Грин Ғазо инқирозини "геноцид" деб атади. Бу АҚШ Конгрессида Исроил масаласида келишмовчиликка ишорами?
АҚШ Конгресси аъзоси, республикачи Маржори Тейлор Грин Ғазодаги инсонлар ва уларга кўрсатилмаётган инсонпарварлик ёрдами учун Ғазодаги инқирозни геноцид деб атади ва бу АҚШ Конгрессида бундай сўз ишлатган биринчи республикачи бўлди. Бу ҳақда “Тhе New York Times” нашри хабар қилди.
Жаҳон
30.07.2025, 11:34
Улашиш:

Foto: The New York Times/Kenny Holston
Қайд этилишича, Грин бу сўзлари билан ўз партиясидан кескин фарқ қилиб, республикачиларда ҳам Исроилнинг Яқин Шарқда уруш олиб боришига нисбатан шубҳалар кучайиб бораётганини кўрсатди.
Шунингдек, АҚШдаги МАГА ҳаракатининг бошқа аъзолари ҳам Исроил борасида хавотирлар ортиб бораётганини кўрсатмоқда.
"7 октябрь воқеалари Исроил учун даҳшатли бўлгани ва барча гаровга олинганлар қайтарилиши кераклиги ҳақида гапириш энг тўғри ва осон йўл, аммо Ғазода содир бўлаётган геноцид, гуманитар инқироз ва очлик ҳам шундай даҳшатлидир," — деган АҚШ Конгресси аъзо, республикаси Маржори Тейлор Грин.
Унинг фикрлари Конгрессдаги республикачиларнинг мутлақ кўпчилиги билан яққол қарама-қаршиликни келтириб чиқарди. Улар Исроилни сўзсиз қўллаб-қувватлашни ўз ташқи сиёсатларининг асосий тамойилига айлантирганлар. Уларнинг кўпчилиги, жумладан илгари Грин хоним ҳам, Исроилни танқид қилган демократларга антисемитизмда ва террорчиларга хайрихоҳликда айблаган ҳолда ҳужум қилишган. Республикачиларнинг аксарияти ҳамон бу нуқтаи назардан чекинмаган.
Грин очиқ-ойдин сўзлари ўнглар орасидаги яширин келишмовчиликни юзага чиқарди. Бу худди президент Трамп бир неча ой давомида эътиборсиз қолдирган Ғазодаги очлик масаласини душанба куни тан олганига ўхшарди. Трамп уруш вайрон қилган ҳудудда очлик йўқ деган Исроил Бош вазири Бинямин Нетанъяхунинг фикридан воз кечди.
Сўнгги ҳафталарда Грин ва бошқа ўнг қанот республикачилар Яқин Шарқда содир бўлаётган воқеаларга қарши янада очиқроқ гапира бошладилар. Айниқса, Трамп Эронни бомбардимон қилиб, ўзининг "Америка биринчи" тарафдорларидан баъзиларини ғазаблантирганидан сўнг бу ҳолат кучайди. Бу шубҳалар фақат Грин ёки Капитолий тепалигидагилар билангина чекланиб қолмай, айниқса Исроилни кўр-кўрона қўллаб-қувватламайдиган ёш авлод орасида тобора кенг тарқалмоқда.
Яқинда бўлиб ўтган консерватив талабалар анжуманида, либерал шарҳловчи Дейв Смит ўнг қанот фаоли Чарли Кирк бошчилигидаги мунозарада Қўшма Штатлар Исроил билан бир хил йўлдан бориши кераклиги ғоясини кескин рад этди ва бунинг учун талабалар олқишига сазовор бўлди.
мавзуга оид янгиликлар

Ғазо учун қайси давлат қандай ёрдам беради?
Жаҳон
21.02.2026, 07:37

“Ўзбекистон Ғазода мактаб ва шифохоналар қуришга тайёр” — Мирзиёев
Ўзбекистон
20.02.2026, 08:09
Трамп Ғазодаги келишувнинг иккинчи босқичи бошланганини маълум қилди
Жаҳон
15.10.2025, 19:02

Амстердамдан Истанбулгача – Ғазодаги геноцидга қарши норозилик намойишлари
Жаҳон
06.10.2025, 10:54

Оқ Уй Трампнинг Ғазо бўйича тинчлик режасини эълон қилди. Трамп Ғазони ўзи бошқармоқчи
Жаҳон
30.09.2025, 15:01

Исроил Ғазода озиқ-овқат кутаётган фаластинликлар ҳамда тинч аҳолини ўлдирди
Жаҳон
30.06.2025, 14:29
машҳур янгиликлар

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

"Портфолио - йиғмажилд" - хорижий атамалар ўзбек муқобиллари билан алмашди
Таълим
10.02.2026, 09:56
сўнгги янгиликлар

Эрон билан урушда АҚШ кутилмаган қийинчиликка дуч келмоқда - Bloomberg
Жаҳон
11.03.2026, 16:58

8,5 миллиард “ёшли” янги “Медуза галактикаси” аниқланди
Фан-технология
11.03.2026, 15:05

АҚШда “Anthropic” хавфли деб топилди
Жаҳон
11.03.2026, 14:17

"Фукусима-1" талофатига 15 йил бўлди
Жаҳон
11.03.2026, 11:48

Ўзбекистондан Саудия Арабистони ва БААга авиақатновларга рухсат берилди
Ўзбекистон
11.03.2026, 11:16

Рамазон ҳайити Қирғизистонда 20 март куни нишонланади
Жаҳон
11.03.2026, 06:46

Исроил фосфорли қурол ишлатгани маълум бўлди
Жаҳон
10.03.2026, 23:39

Чехия Ўзбекистон фуқаролари учун йилига 150 та меҳнат визаси ажратади
Ўзбекистон
10.03.2026, 17:51

Ташанов: Мени жавобгарликка тортишяпти
Ўзбекистон
10.03.2026, 14:35

Эрон ва Саудия ўртасида қолган Покистон: қандай йўл тутиш керак?
Жаҳон
10.03.2026, 13:04

Трамп: Австралия эронлик аёл футболчиларга бошпана бериш керак
Жаҳон
10.03.2026, 11:47

Нефть бозорида кескин ўсиш: нархлар 100 доллардан ошиб кетди
Иқтисодиёт
10.03.2026, 10:29
машҳур янгиликлар

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

"Портфолио - йиғмажилд" - хорижий атамалар ўзбек муқобиллари билан алмашди
Таълим
10.02.2026, 09:56
