалардан замонавий BNPL тизимигача: насиянинг 4 минг йиллик тарихи
Фан-технология
24.11.2026, 09:35

Янги алифбо: амалдаги банкнот ва тангалар алмашадими?
Иқтисодиёт
23.11.2026, 16:08

«Ғишткўприк» чегара-божхона пости 25 ноябрь куни очилади
Ўзбекистон
23.11.2026, 15:04

Ўзбекистонлик боксчи Қозоғистон фуқаролигини олди
Спорт
23.11.2026, 10:38

Жавоҳир Синдаров жаҳон чемпионатини оқ донада бошлайди
Спорт
23.11.2026, 09:35

Сан Сиро: бир асрлик тарих ва Милан футболининг янги уйи
Спорт
20.11.2026, 16:11

Тошкент метросида тирбандликни камайтириш учун нима ўзгаради?
Ўзбекистон
20.11.2026, 14:41

Трамп билан можарога қарамай, Anthropic акциялари 34 фоизга ошди
Иқтисодиёт
20.11.2026, 10:51
машҳур янгиликлар

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади
Ўзбекистон
06.11.2026, 09:45
